🔹МУҚАДДАС ҚУРЪОН ТАФСИРИ🔹
260 subscribers
3 photos
345 links
📚 ШАЙХ АБДУРРАҲМОН АС-САЪДИЙНИНГ МУҚАДДАС ҚУРЪОНГА ҚИЛГАН ТАФСИРИ.

ТАРЖИМОН: РАЙҲОНА БИНТ МУҲАММАД
Download Telegram
📢 КАНАЛЛАРИМИЗГА ТАКЛИФНОМА ЛИНКЛАРИ:

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,  азиз биродарлар. Дарсларимиз жойлашган каналларимизга марҳамат қилинг
💐

😀 Ўзбек тилидаги “Муқаррар маддатул-ақида” китобидан ўтилган дарслар линки:
https://t.me/maddatulaqida

😀 Ўзбек тилидаги Аллоҳ Таъалонинг  исм ва сифатлари шарҳига оид дарслар:
https://t.me/ism_sifatlar_tafsiri

😀 Ўзбек тилида аёллар фиқҳи канали:
https://t.me/fiqhunnisaa_rayhan

😀 Ўзбек тилидаги "Аҳоват" каналимизда биродарларимизни қизиқтирган мавзуларда турли ҳил мавъизалар ўтилади, масалан: куфрий калималар, кўпҳотинлилик ва шунга ўхшаш мавзуларда маърузалар.
https://t.me/ahovat_uzb

😀 Шайх Абдурраҳмон ас-Саъдийнинг қуръонга берган тафсирини ўзбек тилидаги таржимаси:
https://t.me/tafsirassaadiy

😀 Дуолар тафсири (янги) каналимиз:
https://t.me/duolar_tafsiri

😀 Диний фатволар каналимиз:
https://t.me/mahukmuuzb

😀 Рус тилидаги дарсларимиз жойлашган каналлар линки:
https://goo.su/5afg

😀 Энди дарслар, буйича тушинарсиз бўлган саволларни мана шу аккаунтга йулланг: @iqra1234567890

⚠️ Диққат қилинг!
Бизнинг каналларимизга эркак кашиларни кириши ва аёлларни овозли аудиоларни тинглаши қатъиян ман қилинади — амонат !


Ҳурмат билан маъмурият.
♥️
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔹МУҚАДДАС ҚУРЪОН ТАФСИРИ🔹 pinned «📢 КАНАЛЛАРИМИЗГА ТАКЛИФНОМА ЛИНКЛАРИ: Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,  азиз биродарлар. Дарсларимиз жойлашган каналларимизга марҳамат қилинг 💐 😀 Ўзбек тилидаги “Муқаррар маддатул-ақида” китобидан ўтилган дарслар линки: https://t.me/maddatulaqida…»
«ФОТИҲА» СУРАСИ (КИТОБНИ ОЧУВЧИ)

1:1
بِسْـــــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــــيم

Оят: Ўта Меҳрибон ва жуда Раҳмли бўлган Аллоҳ номи билан (бошлайман)!

Шайх Абдурраҳмон ас-Саъдийнинг ушбу оятга берган тафсири:
[Бу дегани: “Мен Аллоҳ номи билан бошлайман”. Бу сўз бирикмасининг луғавий таҳлилига кўра, унда Аллоҳ Таъалонинг барча гўзал исмлари назарда тутилган. Исмларнинг энг биринчиси — “Аллоҳ” лафзидирки, унинг маъноси: “Илоҳийлаштириладиган ва Унга сиғиниладиган Ягона Илоҳ ва У Ўзининг илоҳийлик сифатларидан бўлган — мукаммаллик ва мутлақ поклик хусусиятлари туфайли, сиғинилишга ва илоҳийлаштиришга лойиқ Зот”, демакдир.
Ар-Роҳман (ўта Меҳрибон) ва ар-Роҳийм (жуда раҳмли) исмларига келсак, улар Аллоҳнинг ҳар бир махлуқотини ва ҳар бир нарсани қамраб олувчи бепоён раҳмати ҳақида гувоҳлик беради. Аллоҳ Таъалонинг тўлақонли, комил раҳмати ва чексиз марҳаматига, пайғамбарлар йўлидан юрган тақводор бандаларигина мустаҳиқ бўладилар. Қолган мавжудотлар эса, Аллоҳнинг раҳматидан озгина қисмигагина насибадордир. Шуни билиб қўйиш керакки, барча солиҳ уламолар бир овоздан, Аллоҳга ва Унинг илоҳий сифатларига иймон келтиришни вожиблиги ҳақида таъкидлаб ўтганлар.
Меҳрибон ва Раҳмли Робб дегани — яъни: қулларида ва мавжудотларда намоён бўладиган раҳматнинг Соҳиби. (Махлуқотларга ато этилаётган) барча яхшилик ва инъомлар, Аллоҳ Таъалонинг раҳмати ва ҳамдардлигининг бир кўринишидир. Худди шу нарсани У Зотнинг бошқа исмларига нисбатан ҳам айтиш мумкин. У барча нарсалардан хабардор, яъни: бутун яратилган махлуқотлар ҳақида илмга Эга. У Қодир бўлган Зот, яъни: ҳар бир махлуқот устида куч-қудратга Эга]

https://t.me/tafsirassaadiy