🔹МУҚАДДАС ҚУРЪОН ТАФСИРИ🔹
258 subscribers
3 photos
345 links
📚 ШАЙХ АБДУРРАҲМОН АС-САЪДИЙНИНГ МУҚАДДАС ҚУРЪОНГА ҚИЛГАН ТАФСИРИ.

ТАРЖИМОН: РАЙҲОНА БИНТ МУҲАММАД
Download Telegram
3:35.
إِذْ قَالَتِ امْرَأَتُ عِمْرَانَ رَبِّ إِنِّي نَذَرْتُ لَكَ مَا فِي بَطْنِي مُحَرَّرًا فَتَقَبَّلْ مِنِّي إِنَّكَ أَنتَ السَّمِيعُ الْعَلِيمُ
Оят: [Одамларга эслатинг, эй Муҳаммад ﷺ] қачонки Имроннинг аёли: “Эй Роббим! Дарҳақиқат, мен қорнимдаги нарсани холис Сен учун [озод бўлган ҳолида], Сенга назр қилдим! Бас, мендан [назримни] қабул эт. Албатта, Сен — ўта Эшитгувчи ва ўта Билгувчи Зотдирсан”, деди.

Тафсир: [Танланган оилаларнинг шарафи ва улуғлиги ҳақида айтиб ўтганидан сўнг, Аллоҳ Таъало Марям ва унинг ўғли — Ийсо (алайҳимассалом) ҳақидаги қиссани келтирди, зеро улар ўша шарафли оилаларнинг авлодлари эдилар. Робб Таъало уларнинг ҳикояларини бошдан, охиригача келтирди, уларнинг ҳикоялари эса шундай бошланди: Бир куни Имроннинг аёли Аллоҳ Таъалога ўта гўзал хушуъ, камтарлик ва синиқлик билан сиғинди, ҳамда [бачадонидаги] фарзандини ҳамиша Аллоҳга ибодат қилувчилар билан тўла бўлган ибодатҳонага ходим қилиб бериши ҳақида Аллоҳга назр берди. У Аллоҳ Таъалога, У Зотга суюмли бўлган сўз ва калималар билан яқинлашишга ҳаракат қилди, чунки бу калималар Аллоҳга сиғиниладиган ибодатҳонанинг ва У Зотга бўлган бўйсунишнинг нақадар улуғлигига урғу берар эди. Аллоҳ Таъалодан унинг назрини қабул айлашини илтижо қилиб сўради, ҳамда амали соф ихлос ва самимий иймон билан бажарилгани боис, яхши натижалар ва улкан ажрлар келтиришига умид қилди.]

https://t.me/tafsirassaadiy
3:36.
فَلَمَّا وَضَعَتْهَا قَالَتْ رَبِّ إِنِّي وَضَعْتُهَا أُنثَى وَاللَّهُ أَعْلَمُ بِمَا وَضَعَتْ وَلَيْسَ الذَّكَرُ كَالْأُنثَى وَإِنِّي سَمَّيْتُهَا مَرْيَمَ وَإِنِّي أُعِيذُهَا بِكَ وَذُرِّيَّتَهَا مِنَ الشَّيْطَانِ الرَّجِيمِ
Оят: Вақтики [Имроннинг аёли] уни [фарзандини] туққанида: “Эй Роббим! Мен [ибодатҳонада ҳизмат қилолмайдиган] қиз туғдим”, деди. Ҳолбуки, Аллоҳ унинг нимани туққанини яхши билгувчироқдир.
[Имроннинг аёли деди]: “Ахир [мен ибодатҳонага ҳизматга бермоқчи бўлганим] ўғил бола, қиз бола каби эмасдир. Албатта, мен уни Марям деб исмладим ва албатта, мен унинг ўзи ва унинг зурриёти борасида, тошбўрон қилинган шайтоннинг [ёмонлигидан] Сенинг паноҳингни сўрайман”.

Тафсир: [Имроннинг аёлини: “Мен қиз туғдим...Ахир ўғил бола, қиз бола каби эмасдир”, деган сўзларида гўёки афсус ва ғамгинлик бордек эди, чунки бундан аввал аёл Аллоҳга назр берган ва ибодатҳонада Роббисига, динига ҳизмат қила оладиган, кучли-қувватли ўғил фарзандни кутган эди. Ахир ибодатгоҳ ва масжидлардаги вазифа ва мажбуриятларнинг аксарлари эркаклар зиммасига юкланган ва аёллар уларни уддасидан чиқолмайдилар. Аммо, буюк ва марҳаматли Аллоҳ, Марямнинг онасини овутди ва унинг назрини қабул қилди. Дунёга келган қиз — Марям эса, оқибатда фазилат ва икром бобида кўплаган эркаклардан ўзиб кетди, ҳамда қанчадан қанча эркаклар етолмаган буюк мартабаларга эришди.]

https://t.me/tafsirassaadiy
3:37.
فَتَقَبَّلَهَا رَبُّهَا بِقَبُولٍ حَسَنٍ وَأَنبَتَهَا نَبَاتًا حَسَنًا وَكَفَّلَهَا زَكَرِيَّا كُلَّمَا دَخَلَ عَلَيْهَا زَكَرِيَّا الْمِحْرَابَ وَجَدَ عِندَهَا رِزْقًا قَالَ يَا مَرْيَمُ أَنَّى لَكِ هَذَا قَالَتْ هُوَ مِنْ عِندِ اللَّهِ إِنَّ اللَّهَ يَرْزُقُ مَن يَشَاءُ بِغَيْرِ حِسَابٍ
Оят: Шундан кейин, Роббиси [Имроннинг аёлини назрини] чиройли қабул қилди ва [Марямни] гўзал тарзда ўстирди, ҳамда Закариёни унга кафил қилиб қўйди. Ҳар сафар Закариё унинг [Марямнинг] ёнига, меҳробга кирганида, унинг хузурида ризқлар [қишда ёзнинг мевалари, ёзда эса қишнинг мевалари тайёрланиб қўйилгани]ни кўрди. [Буни кўриб ажабланган Закариё алайҳиссалом, Марямга юзланиб]: “Эй Марям! Бу нарса[лар] сенга қаердан [келди]?”, деди. У [Марям] деди: “Бу, Аллоҳнинг хузуридандир. Албатта, Аллоҳ [Ўзининг саҳоватидан] Ўзи хоҳлаганига беҳисоб ризқ берадир”.

Тафсир: [Аллоҳ Таъало Марямнинг онасини гўзал ниятини қабул қилди ва унинг фарзандини энг ажойиб, чиройли тарзда тарбиялаб ўстирди. Солиҳа Марям, етук тақво ва бетакрор ахлоқлар руҳида тарбия топдики, натижада унинг ахлоқи камолотга етди, сўз ва амаллари эса, салоҳиятли бўлди. Марям етукликка эришишга муваффақ бўлди, унинг валийси сифатида эса, Аллоҳ Таъало Закариё (алайҳиссалом)ни танлади, зотан, одамларнинг тақволи, солиҳ кишилар қўлида тарбия топишларида ўзлари ҳам, ўзгалар ҳам салоҳиятли бўлишлари бордир ва бу, Аллоҳ Таъало томонидан инсонларга ато этилган буюк марҳаматдир. Робб Таъало Закариёни ҳам, Марямни ҳам бирон куч-қувват сарфламасдан ризқланишлари билан икром қилди. Солиҳа Марям кўп ибодат қилар эди ва аксар вақтини меҳробда [намозхонада] ўтказарди. Ҳар қачон Закариё (алайҳиссалом) унинг хузурига кирганларида, Марямнинг олдида ейишга хозирланиб қўйилган, мўл-кўл ризқлар ва неъматларни топар эди, шунда ажабланиб: “Эй Марям! Бу неъмат ва атолар сенга қаердан келди?”, дердилар. Марям эса: “Буларни менга Аллоҳ ато этди, ахир Унинг Ўзи истаганига беҳисоб ризқ ато этур”.]

https://t.me/tafsirassaadiy
3:38.
هُنَالِكَ دَعَا زَكَرِيَّا رَبَّهُ قَالَ رَبِّ هَبْ لِي مِن لَّدُنكَ ذُرِّيَّةً طَيِّبَةً إِنَّكَ سَمِيعُ الدُّعَاءِ
Оят: Ўшанда [Аллоҳнинг Марямга қилган икромларини кўргач] Закариё ўз Роббисига дуо қилди ва: “Эй Роббим! Менга Ўз хузурингдан покиза [салоҳиятли] зурриёт ато этгин. Албатта, Сен — дуоларни Эшитгувчисан”, деди.

Тафсир: [Қачонки, Закариё алайҳиссалом Аллоҳ Таъалонинг Марямга кўрсатган икромларини кўрганларида, Роббисидан фарзанд сўрашга аҳд қилдилар, ваҳолангки у зотнинг ёшларида одамларнинг фарзанд кўришдан аллақачон умидлари узилиб бўлади.]


3:39.
فَنَادَتْهُ الْمَلَائِكَةُ وَهُوَ قَائِمٌ يُصَلِّي فِي الْمِحْرَابِ أَنَّ اللَّهَ يُبَشِّرُكَ بِيَحْيَى مُصَدِّقًا بِكَلِمَةٍ مِّنَ اللَّهِ وَسَيِّدًا وَحَصُورًا وَنَبِيًّا مِّنَ الصَّالِحِينَ
Оят: У [Закариё] меҳроб ичида намозда қойим бўлиб турганида, малоикалар унга: “Дарҳақиқат, Аллоҳ сизга, Аллоҳнинг калимасини тасдиқловчи, [ўз элида] бошлиқ, саййид бўлган, шаҳватлардан тийилган, ҳамда солиҳ набийлардан бўлган Яҳё ҳақида [ҳурсандчилик] башоратини бермоқда”, деб нидо қилдилар.

Тафсир: [Яҳё алайҳиссалом, Аллоҳ Таъалонинг сидқ калимаси бўлган — Ийсо алайҳиссаломни тасдиқловчи [пайғамбар] бўлиб келишлари керак эди. Солиҳ пайғамбар Яҳё (алайҳиссалом)нинг келиши ҳақидаги башорат, Марям ўғли Ийсо Масиҳнинг келиши ҳақидаги башоратни ўз ичига олган ва унинг рисолатини ҳақиқатлигини тасдиқлаган эди. Ийсо ибн Марямни икромлаган Аллоҳнинг [“Бўл” деган] калимаси ўта ўлуғвор ва буюк эди. У калима воситасида Аллоҳ Таъало Ўзининг махлуқотларини яратади ва халқ қилади. Оятларнинг бирида Робб Таъало шундай деган: «Дарҳақиқат, Ийсо Аллоҳнинг хузурида худди Одам кабидир. У [Аллоҳ] уни тупроқдан яратди, сўнгра унга: “Бўл”, деди ва у пайдо бўлди» (3:59).
Яҳё (алайҳиссалом)га олижаноб пайғамбарлардан бўлиш, салоҳият ва тақвонинг чўққиларига эришиш, ҳамда [шаҳватларини] тийган ҳилмли эркаклардан бўлиш тақдир қилинган эди. Аллоҳ Таъало Яҳёни васфлаганда “ҳасур” калимасини ишлатди. Баъзи аҳли илмларнинг фикрига кўра, “ҳасур” деб: фарзанд кўрмаган ва аёлларга нисбатан шаҳвати бўлмаган эркакка айтилар экан. Бошқа талқинга кўра эса, бу калиманинг маъноси: гуноҳлардан четланадиган, ҳамда зарар етказиши мумкин бўлган шаҳвоний интилишлардан ўзини тийган покдомон инсондир. Дарҳақиқат, охирги талқин ҳақиқатга яқинроқ ва яроқлироқдир.]

https://t.me/tafsirassaadiy
3:40.
قَالَ رَبِّ أَنَّى يَكُونُ لِي غُلَامٌ وَقَدْ بَلَغَنِيَ الْكِبَرُ وَامْرَأَتِي عَاقِرٌ قَالَ كَذَلِكَ اللَّهُ يَفْعَلُ مَا يَشَاءُ
Оят: [Закариё бу ҳушхабарни эшитиб, ҳурсандилиги ва ажабланганидан]: “Эй Роббим! Қанақасига менда ўғил бўлсин, ахир ўзим қариликка етдим, аёлим эса, туғмас бўлса?”, деди. [Шунда фаришта унга]: “Ана шундай! Аллоҳ хоҳлаган ишини қилади”, деб [жавоб берди].

Тафсир: [Закариё алайҳиссалом тилидан зикр қилинган икки сабаб [ёшининг улуғлиги ва аёлининг бепуштлиги] туфайли, у зот фарзанд кўришдан ожиз эдилар ва энди мана шу мавжуд бўлган тўсқинликларга қарамасдан, қандай қилиб фарзанд кўриши уни хайратга соларди. Илоҳий ҳикмат коинотдаги ҳодисаларнинг маълум қонунларга бўйсунишини талаб қилади, аммо Аллоҳ Таъало мўъжизаларни яратишга Қодир бўлган Зот ва Ўзи ҳохлаган ишни бажаради. Содир бўлаётган барча воқеа, ҳодисалар Аллоҳ Таъалонинг ҳукми остидадир ва Унинг иродасига боғлиқдир. Ҳолат, ёки иш [махлуқотлар учун] қанчалар оғир ва қийин бўлиб туюлмасин, Аллоҳ учун қийин нарсанинг ўзи йўқдир.]


3:41.
قَالَ رَبِّ اجْعَل لِّي آيَةً قَالَ آيَتُكَ أَلَّا تُكَلِّمَ النَّاسَ ثَلَاثَةَ أَيَّامٍ إِلَّا رَمْزًا وَاذْكُر رَّبَّكَ كَثِيرًا وَسَبِّحْ بِالْعَشِيِّ وَالْإِبْكَارِ
Оят: [Закариё деди]: “Эй Роббим! [Фаришталарнинг ҳушхабарини тасдиғи сифатида] менга оят-белги қилиб бергин”. [Аллоҳ] деди: “Уч кун давомида одамларга гапира олмай, магарам, фақат рамз [ишора] билан [гапира олишингиз], сизнинг оят-белгингиз бўлади. Роббингизни кўп зикр қилинг ва эрта-ю, кеч [Унга] тасбиҳ айтинг”.

Тафсир: [Роббисидан келган ҳушхабарга янада қаттиқроқ севинч туйиш учун, Закариё алайҳиссалом Аллоҳ Таъалодан унга оят-аломат кўрсатишини сўрадилар. Холиқининг ваъдаси содиқлигига Закариё алайҳиссаломнинг ишончи комил эди, аммо инсон қачонки Илоҳий раҳматнинг белгилари ва элчиларини кўрса, унинг дили қувончга тўлади, қалби эса таскин топади. Оят-белги сифатида, Аллоҳ Таъало Ўзининг пайғамбари — Закариёга одмлар билан уч кун давомида фақат рамз, белги ва ишоралар билан сўзлашишни, ҳамда куннинг аввалида ва охирида Роббисини улуғлаб, Унга тасбиҳ айтишни буюрди. Уч кун давомида сукут сақлаш, Закариё алайҳиссаломга ҳаттоки катта ёшларга кирган қария ва туғмас аёл ҳам [Аллоҳнинг изни билан] фарзандли бўла олишлари мумкинлигини эслатиши керак эди.
Оят-белгиларнинг яна бири шундан иборат эдики, Закариё алайҳиссаломнинг одамлар билан сўзлаша олмасликлари эди, ҳолбуки, Аллоҳни ёдга олишга келганда, тиллари ҳамиша Роббисини зикри ва ҳамди билан машғул бўлган. Бу ҳолат Закариё алайҳиссаломни жуда ҳушнуд қилди ва у Аллоҳ Таъалога кўп бора шукрлар айтиб, тонгда ҳам, кеч кирганда ҳам У Зотни кўп ёдга олишга киришди.
Яҳё алайҳиссаломнинг таваллуд топишлари, Имроннинг қизи Марямга берилган марҳаматларнинг натижасида рўй берди, чунки Аллоҳ Таъалонинг солиҳа Марямга ато этган беҳисоб гўзал неъматлари, Закариё алайҳиссаломни ўз Роббисига [фарзанд сўраб] тавозе ва хушуъ билан дуо қилишга ундади. Барча сабаб ва воситалар Аллоҳ Таъало томонидан яратилишида асло шубҳа йўқдир, бироқ У Зот (азза ва жалла) Ўзи севган бандаларининг шон-шарафларини ошириш, ажрларини зиёдалаштириш учун, тақво ишларини улар билан боғлашни ҳуш кўради.]

https://t.me/tafsirassaadiy
3:42.
وَإِذْ قَالَتِ الْمَلَائِكَةُ يَا مَرْيَمُ إِنَّ اللَّهَ اصْطَفَاكِ وَطَهَّرَكِ وَاصْطَفَاكِ عَلَى نِسَاءِ الْعَالَمِينَ
Оят: Вақтики, фаришталар [Марямга мурожаат қилиб]: “Эй Марям! Дарҳақиқат, Аллоҳ сизни [У Зотга ибодат ва итоатда бўлишингиз учун] танлаб олди, ва сизни [гуноҳ ва ёмон ахлоқлардан] поклади, ҳамда оламлар аёлларидан [устувор қилиб, афзаллик бериб], танлаб олди [чунки инсоният орасида фақат сизда эркакнинг иштирокисиз фарзанд туғилади].

Тафсир: [Солиҳа Марям ўзини буткул ибодатга бағишлаб, камолотга ва буюк мартабаларга эриша олгани ҳақида Роббимиз бизга хабар берди. Фаришталар унга келиб: “Эй Марям! Аллоҳ сизни танлаб олди ва энг гўзал ахлоқлар, ҳамда комил одоб билан марҳаматлади. Роббингиз сизни ёмон хулқлардан ва гуноҳлардан тозалади, шунингдек, бутун оламлар аёллари устидан сизни юксалтирди ”, дедилар.
Росулуллоҳ ﷺнинг шундай деганларини ривоят қилинади: «Кўплаган эркаклар комилликка эришдилар, аммо аёллар орасида бунга фақат: Имроннинг қизи Марям, Музаҳимнинг қизи Асия ва Ҳувайлиднинг қизи Ҳадижа эриша олдилар. [Абу Бакрнинг қизи] Ойиша эса, худди сарид таоми бошқа таомлардан афзалликка эга бўлгани каби, у ҳам бошқа аёллардан афзалликларга эгадир».]


3:43.
يَا مَرْيَمُ اقْنُتِي لِرَبِّكِ وَاسْجُدِي وَارْكَعِي مَعَ الرَّاكِعِينَ
Оят: “Эй Марям! Роббингизга [қунт билан] тамомила бўйсунинг, сажда қилинг ва рукуъ қилувчилар билан бирга рукуъга эгилинг”.

Тафсир: [Марям ўз Роббисининг раҳмати ва неъматларига севинч ҳосил қилиши, У Зотга шукрли бўлиши, Роббисининг олдида ўз мажбуриятларини чиройли адо этиши, ҳамда пуҳталик билан У Зотга ибодат қилиши учун, фаришталар унга шу сўзлар билан нидо қилдилар. Улар Марямга кўпроқ тақво ишлари билан машғул бўлишни, Аллоҳнинг олдида хушуъ, синиқлик ва камтарлик билан туришни ва У Зотга сиғиниб, намозни қойим қилувчилар билан биргаликда намозда бўлишни буюрдилар. Марям эса ўзига буюрилган ишларни ўта итоаткорлик билан адо этди ва оқибатда камолотга етиб, шу туфайли кўплаган халқлар устидан афзалликни қўлга киритди.]

https://t.me/tafsirassaadiy
3:44.
ذَلِكَ مِنْ أَنبَاءِ الْغَيْبِ نُوحِيهِ إِلَيْكَ وَمَا كُنتَ لَدَيْهِمْ إِذْ يُلْقُونَ أَقْلَامَهُمْ أَيُّهُمْ يَكْفُلُ مَرْيَمَ وَمَا كُنتَ لَدَيْهِمْ إِذْ يَخْتَصِمُونَ
Оят: Бу, сизга [эй Муҳаммад ﷺ] ваҳий қилганимиз — ғайб хабарларидан бир қисмидир. Марямга қай бирлари кафиллик қилишларини [аниқлаш учун, қуръа ташлаб] қаламларини [сувга] отганларида, сиз [эй Муҳаммад ﷺ] уларнинг ораларида эмасдингиз. Ҳамда талашиб-тортишаётганларида улар билан бирга эмасдингиз.

Тафсир: [Ушбу қисса ҳам, қуръони каримнинг бошқа қиссалари каби Муҳаммад ﷺнинг пайғамбарлик рисолатининг ҳақиқатини энг буюк далилларидан биридир. Набий ﷺ, ўтган кунларнинг воқеаларини, уларга бирон нарсани қўшмасдан, ёки камайтирмасдан одамларга ривоят қилиб берганлар, бу дегани, у зот билимларни одамлардан эмас, Қудратли ва Ҳикматли Роббиларининг ваҳийларидан олганлар. Марямни онаси ибодатҳонага ўз қизини олиб келган чоғида, ҳамда саййидлари ва катталари бўлган — Имроннинг қизига ким кафил бўлиши ҳақида жадаллашаётганларида, Муҳаммад ﷺ, бани Исроилнинг ораларида бўлмаганлар. Улар Марямга кафиллик қилиш орқали, Аллоҳ Таъалонинг ажр-мукофотларидан умидвор бўлдилар ва уларнинг узоқ уришиб-талашишлари оқибатда қуръа ташлаш билан якунланди. Қачонки, қаламларини сувга ташлаганларида, қуръа Закариё алайҳиссаломга тушди. Бу билан Аллоҳ Таъало ўзининг чўриси Марямга улкан марҳаматини кўрсатди.
Пайғамбаримиз Муҳаммад ﷺ, бу воқеларнинг гувоҳи бўлмаганлар ва одамларга бу ҳақда айтиб бериш учун, етарлича илмга эга бўлмаганлар, магарам, фақат Аллоҳ Таъалонинг Ўзигина у зотга бу ҳақда хабар бериши мумкин эди. Одамлар фойдали хулосалар чиқариши учун, Робб Таъало бу қуръоний қиссаларни уларга нозил қилди. Бу фойдаларнинг энг муҳими эса, тавҳиднинг ҳақлигини, Муҳаммад ﷺнинг рисолатини ҳақлигини, ўлимдан сўнг қайта тирилишнинг ҳақлигини ва диннинг бошқа асосий аҳкомларини ҳақ эканлигини қрор қилишдир.]

https://t.me/tafsirassaadiy
3:45.
إِذْ قَالَتِ الْمَلَائِكَةُ يَا مَرْيَمُ إِنَّ اللَّهَ يُبَشِّرُكِ بِكَلِمَةٍ مِّنْهُ اسْمُهُ الْمَسِيحُ عِيسَى ابْنُ مَرْيَمَ وَجِيهًا فِي الدُّنْيَا وَالْآخِرَةِ وَمِنَ الْمُقَرَّبِينَ
Оят: Вақти келиб, фаришталар [Марямга мурожаат қилиб]: “Эй Марям! Дарҳақиқат, Аллоҳ сизга, Ундан бўлган калима — исми Ийсо Масиҳ ибн Марям бўлган, дунё-ю, охиратда обрўли ва яқин [муқарраб] бандалардан бўладиган [ўғил] башоратини бермоқда”, деганларида [сиз, эй пайғамбар ﷺ, у ерда эмасдингиз].


3:46.
وَيُكَلِّمُ النَّاسَ فِي الْمَهْدِ وَكَهْلًا وَمِنَ الصَّالِحِينَ
Оят: Ва у [Ийсо ибн Марям] бешикда ҳам, улғайган чоғида ҳам одамларга [Аллоҳ ваҳий қилган нарса ҳақида] гапиради, ҳамда [у] солиҳ [банда]лардандир.

Тафсир: [Ийсо Масиҳга, дунёда ҳам, охират диёрида ҳам одамлар орасида ҳурмат-эътиборли бўлиш тақдир қилинган эди. У Аллоҳнинг хузурида У Зотга яқин бўлган бандалардан бўлиши, ҳамда буюк мақомларни эгаллаши керак эди. Батаҳқиқ, Марямга берилган бу гўзал башорат, бошқа башоратларга ўхшамади. Унда айтилишича, Ийсо алайҳиссалом, ҳали бешикдалик чоғларида одамлар билан сўзлашади, қолаверса, бунда Аллоҳ Таъалонинг ажойиб оятлари ва нафақат Марямга, балки бошқа одамларга ҳам кўрсатган чексиз марҳамати бор эди. Масиҳ гўдакликларидагина эмас, балки ёшлари улғайганида ҳам одамлар билан сўзлашадилар ва сўзлари нубувват мавъизалари, насиҳат ва огоҳлантирувларидан иборат бўлган. Чақалоқ [Ийсо]нинг ҳайратомуз гаплари, Аллоҳнинг оят-аломатларидан бўлибгина қолмай, балки унинг содиқлигини, пайғамбарлигининг ҳақлигини тасдиқловчи бир далил эди ва онасини, одамлар томонидан айбланган оғир гуноҳга ҳеч қандай тегишли жойи йўқлигини далолати эди.
Ийсо Масиҳ улғайиб, одамларга қилган хутбалари эса, инсонларга катта манфаатлар етказарди, ахир у зот алайҳиссалом, Роббилари билан одамлар орасида воситачи бўлган ҳолларида, инсонларга ваҳийни етказиши, Илоҳий дин ва қонунларни халқларга ўргатишга маъмур эдилар. Ийсо Масиҳ алайҳиссалом, Аллоҳ Таъало ҳақидаги илм-маърифатга ва муҳаббатга қалби тўлган, тили ҳамиша зикр ва ҳамд билан банд бўлган, бутун вужуди билан тинмасдан хайри-эҳсонлар қиладиган ва Парвардигорига самимий қалб билан сиғинган солиҳ даъватчилардан эдилар.]

https://t.me/tafsirassaadiy
3:47.
قَالَتْ رَبِّ أَنَّى يَكُونُ لِي وَلَدٌ وَلَمْ يَمْسَسْنِي بَشَرٌ قَالَ كَذَلِكِ اللَّهُ يَخْلُقُ مَا يَشَاءُ إِذَا قَضَى أَمْرًا فَإِنَّمَا يَقُولُ لَهُ كُن فَيَكُونُ
Оят: [Марям фаришталарнинг башоратига ажабланиб]: “Эй Роббим! Қанақасига менда ўғил бўлсин, ахир инсон зоти менга тегинмаган бўлса [чунки турмушлимасман ва на зониямасман]”, деди.
[Унга жавобан Жибриил алайҳиссалом]: “Шундай! Аллоҳ Ўзи хоҳлаган нарсасини яратади. Агар У [Аллоҳ] бирон ишни қарор қилса, унга фақат [бир марта] “Бўл” дейди ва у [дарҳол] содир бўлади”.

Тафсир: [Унга бирон эркак тегмасдан туриб, унда фарзанд туғилишига Марям жуда хайрон бўлди. Бироқ, Аллоҳ Таъало Ўзи хоҳлаган нарсасини яратади, токи қуллари У Зотнинг чексиз қудратига иқрор бўлсинлар, ҳамда бирон кимса У Зотнинг амрига қарши чиқолмаслигини билсинлар учун.]


3:48.
وَيُعَلِّمُهُ الْكِتَابَ وَالْحِكْمَةَ وَالتَّوْرَاةَ وَالْإِنجِيلَ
Оят: Ва У [Аллоҳ], унга [Ийсога, бирон муаллимсиз] китобни ва ҳикматни ўргатади, ҳамда Таврот ва Инжилни [таълимини беради].


3:49.
وَرَسُولًا إِلَى بَنِي إِسْرَائِيلَ أَنِّي قَدْ جِئْتُكُم بِآيَةٍ مِّن رَّبِّكُمْ أَنِّي أَخْلُقُ لَكُم مِّنَ الطِّينِ كَهَيْئَةِ الطَّيْرِ فَأَنفُخُ فِيهِ فَيَكُونُ طَيْرًا بِإِذْنِ اللَّهِ وَأُبْرِئُ الْأَكْمَهَ وَالْأَبْرَصَ وَأُحْيِي الْمَوْتَى بِإِذْنِ اللَّهِ وَأُنَبِّئُكُم بِمَا تَأْكُلُونَ وَمَا تَدَّخِرُونَ فِي بُيُوتِكُمْ إِنَّ فِي ذَلِكَ لَآيَةً لَّكُمْ إِن كُنتُم مُّؤْمِنِينَ
Оят: Шунингдек [Аллоҳ Таъало, Ийсони] бани Исроилга росул сифатида [юборади ва Ийсо уларга мурожаат қилиб]: “Дарҳақиқат, мен сизларга [пайғамбарлигимни тасдиқловчи] Роббингизнинг оятлари билан келдим. Албатта, мен сизлар учун тупроқдан қуш мисолини яратаман, сўнгра унга пуфласам, Аллоҳнинг изни билан қушга айланади; Аллоҳнинг изни билан [туғма] кўрларни, пес [ёки моҳов]ларни даволайман, ҳамда ўликларни тирилтираман. Сизлар тановул қилаётган ва уйларингизда сақлаб, яшириб қўйган [озиқ-овқатларингиз] ҳақида сизларга хабар бераман. Дарҳақиқат, бунда сизлар учун [менинг пайғамбарлигимни тасдиқловчи] оят-белгилар [мўъжизалар] бордир, агар [Аллоҳнинг оятларига] мўмин бўлсангиз” [дейди].

https://t.me/tafsirassaadiy
3:50.
وَمُصَدِّقًا لِّمَا بَيْنَ يَدَيَّ مِنَ التَّوْرَاةِ وَلِأُحِلَّ لَكُم بَعْضَ الَّذِي حُرِّمَ عَلَيْكُمْ وَجِئْتُكُم بِآيَةٍ مِّن رَّبِّكُمْ فَاتَّقُوا اللَّهَ وَأَطِيعُونِ
Оят: [Ийсо алайҳиссалом сўзларида давом этиб]: “Ва мендан илгари Тавротда [нозил қилинган] нарсани тасдиқловчи сифатида, шунингдек, сизларга ҳаром қилинган баъзи нарсаларни [Аллоҳнинг ваҳийси билан] ҳалоллаб бериш учун [юборилдим]. Мен сизларга Роббингизни оятлари билан келдим, бас, Аллоҳдан тақво қилинглар [қўрқинглар] ва менга бўйсунинглар” [дедилар].


3:51.
إِنَّ اللَّهَ رَبِّي وَرَبُّكُمْ فَاعْبُدُوهُ هَذَا صِرَاطٌ مُّسْتَقِيمٌ
Оят: [Ийсо алайҳиссалом сўзларида давом этиб]: “Дарҳақиқат, Аллоҳ — менинг Роббим ва сизнинг Роббингиздир, бас, Унгагина ибодат қилингиз. Мана шу — тўғри [ҳақ] йўлдир” [дедилар].

Тафсир: [Аллоҳ Таъало Ийсо Масиҳга, худди аввалги самовий китобларга ўхшаш китобни таълимини берди; унга одамлар орасида адолат билан ҳукм юритишни ўргатди ва пайғамбарликни ато этди. Марҳаматли Аллоҳ, Ийсо алайҳиссаломни бани Исроилга [элчи сифатида] юборди, ҳамда уни аниқ оятлар ва ишончли далил-ҳужжатлар билан қўллаб-қувватлади. Шунга кўра Ийсо алайҳиссалом одамларга, унинг ҳақиқатдан ҳам Аллоҳнинг пайғамбари эканига гувоҳлик берувчи мўъжизаларни келтирдилар. Аллоҳнинг изни билан у зот тупроқдан қуш мисолини яратиб, унга пуфласа, у тирик қушга айланар эди. Аллоҳнинг иродаси билан нафақат сўқир [кўзи кўр] инсонларга кўриш қобилиятини, балки кўзларидан ажраганларга йўқотган кўзларини қайтарар, моҳов, пес касалига дучор бўлганларни эса, даволар эдилар. Аллоҳнинг изни билан ўликларни тирилтирар ва одамлар уйларида нимани емоқдалар ва нималарни сақлаб қўймоқдалар — шуни хабарини берардилар. Фақат Аллоҳнинг пайғамбарларигина олиб келишга қодир бўлган мўъжизалардан иккита энг ажойиб ва хайратлисини Аллоҳ Таъало Ийсо алайҳиссаломга ато этди. Аллоҳ унга пайғамбарлик рисолатини ва одамлар орасида тарғиб қиладиган динни ҳадия қилди. Ийсо алайҳиссаломнинг дини — Тавротнинг ва у зотдан аввалги пайғамбарларнинг дини бўлган ва шунинг ўзи у зотнинг ростгўйлигини ёрқин гувоҳлиги эди. Агар у зот ёлғон сўзлаганларида, унинг сўзлари аввалги пайғамбарлар сўзига зид бўларди; дунёқарашлари эса аввалги самовий таълимотлардан ўзининг биринчи ва иккинчи даражали аҳкомлари билан фарқланган бўларди. Бироқ уларнинг таълимотлари ўртасида бирон фарқ бўлмаган ва бу, Ийсо алайҳиссалом Аллоҳнинг ҳақиқий пайғамбари эканликлари, унинг дини ва таълимоти эса, ҳеч шубҳа қилинмайдиган ҳақиқат эканлигини билдирар эди. Бундан ташқари, у зот алайҳиссалом, бани Исроилликларга авваллари ҳаром қилинган баъзи нарсаларни ҳалоллаб бердилар ва диний мажбуриятларини осонлаштирдилар. У зот инсонларни тақвога амал қилишга, ўзига итоат қилишга, ҳамда барча инсонларнинг Роббиси бўлган, ягона Аллоҳга [Унга бирон нарсани шерик қилмасдан] ибодат қилишга тарғиб қилдилар. Чунки шериги бўлмаган Аллоҳга ибодат қилиш ва Аллоҳнинг пайғамбарларига итоат қилиш, барча набий ва росулларнинг даъватларини асосидир. Бу айни жаннат боғларига элтувчи тўғри йўлдир.]

https://t.me/tafsirassaadiy
3:52.
فَلَمَّا أَحَسَّ عِيسَى مِنْهُمُ الْكُفْرَ قَالَ مَنْ أَنصَارِي إِلَى اللَّهِ قَالَ الْحَوَارِيُّونَ نَحْنُ أَنصَارُ اللَّهِ آمَنَّا بِاللَّهِ وَاشْهَدْ بِأَنَّا مُسْلِمُونَ
Оят: Қачонки, Ийсо улардан [ўз халқидан] куфрни [қайсарлик ва ҳаққа унамасликни] сезганида [ўзининг содиқ саҳобаларига юзланиб]: “Аллоҳга [олиб борадиган] йўлимда ким менинг ёрдамчим бўлади?”, дедилар. Ҳаворийлар: “Биз — Аллоҳнинг ёрдамчиларимиз. Бизлар Аллоҳга иймон келтирдик. Гувоҳ бўлингки, бизлар мусулмонлармиз”, дедилар.


3:53.
رَبَّنَا آمَنَّا بِمَا أَنزَلْتَ وَاتَّبَعْنَا الرَّسُولَ فَاكْتُبْنَا مَعَ الشَّاهِدِينَ
Оят: [Ҳаворийлар Аллоҳга дуо билан юзланиб]: “Эй Роббимиз! Сен нозил қилган нарса [Инжил]га иймон келтирдик ва пайғамбар [Ийсо]га эргашдик, бас, бизларни [фақатгина Аллоҳ ҳақиқий Илоҳ эканлиги ва пайғамбарини ҳақ эканлиги ҳақида] гувоҳлик берувчилар билан биргаликда ёзиб қўйгин” [дедилар].

Тафсир: [Исроил ўғиллари Ийсо алайҳиссалом ҳақида ихтилофли фикрларга тушиб қолишди. Улардан бир гуруҳлари у зотга иймон келтириб, ортларидан эргашдилар; бошқалари эса, пайғамбарга иймон келтиришдан бош тортиб, у зотни ёлғончига чиқардилар, онаси Марямни эса фаҳш ва зинода айбладилар. Яҳудийлар айнан шундай йўл тутдилар. Қачонки, Ийсо алайҳиссалом, қавми унга иймон келтиришни хоҳламаётганини, унинг мавъизаларидан юз ўгираётганларини ҳис қилганларида, бани Исроилни, у зотга ёрдамчи бўлишларини тарғиб қилдилар. Ўшанда ҳаворийлар Аллоҳнинг динини ҳимоя қилишга ваъда бериб, таслим бўлган мусулмонлардан эканликлари ҳақида гувоҳлик беришини [Ийсо алайҳиссаломдан] сўрадилар. Ҳаворийларни, Ийсо алайҳиссаломга иймон келтиришга, унга бўйсуниб, унинг ёрдамчиларидан бўлишга илҳомлантириш билан, Робб Таъало уларга ва Ийсога улкан раҳматини намойиш қилди. Шу боис, улар Аллоҳдан нозил қилинган барча китобларга иймон келтиришга, Унинг пайғамбарига итоаткор бўлишга ваъда бердилар, ҳамда яккаилоҳликни олий қиладиган ва пайғамбарини ҳақлигига, ростгўйлигига гувоҳлик берадиганлар қаторида ёзиб қўйишини сўрадилар.]

https://t.me/tafsirassaadiy
3:54.
وَمَكَرُوا وَمَكَرَ اللَّهُ وَاللَّهُ خَيْرُ الْمَاكِرِينَ
Оят: Ва улар [бани Исроил авлодидан бўлган кофирлар Ийсони бегона қўллар билан қатл қилиш мақсадида] макр-ҳийла қилдилар ва Аллоҳ ҳам [Ийсони қатлдан сақлаб қолиш билан уларга жавобан] макр қилди ва Аллоҳ — макрлиларнинг энг хайрлисидир.

Тафсир: [Ийсо алайҳиссалом кўплаган бани Исроилликларнинг унга иймон келтиришдан воз кечаётганларини сезганларида, улар зотга қарши макр-ҳийла уюштирмоқчи бўлдилар. Аллоҳ Таъало ҳам уларга қарши макр қилди, ваҳоланки, У Зот макр қилувчиларнинг энг яхшисидир. Яҳудийлар Ийсо алайҳиссаломни ўлдириб, уни жасадини чормиҳ [крест]га осиб қўймоқни ўйладилар, аммо Қудратли Аллоҳ эса, бошқа одамни Ийсонинг қиёфасида уларга кўрсатиб қўйди.


3:55.
إِذْ قَالَ اللَّهُ يَا عِيسَى إِنِّي مُتَوَفِّيكَ وَرَافِعُكَ إِلَيَّ وَمُطَهِّرُكَ مِنَ الَّذِينَ كَفَرُوا وَجَاعِلُ الَّذِينَ اتَّبَعُوكَ فَوْقَ الَّذِينَ كَفَرُوا إِلَى يَوْمِ الْقِيَامَةِ ثُمَّ إِلَيَّ مَرْجِعُكُمْ فَأَحْكُمُ بَيْنَكُمْ فِيمَا كُنتُمْ فِيهِ تَخْتَلِفُونَ
Вақти келиб, Аллоҳ [Ийсога]: “Эй Ийсо! Албатта, Мен сизни [ердаги мавжудлигингизни вақтинча якунлаш билан] вафот топтираман ва Ўзим [хузурим]га [руҳ ва танингиз билан юқори оламларга] кўтараман, ҳамда кофир бўлган кимсалар [нопоклиги ва куфри]дан сизни поклайман. Шунингдек, сизга эргашганларни, куфр келтирганлар устидан, то қиёмат кунигача юксалтираман, сўнгра қайтишингиз Менга [Менинг хузуримга]дир, бас, ихтилоф қилган нарсангиз борасида орангизда [Ўзим] ҳукм чиқараман”.

Тафсир: [Фосиқ бўлган кимсалар [ҳаворийлардан] бир одамни Ийсо деб таҳмин қилиб, уни ушлаб олдилар [чунки, у киши Аллоҳнинг амри билан Ийсо алайҳиссаломнинг қиёфасига кирган эди — тарж.]. Фожирлар уни қийноққа солиб, ўлдирдилар ва жасадини чормиҳга кериб қўйдилар. Ўзининг пайғамбари — Ийсони эса, Робб Таъало Ўз хузурига кўтарди ва мудҳиш жиноятга қўл урган кофирлардан уни халос этди. Қиёмат қойим бўлишидан аввал, Ийсо алайҳиссалом албатта ерга қайтадилар ва Ислом қонунларига мувофиқ адолатли фармон ва қарорларни чиқарадилар. У зот чўчқаларни ўлдирадилар, ҳоч [крест]ларни синдирадилар ва Муҳаммад ﷺнинг амрларига бўйсунадилар, ўшанда ёлғончи каззоблар қанчалар алданиб қолганликларини, ўзлари қанчалар ёлғончи ва салоҳиятсиз эканликларини англаб етадилар.
Ушбу оятлардаги Ийсо алайҳиссаломнинг эргашувчилари деганда, ҳақ динга юз бурган, Аллоҳ уларга кофирлар ва зиндиқлар устидан ғалабани ато этган — солиҳ кишилар тушунилади. Пайғамбаримиз Муҳаммад ﷺнинг уммати пайдо бўлиши билан, Ийсо алайҳиссаломга ҳақ билан эргашганлар айнан мусулмон уммати бўлди: Аллоҳ уларга барча кофирлар устидан ғалабани ато этди ва ер юзида Муҳаммад ﷺнинг динини қарор топтиришларига ёрдам берди.
Ахир Робб Таъало шундай деган: «Аллоҳ сизлардан иймон келтириб, солиҳ амалларни қилганларга, уларни ер юзида худди улардан олдин ўтганларни халифа қилганидек халифа қилишни, улар учун Ўзи рози бўлган динни барқарор қилишни ва уларнинг хавф-хатарларидан сўнг омонликни бадал қилиб беришни ваъда қилди. Улар Менгагина ибодат қилурлар ва Менга ҳеч нарсани шерик келтирмаслар. Шундан кейин ҳам ким куфр келтирса, бас, ана ўшалар, ўзлари фосиқлардир» (24:55).
Илоҳий ҳикмат ҳамиша адолат билан мужассам бўлиб, Аллоҳ Таъало динни маҳкам тутувчиларга Ўз ёрдамини кўрсатишини, ҳамда Аллоҳнинг амр ва қайтариқларидан юз ўгирган фожир кимсаларни жазога дучор қилишини тақозо қилади.]

https://t.me/tafsirassaadiy
3:56.
فَأَمَّا الَّذِينَ كَفَرُوا فَأُعَذِّبُهُمْ عَذَابًا شَدِيدًا فِي الدُّنْيَا وَالْآخِرَةِ وَمَا لَهُم مِّن نَّاصِرِينَ
Оят: Аммо [Ийсога нисбатан] кофир бўлган кимсаларни [уни пайғамбарлигини инкор қилган яҳудийлар ва уни илоҳ даражасига кўтарган насороларни] сўнгра дунё ва охиратда шиддатли азоб билан азоблайман ва уларга [Аллоҳнинг азобидан нажот бергувчи] бирон ёрдамчи бўлмас.


3:57.
وَأَمَّا الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ فَيُوَفِّيهِمْ أُجُورَهُمْ وَاللَّهُ لَا يُحِبُّ الظَّالِمِينَ
Оят: Аммо иймон келтирган ва солиҳ амалларни бажарган [киши]ларни эса, У Зот [Аллоҳ] ажрларини тўкис қилиб [ҳеч ноқис қилмасдан, зиёдаси билан] ато этади ва Аллоҳ золимларни севмайди.

Тафсир: «Ушбу икки оятда, Аллоҳ Таъало инсонларни қандай тақдирлашлар кутаётгани ҳақида баён қилиб берди. Дарҳақиқат, Робб Таъалонинг бу фармони аввалги самовий динларга эргашган ва зикр қилинган сифатларга эга бўлган барча кишиларга тегишлидир. Барча росулларнинг саййиди ва набийларнинг энг сўнггиси бўлган — Муҳаммад ﷺ, келганларидан кейин, у зотнинг рисолати аввалги барча китобларни мансух қилди; у зотнинг дини эса, аввалги барча динларни бекор деб эълон қилди. Шу сабабдан, ислом динига эргашишдан бош тортган ҳар қандай кимса, батаҳқиқ, ҳалокатга учрагувчидир.]


3:58.
ذَلِكَ نَتْلُوهُ عَلَيْكَ مِنَ الْآيَاتِ وَالذِّكْرِ الْحَكِيمِ
Оят: Бу [Ийсо, унинг онаси, унинг бувиси, Закариё ва Яҳё ҳақидаги] сизга тиловат қилиб бераётганимиз — оятлар ва ҳикматли зикр [эслатма]дандир.

Тафсир: [Бу буюк қуръон, ўзида аввалги ва кейинги яшаб ўтган кишилар, ҳамда росул ва набийларнинг қиссаларини жамул-жам қилган. У Аллоҳ Таъалонинг аниқ, ойдин оятларидан иборат бўлиб, бандалар муҳтож бўлган барча нарсани уларга эслатади. Муқаддас қуръон ҳикматга ва аниқликка эгадир, унинг қиссалари содиқ, аҳкомлари эса гўзалдир.]

https://t.me/tafsirassaadiy
3:59.
إِنَّ مَثَلَ عِيسَى عِندَ اللَّهِ كَمَثَلِ آدَمَ خَلَقَهُ مِن تُرَابٍ ثُمَّ قَالَ لَهُ كُن فَيَكُونُ
Оят: Албатта, Ийсонинг мисоли Аллоҳнинг хузурида худди Одамнинг мисоли кабидир: уни тупроқдан яратди, сўнгра унга “Бўл”, деди ва у бўлди [яратилди].

Тафсир: [Марям ва унинг ўғли ҳақидаги ҳаққирост қиссани келтирганидан кейин, Ийсо фақатгина Аллоҳнинг қулларидан бир қул эканлиги, Роббиси унга ўз марҳаматини кўрсатгани ва унга сиғиниш Аллоҳнинг шаънига ва бошқа пайғамбарлар шаънига, ҳаттоки Ийсонинг шаънига ёлғон тўқиш эканлиги ҳақида Роббимиз тушунтириб бермоқда. Фожир кимсалар уни ўз илоҳлари деб биладилар ва бу ишларида шубҳали ва нотўғри, хато бўлган далилларга таянадилар. Агар уларнинг ҳужжат ва далиллари адолатли бўлганида эди, у ҳолда Одам алайҳиссалом илоҳ деб саналишга Ийсодан кўра ҳақлироқ бўларди, ахир Аллоҳ Таъало уни умуман отасиз ва онасиз яратди. Шунга қарамай, барча инсоният Одамни оддий инсон ва Аллоҳнинг бандаси деб ҳисоблайдилар. Шу боис, Ийсонинг отасиз туғилганлигига таяниб, уни илоҳ деб иддао қилиш — мутлақо ёлғон ва асоссиздир.]


3:60.
الْحَقُّ مِن رَّبِّكَ فَلَا تَكُن مِّنَ الْمُمْتَرِينَ
Оят: [Ийсо ҳақидаги шубҳалардан мутлақо холи бўлган] ҳақ — Роббингиздандир, бас, шубҳаланувчилардан бўлманг.

Тафсир: [Ҳеч шак-шубҳа қилиб бўлмайдиган асл ҳақиқат, Ийсо алайҳиссаломнинг ушбу сўзларида ўз аксини топган: “Менга амр қилганингдан бошқасини уларга гапирмадим: “Менинг Роббим ва сизнинг Роббингиз бўлган — Аллоҳга ибодат қилинглар” [дедим]. То уларнинг ораларида эканман, уларга [гап ва қилмишларига] гувоҳ бўлдим, қачонки, Сен мени вафот топтирганингда, Сен уларга кузатувчи бўлдинг. Дарҳақиқат, Сен барча нарсага гувоҳдирсан” (5:117).]

https://t.me/tafsirassaadiy
3:61.
فَمَنْ حَاجَّكَ فِيهِ مِن بَعْدِ مَا جَاءَكَ مِنَ الْعِلْمِ فَقُلْ تَعَالَوْا نَدْعُ أَبْنَاءَنَا وَأَبْنَاءَكُمْ وَنِسَاءَنَا وَنِسَاءَكُمْ وَأَنفُسَنَا وَأَنفُسَكُمْ ثُمَّ نَبْتَهِلْ فَنَجْعَل لَّعْنَتَ اللَّهِ عَلَى الْكَاذِبِينَ
Оят: Бас кимда ким, сизга [у Ийсо ибн Марям ҳақида] илм келганидан кейин ҳам, сиз билан ҳужжатлашадиган бўлса, айтинг [уларга]: “Келинглар, ўғилларимизни ва ўғилларингизни, аёлларимизни ва аёлларингизни, ўзимизни ва ўзингизни чақирамиз-да, сўнгра [Роббимизга] ялиниб, [Ийсони илоҳ деювчи] ёлғончиларга Аллоҳнинг лаънати бўлишини сўраймиз”.

Тафсир: [Кунларнинг бирида, росулуллоҳ ﷺнинг хузурларига, Нажронлик бир гуруҳ насоролар ташриф буюрдилар. Пайғамбар ﷺ, Ийсонинг фақатгина Аллоҳнинг қули ва элчиси эканлиги борасида уларга ишончли, ҳеч рад қилинмас ҳужжатларни келтирдилар, аммо улар ботилий эътиқодларини ҳақ дейишда ўжарлик қилиб, оёқ тираб туриб олдилар. Уларга ҳақ аён бўлди, аммо қайсарликлари ва ўзларининг ёлғон дунёқарашларига кўр-кўрона тақлидлари, ҳаққа бўйсунишларига тўсқинлик қилар эди. Ийсо алайҳиссаломни илоҳ дейишда давом этганларидан кейин, Аллоҳ Таъало ёлғончиларнинг бошига лаънат чақириш таклифи билан уларга мурожаат этишни Ўзининг пайғамбари — Муҳаммад ﷺга амр қилди. Росулуллоҳ ﷺ, уларга ўз оиласини ва ўз ўғилларини олиб келишларини ваъда қилдилар ва уларга ҳам ўзлари билан биргаликда ўғилларини етаклаб келишни таклиф қилдилар, токи ҳаммалари бир жойга тўпланиб, ёлғончиларни азоблашини ва лаънатлашини Аллоҳдан тиласинлар. Насронийлар, росулуллоҳ ﷺни таклифини қабул қилсакмикин, ё йўқми деб анча маслаҳатлашдилар ва у зотни таклифини қабул қилмасликка қарор қилдилар, ахир Муҳаммад ﷺ — Аллоҳнинг ҳақиқий элчиси эканликлари уларга маълум эди. Росулуллоҳ ﷺнинг таклифини қабул қилиш — ўз-ўзларини, аёл ва фарзандларини аниқ ҳалокатга дучор қилиш билан баробар эканини улар яхши билишар эди, шунинг учун, улар росулуллоҳ ﷺ, билан омонлик сулҳини туздилар, жизя тўлашга рози бўлдилар, ҳамда пайғамбар ﷺдан уларга қарши уруш очмаслигини сўрадилар. Набий ﷺ, бундай шартларга рози бўлдилар ва уларга босим ўтказмадилар, чунки истаган натижаларига эришган эдилар. Одамлар эса, ҳақни англаб етдилар ва насороларнинг нақадар ўжар кофир эканликларига яна бир бор амин бўлдилар, чунки ёлғончиларни бошига Аллоҳнинг лаънатини чақиришдан бош тортишлари билан, ҳақиқатда ўзларининг ноинсоф, адолатсиз кимсалар эканини халқларга билдириб, кўрсатиб қўйдилар.]

https://t.me/tafsirassaadiy
3:62.
إِنَّ هَذَا لَهُوَ الْقَصَصُ الْحَقُّ وَمَا مِنْ إِلَهٍ إِلَّا اللَّهُ وَإِنَّ اللَّهَ لَهُوَ الْعَزِيزُ الْحَكِيمُ
Оят: Дарҳақиқат, бунинг ўзи [Ийсо ҳақидаги сизга ваҳийда келган] ҳақ қиссадир. Аллоҳдан ўзга, сиғинилишга лойиқ ҳеч бир илоҳ йўқдир. Ва албатта, Аллоҳ — Унинг Ўзи иззатли [Азиз] ва ҳикматли [ҳақим] бўлган Зотдир.


3:63.
فَإِن تَوَلَّوْا فَإِنَّ اللَّهَ عَلِيمٌ بِالْمُفْسِدِينَ
Оят: Бас, агар улар [сиз уларга етказаётган ҳақдан] юз ўгирсалар, батаҳқиқ, Аллоҳ муфсид [бузғунчи, фасод тарқатувчи]ларни билгувчидир.

Тафсир: [Ҳақиқат инсонларга очиқ-ойдин бўлганидан кейин ҳам, инсонлар ундан юз ўгириб, ўзларининг эски залолатларидан воз кечмасалар, бу ҳолда улар — фитначи ва бузғунчидирларки, Аллоҳ улар ҳақида яхши билади. У Зотнинг қудрати шу қадар буюкдирки, Унинг олдида барча махлуқотлар бўйин эгади, осмонлар ва ердаги бор мавжудот У Зотга [хоҳласа ҳам, хоҳламаса ҳам] итоат қилади. Бунинг баробарида, У Зот энг комил ҳикматга Эгадирки, унга мувофиқ ҳамма нарсани ўз ўрнига қўяди.]


3:64.
قُلْ يَا أَهْلَ الْكِتَابِ تَعَالَوْا إِلَى كَلِمَةٍ سَوَاءٍ بَيْنَنَا وَبَيْنَكُمْ أَلَّا نَعْبُدَ إِلَّا اللَّهَ وَلَا نُشْرِكَ بِهِ شَيْئًا وَلَا يَتَّخِذَ بَعْضُنَا بَعْضًا أَرْبَابًا مِّن دُونِ اللَّهِ فَإِن تَوَلَّوْا فَقُولُوا اشْهَدُوا بِأَنَّا مُسْلِمُونَ
Оят: Айтинг [эй Муҳаммад ﷺ]Муҳаммад: “Эй аҳли китоблар [яҳуд ва насоролар]! Келинглар, бизларга ҳам, сизларга ҳам баробар [бир ҳил] бўлган калимага келайликки: Аллоҳдан ўзгасига ибодат қилмаймиз ва Унга бирон нарсани [ёки кимсани] шерик қилмаймиз, ҳамда Аллоҳни қўйиб, бирларимиз, бошқаларимизни Робб қилиб олмайлик. Бас, агар [шундан сўнг ҳам] юз ўгирсалар: “Гувоҳ бўлингларки, бизлар — мусулмонлармиз”, деб айтинг.

Тафсир: [Набий ﷺ, аҳли китобларнинг ҳокимлари ва подшоҳларига юборган мактуб ва рисолаларига албатта, мана шу гўзал оятни киритар эдилар. Баъзида эса, тонгги [фажр] намозидан аввалги нафилаларнинг биринчи, ёки иккинчи ракаатлатида ушбу оятни тиловат қилар эдилар. Бундай қилишларининг сабаби шундаки, бу оятда, барча пайғамбарларнинг чақириғи бўлган ягона дин — яккаилоҳлик чақируви мавжуддир; унда ягона Аллоҳга, Унга бирон нарсани шерик қилмасдан сиғинишга тарғиб бордир, ҳамда барча инсонлар — улар ким бўлишларидан қатъий назар — оддий махлуқотлар эканликлари, ва робблик хусусиятига эга бўлолмасликлари ҳақида айтилган.
Эй иймон келтирганлар! Агар аҳли китоблар ва бошқа барча одамзод сизнинг даъватингизга бўйсунса, батаҳқиқ, тўғри йўлни топадилар. Аммо, юз ўгирадиган бўлсалар, у ҳолда, сизлар исломга келганингларга [Аллоҳга таслим бўлганинглар]га гувоҳ бўлсинлар.
Дарҳақиқат, бу оят, ҳудди “Кафирун” сурасини эслатаётгандек:
«Айтинг: “Эй кофирлар! Мен сизлар сиғинган нарсага сиғинмасман. Сизлар ҳам, мен сиғинган нарсага сиғинувчи эмассизлар. Мен сизлар сиғинган нарсага сиғинувчи эмасман ва сизлар ҳам, мен сиғинган нарсага сиғинмассизлар. Сизларга сизнинг динингиз, менга эса менинг диним» (109:1-6).]

https://t.me/tafsirassaadiy
3:65.
يَا أَهْلَ الْكِتَابِ لِمَ تُحَاجُّونَ فِي إِبْرَاهِيمَ وَمَا أُنزِلَتِ التَّوْرَاةُ وَالْإِنجِيلُ إِلَّا مِن بَعْدِهِ أَفَلَا تَعْقِلُونَ
Оят: Эй аҳли китоблар! Нима учун, Иброҳим (алайҳиссалом) ҳақида [у яҳудий ёки насроний бўлган деб] талашиб-тортишмоқдасизлар, ҳолбуки Таврот ва Инжил у зотдан кейингина нозил бўлган [бу ҳақда яхши биласизлар, чунки Таврот тушмасидан олдин яҳудийлик бўлмаган; Инжил тушмасидан олдин насронийлик бўлмаган]! Наҳотки ақл юритмасангиз?


3:66.
هَا أَنتُمْ هَؤُلَاءِ حَاجَجْتُمْ فِيمَا لَكُم بِهِ عِلْمٌ فَلِمَ تُحَاجُّونَ فِيمَا لَيْسَ لَكُم بِهِ عِلْمٌ وَاللَّهُ يَعْلَمُ وَأَنتُمْ لَا تَعْلَمُونَ
Оят: Ҳой сизлар [Муҳаммад ﷺ билан жадаллашаётган аҳли китоблар] илмингиз бўлган нарса борасида ҳужжатлашдингиз. Эндиликда нима учун билимингиз бўлмаган нарса [Иброҳим алайҳиссалом] борасида ҳужжатлашмоқдасиз? Аллоҳ билгувчидир, сизлар эса асло билмассиз.


3:67.
مَا كَانَ إِبْرَاهِيمُ يَهُودِيًّا وَلَا نَصْرَانِيًّا وَلَكِن كَانَ حَنِيفًا مُّسْلِمًا وَمَا كَانَ مِنَ الْمُشْرِكِينَ
Оят: Иброҳим [алайҳиссалом] яҳудий ҳам, насроний ҳам бўлмаган, лекин ҳаниф [яккаилоҳликни маҳкам тутувчи] мусулмон бўлган ва асло мушриклардан бўлмаган. [У барча ботилий дин ва таълимотларни инкор этиб, ҳақ динга юз тутган].


3:68.
إِنَّ أَوْلَى النَّاسِ بِإِبْرَاهِيمَ لَلَّذِينَ اتَّبَعُوهُ وَهَذَا النَّبِيُّ وَالَّذِينَ آمَنُوا وَاللَّهُ وَلِيُّ الْمُؤْمِنِينَ
Оят: Дарҳақиқат, Иброҳимга энг яқин бўлган кишилар — унга эргашганлари ва бу набий [Муҳаммад ﷺ ҳам, ва унга эргашганлардир], шунингдек, иймон келтирганларидир. Аллоҳ эса мўминларнинг Валийсидир.

Тафсир: [Барча дин намояндалари ичидан: яҳудийлар, насоролар, бутпараст мушриклар ва мусулмонлар, Иброҳим алайҳиссаломнинг йўлидан эргашишларини айтадилар. Аммо Аллоҳ Таъало, Иброҳимга энг яқин кишилар — бу, Муҳаммад ﷺ ва унинг эргашувчилари, ҳамда Муҳаммад ﷺнинг рисолатидан олдин Иброҳим алайҳиссаломга эргашган кишилар экани ҳақида таъкидлаб ўтди. Яҳудийлар, насоролар ва бутпарастларга келсак, уларнинг Иброҳим алайҳиссаломга ҳеч қандай тегишликлари йўқ, чунки у зотнинг динини — барча пайғамбарларга ва илоҳий китобларга иймон келтиришнинг асосига қурилган тоза яккаилоҳликдир. Агарчи яҳудий ва насоролар Иброҳим алайҳиссаломга эргашишларини иддао қилсаларда, бу каби [покиза] эътиқодни фақат мусулмонларгина маҳкам тутадилар. Маълумки, яҳудий ва насронийлик дини, Иброҳим алайҳиссаломнинг вафотларидан анча асрлардан кейин тамоман шаклланиб бўлган. Ҳўш, нега яҳудий ва насоролар, уларнинг ёлғон ва тўқималарини ошкор қилиб қўядиган нарсалар борасида тортишишда давом этадилар? Уларга яхши маълум бўлган нарсалар борасида тортишсалар майли, аммо нима учун ўзларининг ақидалари, дунёқарашлари ботил, ёлғон экани аниқ бўлиб турса ҳам, пайғамбарлар билан баҳслашадилар? Бу оятдан келиб чиқиб, одамлар ўзлари билмаган нарсалар ҳақида жадаллашмасликлари ва ҳатто бу ҳақда гапирмасликлари лозим экан. “Аллоҳ мўминларнинг Валийсидир”, деган жумлага келсак, ундан: агар банданинг иймони кучаядиган бўлса, Аллоҳ Таъало Ўз марҳамати билан Унга янада кўпроқ ҳимоя ва валоят кўрсатади, уни ҳаётини енгиллаштиради, ҳамда, қийинчиликлардан халос этади, деган хулосага келиш мумкин.]

https://t.me/tafsirassaadiy
3:69.
وَدَّت طَّائِفَةٌ مِّنْ أَهْلِ الْكِتَابِ لَوْ يُضِلُّونَكُمْ وَمَا يُضِلُّونَ إِلَّا أَنفُسَهُمْ وَمَا يَشْعُرُونَ
Оят: Аҳли китоблардан бўлган бир тоифа кишилар [яҳуд ва насороларнинг баъзилари] сизларни адаштириш [залолатга киритишни] жуда хоҳлайдилар. [Бироқ] улар ўзларини адаштирадилар ва буни сезмайдилар ҳам.


3:70.
يَا أَهْلَ الْكِتَابِ لِمَ تَكْفُرُونَ بِآيَاتِ اللَّهِ وَأَنتُمْ تَشْهَدُونَ
Оят: Эй аҳли китоблар! Нима учун гувоҳ бўлиб турган ҳолингизда Аллоҳнинг оятларига куфр келтирасизлар [инкор қиласизлар]?


3:71.
يَا أَهْلَ الْكِتَابِ لِمَ تَلْبِسُونَ الْحَقَّ بِالْبَاطِلِ وَتَكْتُمُونَ الْحَقَّ وَأَنتُمْ تَعْلَمُونَ
Оят: Эй аҳли китоблар! Нима учун билиб турган ҳолингизда, ҳақни ботил билан қориштирасизлар ва ҳақиқатни яширасизлар?


3:72.
وَقَالَت طَّائِفَةٌ مِّنْ أَهْلِ الْكِتَابِ آمِنُوا بِالَّذِي أُنزِلَ عَلَى الَّذِينَ آمَنُوا وَجْهَ النَّهَارِ وَاكْفُرُوا آخِرَهُ لَعَلَّهُمْ يَرْجِعُونَ
Оят: Аҳли китоблардан бўлган бир тоифа [аниқроғи яҳудийлар ўзининг кофир биродарларига] дедилар: “Иймон келтирганларга нозил қилинган нарсага куннинг аввалида иймон келтиринглар, ҳамда куннинг охирида [унга] куфр келтиринглар, ажабмаски, қайтсалар” [яъни, ўзингизни ёлғондан, худди иймон келтиргандек қилиб кўрсатиб, сўнгра очиқчасига динингиздан қайтинг, шоядки, мўминлар буни кўриб, ўз динларида шубҳаланиб қолсинлар ва куфр келтирсинлар].


3:73.
وَلَا تُؤْمِنُوا إِلَّا لِمَن تَبِعَ دِينَكُمْ قُلْ إِنَّ الْهُدَى هُدَى اللَّهِ أَن يُؤْتَى أَحَدٌ مِّثْلَ مَا أُوتِيتُمْ أَوْ يُحَاجُّوكُمْ عِندَ رَبِّكُمْ قُلْ إِنَّ الْفَضْلَ بِيَدِ اللَّهِ يُؤْتِيهِ مَن يَشَاءُ وَاللَّهُ وَاسِعٌ عَلِيمٌ
Оят: [Яҳудийлар сўзларида давом этиб:] “Ва динингизга эргашганлардан бошқаларига ишонманглар” [дедилар]. Айтинг: “Албатта, [ҳақиқий] ҳидоят, кўрсатма — Аллоҳнинг ҳидоятидир, кўрсатмасидир”. [Яҳудийлар дедилар]: “Сизларга ато этилган нарса, ўзгаларга берилмасин, ёки Роббингиз хузурида сиз билан ҳужжатлашмасин” [Яъни, мусулмонларга илм берилиб, билимлари яҳудийларникидан кўпроқ бўлишини яҳудийлар хоҳламасдилар, чунки бунинг оқибатида мусулмонлар улардан устунликни қўлга киритишлари мумкин эди]. Айтинг: “Фазл [марҳамат ва эҳсон] Аллоҳнинг қўлидадирки, уни Ўзи хоҳлаганига ато этади. Ва Аллоҳ — кенг қамровли, билувчи бўлган Зотдир.

https://t.me/tafsirassaadiy
3:74.
يَخْتَصُّ بِرَحْمَتِهِ مَن يَشَاءُ وَاللَّهُ ذُو الْفَضْلِ الْعَظِيمِ
Оят: У Зот [Аллоҳ] Ўз раҳмати билан, Ўзи хоҳлаган [бандаси]ни хослаб қўяди ва Аллоҳ — буюк фазл Эгасидир.

Тафсир: [Аҳли китобларнинг кирдикорларини очиб ташлаш билан, Аллоҳ Таъало мусулмон умматига улкан раҳматини намойиш қилди, чунки яҳуд ва насоролар мусулмонларга ўта адоватли бўлиб, ҳар қандай разил йўллар билан уларни залолатга олиб киришга ҳаракат қиладилар. Уларнинг баъзилари ҳаттоки бир-бирларига: “Келинглар, кунни аввалида Исломни қабул қилиб, кеч кирганида ундан воз кечамиз. Мусулмонлар орасида сизларни билимли, савияли деб биладиганлар бор, агар улар қилган ишингизни кўрсалар, ўз динларида шак-шубҳаланиб қоладилар. Агар сизлар ислом динида аввалги китобларга зид бўлган номақбул эътиқодларга дуч келмаганингизда, бу диндан воз кечмаган бўлардингиз, деб ўйлайдилар”.
Улар ўта кетган мудҳиш макр-ҳийлаларни тузадилар, аммо Марҳаматли ва Буюк Аллоҳ, Ўзи хоҳлаган қулини тўғри йўлга ҳидоят қилади. Раҳмат ва кароматларга У Зот Эгалик қилади ва Ўзи истаган бандасини улар билан сийлайди. Бошқа бирон қавм эришмаган ўзига хос бир раҳматини Аллоҳ Таъало мусулмонларга ато этишни ирода қилди. Аммо, ақли паст, маккор кофирлар тушунмайдиларки, агар Аллоҳнинг ҳақиқий дини одамлар қалбларига кириб боргудек бўлса, вақт ўтиши билан улар янада кучлироқ иймон ва эътиқодга эришадилар; ҳар турли шубҳалар эса, уларнинг ўз динларида янада мустаҳкамроқ туришларига ва Аллоҳ Таъалонинг беҳисоб неъматларига янада кўпроқ ҳамд айтишларига ёрдам беради. Дарҳақиқат, аҳли китоблар, ўзлари қўлга киритган нарсаларни мусулмонлар қўлга киритишларини асло истамайдилар. Айнан шу сабабли, улар ислом уммати билан Роббиларини олдида мунозарага тушадилар. Бундан хулоса шуки, нопок амалларининг бирдан бир сабаби — уларнинг ҳасадгўйликлари, адолатсизликлари, ҳамда қилмишларини фош бўлишидан қўрқишларидир. Аллоҳ Таъало буни бизга баёнлаб, шундай деди: «Аҳли китоблар [насоро ва яҳудийлар]нинг аксарлари, уларга ҳақ [ислом дини] очиқ-ойдин бўлганидан кейин, ўзларининг [сизларга бўлган] ҳасадлари туфайли, сизларни [мўмин бўлганингиздан кейин] куфрга қайтармоқчи бўладилар. [Аммо сизлар — эй пайғамбар ва мўминлар] токи Аллоҳнинг [улар билан курашиш ҳақидаги] амри келмагунча, уларни [гуноҳларида маломат қилмай] авф этиб туринглар ва кечиримли бўлинглар, албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодир бўлган Зотдир» (2:109).]

https://t.me/tafsirassaadiy
3:75.
وَمِنْ أَهْلِ الْكِتَابِ مَنْ إِن تَأْمَنْهُ بِقِنطَارٍ يُؤَدِّهِ إِلَيْكَ وَمِنْهُم مَّنْ إِن تَأْمَنْهُ بِدِينَارٍ لَّا يُؤَدِّهِ إِلَيْكَ إِلَّا مَا دُمْتَ عَلَيْهِ قَائِمًا ذَلِكَ بِأَنَّهُمْ قَالُوا لَيْسَ عَلَيْنَا فِي الْأُمِّيِّينَ سَبِيلٌ وَيَقُولُونَ عَلَى اللَّهِ الْكَذِبَ وَهُمْ يَعْلَمُونَ
Оят: Аҳли китоблардан [айниқса, яҳудийлар ичида] шундайлари борки, агар бир қинтор [жуда катта миқдордаги мол]ни унга амонат топширсангиз, у [ишонилган амонатни] сизга қайтаради [амонатни ўтайди], аммо улар орасида шундайлари ҳам борки, бир динорни амонат топширсангиз, то устида қойим бўлиб [тақаб туриб] олмагунингизча, уни сизга қайтармайди. Бунинг сабаби, уларнинг: “Омийлар [ёзишни, ўқишни билмайдиган араблар]га нисбатан ҳеч қандай йўлимиз йўқ [яъни, омийларни пулини қайтармасак, бизда гуноҳ йўқ]”, дейишларидир. Билиб турган ҳолларида Аллоҳнинг шаънига ёлғон гапирадилар.

Тафсир: [Аҳли китоблар орасида ишончга лойиқ, агар сен унга катта миқдордаги пулни амонат қўйсанг, уни албатта эгасига топширадиган инсофли кишилар борлиги ҳақида Аллоҳ Таъало бизларга хабар берди. Аммо улар ичида ҳийлагар фосиқлар ҳам борки, агарчи у оз миқдордаги мол бўлса ҳам, бировнинг мулкига кўз олайтириб, уни ўзлаштириб олиш пайида бўладилар. Ўзларининг қабиҳ найранглари ва хиёнаткорликларига қарамасдан, улар ўз қилмишларини ёлғон далиллар билан яна оқламоқчи ҳам бўладилар ва: “Бу оддий, омий кишиларни молларини ўзлаштириб олишимизда бизга гуноҳ йўқ, чунки уларнинг мулки биз учун ҳаром эмас”, дейдилар. Улар Аллоҳни алдамоқчи [ёки У Зотнинг шаънига ёлғон тўқимоқчи] бўладилар, ваҳоланки, бу каби жиноятлари туфайли жавобгарликка тортилишларини яхши биладилар. Улар нафақат ишончни бузадилар ва арабларга ёмон муомала қиладилар, балки, билиб туриб Аллоҳнинг шаънига ёлғон гапирадилар. Бу ишлари билан улар, жоҳиллик, ёки адашишлик билан жиноят қилган кишилардан фарқланиб турадилар.]


3:76.
بَلَى مَنْ أَوْفَى بِعَهْدِهِ وَاتَّقَى فَإِنَّ اللَّهَ يُحِبُّ الْمُتَّقِينَ
Оят: Йўқ [иш, бу ёлғончилар айтганидек эмасдир]! Кимки аҳдига вафо қилса ва Аллоҳдан тақво қилса, албатта Аллоҳ муттақийнларни [Аллоҳнинг азобидан қўрқувчиларни] севади.

Тафсир: [Йўқ, асло! Уларнинг сўзлари ҳақиқатдан анча йироқдир, чунки Аллоҳнинг ва бандаларининг олдидаги мажбуриятларини пуҳталик билан бажарган кишигина тақводор, солиҳ бўлиши, ҳамда муҳаббатга лойиқ кишилардан бўлиши мумкиндир. Агар киши аксинча иш тутадиган бўлса, одамлар олдидаги масъулиятини адо этмаса, ҳамда тақво йўлидан юрмаса, у Аллоҳнинг нафратига мустаҳиқ бўлиб, энг шиддатли, аламли азоб билан азобланишга лойиқдир.]

https://t.me/tafsirassaadiy