"ТЎРАХОН ҲОЖИ" жоме масжиди.️
2.05K subscribers
1.46K photos
489 videos
33 files
1.59K links
Фарғона тумани «Тўрахон ҳожи» масжиди. Саволингиз бўлса
939754552 Имом ҳатиб Муҳаммадросул Жамолов,
902770213 993750213 ноиби имом Ҳотамжон Эсоналиев.
Download Telegram
بسم الله الرحمن الرحيم.

الحمد لله وحده والصلاة من لا

نبيي بعده وعلى اله و اصحابه

اجميعن.
.БУГУН:

Ҳижрий 1443 йил
Шаввол ойининг 20-куни шанба –
милодий 2022-йил 21-май
* * *
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА! АЛЛОҲИМ БИЗЛАР ЎЙЛАГАН НАРСАЛАРНИ ЯҲШИРОҒИНИ БИЛГУВЧИ ЎЗИНГ ЯҲШИРОҒИНИ АТО ҚИЛ! АЛЛОҲИМ БАЛО ОФАТЛАРДАН ЎЗИНГ САҚЛА! АЛЛОҲИМ ЁМҒИР БЕРСАНГ БАРОКАТЛИ,ШАМОЛ БЕРСАНГ ФОЙДАЛИ ҚИЛГИН!...
Ибратли воқеа

Бир йигит ёш қизга уйланибди. Урфга кўра йигит дўстларини уйига чакириб мехмон қилмокчи булади. У бозордан сўйилган қўйни гўштини олиб келиб, пишириб беришини келинга буюрибди. Келин гўшт пиширишни билмаслигини айтганда, йигитни аччиғи чиқиб, келинни буюмларини йиғиштириб, менга мос эмас экан деб отасини уйига олиб борибди. Отасига: Қизингиз бир гўштни хам пиширишни билмас экан, пиширишни ўргатиб қўйинглар, қачон ўрганиб бўлгандан кейин олиб кетаман, дебди.Отаси: Майли ўғлим, икки ойга қолдириб кетаколинг, яхшилаб ўргатиб қўямиз, дебди. Орадан икки ой ўтиб куёв бола келинни олиб кетгани келди, қараса аёли хар хил таомларни пиширишни ўрганибди, хурсанд бўлиб қизни олиб кетмокчи бўлибди, шунда қизни отаси бозордан тирик қўйни сотиб олиб келиб : Қани болам, энди шу қўйни суйиб берсангиз бир қизимиз ажойиб таомлардан пишириб берса еб, олиб кетарсиз, дебди. Куёв бола умрида қўй сўймаганини айтибди, шунда қайнотаси: Отангизга бориб айтинг! Сизга эркакликни ўргатсин! Яхшилаб қўй сўйишни ўрганиб келсангиз кейин қизимни олиб кетасиз, деб айтибди.

Хулоса: Аёлингни қанчалик камчилиги бўлса, уни ўзинг ошкора қилмай тўғрилашга харакат қил, аввало ўзингни хам қараб кўр,сан ўзинг мукаммалмисан ёки лойиқмисан...?
Дугонасини ғолиб қилган қория

Аёллардан бири айтади:

«Мен билан дугонам «Набаъ» яъни, амма порасини ёдлаш учун мусобақа уюштирдик. Мусобақа шартлари шундай эди. Ким биринчи бўлиб ёд олса, иккинчи ёд олган биринчисига ҳадя беради деб келишиб олдик. Бу фикр менга ёқиб қолди ва олийҳимматлик билан Қуръони Каримни ёд олишга киришдим. Икки ҳафта ўтгач, амма порасини ёдлаб, ғолиб бўлдим. Дугонам менга тасбеҳ ва шоколад ҳадя қилди, сўнг мусобақани «Мулк» порасини ёдлаш учун давом эттирдик. Бунда ҳам мен ғолиб бўлдим. Дугонам менга рўмол совға қилди. Шу тариқа беш порага етиб бордик. Мен қандай қилиб ҳар сафар ғолиб бўляпман, ахир унинг ҳам ҳиммати баланд эдику, деб гумон қила бошладим. Ундан буни сабабини сўрасам, дугонам кулдида: «Мен ўн беш порадан кўп ёд олганман» деди.

Ҳа, мени Қуръон ёдлашга қизиқтириш, ҳимматимни кучайтириш учун у ҳар гал мени ғолиб деб эълон қилаётган экан. Янги рўмол ўраганимда, ҳар гал мени ўша ҳолда кўрганда, у менинг гўзаллигимни ва рўмолимни роса мақтар, уни турлича ўраш усулларини ўргатар эди. Менинг Қуръондан кунлик вазифам йўқлигини билгач, у менга Мусҳаф ҳадя қилди ва ҳар икки ойда Қуръонни тўлиқ хатм қилишга келишиб олдик».

Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Киши дўстининг динида бўлади. Сизлардан бирингиз кимни дўст тутаётганига қарасин», деб бежиз айтмаганлар.

У зот ҳаводан нутқ қилмайдиган, ҳар бир гапи ваҳийдан иборат бўлган зотдир. Воқеамиздаги аёл дугонасининг яхшилиги сабаб, Қуръондан бир неча пора ёд олди, шунингдек, рўмол ўрашда бардавом бўлди ва Қуръонни хатм қилишни йўлга қўйди.

Сизга Аллоҳни эслатмайдиган, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни танитмайдиган, жаннатга бошламайдиган кимса билан дўст бўлманг!

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Хуршид Маъруф тайёрлади
"ТЎРАХОН ҲОЖИ" жоме масжиди
Ҳотамжон Эсоналиев
"Тўрахон ҳожи" жоме масжиди Ноиби имом
Ҳотамжон Эсоналиев
Савдо тўғрисида
Албатта эшитинг ва яқинларингизгахам улашинг!‌‌

https://t.me/toraxonxoji
https://t.me/toraxonxoji_savol
بسم الله الرحمن الرحيم.

الحمد لله وحده والصلاة من لا

نبيي بعده وعلى اله و اصحابه

اجميعن.
.БУГУН:

Ҳижрий 1443 йил
Шаввол ойининг 21-куни якшанба –
милодий 2022-йил 22-май
* * *
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА! АЛЛОҲИМ БИЗЛАР ЎЙЛАГАН НАРСАЛАРНИ ЯҲШИРОҒИНИ БИЛГУВЧИ ЎЗИНГ ЯҲШИРОҒИНИ АТО ҚИЛ! АЛЛОҲИМ БАЛО ОФАТЛАРДАН ЎЗИНГ САҚЛА! АЛЛОҲИМ ЁМҒИР БЕРСАНГ БАРОКАТЛИ,ШАМОЛ БЕРСАНГ ФОЙДАЛИ ҚИЛГИН!...
Уч Ҳикмат! ☕️ 🥚 🥕

Бир қиз отасининг олдига келиб сўради:

- Ота, мен чарчадим, менинг ҳаётим жуда оғир, йўлимда қийинчиликлар ва азоблар кўп. Биласизми, мен тўлқинга қарши сузишдан чарчадим, ота… Нима қилай, айтинг?!

Жавоб бериш ўрнига отахон учта сирли идишни оловга қўйди. Идишлардан бирига сабзи, иккинчисига тухум ва охиргисига кофе доначаларини солди ва уларни қайнатди.

- Нима ўзгарди? – деб, қизидан сўради.

- Сабзи ва тухум қайнади, кофе эса эзилди, - деб жавоб берди қиз.

- Йўқ, қизим бу фақатгина нарсаларнинг устки ўзгаришлари. Яхшилаб қара, қаттиқ сабзи сувда қайнаб юмшоқ ва эзилувчпн бўлди. Суюқ ва синувчан тухум қаттиқ бўлиб пишди. Ташқи томондан эса уларнинг ўзгаргани йўқ. Улар фақатгина қайноқ сув таъсирида ички томондан ўзгаришди. Одамлар ҳам худди шундай, ташқи томондан кучли бўлиб кўринганлар бирон-бир воқеа туфайли синишлари мумкин. Кучсиз кўринганлари эса аксинча, қийинчиликлар туфайли мард, жасур бўлишлари ажабмас…

- Кофечи? – деб, сўради қизи.

- Ана! Бу энг асосийси! Кофе доначалари эса эзилиб, хушбўй ичимликка айланди. Ҳеч кимга ўхшамайдиган одамлар борки, улар қийинчиликлар туфайли ўзгаришмайди, аксинча маълум бир воқеаларни ўзгартириб, ўзларига ва бошқаларга фойда келтириш учун ҳаракат қилишади.Сени ҳам турмуш давомида Аллоҳ синамоқда қайси бирига ўҳшаш ўзингни қўлингда «Ким бир қавмга тақлид қилса қиёмат куни ўшалардан бўлиб тирилади.»Ҳадиси шариф.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Mikrafonni otasidan meros qilib olgan muazzinlar!

Shayx Alijon qori rasmiy
sahifalari👇
Telegram | Facebook | Youtube | Instagram
Ёмғир — Аллоҳ таолонинг раҳмати

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ёмғирни кўрсалар, «Аллоҳумма соййибан наафиъан» дер эдилар».

Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ ривоятлари.

Дуонинг маъноси: «Эй Аллоҳ, фойдали ёмғир қилгин».

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга турганимизда бизга ёмғир тегди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кийимларини ечдилар, ҳатто у зот(нинг кўксилари)га ёмғир суви тегди. Биз «Эй Аллоҳнинг Расули, нега бундай қилдингиз?» деб сўрадик. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам «Чунки у (ёмғир) Робби таолонинг ҳузуридан ҳозиргина янги тушди» деб марҳамат қилдилар».

Имом Муслим раҳимаҳуллоҳ ривоятлари.

Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган марфуъ ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Икки дуо рад этилмайди: азон пайтидаги дуо, ёмғир ёғаётгандаги дуо» дедилар.

Имом Ҳоким ва Имом Тобароний раҳимаҳумаллоҳ ривоят қилишган.

Ёмғир ёғаётган пайтни ғанимат билиб, Аллоҳ таолога кўп дуо қилиб, сўрайдиган нарсаларимизни сўраб олайлик.

Аллоҳ таоло ёғаётган ёмғирни раҳмат, барака ёмғири айлаб, ризқимизнинг мўл-кўл бўлишига сабаб қилсин!

Аллоҳ таоло гуноҳларимизни мағфират этсин, барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!
"ТЎРАХОН ҲОЖИ" жоме масжиди
Ҳотамжон Эсоналиев
"Тўрахон ҳожи" жоме масжиди Ноиби имом
Ҳотамжон Эсоналиев
Албатта эшитинг ва яқинларингизгахам улашинг!‌‌

https://t.me/toraxonxoji
https://t.me/toraxonxoji_savol
Қайнона ва куёв ўзаро қўл бериб кўришишлари мумкинми?

"Бахтиёр оила" китобидан
Anonymous Quiz
14%
Ихтиёрий
15%
Ҳа, мумкин. Улар бир-бирига маҳрам
64%
Мутлақо мумкин эмас, ҳаром
7%
Энди билиб оламан
"ТЎРАХОН ҲОЖИ" жоме масжиди
Ҳотамжон Эсоналиев
"Тўрахон ҳожи" жоме масжиди Ноиби имом
Ҳотамжон Эсоналиев
Савдо тўғрисида
(Ҳамкасблар билан яхши алоқада бўлиш)
Албатта эшитинг ва яқинларингизгахам улашинг!‌‌

https://t.me/toraxonxoji
https://t.me/toraxonxoji_savol
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен намоз ўқийман. Лекин тирноғимга лак суртаман. Кўпчилик тирноққа лак суртилса, таҳорат қабул бўлмайди, дейишади. Баъзи диндорлардан сўрасам турмушга чиқмаган қизларга мумкин дейишди. Шу ростми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Лак суртиш сабабли тирноққа сув ўтмайди ва таҳорат мукаммал бўлмайди. Таҳорат мукаммал бўлмаса, намоз ўқилган ҳисобланмайди. Сиз айтган диндорлар билмаган нарсаларига фатво бермаганлари ўзлари учун яхши. Намоз, Таҳорат масалаларида турмушга чиққанларга алоҳида чиқмаганларга алоҳида ҳукм берилмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
بسم الله الرحمن الرحيم.

الحمد لله وحده والصلاة من لا

نبيي بعده وعلى اله و اصحابه

اجميعن.
.БУГУН:

Ҳижрий 1443 йил
Шаввол ойининг 22-куни душанба –
милодий 2022-йил 23-май
* * *
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА! АЛЛОҲИМ БИЗЛАР ЎЙЛАГАН НАРСАЛАРНИ ЯҲШИРОҒИНИ БИЛГУВЧИ ЎЗИНГ ЯҲШИРОҒИНИ АТО ҚИЛ! АЛЛОҲИМ БАЛО ОФАТЛАРДАН ЎЗИНГ САҚЛА! АЛЛОҲИМ ЁМҒИР БЕРСАНГ БАРОКАТЛИ,ШАМОЛ БЕРСАНГ ФОЙДАЛИ ҚИЛГИН!...
Шаҳид.

Мадинада "Ухуд ғазоти"да шаҳид бўлган шаҳидларнинг қабристони бор.
Атрофи девор билан ўраб қўйилган. Ўтган 20 асрда қаттиқ сел ёғиб, ўша қабрларни сел ювиб кетади. Сел ювиб кетиши оқибатида қабрдаги баъзи маййитларнинг жуссалари ерни устига чиқиб қолган. 1400 йил олдин кўмилган жасадлар кеча кўмилагандек чиқиб қолган.

Шайх Муҳаммад Маҳмуд Саввоб раҳимахуллоҳ айтади: "Ухуддаги шаҳид"ларни дафн қилиш маъросимига мени хам чақиришган эди. Мен хам қатнашдим.
Мен кўмган сахобалар ичида Хамза ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анху хам бор эди. Хамза розияллоҳу анху улкан жуссали, қулоқ ва бурунлари кесилган, қорни ёриқ, қўлини қорнини устига қўйиб ётарди. Биз уни қимирлатиб, ўрнидан жилдирмоқчи бўлганимизда, қўли қимирлаб, жарохатидан қон оқди. Қони оққанда атрофни мушк анбарни ҳиди тутди.
1400 йил олдин кўмилган шахидларни қайта дафн қилдик деб хикоя қилади.

Шайх Муҳаммад Маҳмуд Саввоб.
☝️Қиёмат куни даҳшатга тушмайдиган ва ҳисоб-китоб қилинмайдиган 3 тоифа

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
“Уч кишини улкан даҳшат қўрқитмайди ва улар ҳисоб ҳам қилинмаслар.
Улар халойиқ ҳисоб-китоб қилингунича, мушк (анбар) тепаликларида бўладилар.
1)Қуръонни Аллоҳ учун ўқийдиган ва у билан қавмга имомлик қиладиган,
ҳамда қавм ҳам ундан рози бўлган киши;
2)Аллоҳ учун намозга чорловчи киши;
3)Ўзи ва Раббиси,
ҳамда яқинлари ўртасини ислоҳ қилувчи банда”
(Имом Табароний ривояти)

Эслатинг !... Зеро эслатма мўминларга манфаат етказур...
КИЙИНИШ ОДОБИ

        Аллоҳ яратган ҳар бир миллат ва элатнинг ўзига хос урф-одатлари, анъаналари, қадриятлари ва маданиятлари борки, бу илоҳий ҳикмат асосида жорий қилингандир. Хусусан, "Ҳужурот сураси"нинг 13-оятида шундай дейилади: "Эй, инсонлар! Дарҳақиқат, Биз сизларни бир эркак (Одам) ва бир аёл (Ҳаво)дан яратдик ҳамда бир-бирларингиз билан танишишингиз учун сизларни (турли-туман) халклар ва қабила (элат)лар қилиб қўйдик. Албатта, Аллоҳ наздида (энг азизу) мукаррамроғингиз тақводорингиздир. Албатта, Аллоҳ билувчи ва хабардор зотдир".
             Истиқлол бизга нафақат ўзлигимизни, қадриятларимизни, анъаналаримизни, балки дину имонимизни қайтариб берди. У бизга яшаш завқини, бунёдкорлик илҳомини, орзулар шиддатини бахш этди. Юртимиз чинакамига обод ва маъмур бўлди. Саодат ким, ватанимизга, келажагимизга муносиб авлод вакиллари вояга етди. Уларнинг одобу ахлоқ, илму тафаккур бобидаги муваффакиятлари беҳад кўп. Бундан қувонамиз. Фаҳру ифтихор туямиз. Шунинг билан бирга кўча-кўйда, жамоат жойларида қоп-қора ёки кўк ҳижобга чирмалиб олган, билъакс киндигигача очиқ кийинган қизларимизга рўбару келиб кўнглимиз оғриб колаётгани ҳам бор гап. Алалхусус, биз дунёвий давлат фуқароларимиз, ким қандай кийиниши, шубҳасиз, унинг шахсий иши, виждонига ҳавола илинган масала. Лекин шундай бир инсоний туйғу борки, уни писанд килмаслик инсонийлик шаънига иснод эмасмикан деган савол ўйлантириб кўяди. Бу туйғу ,гўзал хулк, ўзбекона одоб ва андишадир. Чуқур ва холис назар ташлаганда либос, умуман кийиниш маданияти одоб ва ахлок, миллий ўзига хослик, қадриятлар ва анъаналар мазмунидан келиб чикади. Бинобарин, азалдан "ҳаё ва ибонинг ташқи кўриниши кийимдир" деган ҳикматона таъкид халқимиз орасида бежиз машҳур бўлмаган.
           Маданиятнинг гўзал белгиси кийиниш одатидир. Кимнинг қандай кийинганлигига қараб унинг дид - фаросати, моддий ва маънавий даражасини ҳатто касбини аниклаб олиш мумкин.
            Инсонлар тафаккурида бошқалардан уялиш, андиша тушунчалари пайдо бўлгандан бошлаб кийиниш одати вужудга келган.
          Кийиниш илк бор заиф жинс - аёллар орасида тарқалган. Шунинг учун ҳам Хотин -қизлар табиатида кийиниш, безаниш, тақинчоқлар тақиш тушунчалари турмушнинг асосий кўринишлари қаторида туради. 
            Дунё халқларининг турли миллатга мансуб бўлиб, бир-бирларидан фарқли равишда ҳаёт кечиришлари ҳам азалдан Аллоҳнинг иродаси ва илму ҳикмати. Яна бир жиҳат. Ўзбек қизлари беш ёшидан бошлаб оналари, опалари томонидан тикиш-бичишга ўргатилган. Ана шу жараёнда оналар ўзбек қизи амал қилиши лозим бўлган қонун-коидаларни изчаларининг онгига, ғуурига сингдирганлар. Деярли барча қизлар, чок ишларини, дўппи тикишни, сўзана ва кашталарга нақш солишни мукаммал билишган. Одобда солиҳа, фикрда зебо бўлиб улғайишган.
            Кийиниш маданияти хилма-хиллик ва ўзига хосликдир. Тасаввур килинг, чиройли бокқа кирдинггиз, бу боғда анвойи гуллар очилиб ётибди. Бу гуллар бир-бирига ўхшамайди. Кўриниши, бўйи, шакли бошқа-бошқа. Худди шунингдек, одамзот кавмлари ҳам ранг-баранг. Гулга сув қуймаса, эътибор берилмаса, уни тикан босиб кетади, бадбўйлашади. Чунончи, аёлларимиз, қизларимиз ҳам чиройли гулдек, қалблари поклик, гўзаллик, ибо, шарм оби-наввотларидан озикланмаса, хароб бўлади.
           Аммо яна бир ҳакикат борки, биз ўзбекона нафосат билан безанган халкмиз. Зинҳор-базинҳор буни хаёлимиздан канда килмайлик.
             “Халқимизда  кийимга  қараб  кутиб олинади, одобига қараб кузатилади  деган нақл  бор”. Инсоннинг  ташқи кўриниши, яъни  кийиниши  унинг озодалиги, сочларини  тартибли қилиб,  йиғиштириб юриши  қадди – қоматини, юриш - туриши   ва ҳакозаларга  келиши лозим. Киши  бошқалар олдида  кийимига эмас, балки ўзлигини ҳам  намоён  килади. Кийиниш  безаниш воситасига айланиб қолмаслиги лозим.  Баьзи ўзига бино қўйган ёшлар  кўпинча бошқаларни  қойил қолдириш учун ҳам  безанишга ружу қўядилар. Аммо ҳақиқий маданиятли одам  кийинишда меъёрига  амал қилади. Ҳар бир ёш албатта замонавий  кийингиси келади. Бунда давр талабини   баҳона  қилиб миллий  урф одат ва  аньаналарни ёддан чиқармаслиги  зарур.
Миллий қиёфамизни белгилайдиган   муҳим кўрсаткичлардан бири  бизнинг  кийиниш маданиятимиз   эканини, бошқалар бизга  қараб хам халқимизга  миллатимизга баҳо  беришини  ҳеч қачон унутмаслик лозим.
       Маданиятнинг гўзал белгиси кийиниш одатидир. Кимнинг қандай кийинганлигига қараб унинг дид - фаросати, моддий ва маънавий даражасини ҳатто касбини аниклаб олиш мумкин.
         Инсонлар тафаккурида бошқалардан уялиш, андиша тушунчалари пайдо бўлгандан бошлаб кийиниш одати вужудга келган.
Кийим одамни иссиқ - совуқдан сақлайди, киши танаси, руҳига ижобий таъсир қилади. Саломатликни барқарорлаштириб туради. Аммо у нафақат ҳимоя воситаси, балки кишини кўркам ва хушбичим кўрсатувчи зийнати ҳамдир.
       Қадимдан ҳар бир халқ ўз миллий либосларига эга бўлган. Бу минтақа, шарт -шароит, турмуш тарзи, удум, урф - одатлар ва халқ табиати билан чамбарчас боғлиқ.
       Ўзаро яқинлашиб ва турли алоқалар натижасида халклар кийиниш маданияти жиҳатларини бир -бирига кўчишига имкон яратган.
      Умар розияллоҳу анҳу айтади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Ким янги кийим кийганда: «Авратимни беркитадиган нарсамни ва хаётимда ясанадиган нарсамни менга кийгизган Аллоҳга хамд бўлсин», деса, сўнгра эскирган кийимини садақа қилса, тирик чоғида ҳам, ўлик чоғида ҳам Аллоҳнинг химоясида, Аллоҳнинг муҳофазасида ва Аллоҳнинг сатрида бўлгай», деганларини эшитдим». Термизий ривоят қилган.
       Шарҳ: Бу ривоятда янги кийим кийган банда айтадиган ҳамду санонинг бошқача бир сийғаси билан бирга янги кийимни кийган одам эскисини муҳтожларга садақа қилиши тавсия қилинмокда.
Бу ҳам Исломий таълимотлардаги инсонпарварлик, ҳожатмандларга нисбатан эътиборли бўлиш руҳининг бир кўринишидир.
Шу билан бирга янги кийим кийганда Аллоҳга ҳамд айтган, эски кийимини муҳтож шахсга садақа килган банда учун Аллоҳ томонидан икки дунёда катта мукофотлар бўлиши ҳам таъкидланмоқда.
Ҳанафий мазҳаби уламолари аёл кишига юз ва кафтларини очиб юришга изн берар эканлар, юз ва қўлни зийнатламасдан, табиий ҳолда тутишни шарт қилиб қўядилар.
«... ва зийнатларини кўрсатмасинлар...»
Зийнат деганда чиройли кийимлар, такинчоқлар ва аёллар ўзларини чиройли кўрсатиш учун ишлатадиган турли воситалар кўзда тутилади. Исломда аёл кишига зебу зийнат ҳалол килинган. Чунки чиройли бўлишга уриниш ҳар бир аёлнинг табиатида бор. Аллоҳ уларни шундай қилиб яратган. Аёл киши ўзига хос кийиниши ўзига хос гўзаллик кашф этишини аёлларнинг ўзлари тушуниб етмоқлари керак. Бу ҳақиқатни аёллар ўзларига келган, уларнинг ҳақикий инсоний табиатлари ўзлигини намоён килган пайтда кўриш мумкин.
         Ҳар бир аёл чиройли кўрингиси келади. Замон ўтиши билан зийнат ўзгариши мумкин, аммо аёл кишининг зийнатга бўлган рағбати ўзгармайди. Ислом аёл кишидаги ушбу рағбатни эътиборга олади. Аёл кишига зийнатланишга рухсат беради. Шу маънода эркакларга ҳаром килинган тилла, кумуш ва шойи ипаклар аёллар учун ҳалолдир. Демак, кийим танлашда ва улардан фойдаланишда адашмаслигингизни маслаҳат берардик. Чунки кийим нафақат кишининг ташки киёфасини, балки маънавий дунёсини, қайси миллатнинг фарзанди, қайси замоннинг қандай савияли одами эканлигини ҳам кўрсатиб туради.
          Инсоннинг дид-фаросати кийим бошда, ҳаётий ҳаракатларида, ўзини тута билишда кўзда ташланади. Самимий, ок кўнгил, ўзига талабчан, умуман тарбияланган киши ташки кўрининишида сунъийликка кўймайдиган тарзда кийинишга, ўзини шунга муносиб тутишга ҳаракат килади. Дидли фаросатли киши ҳамиша ана шу киёфасини саклаб қолади. Ташки қиёфага эътибор бериш ички маънавий гўзалликнинг ифодаси ҳисобланади.
«Жўйбори Калон»  аёл-қизлар ўрта  махсус ислом таълим
 муассасаси ўқув ишлари  бўйича директор ўринбосари: Ҳ.Н.Ҳалимова
"ТЎРАХОН ҲОЖИ" жоме масжиди
Ҳотамжон Эсоналиев
"Тўрахон ҳожи" жоме масжиди Ноиби имом
Ҳотамжон Эсоналиев
Савдо тўғрисида
(Айниб қолган харидорга ёрдам бериш)
Албатта эшитинг ва яқинларингизгахам улашинг!‌‌

https://t.me/toraxonxoji
https://t.me/toraxonxoji_savol
Чинакам тавба

Бир гуруҳ ярамас, бадхулқ одамлар Робийъ ибн Ҳайсамни фитнага солиш учун унга ниҳоятда гўзал бир аёлни рўбарў қилишмоқчи бўлишди. Аёлга эса «Уни йўлдан ура олсанг, минг дирҳам берамиз», деб ваъда қилишди. Аёл энг чиройли кийимларини кийди, энг хушбўй атирларини сепиб, Робийъ ибн Ҳайсам масжиддан чиққан пайтда унга ўзини намоён қилди. Аммо уни кўрган Робийъ жаҳл билан унга деди: «Шу топда дард тегиб, бу аҳволинг, бу нозу жилваларинг ўзгариб, хароб бўлиб қолсанг нима қиласан? Ёки шу аҳволингда ўлим фариштаси келиб, жон томирингни суғуриб олса нима қиласан? Мункар ва Накир фаришталар сўроққа тутса, қандай аҳволга тушасан?», деди. Аёл қаттиқ оҳ тортди-ю, беҳуш йиқилди. Ўзига келгач эса, тавба қилиб, кечаю кундуз Аллоҳга ибодат қилишга киришди. Кўп ўтмай у вафот қилди. У гуноҳларидан қўрқиб йиғлайверганидан, тинимсиз ибодат қилиб, риёзат чекаверганидан куйган чўпга ўхшаб қолган эди.

«Солиҳлар гулшани» китобидан