"ТЎРАХОН ҲОЖИ" жоме масжиди.️
2.05K subscribers
1.46K photos
488 videos
33 files
1.59K links
Фарғона тумани «Тўрахон ҳожи» масжиди. Саволингиз бўлса
939754552 Имом ҳатиб Муҳаммадросул Жамолов,
902770213 993750213 ноиби имом Ҳотамжон Эсоналиев.
Download Telegram
МАСЖИДДА ТЕЛЕФОНИМНИ ҚУВВАТЛАБ ОЛСАМ БЎЛАДИМИ?
#ҳалол_ҳаром

733-CАВОЛ: Масжидга борганимда намоз ўқиб бўлгунимча телефонимни зарядка қилиб олсам бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Йўқ, ундай қилманг. “Фатово Ҳиндия” китобида шундай дейилган:

ولا يحمل الرجل سراج المسجد الي بيته

“Киши масжиднинг чироғини уйига олиб кетмайди” (Фатово Ҳиндия,1 жилд, 110 бет).

Мобода бир киши шундай қилган бўлса, фойдаланилган электр пулини (таҳминан бўлса ҳам) масжид ҳисобига қайтаради.

و تجب القيمة في القيمي يوم غصبه اجماعا

Қиямий нарсаларда низо кунидаги қийматни қайтариш ижмоан вожиб бўлади. (Дуррул Муҳтор,9 жилд, 567 бет). (Навозил 18 жилд, телефон масалалари боби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. Fatvo.uz
Масжид қурилиши

Араб диёрларидан бирида масжиддаги қурилиш моддий етишмовчилик туфайли тўхтаб қолди. Имом домла имкони борлардан эҳсон қилишларини илтимос қилдилар. Ўзгариш бўлмади. Ноилож имом билан мутавалли маҳалладаги бой, моддий имкони яхши кишиларнинг рўйхатини тузиб, ўшаларникига уйма-уй юришга қарор қилдилар. Навбатдаги бойнинг эшиги тақиллатилди. Ичкаридан такаббурона юриш билан чиқиб келган бой мутаваллига қараб «Нима керак?» деди. Мутавалли мақсадни тушунтирди. Бой киши гапни эшитгандан кейин мутаваллининг юзига туфлади. Мутавалли дарҳол туфукни юзига яхшилаб суртиб чиқди ва бойга қараб, «Бу менинг улушим. Энди Аллоҳнинг Уйига нима берасиз?» деб сўради. Бу гапни эшитган бой ўзига келди, бадани жимирлаб, кўзига ёш келди ва масжид қурилишини чиройли қилиб якунлаб берди.

Абу Муслим саҳифасидан
Бир киши заҳарли илон ёнида тўхтади ва унга «Нақадар ёлғончисан. Инсонга яқинлашасан ва уни аста тишлаб, заҳрингни сочасан» деди. Шунда илон бояги кишига қаради ва «Жим бўлинглар, эй бани башар. Тўғри, мен чақаман, лекин бирор марта ўзимга ўхшаган илонни чақмаганман. Аммо сизлар ҳар куни бир-бирингизни чақасизлар» деди.
Мусибатга сабр

Ривоят қилишларича, солиҳлардан бир киши жузом (мохов) деган касалликка йўлиқибди. Бу жуда оғир, ҳалокатли касалликдир.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Набий алайҳиссалом “Мажзум (мохов касаллиги билан оғриган киши)дан арслондан қочгандек қочгин!” деганлар. Имом Бухорий ривояти.

Мазкур солиҳ зот мана шу оғир касаллик билан оғриган эканлар. Бу касалликда кишининг аъзолари аста-секин тўкилиб боради. Оёқ-қўллар бирин кетин эриб, оқиб кетади. Иссиқ ўлкаларда бундай касалликка дучор бўлганлар баъзан мавжуд бўлади. Бунда аввал аъзолар қизаради. Кейин қораяди, кейин ёрилади, оқа бошлайди. Оқиб-оқиб тугайди. Солиҳ киши ҳам шу касалликка йўлиқиб, бир-кетин аъзолари туша бошлади. Яъни оёқ-қўллари узилиб туша бошалади. Ҳатто унинг оила-аъзолари ҳам ундан жиркана бошлашди. Улар ҳам унинг касаллигига сабр қила олмадилар ва уни кўтариб, ташқарига олиб чиқиб, йўлнинг ўртасига ташлаб қўйдилар. Қурт-қумурсқалар, йиртқич қўшлар келиб, у зотнинг бошларидан, кўзларидан ея бошлади. Бориб-бориб, кўзлари ҳам кўрмай қолди. У зотнинг эса, улардан қочишга оёқлари, уларни ҳайдашга қўллари йўқ эди. Бутун баданларига яралар, тошмалар ҳам тошиб кетди.

Йўлдан ўтаётган бир киши у зотни ўшандай оғир ва аянчли ҳолда кўрди. Яъни оёқ-қўллари узилиб тушган, кўзлари ўйилган, баданларига яралар тошган, йўлнинг ўртасига ташланган, иссиқда қийналган бир аҳволдаги кишини кўрди. Кўрди-ю, “Сенинг касаллигинг, сенга етган мусибат бунчалар оғир, машаққатли бўлмаса! Сенинг ўзинг эса, бу балоларга бунчалар сабрли бўлмасанг!” деди.

Йўловчининг бу гапларини солиҳ зот эшитдилар ва: “Ҳой киши, сен менинг ҳолимдан ажабланяпсанми?! Менга зикр қилувчи тил, қўрқувчи қалб, балоларга сабр қилувчи жасад берган Аллоҳга ҳам бўлсин! Аллоҳга қасамки, эй Роббим, агар Сен менинг устимга балоларни ҳар қанча ёғдирсанг ҳам менинг Сенга бўлган муҳаббтим фақат зиёда бўлади” дедилар.

Бунинг сабаби Аллоҳ таоло Ўз мулкида Ўзи истагандек тасарруф қилишини, Ўз халқига Ўзи истагандек ҳукм қилишини у солиҳ зот биларди. Аллоҳ таоло қиладиган ишларидан сўралмайди, балки бандалар қилган ишларидан сўраладилар. Муҳими диннинг саломатлигидир.

«Калимату хойр» кўрсатувидан
Қалб саломатлиги

Талҳа ибн Абдурроҳман ибн Авф ўз даврида Қурайшнинг энг саховатли кишиси эди.

Бир куни аёли унга: «Биродарларингиздан кўра маломатчироқ қавмни кўрмадим» деди.

Талҳа аёлидан «Нега ундай деяпсан?» деб сўради.

Аёли шундай жавоб берди: «Агар бой бўлсангиз, ёнингизга келишади. Агар камбағал бўлсангиз, ташлаб кетишади».

Шунда Талҳа: «Аллоҳга қасамки, бу уларнинг карамли хулқларидан нишона. Уларга эҳсон қилишга имконимиз борлигида олдимизга келишади. Ҳақларини адо қилишдан ожиз бўлиб турган пайтимизда бизни тарк этиб туришади» деб тушунтирди.

Имом Мовардий ушбу қиссани мана бундай изоҳлаганлар:

«Ўзининг саховатини қандай таъвил қилганига қаранг. Ушбу таъвил уларнинг қабиҳ ишларини яхшилик, ташлаб кетишларини вафо деб кўрсатяпти. Аллоҳга қасамки, бу воқеа қалб саломатлиги дунёда роҳат, Охиратда ғанимат, ўлжа эканига далолат қилади. Қалб саломатлиги эса, Жаннатга кириш сабабларидандир».
Ушбу суратни француз мусаввири суратга олган ва шундай деган эди:
"Бу суратдаги мен ҳурмат қиладиган жиҳат савдогарнинг мижоз аёлдан тескари қараб турганидир".
Ислом нақадар гўзал!
Қадриятларимиз нақадар гўзал эди бир пайтлар!
Энди буни бугунги кунимиз ила солиштиринг. Фарқни англайсиз ва тушунасиз деган умиддаман. Ҳаргиз "энди у пайтлар бошқа замон эди" , дея кўрманг. Баъзи ҳукмларни замон ўзгартира олмайди.

Абдулқодир Полвонов
بسم الله الرحمن الرحيم.

الحمد لله وحده والصلاة من لا

نبيي بعده وعلى اله و اصحابه

اجميعن.
.БУГУН:

Ҳижрий 1443 йил
Шаввол ойининг 14-куни якшанба –
милодий 2022-йил 15-май
* * *
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА! АЛЛОҲИМ БИЗЛАР ЎЙЛАГАН НАРСАЛАРНИ ЯҲШИРОҒИНИ БИЛГУВЧИ ЎЗИНГ ЯҲШИРОҒИНИ АТО ҚИЛ! АЛЛОҲИМ БАЛО ОФАТЛАРДАН ЎЗИНГ САҚЛА! АЛЛОҲИМ ЁМҒИР БЕРСАНГ БАРОКАТЛИ,ШАМОЛ БЕРСАНГ ФОЙДАЛИ ҚИЛГИН!...
Агар Аллоҳ сендан рози бўлса, сени ҳаромдан буриб қўяди.

Агар Аллоҳ сени яхши кўрса, ҳаромни сендан буриб қўяди.

"Ундан ёмонлик ва бузуқликни четлатиш учун мана шундай қилдик (яъни, уни Ўз ҳифзу ҳимоятимизда асрадик)" (Юсуф сураси, 24 оят).

Агар ҳаром нарса хонадонингга кираётганини кўрсанг ёки ҳаром нарсани қўлинг, кўзинг ва тилинг билан ўзинг қидирсанг, демак ҳаётингни бир тафтиш қилишга тўғри келади.

Солиҳ салафлардан бири: "Одамлар Аллоҳнинг азобини енгил санаб гуноҳ қиладилар. Агар уларни Аллоҳ яхши кўрганида эди, албатта гуноҳ қилишдан сақлаб қолган бўлар эди", деб айтган.

Аллоҳим! Бизларни ҳаромга йўлиқишдан ва ҳаромни бизга дуч келишидан сақла!
«Ихтиро қилди» эмас, «Кашф қилди» дейилади! Инсон ҳеч қачон бирор нарсани яратолмайди, яъни йўқдан бор қилолмайди, ҳосил қилолмайди! Балки, бор нарсани кашф қилиши, яъни бор нарсадан ҳосил қилиши мумкин.
Ким ҳавойи нафсни улфат қилиб олса, қулайди.
Ким тақвони улфат қилиб олса, юксалади.
Қуръони Карим фазилатлари

Албатта, Қуръон аҳли Аллоҳнинг аҳлидир.

Албатта, Қуръон тиловатининг савоби дунё молларидан улканроқдир.

Албатта, Қуръондаги ҳар бир ҳарфига ўн ҳасана берилади.

Албатта, Қуръон инсонга осмону ерда роҳат ва яхши ном тотиқ қилади.

Албатта, мусулмон киши ёдлайдиган ҳар бир оят сабабли Аллоҳ унинг Жаннатдаги даражасини кўтариб қўяди.

Албатта, Қуръонни моҳирлик билан тиловат қилувчини Аллоҳ таоло энг афзал фаришталарга яқин қилиб қўяди.

Албатта, инсонларнинг энг афзали Қуръонни ўрганган ва ўргатган кишидир.

Албатта, Аллоҳ таоло Қуръонни ёдлаб, унга амал қилган инсонни азобламайди.

Албатта, Қуръонга дунёда амал қилган кишиларга Қуръон шафоатчи бўлиб келади.

Албатта, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Қуръон соҳибини уламолар мартабасига кўтардилар.

Албатта, Аллоҳ азза ва жалла Қуръон соҳиби ва унинг ота-онасига Қиёмат куни икромнинг улкан кўринишлари ила икром кўрсатади.

Албатта, Қуръон Аллоҳга қурбат ҳосил қилишга сабаб бўладиган нарсаларнинг энг буюги ва Аллоҳга энг маҳбубларидандир.

Албатта, халқларнинг барчаси ҳар кеча ғофиллардан деб ёзилади. Фақат Қуръон ўқиган киши бундан мустасно.

Албатта, Қуръон ўқиладиган уйда яхшиликлар, баракалар ҳосил бўлади ва Аллоҳ таоло ушбу уй аҳлини барча ёмонликлардан муҳофаза қилади.
"ТЎРАХОН ҲОЖИ" жоме масжиди
Ҳотамжон Эсоналиев
"Тўрахон ҳожи" жоме масжиди Ноиби имом
Ҳотамжон Эсоналиев
Савдо тўғрисида
(Савдо молини олдини тўсиб чиқишлик)
Албатта эшитинг ва яқинларингизгахам улашинг!‌‌

https://t.me/toraxonxoji
https://t.me/toraxonxoji_savol
Ҳамма аёлларга ёқишингиз шарт эмас! Аёлингизнинг севиши, онангизнинг розилиги, опа-синглингизнинг ишончи ва қизингизнинг сиз билан фахрланиши сизга кифоядир.
• РИВОЯТ ОДОБИ

• Юқоридаги расм устига:
«Росулуллоҳ соллолоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Умматимнинг энг яхшиси хотини кўпроғидир!»
(Бухорий ривояти 4681)» , ёзувни ёзишиб тарқатишмоқда.
• Шахсан ўзимга бир неча кишилар ушбу расмдаги ёзувнинг асли борасида: «Бу иборалар ростдан ҳам Росулуллоҳ соллолоҳу алайҳи васалламга оидми? Ростдан ҳам шу ҳадис Бухорийнинг «Саҳиҳ» тўпламларида ривоят қилинганми?», дея саволлар билан мурожаат қилишди.
• Шунинг учун бу мавзуга қисқача муносабат билдиришни лозим топдим.
• Ҳадис ривоят қилишнинг одоби, усули, илмий шартлари мавжуд.
• Хоссатан, ҳадисни Росулимиз алайҳис саломга нисбат берилар экан мусулмон инсон жуда эҳтиёткор бўлиши, илмий асосини билмаса уни ўрганмасдан Пайғамбаримизга нисбат бериб юборавермаслиги лозимдир.
• Чунки Набий алайҳис саломдан мутавотир суратда ривоят қилинган ҳадиси шарифда у зот:
«Ким менга қастдан ёлғон гапирса жойини жаҳаннамдан тайёрлаб олсин!», деганлар. Имом Бухорий ва Имом Муслимлар ривояти.
• Расмдаги жумла Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламга оид эмас.
• Бу жумлани Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо Саъид ибн Жубайр розияллоҳу анҳуга айтганлар.
• Саъид ибн Жубайр розияллоҳу анҳу шундай дедилар:
«Менга Ибн Аббос: «Уйландингми?!»- деди. Мен: «Йўқ!»-, деб жавоб бердим.
Шунда у:
«Уйлан! Чунки бу уммат яхшисининг аёли кўп бўлган», деди.
Имом Бухорий «Саҳиҳ»да келтирганлар.
• Расм устидаги жумлани Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламга нисбат бериш тўғри эмас.
• Буни ушбу расм тарқаган ўринларга тарқатиб, ривоят одоби борасида барча мусулмонларимизни эътиборли бўлишга чақирайлик.
• Салоту саломлар Ҳабибимиз алайҳис саломга бўлсин!

© Аброр Мухтор Алий
بسم الله الرحمن الرحيم.

الحمد لله وحده والصلاة من لا

نبيي بعده وعلى اله و اصحابه

اجميعن.
.БУГУН:

Ҳижрий 1443 йил
Шаввол ойининг 15-куни душанба –
милодий 2022-йил 16-май
* * *
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА! АЛЛОҲИМ БИЗЛАР ЎЙЛАГАН НАРСАЛАРНИ ЯҲШИРОҒИНИ БИЛГУВЧИ ЎЗИНГ ЯҲШИРОҒИНИ АТО ҚИЛ! АЛЛОҲИМ БАЛО ОФАТЛАРДАН ЎЗИНГ САҚЛА! АЛЛОҲИМ ЁМҒИР БЕРСАНГ БАРОКАТЛИ,ШАМОЛ БЕРСАНГ ФОЙДАЛИ ҚИЛГИН!...
CАВОЛ: Уйдан маййит чиққан кундан бошлаб чиннига сув қўйиб, унга беҳи шохини илиб, ҳар куни шуни олдида Қуръон тиловат қилиш керак, шу тўғрими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Динимизда чиннига сув қўйиб, беҳи шоҳини осиш ва шуни олдида тиловат қилиш керак, деган кўрсатма йўқ. Лекин ўзига қулай вақт ва жойда ўтганларга Қуръон тиловат қилиш ва савобини бағишлашда уларга манфаат бор. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати.
Ҳотамул Асомнинг қизи нега йиғлади?

Ҳотамул Асом буюк солиҳлардан эди. Бир куни қалби ҳаж қилишни истади, аммо ҳажнинг сарф-харажатларига етарли молга эга эмасди. Фарзандларининг нафақасини бермай туриб, уларни рози қилмай туриб ҳажга бориши жоиз эмасди. Унга ҳаж вожиб эмасди. Ҳаж вақти яқинлашганда унинг қизи отасини маҳзун, йиғлаган ҳолда кўрди. Қизи солиҳа эди. Қиз билан отаси ўртасида қуйидагича суҳбат бўлиб ўтди:

- Эй отажон, сизни нима йиғлатди?

- Ҳаж мавсуми яқинлашди.  

- Нега ҳаж қилишга уринмаяпсиз?

- Нафақа йўқлиги сабабли.

- Аллоҳ сизни нафақа билан ризқлантирсин.

- Сизларни нафақаларингиз йўқлиги сабабли.

- Аллоҳ бизни нафақа билан ризқлантирсин.

- Лекин иш онангга бориб тақалади.

Охирида аёли ва фарзандлари Ҳотамул Асомга: “Ҳажга бораверинг, Аллоҳнинг Ўзи бизга ризқ беради” дейишди.

Ҳотамул асом оиласига уч кунлик нафақани қолдириб, ҳажга жўнади. Аммо ўзи учун етарли ҳеч нарса олмади. У карвоннинг ортида борарди. Йўлга чиқишгандаёқ карвонбошини чаён чақиб олди. Одамлар унга Қуръон ўқиб дам соладиган ва унга муолажа қиладиган кишини суриштиришди. Излаб-излаб, Ҳотамул Асомни топишди. Ҳотамул Асом карвонбошига Қуръон ўқиб дам солди. Аллоҳ таоло унга тезда шифо берди. Карвонбоши:

- Унинг ҳажга бориш ва қайтиш нафақаси менинг зиммамда, деди. Шунда Ҳотамул Асом:

- Ё Аллоҳ, бу Сенинг мен учун қилган тадбиринг. Энди менга аҳлим учун қилган тадбирингни кўрсат, деди.

Орадан уч кун ўтди. Оилага қолдирилган нафақа ҳам тугади. Очлик уларни қийнай бошлади. Улар отани ҳажга жўнатишга урингани учун қизни маломат қила бошлашди. Қиз эса уларнинг маломатидан кулди. Улар:

- Ўзимиз очликдан ўлай деб турибмиз-у, сен нега куляпсан? деб сўрашди. Қиз:

- Отамиз ризқ берувчими ёки ризқ еювчими? деди. Улар:

- Ризқ еювчи. Ризқ берувчи Зот Аллоҳдир, дейишди. Қиз:

- Ризқ еювчи кетди ва Ризқ берувчи Зот қолди, деди.

Қиз уларга гапириб турган ҳам эдики, шу пайт эшик таққиллаб қолди. Улар:

- Ким у? дейишди. Эшик қоққан киши:

- Амирул муъминийн. Сизлардан сув сўрайди, деди.

Қиз мешни сувга тўлдирди ва мўминларнинг амирига узатди. Раҳбар сувни ичиб, ажиб бир ҳаловатни туйди. У Ҳотамул Асомнинг оиласидан:

- Бу сувни қаердан олиб келгансизлар? деб сўради. Улар:

- Ҳотамнинг уйидан, деб жавоб беришди. Мўминларнинг амири:

- Ҳотамни чақиринглар, уни мукофотлай, деди. Улар:

- У ҳажда, дейишди.

Шунда мўминларнинг амири қимматбаҳо тошлар қадалган, қиммат ва сифатли матодан тайёрланган белбоғини ечди ва “Бу сизларга” деди. Кейин:

- Ким мени яхши кўради, ким мени қўллаб қувватлайди? деди. Ёнидаги барча вазирлар ва савдогарлар ҳам белбоғларини ечиб, уларга узатдилар. Белбоғлар устма-уст бўлиб, бир уюм бўлиб тўпланди. Уларни савдогарлардан бири уй тўла тиллага сотиб олди. У тиллалар оила аъзоларининг вафот этгунларига қадар етарди. Кейин савдогар сотиб олган белбоғларни яна оилага қайтариб берди.

Улар кулиб, хурсанд бўлиб таом сотиб олдилар. Қиз эса йиғлади. Она ҳайрон бўлиб:

- Эй қизалоғим, сенинг ишинг жуда ажойиб. Биз очликдан йиғлаганимизда сен кулаётган эдинг. Энди Аллоҳ таоло бизга кенг ризқ бергани учун ҳурсанд бўлиб турганимизда сен нега йиғлаяпсан? деб сўради. Шунда қиз:

- Бу мўминларнинг амири ўзи учун зарарга ҳам, фойдага ҳам эга бўлмайдиган бир махлуқ бўлиб, бизга меҳрибонлик кўзи билан қарагани учун бизни ўлгунимизча бой бадавлат ҳолда яшашимизга сабаб бўладиган молу мулк берди. Энди Моликул мулук (Подшоҳларнинг Подшоҳи) бўлган Зот ҳақида нима дейсиз?! деди.

Ҳа, азизлар! Бу – Аллоҳга бўлган кучли ишончдир. Ризқ берувчи Зотга бўлган кучли ишончдир. Бу иймоннинг кучлилигидан, Аллоҳга бўлган таваккулнинг қувватлилигидан даракдир. Бизнинг аҳволимиз қанақа? Биз ҳам ўша қизга ўхшаб кучли иймон, кучли таваккул соҳибларимизми?!

Агар Аллоҳ сенга бир неъматини ато этган бўлса, сенинг мумтоз бандалигинг ёки қилган тоатинг учун бермайди. Балки сени ўраб олган Унинг раҳмати сабабли беради. У Зот сендан ўша неъматларни хоҳлаган пайтда олиб қўйиши мумкин. Шунинг учун амалинг билан, ибодатинг билан ғурурланма. Йўлидан адашган кимсага паст назар билан боқма.
Агар Аллоҳнинг раҳмати сени ўраб олмаганда сен ҳам ўша банданинг ўрнида бўлардинг.

Бизга иймон неъматини, таваккул неъматини, ихлос неъматини, ишонч неъматини берган ва бизларни кенг ризқ билан ризқлантирган Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар бўлсин!
"ТЎРАХОН ҲОЖИ" жоме масжиди
Ҳотамжон Эсоналиев
"Тўрахон ҳожи" жоме масжиди Ноиби имом
Ҳотамжон Эсоналиев
Савдо тўғрисида
Албатта эшитинг ва яқинларингизгахам улашинг!‌‌

https://t.me/toraxonxoji
https://t.me/toraxonxoji_savol