"ТЎРАХОН ҲОЖИ" жоме масжиди.️
2.05K subscribers
1.46K photos
492 videos
33 files
1.6K links
Фарғона тумани «Тўрахон ҳожи» масжиди. Саволингиз бўлса
939754552 Имом ҳатиб Муҳаммадросул Жамолов,
902770213 993750213 ноиби имом Ҳотамжон Эсоналиев.
Download Telegram
ОШПАЗИМИЗ БОҒЧА БОЛАЛАРИГА БЕРГАНИДАН ОРТИБ ҚОЛГАН СУТЛАРНИ ИШЧИЛАРГА СОТАДИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен болалар боғчасида ишлайман. Давлат тарафидан болаларга озиқ овқатлар қаторида сут ҳам берилади. Ошпазимиз боғча болаларига берганидан ортиб қолган сутларни ишчиларга сотади. Шу сутни олсак бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу сут ва бошқа маҳсулотларни ҳам сотиш ёки сотиб олиш мумкин эмас. Зотан улар боғча мудири ёки ошпазнинг шахсий мулки эмас. Уни давлат томонидан болалар озуқаси сифатида берилади ва фақат болаларга ишлатилиши керак. Сиз айтган олди-сотди қилиш оқибатида болаларнинг ҳақидан уриб қолиш бошланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ТОПИБ ОЛИНГАН НАРСАНИ ЭГАСИГА ҚАЙТАРИШ АФЗАЛЛИГИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Шариатимизда ердан топиб олинган нарса ёки пул бизларга ҳалол эмас. Эшитишимча кимки пул топиб олса, уни 1 йил сақлаши керак, эгаси чиқмаса садақа қилиб юбориши керак. Шунда ҳам ушбу садақанинг савоби сизга ёзилмас экан. Мен ерда ётган пулни кўриб, ишлатиб қўйишим мумкин деб олмасам, менга гуноҳ бўлмайдими? Аҳир эгаси мендан сўрашлиги мумкин, мен эса гуноҳдан қўрқиб бошқа гуноҳга тутилиб қолмайманми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Топиб олинган нарсалар икки турли бўлади.
1. Агар топиб олинган нарсани эгасини топиб қайтариб бериш учун олмаса, у нарса ўша ерда талофатга учраб йўқ бўлиб кетиш эҳтимоли бўлса, топиб олинган нарсани олиш фарз бўлади.
2. Топиб олинган нарсани эгасига қайтариб бериш учун олмаса ҳам у жойда ҳалокатга учраб йўқ бўлиб кетиш эҳтимоли бўлмаса, у нарсани олиш ихтиёри бўлади. Аммо эгасига қайтариб бериш мақсадида олиш афзал ҳисобланади ва бу иш учун савоб ҳам умид қилинади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ТАШАҲҲУДДАН КЕЙИН САЛОМ БЕРИБ ЮБОРИБМАН
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Эрталаб бомдод намозини фарзини ўқиётганимда адашиб ташаҳҳуддан кейин ўнг тарафга салом бериб юборибман. Ўша пайт дарҳол хато қилганлигим эсимга тушиб қолди ва намозда давом этдим. Менинг намозим тўғрими ёки саждаи саҳв қилишим керакмиди?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намозингиз тўғри бўлган. Бу ерда "Ат таҳийёт"дан кейин ўнг тарафга салом берганингиз сабаб саждаи саҳв қилишга ҳожат йўқ. Зотан, ташаҳҳуддан кейинги саловат ва дуолар суннат амал вожиб эмас. Агар юқоридаги ҳолатингизда ўнг тарафга салом бергач, намозни давом эттирмасдан чап тарафга ҳам салом берганинигизда шу ҳолатда ҳам намоз тўлиқ адо бўлган бўлар эди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ШУ ҲОЛАТДА КЕЛИШУВ ЖОИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен 40 та қўйимни боқиш учун чўпон ёлламоқчи эдим. Чўпон билан келишувимиз қуйидагича:
- қўйларни 1 йилдан сўнг туғилган қўзиларини ўртага тенг бўлишамиз, шу чўпонни бир йиллик иш ҳақи;
- қўйлар чўпонни айби билан зарар кўрса (ўлиб қолса ёки йўқолса) зарарни у тўлайди.
Шу ҳолатда келишув тузсам жоизми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сизларнинг бу шаклдаги ижара шартномангиз Шариатга зид ҳисобланади. Чунки чўпоннинг иш ҳақи мажҳул.

Ижара келишуви тўғри бўлиши учун ишга ёлланувчи нима иш қилиши, ижара муддати ва хизмат учун бериладиган ҳақ аниқ белгиланган бўлиши шарт. Агар бу шартлардан бири топилмаса, ижара фосид бўлади, ишчига ажри мисл (қилган ишига яраша ҳақ) берилади.

Чўпоннинг айби билан, қўйларга зарар етса, чўпон тўлайди аммо унинг айбисиз қўйларга бирор талофат етса, тўламайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ЯНГИ АВТОМОБИЛ ОЛИШ ШАРТИ БИЛАН НАСИЯ САВДО ҚИЛСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Лабо автомобилим бор. Шу автомобил бир танишимга жуда зарур экан. У танишим янги Лабо автомобили олиш учун заводга тўлов қилипти. 6 ойда чиқар экан. Мен ўзимни автомобилимни унга бериб 6 ойдан кейин заводдан чиқадиган янги автомобилни олиш шарти билан айирбошласам бўладими? Aгарда бу иш жоиз бўлмаса, батафсил тушунтириб беринг.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу кўринишда савдо қилиб бўлмайди. Бир хил моделдаги машиналарни алмаштириш пайтида насия қилинган машинани таъйин қилиш шарт бўлади. Иккинчи Лабо ҳали ўзи йўқ бўлгани учун уни таъйин қилиб бўлмайди ва бу савдо дуруст бўлмайди.

Бу савдони тўғрилаш учун машинани маълум бир маблағ эвасига насияга сотилади. Янги машина чиққанда, ўзаро розилик билан, қарзини янги машинани бериб ўтайди.

Лекин савдо пайтида қарзни машина билан ўташни аввалдан шарт қилинмайди. Харидор қарзни келишилган маблағни тўлаб, узишга ҳаққи бор. Ўз навбатида сотувчи ҳам тўловга машина таклиф қилинганда пул талаб қилиши мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ХИЗМАТ ҲАҚИМИЗ ФОИЗДА БЎЛАДИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Бошқа давлатдан Ўзбекистонга пул жўнатмасини йўлга қўймоқчи эдим, бизни хизмат ҳақимиз фоизда бўлади. Шу ишимиз жоизми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа жоиз. Фақат пулни жўнатувчи аввал пулни қабул қилиб олиб, сўнг жўнатиши керак. Хизмат ҳақи фоизда бўлади, дегани жоиз эмас дегани эмас, балки хизмат ҳақини маълум миқдорни аниқ белгилаш дегани. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
НАМОЗ ВАҚТИ КИРМАСДАН ОЛДИН АЗОН АЙТИШ МУМКИНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Баъзида намоз вақти киришидан олдин азон айтилади. Шундай қилиш ҳам мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намоз вақти кирмасдан олдин азон айтиш тўғри эмас. Шариатимиз кўрсатмаси бўйича, бу азон бекор бўлиб, буни ўрнига вақт киргандан кейин қайта яна азон айтилади.
Шундай экан, тақвимдаги намоз вақти киргандан кейин азон айтиш керак. Ундан олдин айтилмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
НИКОҲНИНГ РУКНИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Бир дўстимдан эшитиб қолдим, оила қуришда қизнинг ота-онаси ва йигитнинг ота-онаси рози бўлса, қиз билан йигит рози бўлса, уларни орасига никоҳ тушади, деб айтди. Шу хақида озгина тушунча берсангиз.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Никоҳнинг ўз шартлари ва рукнлари бор. Ота-оналарнинг ёки ёшларнинг розилиги биланоқ боғланиб қоладиган ақд эмас. Никоҳнинг рукни: ижоб ва қабул, яъни, келин ўзини хотинликка топшириши, куёв қабул қилиб олиши керак. Бу иккита эркак (ёки бир эркак ва икки аёл) гувоҳлар олдида очиқ айтилиши ва гувоҳлар бир ерда туриб эшитиши керак. Шу шартлар топилганида Никоҳ деб эътиборга олинади. Бу шарт ва рукнлар топилмаса никоҳ боғланмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҚАБРИСТОНДА ТИЛОВАТ ВА ДУОНИ ТИК ТУРИБ ҚИЛИШ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Қабристонга борганда тик туриб Қуръон ўқиш ва дуо қилиш керакми? Ўтириб қироат қилса, макруҳ бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Фиқҳий манбаларимизни диққат билан ўргансак, қабрларни зиёрат қилганда туриб дуо қилиш суннатлиги, лекин ўтириб дуо қилиш ҳам жоизлиги, макруҳ эмаслиги айтилган.
Қуръон тиловатида эса ўтириш афзал эканлиги баён қилинган. Чунки ўтириб қироат қилинганда хотиржамлик, тафаккур, хушуъ ва ибратланиш каби Қуръон тиловатида талаб қилинган одоблар юзага чиқади ("Оламгирия", "Раддул муҳтор", "Нурул изоҳ" китоблари). Бу ҳақда аввал ҳам батафсил фатво эълон қилинган. Валлоҳу аълам!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
БОҒЧАДАН ОЗИҚ-ОВҚАТ ОЛИБ КЕЛИБ ОИЛАМГА ЕДИРГАНМАН
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен 20 йил аввал болалар боғчасида ошпаз бўлиб ишлаганман. Ўша вақтларда боғчадан озиқ-овқат олиб келиб оиламга едирганман. Шу қилган гуноҳимни тўғрилаш учун қандай йўл тутсам бўлади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Дарҳақиқат болалар боғчаларига ажратилган маҳсулотларнинг барчаси боғчада тарбияланаётган болаларнинг хаққидир. Аммо ўша муассасадаги ходимларга ҳам ундан истемол қилишга маъмурият тарафдан рухсат берилган бўлса, рухсат берилган миқдорча истемол қилиш жоиз, ундан ортиғи жоиз эмас. Чунки ўзгалар молини розилигисиз истемол қилиш, ўзлаштириш ҳалол эмас. Бироқ билиб билмасдан ундан истемол қилинган ёки ўзлаштирилган бўлса, албатта унинг ўзини ёки қийматини қайтариш керак бўлади.

Саволда сўралган ҳолатда ҳам оила учун олиб келинган озиқ-овқат маҳсулотларини миқдорини имкон қадар аниқ эслаб, айни шу маҳсулотнинг ўзини ёки бугунги кундаги қийматини ўша боғчага қайтариш керак бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar