Tanish Gaplar
2.25K subscribers
838 photos
235 videos
1 file
1.88K links
Бу ерда қизиқарли гап ёзилган бўлиши мумкин эди)

Каналдаги постлар кўчирганда @tanishgaplar каналини кўрсатинг!

Алоқа учун : @tanishgaplarbot
Download Telegram
Хумо аренада Тайсон мўлжал вазифасини ўтай бошлади. Ёнимдаги одам шериги билан телефонда гаплашиб, "мен Тайсон томондаман, сен уни қайси тарафидасан?", деяпти))

@tanishgaplar
Тинч океанида деярли ёнма-ён жойлашган Кирибати ороли (Лайн айландс) билан АҚШ га қарашли Бейкер ороли ўртасида 2130 км масофа бор. Бу Тошкент ва Остона орасидаги масофадан сал кўпроқ.

Лекин бу икки орол орасида роппа-роса 26 соат фарқ бор. Кирибати гринвичдан 14 соат олдинда бўлса, Бейкер ороли гринвичдан 12 соат орқада.

Бу дегани, Бейкер оролида кечқурун 23.00 душанба бўлса, Кирибатида 01.00 Чоршанба бўлади дегани!)

Бейкер оролидан душанба кечки пайт учсангиз, икки соатдан кейин Кирибатида ЧОРШАНБА куни бўласиз. Раҳматли Ҳожибой Тожибоев айтганидек, сешанба йўқ бўлиб қолади))

"где сешанба утро? Где день? Где ночь сешанба?" деб юраверасиз))

Бу гапларни нимага айтяпман? Чунки, бизда биринчи декабр кириб келиши билан шошқалоқлик қилиб "қиш кириб келди", "декабр, салом" каби эълонлар жойлаганлар кўзга ташланди. Ҳали тўлиқ кириб келмаган қишни нима учун эълон қилиб юбориб одамларни чалғитяпсизлар? Америкада яшайдиган дўстингиз бўлса, уларда 30 ноябрлигига қарамай, сизнинг постингизга ишониб ишхонадагилари билан "бугун қиш!" деб жанжаллашиб юрса, ким жавобгар бўлади?

Масъулият тез эълон қилиш эмас, тўлиқ амин бўлгандан кейин эълон қилишдир, деган Янги Конфуций))

Мана, ҳозир энди бутун дунёда тўлиқ қиш кириб келди. Ана энди история ва постларни босавериш мумкин. Бундан бу ёғига шортик-майкаларда кўчага чиқиб кетиб қолсанглар айб бизда эмас. Биз айтиб қўйдик! ))

Дўстларни огоҳлантиринг))
@tanishgaplar
Чет элликлар ҳаётни осонлаштиришни биздан ўрганиши керак.

Бизда ҳаммаси осон) Уларга ўхшаб "АА" ўлчамли батарея берворинг, "ААА" ўлчамли батарея берворинг", деб юрмаймиз. Сотувчи ҳам "нечта а деди экан?", деб санаб ўтирмайди.

"Соатни батареяси" десак, "АА" ўлчам бўлади, "пультни батареяси" десак, "ААА" ўлчам бўлади. Тамом ))

@tanishgaplar
Дарров «Куба сигараси» деб, одам ҳақида ёмон гумонга бораверманглар. Донаси 4500$ турадиган Дания сигаралари ҳам бор.

Торсде))

@tanishgaplar
Ҳурматли дўстлар!

Бугун йил тугаётгани, эртага 2024 йил эканлиги ҳақидаги постларни албатта ёзинглар.

Эриниб ёзмасангиз-у, эртага хабарсиз қолган кимдир "бугун 32-декабрь, 2023 йил", деб юрса, виждонингиз қийналади))

Барчангизга кириб келаётган 2024 йилда омад, бахт ва мустаҳкам соғлик тилайман!

Ҳурмат билан админ)

@tanishgaplar
#Анааҳвол

Кеча атайлаб эслатдим, ўртоқларингга айтинглар, бўлмаса 32 декабр, 2023 йил деб юришади, сизларнинг виждонингиз қийналади, деб.

Барибир масъулиятсизлик қон-қонига сингиб кетганлар бор-да.

Мана бу инсоннинг дўстлари сафидагилардан масъулият кутманглар.

Расмни устига босинг, тўлиқ кўринади)

@tanishgaplar
Мана яна огоҳлантирилмаганлардан бири)

@tanishgaplar
Бозорда 60 000 сўмга сотилаётган кийимни текинга олиш учун БИР КУН вақтини сарфлаб, совуқда соатлаб туриб, бир-бирини уриб, тепиб кийим талашаётанларнинг қўлига 500000 бериб, бошига ахлат тўкиб юбораверилсаям индашмаса керак. "Зато йўқ жойдан пул оволдим" деб хурсанд бўлиб кетаверишса керак.

Текин ош/лаваш/чегирма/кийим/ кабилар учун эринмай бориб умрини исроф қиладиганларни зарра қадар ҳурмат қилмайман. Чунки, уларнинг ўзлари ҳам ўзларини ҳурмат қилишмайди.

@tanishganlar
Эълон:

Дубайдан зудлик билан вилла сотиб оламан. Пулини 14 январ куни тўлайман. Нархининг аҳамияти йўқ.

©️Пайпоқфуруш Конфуций

@tanishgaplar
Ҳар йили "нега аёлларни байрами дам олиш куни-ю, эркакларни байрами иш куни бўлади? Гендер тенглик қани? Маҳалла қаёққа қараяпти? Телевидение қаёққа қараяпти?", деган ўринли саволлар бўларди. Кўп сонли йигитларимизнинг илтимосига биноан бу йил 14 январни дам олиш куни қилиб қўйдик. Чекланмаган миқдорда раҳмат айтишингиз мумкин )))

@tanishgaplar
Кеча Тожикистон терма жамоасининг ғалабадан кейинги хурсандчиликларида Ўзбекистон байроғини ҳам кўтариб олишгани икки давлат футбол ишқибозлари орасида жуда илиқ кутиб олинди. Бунга стадиондаги ўзбек мухлисларининг Тожикистон терма жамоасини тинимсиз қўллаб-қувватлаб тургани туртки бўлгани айтиляпти.

Ўзбекистон ҳам ғалаба қозониб, ўзимизнинг байроқлар орасида битта Тожикистон байроғини кўтариб қўйишса, халқларимиз орасида янаям илиқ ҳислар пайдо бўлади.

Тожикистон халқи учун хурсандмиз. Кўпчилик тожиклар ижтимоий тармоқларда ўзбекларга қўллаб-қувватлов учун ташаккур ёзишаётганини кўряпман. Ўзбеклар ҳам уларни табриклаяпти.

Қўни-қўшниларнинг бир-бирига муносабати ана шундай бўлиши керак аслида.

@tanishgaplar
Инсонга қилиниши мумкин бўлган энг қаттиқ ҳақорат расмга тушаётганда қорнини тортиб турган одамга "қорнингизни тортиб туринг" дейишдир.

©️ Янги Конфуций

@tanishgaplar
Ерни чуқурроқ ҳайдамаганимиз учун..
Muhim vaziyatlarda shaxsiy obroʻni yigʻishtirib qoʻyish kerak. "Kerak boʻlsa turgan joyimdan gol urdim", "kerak boʻlsa chotini orasidan tiqvordim" deydigan maqtanish gapdan koʻra natija muhimroq edi.

Yillab shu ishdan pul topib yurgan odamlarni birortasi oʻng yoki chap yuqori burchakka gol urvorolmasaya!
Хитойликлар шунақа тушунишам, ўрганишам қийин, ноқулай алифбоси билан шунчалик ривожланиб кетяпти. Агар улардаям лотин алифбосига асосланган хитой алифбоси бўлганда борми, бизга ўхшаб ҳалиям "oʻ" ,"gʻ" ларини ҳал қила олмай юрган бўлишармиди.. ))

@tanishgaplar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Оталарга #лайфхак

Фб ва инстаграмга жойласам, кўпчилик "бизда ҳам шундай" деб ёзишибди😂

Видеони фарзанди бор дўстларга юбориб қўйинглар ))

@tanishgaplar
Тасбеҳ намози: Қийинчилик ва ғам-ғуссаларга даво бўлувчи намоз
20:16 / 24 февраль 653


pdf
Тун
+
-
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Аллоҳ таоло ҳар бир бандасини турли мусибатлар билан синаб, имтиҳон қилади. Бу ҳақда Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Албатта Биз сизларни бир оз қўрқинч ва очлик билан, мол-мулкга, жонга, меваларга нуқсон етказиш билан синаймиз. Ва сабрлиларга башорат бер…” (Бақара сураси, 155-оят).
Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўргатган ибодат бу тасбеҳ намозидир.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аббос ибн Абдулмутталибга бундай дедилар: “Эй Аббос! Эй амакигинам! Сенга ато этайми? Сенга инъом қилайми? Сенга лутф кўрсатайми? Сени ўнта хислатли қилиб қўяйми? Сен ўшаларни қилсанг, Аллоҳ сенинг гуноҳингни – аввалгисию охиргисини, қадимгисию янгисини, хатосию қасдданини, кичигию каттасини, махфийсинию ошкорини мағфират қилади. Ўша ўн хислат – тўрт ракат намоз ўқишдир. Ҳар ракатда Фотиҳани ва бир сурани ўқийсан. Биринчи ракатда қироатдан кейин, тик турган ҳолингда: “Субҳааналлоҳ, валҳамду лиллааҳ ва лаа илааҳа иллалоҳу валлоҳу акбар” деб ўн беш марта айтасан. Сўнг руку қиласан ва рукуда турган ҳолингда шуни яна ўн марта айтасан. Сўнгра бошингни рукудан кўтариб, шуни яна ўн марта айтасан. Кейин саждага йиқиласан ва сажда қилган ҳолингда шуни яна ўн марта айтасан. Сўнг бошингни саждадан кўтариб, шуни яна ўн марта айтасан. Кейин сажда қилиб, шуни яна ўн марта айтасан. Сўнг бошингни кўтариб (ўтириб), шуни яна ўн марта айтасан. Ана шу бир ракатда етмиш бештадир. Тўрт ракатда ҳам шундай қиласан. Агар бу намозни ҳар куни ўқий олсанг, шундай қил. (Ҳар куни шундай) қила олмасанг, ҳар жумада бир марта ўқи. Агар уни ҳам қила олмасанг, ҳар ойда бир марта ўқи. Агар буни ҳам қила олмасанг, ҳар йили бир марта ўқи. Агар уни ҳам қила олмасанг, умрингда бир марта ўқи”  (Имом Абу Довуд, Имом Термизий ривояти).
Ибн Абу Сайф Яманий “Ал-ламъа фии рағоиби йавмил жумуъа” китобида Термизийнинг қуйидаги гапларини келтиради: “Тасбеҳ намозини жума куни завол пайтида ўқиш мустаҳабдир. Биринчи ракатда Фотиҳадан кейин Такасурни ўқийди, иккинчисида Вал-асрни, учинчисида Кофирунни, тўртинчисида Ихлосни ўқийди”. Абу Усмон Хайрий Зоҳид: “Қийинчиликлар ва ғам-ғуссалар учун тасбеҳлар намозидан яхши нарса кўрмадим”, деган.
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:  1 Аллоҳ тасбеҳ намозини ўқиган банданинг билиб-билмай қилинган, каттаю кичик, ошкору махфий гуноҳларини мағфират қилади.  2 Тасбеҳ намозини ўқиган одам ўнта хислатга эга бўлади.  3 Тасбеҳ намози юқоридаги баён қилинган тартибда ўқилади.  4 Киши тасбеҳ намозини ҳар куни ўқий олса, жуда яхши. Агар ўқий олмаса, уни ҳар жумада бир марта, уни ҳам қила олмаса, ҳар ойда бир марта, уни ҳам қила олмаса, ҳар йили бир марта, уни ҳам қила олмаса, умрида бир марта ўқиса ҳам бўлади.

Манба:

https://islom.uz/maqola/21813