Tanish Gaplar
2.19K subscribers
838 photos
235 videos
1 file
1.88K links
Бу ерда қизиқарли гап ёзилган бўлиши мумкин эди)

Каналдаги постлар кўчирганда @tanishgaplar каналини кўрсатинг!

Алоқа учун : @tanishgaplarbot
Download Telegram
Мана бу расмни кўриб бир неча саволлар пайдо бўлди.
Биринчидан, булар кимлар?
Иккинчидан, нимага бир кишига соябон тутилган ва уни нимага бошқа одам сувнинг оқими ўзининг бошига тушадиган шаклда тутиб турибди?
Учинчидан, ёмғирда блокнотга нима ёзиб олинмоқда? Сувда сиёҳ эриб кетмасмикин?

P.S. Чанғи учишни янги ўрганмоқчи бўлаётганларга #лайфхак : оёқни зонтик тагида турган одамникидай қилиб турилса, чанғи тўхтайди.

Каналга уланинг: 👉 @tanishgaplar
#лайфхак

Бирор фикрни ўзингизнинг номингиздан айтсангиз етарли даражада таъсир қилмайди, деб ўйласангиз, гапингизни айтиб охирида ".. деган гап бор", ёки "... дейдилар", ёхуд "... деб ҳисобланади" деб юбораверинг.

"Ким бундай деган! Қаерда бундай гап бор? Ким бундай ҳисоблайди?", деб биров сўраб ўтирмайди. Ким билиб ўтирибди)))

#кузатувлардан

Каналга уланинг: 👉 @tanishgaplar
#Лайфхак

Агар бирор воқеа ёки гапни бир ибора билан ифодалашда аниқ, конкрет ўхшатиш топишда иккиланиб қолсангиз, ўхшатиш олдига "қайсидир маънода.." деган сўзни қўшиб қўйинг.

Масалан, "Ватан ҳам она ҳисобланади" десангиз, кимдир келиб "ватан - она эмас" дейиши мумкин.

Аммо, "Ватан ҳам қайсидир маънода она ҳисобланади!", десангиз, кимдир фикрингизга қаршилик қилса ҳам, сизда вазиятдан чиқиш учун миллионта имкон бўлади. "Қайсидир маъно"дан кўпи борми? )))

Буям қайсидир маънода #лайфхак да))

© Янги Конфуций

Каналга уланинг: 👉 @tanishgaplar
#лайфхак

Бирор нарсага "старт бермасдан" ҳам бошлаб юборса бўлаверади ))

© Янги Конфуций

Каналга уланинг: 👉 @tanishgaplar
​​#Лайфхак

Банкоматда амалиёт бажараётганда экранда чиқадиган "сизга чек керакми?" деган савол сизга чек керакми, йўқми, шуни аниқлаш учун ўйлаб топилган. Саволни ўқимасдан "ҳа" ни босиб, ўзингиздан кейинги одамга чекни олиб, чиқинди қутисига ташлаб юборишни вазифа қилиб қолдириб кетиш учун эмас.

© Инжиқ қариётган Конфуций

Каналга уланинг: 👉 @tanishgaplar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пулга энергия бериш 😂

#Лайфхак

Пулга энергия бериб, қиздираётганда пулнинг қулоқларини ғижимлаб ташламанг. Бўлмаса пул бечоранинг қулоғи ёпилиб қолиб, бирорта гапингизни эшитмайди ва сизга "қулоғимни ғижимлаб ташласанг, қулоғим билан эшитаманми?, деб бақириб қолиши мумкин ))

Каналга уланинг: 👉 @tanishgaplar
#Лайфхак

"Абутуриент" ни кўпчилик "Туриентнинг дадаси" деб тушуниб қолиши мумкин. Шунинг учун "абитуриент" дейиш ҳар томонлама тўғри бўлади.

© Тв мухбири талаффузига энсаси қотаётган Конфуций

Каналга уланинг: 👉 @tanishgaplar
#Лайфхак

Агар тезроқ, масалан 90 км/с юриш мумкин бўлган трассада йўлнинг тезроқ юрадиганлар юрадиган қисмида 60-70 км/с кетаётган бўлсангиз ва ортингиздан келаётган автомобиль ҳайдовчиси йўл сўраса ва сиз унга йўл берсангиз, танангизнинг бирор жойи узилиб тушмайди.

Ишонмасангиз, бирор марта йўл сўраган ҳайдовчига йўл бериб, кейин йўл четига тўхтаб, яхшилаб сакраб кўринг. Ростдан ҳеч қаерингиз узилиб тушмайди))

Аслида, йўл сўралмаса ҳам шошилмаётган ҳайдовчи ўртада, шошилаётган ҳайдовчи эса белгиланган тезлик доирасидан чиқмаган ҳолатда биринчи йўлакда кетаверса, олам гулистон бўлади.

"Ҳоҳласанг айланиб ўт!", деб, чапдаги йўлни эгаллаб кетадиган юк машиналар ҳайдовчиларига ҳам бу лайфхак тегишли. Улар ҳам йўл берса, ёки йўлнинг ўнг тарафидан кетаверса, уларда ҳам ҳеч нарса узилиб, йўлда тушиб қолмайди. Синаб кўриш мумкин)

Шунингдек, бу лайфхак йўлнинг ўрта қисмида секинроқ кетаётган автоуловнинг ёнида, чап томондаги йўлни беркитиб, ўртадаги автомобиль билан бир хил тезликда юрадиганларга ҳам тааллуқли.

Меъёрдан тез юрилишига қаршимиз. Аммо, белгиланган чегара доирасида юраётганларга йўл бериш инсонни камситиб қўймайди. Кибрланманглар. Ғўддайманглар. Бошқаларни ҳурмат қилинглар.

© Инжиқ қариётган Конфуций

Каналга уланинг: 👉 @tanishgaplar
#лайфхак

Ёнингиздаги одамнинг акса уриши сизнинг гапингизнинг "ҳаққи - рост" эканлигини эмас, балки ўша одамнинг бирор нарсага аллергияси борлигини ёки бурнига чанг кирганини билдиради.

© Янги Конфуций

Каналга уланинг: 👉 @tanishgaplar
​​Биттаси шоу-бизнесда машҳурлар билан қандай кўришиб қолганини ёзиб, китоб қилиб 700 000 сўмдан сотаётгани ҳақидаги пост кўп учраяпти.

Кимдир бир тийинга қиммат дейди, кимдир, пулнинг маълум қисми қаергадир ўтказилармиш, савоб умидида ҳам олса бўлармиш, ва ҳоказо, дейди.

Шахсан мен учун бу каби муаллифлар ўқимасдан "шу кишининг китоби бўлса, демак яхши китоб бўлади", деб китобини сотиб оладиган одамларим сирасига кирмайди.

Китобини ўқиб кўришга вақтни сарфлаб кўришга арзийдиган муаллифлар сифатида ҳам кўрмайман. Балким 1-2 та китоби яхши бўлиб чиқса, ундан кейингиларида бу рўйхатга қўшилиб қолиши ҳам мумкин. Ҳозирча етарлича авторитетга эга эмас.

Фикрини ҳурмат қиладиган кишилардан бирортаси тавсия қилсагина вақт ажратишим мумкин. Пул ажратиш-ажратмаслигим ундан кейинги масала))

Китоб ёзаётган одам ўқувчининг ҳам пулини, ҳам вақтини олаётганини ҳис қилиб ёзиши керак. Ёзиб бўлгандан кейин мақташи аниқ бўлган танишига эмас, холис одамларга ўқитиб кўриш керак. "Шу китоб билан бировнинг пулини ва вақтини олсам, уялиб қолмайман!", деб амин бўлсагина китобни босмага ва сотувга чиқариш керак.

Лекин, аслида бу постни бошқа "лайфхак" ни айтиб қўйиш учун бошлагандим)))

Хуллас, #лайфхак

Китоб ёки журнал учун расмга тушаётганда кўзойнакни тўғрилаб олиш керак бўлиб қолса, фотограф 1 сония кутиб тура олади. Кўзойнакни бемалол тўғрилаб олиб, яна расмга тушавериш мумкин. Барибир гўёки кўзойнакни тўғрилаётганингизда тасодифан расмга олиб қўйишмаганини биламиз )))

Каналга уланинг: 👉 @tanishgaplar
​​Давлат Статистика Қўмитасига статистикани биладиганроқ одамларни ишга олишса бўларди. Аввал ҳам кўп ёзганман бу хақида.

Бир статистикани рақамда бериб, "эркаклар фалон марта йўл транспорти ҳодисаси қилган, аёллар фалон марта", ёки "бир ойда Тошкентда фалон килограмм гўшт истеъмол қилинади, Гулистон шаҳрида фалон килограмм", деб кўрсатиш одарларни адаштиради. Бу статистика масалан, эркакларнинг кўпроқ йўл транспорт ҳодисаси қилишини ёки Тошкентликлар кўпроқ гўшт истеъмол қилишини билдирмайди. (Мисоллар шунчаки тушунтириш учун, яна гўшт, эркак-аёл масаласига ўтиб кетманглар)))

Мана бу статистикада ҳам "Энг кўп келиннинг ёши катта бўлган никоҳлар Тошкентда бўлган", деб тарқатилмоқда. Аслида, мавзунинг менга қизиғи йўқ, шунчаки Статистика Қўмитасининг ишлаш усули нотўғри бўлгани учун шу тарқалаётган маълумот мисолида пост ёзяпман.

Статистикада миқдор таққосланмайди. ФОИЗЛАР таққасланади.

Масалан, шу келиннинг ёши катталиги статистикасини ишлаб чиқмоқчи бўлса (ўзи бунақа статистика нимага керак??), ва вилоятлар аро шунинг рейтинги тузилмоқчи бўлса, ҳар бир вилоятдаги жами никоҳлар сони олинади ва келиннинг ёши катта бўлган никоҳлар сонининг ўша вилоятдаги жами никоҳлар сонига бўлиб, 100 га кўпайтирилади. Шунда "Тошкентда никоҳларнинг фалон фоизи, Фарғонада никоҳларнинг фалон фоизида келинлар ёши катта бўлган", дейилса, статистика тўғри ҳисобланган бўлади.

Эркак ҳайдовчиларнинг сони аёл ҳайдовчилар сонидан 50 баравар кўп бўлса, мисол учун 5100 та ҳайдовчидан 100 та аёл ҳайдовчига 5000 та эркак ҳайдовчи бўлади. Агар ҳар 10 та ҳайдовчидан биттаси йўл транспорт ҳодисаси содир қилса, аёлларда 10 та қоидабузар, эркакларда 500 та қоидабузар бўлади. Фоизда иккаласи ҳам 10 фоиз, аммо миқдоран қаралса "эркаклар кўпроқ қоида бузаркан, мана, аёллар 10 марта, эркаклар 500 марта қоида бузибди", дейиш мумкин бўлади.

Демак, статистика қўмитасидагиларга #лайфхак : аҳолиси кўп бўлган жойда ҳамма нарса кўп чиқаверади. Таққослашни фоизда амалга ошириш керак.

© Инжиқ қариётган Конфуций ))

P.S. Рақамлар ва мисоллар шунчаки тушунтириш учун ишлатилди.

Каналга уланинг: 👉 @tanishgaplar
#Лайфхак

"Танганинг иккинчи томони ҳам бўлади" деган ибора аслида тўлиқ эмас. Чунки, тангада аслида иккита эмас, учта томон бор))

Олд тарафи, орқа тарафи ҳамда ёнбош қирра тарафи.

Шунинг учун кимдир сизга "танганинг иккинчи тарафигаям қара!", деса, сиз учинчи тарафига ҳам қарашни таклиф қилинг)))

© Янги Конфуций

P.s. Танга ҳақида битта латифа ҳам эсимга тушиб қолди. Адашмасам кимдир саҳнада ҳам айтган эди.

Бир алкаш маошини олиб, ичгани кетаётиб, виждони "қийналиб" қолибди. Ўзига ўзи "кел, бир мужиклик қилай, ўзим ҳоҳлаган ишни қилавермай бу сафар ишни танга отиш орқали белгилай. Ойликни уйга олиб боришимга ҳам имкон қолдирай", дебди. Тангани олиб "рақам тарафи тушса, ойликни ҳаммасини ичиб юбораман. Герб тарафи тушса, ойликни ярмига ичиб, қолганига эртанси куни ичаман, агар танга қирраси билан туриб қолса, ойликнинг пулини 4 га бўлиб ичаман. Агар ҳавода муаллақ туриб қолса, ойликнинг бир тийинига ҳам ичмасдан уйга олиб бораман!", деб тангани отган экан )))


Каналга уланинг: 👉 @tanishgaplar
Ёшлигимизда битта қўй шеър ёзиб, бошқа ҳайвонларга ўқиб бериб юргани ва ҳеч қайси ҳайвонга унинг шеърлари қизиқ бўлмагани ҳақидаги мультфильм бўларди. Шеър битта "баааа" деган сўздан иборат эди)

"Баааа" - бу қўнғиз ҳақида
"Баааа" - бу тўнғиз ҳақида
"Баааа" - бу шеър мадҳ этар ўзининг донолигин..

Баъзи бир маддоҳона ошириб, кўпиртирилган қўшиқ ёки шеърни эшитсам мана шу мультфильм эсимга тушаверади..

Маддоҳона қўшиқларнинг сўзини "баааа" деб, охирида "бу фалончи ҳақида" деб қўяверса осонроқ бўлмасмикин деб ўйлайман-да))

Тасаввур қилинг, бировни роса мақтамоқчисиз. Қийналиб, юзталаб сўз, қофия топиб пост қилгандан кўра постга "бааа" деб ёзасиз ва "бу фалончи ёки фалон иш ҳақида" дейсиз.

Буям бир #лайфхак да))

© Янги Конфуций

P.S. Ўша мультфильмни эслаганлар борми?)

Каналга уланинг: 👉 @tanishgaplar
Янги журналистларга #лайфхак

Бир мавзуга ўзидан-ўзи, томдан тараша тушгандек кириш ноқулай. Шунинг учун ёш журналист ва ёзувчиларга лайфхак тайёрлаб қўйдим, ёрдам тариқасида))

Демак, мавзуни бошлаётганда мавзуга оид битта сўзни ёзиб оласиз. Кейин давом этаверасиз. Мавзуга қандай кириб кетганингизни ҳеч ким сезмай қолади.

Масалан:

Баҳор. Ҳар йили бу фаслда атрофни гуллар ифори эгаллайди. Биз бу фаслда....

Блогерлар. Бугун уларнинг кимлигини кўпчилик таниб улгурди....

Китоб. Инсон тафаккурини ўстиришда унга тенг келадигани йўқ.....

Ва ҳоказо. У ёғига бемалол мавзунинг ичида юраверасиз. Бу кенг тарқалган усул)

Ишонмасангиз, ўзингиз кузатиб кўринг))

© Янги Конфуций

Каналга уланинг: 👉 @tanishgaplar
#лайфхак

"Биз ёшлар..", "биз катталар..", "биз эркаклар..", "биз аёллар.." демасдан ўзингизнинг номингиздан гапириб қўяверсангиз ҳам бўлаверади))

© Янги Конфуций

Каналга уланинг: 👉 @tanishgaplar
#Лайфхак

Қурбонликка қўй ёки мол сўйдирмоқчи бўлсангиз, иложи борича сизни танийдиган қассобга буюртма қилиш керак.

Чунки, бегона қассоб телефон контактида сизни "Фалончи мол", "Фалончи қўй" деб сақлаб қўяди. Бугун маҳалламиздаги қассобнинг телефони 20 дақиқача қўлимда турди. Ким қўнғироқ қилаётганини айтиб турдим.

Ишанорилар! )))

© Янги Конфуций
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яхшиям бундан аввал тарқалган тўйдаги филнинг қорни оғриб турмаган экан )))

Тўйга от, фил, жирафа ва бошқа ҳайвонларни орзу-ҳавас қилиб олиб кирадиганларга #лайфхак :

Албатта, пул сизники, исталган ҳайвонни тўйхонада ҳожатини чиқартириш ўзингизнинг ишингиз. Аммо, шуларнинг кетига четларига тилла юритилган, ялтироқ, жиринглаб турадиган осилмачоқлари бор памперс ҳам тақилса, тўй яна-да гигиеник ўтиши мумкин)

Биласизлар, бу ҳайвонларнинг орқа тарафи столдан баландроқ бўлади. Сал бошқачароқ ҳолатда тушса, меҳмонларнинг товоқлари унчалик иштаҳали кўринишда бўлмай қолиши эҳтимоли бор.

Бутун орзу-ҳавас расво бўлмасин дейман-да!

© Орзу-ҳавасли Конфуций

P.S. Ўтган сафар тўйхонага от олиб кирганларга кесатиқ қилиб, "кейинги сафар фил олиб киринглар" десам, кимдир фил олиб кирганини видеоси тарқалди. Буниси ҳам кесатиқ, яна организаторлар "зўр идея бор" деб, орзу-ҳавасчиларни кийдириб юришмасин)

Каналга уланинг: 👉 @tanishgaplar
Психологик #Лайфхак

Одамнинг қанақалигини қандай қўшиқни ёқтиришидан билиб олиш мумкин.

Масалан, "Довучча териб берайми, кел ёнимга қўшни қиз", деган қўшиқни ёқтирадиган одам ҳақида шундай хулоса қилиш мумкин: бу одам дангаса, изланувчан эмас. Ҳатто севгиниям шундоқ қўшни хонадондан топиб қўя қолган. Сал атрофни кузатиш, янги инсонлар билан танишиш, дунёқарашини оширишга истакли эмас. Мабодо ишлаб қолсаям, бир йилда бир ишлаб қолиши мумкин холос. Чунки, довучча йил бўйи пишмайди, ундан ташқари шамолда ўзиям тўкилган бўлиши мумкин. Мабодо териб қолса ҳам, олиб бориб бергани эриняпти. Қизни ўзи олиб кетишини ҳоҳлаб, "кел ёнимга, ўзинг олиб кет, менга зарилми ёнинггача олиб бориб бериб?", деяпти.

Умуман, кимга нима таклиф қилишни ҳам билмайди. Ким ҳозирги замонда қиз болага довучча таклиф қилади? Мундоқ, кофе-мофега чақирса бўлармиди? Бўларди! Демак, фантазия етишмаяпти. Ё шунгаям пули йўқ. Пули нимага йўқ? Чунки, дангаса, ҳатто севгани ҳам вариант қидириб ўтирмай қўшнисининг қизини севиб қўя қолган.

Мисол учун "Туркман қизга уйланаман" , деган қўшиқни ёқтирса қандай бўлади? Бундай одамда амбиция бор. Атрофни ўрганишга қизиқиш бор. Дунё кўрмоқчи. Дунё қўшнилардан иборат эмаслигини сезяпти. Миллатлар дўстлигига очиқ. Изланувчан.

"Истасанг бу фалакдан ойни олиб бераман, юлдузлардан бўйнингга маржон тақиб қўяман", деган қўшиқни танлаган одамдан узоқроқ туриш керак. У лофчи, ёлғончи, вадабоз бўлади. Вазиятдан чиқиш учун "ҳозир шу ишни ҳал қилиб келаман", деб, қочиб кетади. Қўлидан келмайдиган ишларга ваъда беради.

Хўўўш, яна қандай одамларни таҳлил қилиб берай?))

©️ Психолог Конфуций

@tanishgaplar
#Лайфхак

Бирор баҳсда аниқ ютиб чиқишни истасангиз, Афросиёбга август ойи ичида чипта топилмаслигидан баҳс бойланг. Сентябр келганда сентябрда чипта топилмаслигидан баҳс бойланг. Доим ғолиб бўлаверасиз.

©️Янги Конфуций

@tanishgaplar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Оталарга #лайфхак

Фб ва инстаграмга жойласам, кўпчилик "бизда ҳам шундай" деб ёзишибди😂

Видеони фарзанди бор дўстларга юбориб қўйинглар ))

@tanishgaplar