Тез ёрдам | | Tez yordam
9.19K subscribers
645 photos
428 videos
88 files
311 links
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруқлари.Тез тиббий ёрдам стандартлари асосида фаолият юритамиз.

Реклама: @reclame_agenc

Чат: @TezyordamUZB_chat
Download Telegram
Қон кетишда тўғри боғлов қўйиш.

Қон кетганда, жароҳат жойига босиб турувчи боғлам, жароҳат тепасидан қон кетишини олдини олиш учун сиқиб турувчи боғлам қўйилади.

Боғлам узун найсимон (елка ва сон суяги) дан қўйилади.
Билак - тирсак ва болдир соҳасига қўйилмайди сабаби иккала суяк орасидан ҳам қон томирлар ўтади ва боғлам қўйиш самарасиз бўлиши мумкин.

Боғлам қўйишдан олдин соати белгиланади. Боғламни бўшатиш вақти иссиқ фаслда 20-30 мингача, совуқ фаслда 1-2 соатгача.

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳушсиз одамга биринчи тез ёрдам кўрсатиш техникаси!

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
Иссиқ ва қуёш уришида биринчи ёрдам

Шикоятлари: кўнгил айниш, қайд қилиш, лоҳаслик, қизиб кетиш.

Муолажа:
1. Беморни сояга ёки салқин жойга ўтказиш ва бошини кўтариб ётқизиш.
2. Кийимлардан ва сиқиб турувчи жисмлардан халос қилиш.
3. Бошига ва йирик қон томирлар ўтган жойга (суратда кўрсатилган) совуқ коипресс қўйиш. Баданни юрак соҳасидан бошлаб совуқ сувда артиш ёки нам чойшаб билан ўраш.
4. Агар бемор ҳушида бўлса совуқ сув ичириш. Агар ҳушини йўқотса нашатир спирт ҳидлатиш ва ёнбошлатиб ётқизиш.
5. Тез ёрдам чақириш!

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича 5 та тамойил.

Сунъий нафас ҳар бир инсон билиши керак бўлган элементар реанимацион хатти-ҳаракатлар сирасига киради. Кислород етказиш учун шунчаки юзма-юз нафас олишнинг ўзи кифоя эмас. Биринчи навбатда, нафас йўлларини текшириб, зарурат туғилган тақдирда, бирор бир предмет, қон ёки балғам бўлса, ташқарига чиқариб ташлаш керак. Илк 10 ҳаво юбориш тезликда бажарилади, кейин эса бир дақиқада 20 нафас ритми қўлланади. Агар инсоннинг кўкрак қафаси кўтарилаётган бўлса, демак, барчаси тўғри.
Пульс йўқлиги сезилса, юракни массаж қилиш керак. Кўкрак қафасининг энг қисқа ва тор қисми аниқланади ва унинг четидан 2-3 сантиметр ўлчанади - бу компрессия нуқтаси бўлади. Кафтнинг асосини шу ерга қўйиб, уни иккинчи кафт билан ёпиб - босим айнан шу қисмлар билан амалга оширилади. Ритмик босимларни кучли, вертикал йўналишда амалга ошириш лозим. Частота дақиқасига 110 мартани ташкил қилиши керак. Пульс бўлса, юрак массажига ҳожат йўқ.

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тиббиёт нега ривожланмаяпти?

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
Бронхиал астма [юн. asthma бўғилиш], зиқнафас – майда бронхларнинг торайиши, шиллиқ пардасининг кўчиши ва ичига шилимшиқ тиқилиши, бронхиал ўтказувчанликнинг бузилиши, ҳаракат фаолиятининг издан чиқиши натижасида вақт-бевакт нафас қисиши ва бўғилиш хуружи билан ўтадиган аллергик касаллик (қ. Аллергия). Бронхиал астма, одатда, тўсатдан, аксари кечаси тутиб, бир неча соатдан бир неча кунгача давом этади. Касаллик хуружи тутганда бемор нафас чиқаришга қийналган, кўкрак қафаси каппади, бўйин веналари бўртади, юзи кўтаради, бурун тешиклари кенгаяди ва бошқа(лар) бронхиал астма тутганда бемор нафас чиқараётганида ҳуштакка ўхшаган овоз чиқаради ва хириллаб қолади. Бемор ҳаводан тўйиб-тўйиб нафас олмоқчи бўлади; аввал қуруқ йўтал билан бошланган хуруж ёпишқоқ балғам чиқа бошлагандан сўнг аста-секин тўхтайди ва нафас олиш маромига кела бошлайди. Бронхиал астма инфекцион аллергик ва ноинфекцион атпик бўлади.
Инфекцион-аллергик бронхиал астмада бактериал аллергенлар муҳим роль ўйнайди, уларнинг организм билан ўзаро таъсири туфайли организмда аллергик ўзгаришлар рўй беради. У аксари нафас аъзолари (қ. Бронхит, Бронхэктик касаллик, Зотилжам) ёки бурун ёндош бўшлиқларининг сурункали касалликларида ривожланади. Бунда организмда узоқ вақтгача инфекция ўчоғи мавжуд бўлади; яллиғланишда ҳосил бўладиган моддалар ҳамда микробларнинг ҳаёт фаолияти ва парчаланиш маҳсулотлари аллергик хусусиятга эга.
Ноинфекцион-атопик бронхиал астмага ҳар хил чанг, баъзи озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон ва бошқа(лар) сабаб бўлиши мумкин. Бронхиал астманинг пайдо бўлишида асосий сабаблардан бири ирсий омиллардир. Касаллик хуружларда нерв ва эндокрин тизими муҳим аҳамиятга эга. Ғам-ғусса, руҳий изтироб, ҳаяжонланиш ва бошқа(лар) ҳам хуруж тугашига олиб келиши мумкин. Бронхиал астманинг келиб чиқиши, ривожланиши ва кечишига иқлим омиллари ҳам таъсир қилади. Касаллик аксари баҳор ва куз ойларида кўп кузатилади. Бронхиал астма хуружлари кўпайиб, касаллик улғайгани сари ўпка эмфиземаси, юрак-ўпка ишининг издан чиқиши каби асоратлар вужудга келиши мумкин. Бўғилиш бошқа касалликларда хам кузатилишини назарда тутиш лозим.
Давоси касалликка сабаб бўлган аллергенни топиш ва уни бартараф этишдан иборат. Ўткир хуруж вақтида бронхларни кенгайтрувчи дорилар берилади. Даво гимнастикаси, очиқ ҳаводан кўпроқ баҳраманд бўлиш яхши ёрдам беради. Касаллик зўраймаганда шифокор билан келишилган ҳолда курортларда даволаниш тавсия этилади. Бронхиал астманинг олдини олишда атроф муҳитни соғломлаштириш, инфекцион респиратор касалликларни вақтида даволатиш, энг муҳими, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳга бархам бериш лозим.

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тез тиббий ёрдам тизими такомиллаштирилмоқда.

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
Терминал ҳолатлар.

Терминал ҳолатлар деб- қўшимча аралашмасиз ўлимга олиб келувчи витал функцияларнинг декомпенсация билан кечувчи патологик жараёнга айтилади.

Терминал ҳолат бу-ўлим билан ҳаёт ўртасидаги ҳолат бўлиб, метаболизмнинг чуқур бузилиши кузатиладиган критик даража.

Беморларда нафас олишнинг ва қон айланишнинг, тўсатдан тўхтаб қолишини, нафас органларининг ва МНСнинг ўткир касаликлари декомпенсациялари натижасида келиб чиқади. Ҳаётий муҳим органлар фаолиятини тўхтатишга клиник ўлим дейилади.

Терминал ҳолат бу организм ҳаётининг охирги суниш даври булиб, биологик ўлимдан олдинги ҳолатдир. Биологик ўлим ҳолатида орган ва тўкималарда, аввало марказий нерв системасида қайта тикланмайдиган ўзгаришлар вужудга келади. Шунинг учун биологик ўлим ҳолатида организмни хаёт фаолиятини қайта тикланиш имкони йўқ.

Аммо клиник ўлимда моддалар алмашинуви сақланган бўлади. Бу қайтар жараёндир.

Биологик ўлим –қайтмас жараён бўлиб, ҳаёт учун муҳим органлар ва системалар фаолиятининг тўхташи билан бирга моддалар алманишуви хам тўхтайди.

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
Хароратни ошиши даражасига кура истимани турларини биласизми

Субфебрил - 37,2- 38,0 ⁰ С

Фебрил-38,1-39,0⁰ С

Пиретик - 39 -41,0⁰ С

Гиперпиретик - 41,0 -42,0 ⁰ С


@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Болалар ва катталар нафас олмаётганда биринчи ёрдам кўрсатиш.

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
ШОШИЛИНЧ_ТИББИЙ_ЁРДАМ_ИЛМИЙ_МАРКАЗИ.doc
256 KB
Тез тиббий ёрдам ҳамширалари учун тоифа савол ва жавоблари.

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
Кардиоген шок ҳақида қисқача маълумот.

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ларингоспазм патогенези, клиникаси, биринчи тиббий ёрдам.

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Талваса (суйдурги синдроми) , турлари, шошилич ёрдам кўрсатиш.

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Артериал қон кетиш сабаблари, белгилари ва тез тиббий ёрдам кўрсатиш.

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёдда сақланг!
💉 Мушак орасига (внутримышечные) — 90 градус
💉 Тери орасига (подкожные) — 45 градус
💉 Томир ичига (внутривенные) — 25 градус
💉 Тери остига (внутрикожные) — 10-15 градус.

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тутқаноқда биринчи ёрдам кўрсатиш.

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чўкишда тез тиббий ёрдам кўрсатиш.

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.