"ТЎРАХОН ҲОЖИ" жоме масжиди.️
2.05K subscribers
1.47K photos
506 videos
33 files
1.61K links
Фарғона тумани «Тўрахон ҳожи» масжиди. Саволингиз бўлса
939754552 Имом ҳатиб Муҳаммадросул Жамолов,
902770213 993750213 ноиби имом Ҳотамжон Эсоналиев.
Download Telegram
Forwarded from FATVO.UZ
НАЖОТ ТОПУВЧИ ТОИФА КИМ?
#ақида

502-CАВОЛ: Баъзилар Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан нажот торувчи тоифа ким, деб сўралганида У зот: “Менинг ва саҳобаларимнинг йўлида бўлганлардир”, – деганлар. шундан келиб чиқиб, Аҳли сунна вал жамоа бу – саҳобаларнинг йўлларидан юрган кишилардир. Шу гап тўғрими? Ундай бўлса, биз саҳобаларни йўлини қаердан биламиз? Уларга қандай эргашамиз?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Саҳобалар тўғри йўлда бўлишгани шубҳасиз ҳақ гап. Уларнинг ҳидоятда бўлганларига Расул алайҳиссаломнинг ўзлари гувоҳлик берганлар. Ҳижрий учинчи ва тўртинчи асрларга келиб Ислом уммати пароканда бўлиб, фирқачилик ва тарафкашлик авж олган бир пайтда мусулмонларни саҳобаларнинг йўлларига бирлаштирган имомлар бу — Имом Мотуридий ва Имом Ашъарийдирлар. Шунинг учун ҳам ушбу икки имомдан кейин келган уламолар ҳақли равишда Абу Мансур Мотуридийни “Имомул ҳуда” (Ҳидоят имоми), Имом Ашъарийни “Носируд-дин” (Динга нусрат берувчи) деб улуғлашган. Ушбу икки буюк имомнинг ақидавий қарашлари минг йилдан ортиқ давр мобайнида мусулмонларни ўзаро якдил ақидада бирлаштириб келган.
Ҳадис илмидан маълумки Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини турли ривоятлар бир-бирини изоҳлаб, тўлдириб келади. Саволда зикр қилинган ҳадисни эса қуйидаги ривоятлар тўлдиради.
عن أنس بن مالك قال قال رسول الله صلى الله عليه وسلم إن بني إسرائيل افترقت على إحدى وسبعين فرقة وإن أمتي ستفترق على ثنتين وسبعين فرقة كلها في النار إلا واحدة وهي الجماعة
Анас ибн Моликдан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта Бани Исроил етмиш бир фирқага бўлиниб кетганлар. Умматим етмиш икки фирқага бўлинади. Уларнинг биттасидан ташқари ҳаммаси дўзахдадир. Ўша биттаси жамоатдир”, – дедилар.
Бошқа ривоятда:
“Албатта Бани Исроил етмиш бир фирқага бўлиниб кетганлар. Бу уммат улардан бир фирқа кўп бўлади. Уларнинг ҳаммаси дўзахдадир. Фақат Саводул аъзам бундан мустасно”, дейилган (Имом Табароний ривояти. Ибн Ҳажар Ҳайсамий "исноди саҳиҳ", деган).
“Саводул аъзам” калимаси “улкан жамоат” маъносига тўғри келади.
Эътибор берилса, ушбу икки ривоятда ўша нажот топувчи тоифа “улкан жамоат” экани таъкидланмоқда. Энди ўринли савол туғилади: Ислом тарихида милярдлаб мусулмонларни ўзида жамлаган энг катта жамоат қайси эди? Мўътазилами? Жаҳмийями? Ёки пайдо бўлганига ҳеч қанча вақт бўлмаган ва ҳозирдан ўзаро ихтилофлашишни бошлаб юборган салафийларми?! Йўқ! Ислом умматини ҳозирда ва ҳозирга қадар жамлаб келган катта жамоат – айнан Мотуридийлар ва Ашъарийлар ҳисобланишади. Бу Ислом тарихидан барча учун маълум бўлган ва инкор этиб бўлмайдиган ҳақиқатдир. Шунинг учун ҳам ақоид илмининг машҳур олимларидан бири Имом Ҳасан ибн Аби Азаба “Равзатул баҳийя” китобларида: “Аҳли сунна вал жамоанинг асоси икки йирик олимга бориб тақалади: бири, Имом Абул Ҳасан Ашъарий бўлса, иккинчиси Имом Абу Мансур Мотуридийдирлар. Ушбу икки имомдан қайси бирига эргашган киши борки, ақидасидаги фасоддан, адашишдан саломат бўлибди ва ҳидоят топибди”, деганлар.
Имом Муҳаммад Зоҳид Кавсарий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
"فالأشعري والماتريدي هما إماما أهل السنة والجماعة في مشارق الأرض ومغاربها
яъни: “Имом Ашъарий ва Имом Мотуридий — машриқу ва мағрибда Аҳли сунна вал жамоа имомларидир”.
Хулоса, Имом Мотуридий ва Имом Ашъарий раҳимаҳумаллоҳнинг илмий салоҳияти жуда юқори бўлиб, барча уламолар бир овоздан Аҳли сунна вал жамоанинг имоми деб эътироф этишган. У зотлар динимизнинг соф манбалари саҳобалар, тобеъинлар ва таба тобеъинларга жуда яқин даврда яшашган ва уларнинг илмларидан баракали фойдаланишган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТИ ҒАЙБНИ БАШОРАТ ҚИЛИШГА КИРАДИМИ?
#ақида

764-CАВОЛ: Ҳозирги замонамизда об-ҳаво маълумоти олдинлан айтилади. Бу маълумотларга ишонишлик, ушбу маълумотга асосланиб ишларни режалаштириш мумкунми? Бу иш ғайбни башорат қилишга кирмайдими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Об-ҳавони қандай бўлиши, қачон ёмғир ёғиши ёлғиз Аллоҳга аёндир.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган:

إِنَّ اللَّهَ عِنْدَهُ عِلْمُ السَّاعَةِ وَيُنَزِّلُ الْغَيْثَ وَيَعْلَمُ مَا فِي الْأَرْحَامِ وَمَا تَدْرِي نَفْسٌ مَاذَا تَكْسِبُ غَدًا وَمَا تَدْرِي نَفْسٌ بِأَيِّ أَرْضٍ تَمُوتُ إِنَّ اللَّهَ عَلِيمٌ خَبِيرٌ (34)

“Албатта, Соат илми ёлғиз Аллоҳнинг ҳузуридадир. Ёмғирни У ёғдирур. Бачадонлардаги нарсани ҳам У билур. Ҳеч бир жон эртага нима касб қилишини билмас. Ҳеч бир жон қайси ерда ўлишини ҳам билмас. Албатта, Аллоҳ ўта билувчидир, ўта хабардордир” (Луқмон сураси, 34-оят).

عن ابن عمر رضي الله عنهما عن النبي صلى الله عليه وسلم أنه قال: ( مفاتيح الغيب خمس لا يعلمها إلا الله، لا يعلم ما تغيض الأرحام إلا الله، ولا يعلم ما في غد إلا الله، ولا يعلم متى يأتي المطر أحد إلا الله، ولا تدري نفس بأي أرض تموت إلا الله، ولا يعلم متى تقوم الساعة إلا الله ) رواه البخاري

Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
“Ғайб калитлари бештадир. Уларни фақат Аллоҳ билади.
1) Бачадондаги ҳомила қандай бўлишини Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди!
2) Эртага нима бўлишини Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди!
3) Ёмғир қачон келишини Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди!
4) Бирор жоннинг қаерда ўлишини Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди!
5) Қиёмат қачон бўлишини Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди!”
Имом Бухорий ривоятлари.

Об-ҳаво маълумотлари шамолнинг эсиши, ҳаво оқимининг ўзгаришини кузатилиб, тажрибадан келиб чиқиб айтилгани сабабли ғайбни даъво қилишга кирмайди. Шу сабабдан ҳам об-ҳаво маълумотини ёмғир ёғиши, шамол бўлиши, ҳаво очиқ бўлиб фалон даража иссиқ бўлиши кузатилади, деб айтилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
ИНЖИЛ ВА ТАВРОТ КИТОБЛАРИНИ ЎРГАНИШ ЖОИЗМИ?
#ақида

837-CАВОЛ: Инжил, Таврот каби китобларни ва бошқа динларни ўрганиш жоизми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳар бир мусулмон Таврот, Инжил, Забур китоблари ва Иброҳим алайҳиссаломга туширилган саҳифаларга имон келтириши зарур. Аммо бундан аввалги самовий китобларни ҳам Қуръон каби ўқилиши мумкин, деган хулоса чиқарилмайди. Чунки Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васаллам Тавротнинг айрим саҳифаларини ўқиётган Умар розияллоҳу анҳуни кўриб ғазабландилар ва бундай деганлар:

أفي شك أنت يا ابن الخطاب ؟ لقد جئتُكم بها بيضاء نقيةً ، لو كان موسى حياً ما وسعه إلا اتباعي

яъни: "Менга шак қилаяпсанми, эй Хаттобнинг ўғли? Мен у (дин)ни сизларга оппоқ, покиза ҳолда келтирдим. Агар Мусо тирик бўлганда менга эргашишдан бошқа чораси бўлмас эди".

Шунинг учун аввал ўзимизни динимизни тўлиқ ва мукаммал ўрганинг. Ақида, ибодат ва муомала масалаларини устозлардан ва асл манбалардан атрофлича ўзлаштиринг. Ана шунда сизда ўз динингиз таълимотларини бошқасига қориштириб қўймаслик малакаси пайдо бўлади. Бу деганимиз бир-иккита китобдан айрим маълумотларни ўрганиб олиб мен Исломни ўзлаштирдим, энди бошқа дин китобларини ўқишга ҳаққим бор, дегувчиларга рухсат дегани эмас.

Шунингдек, Пайғамбар алайҳиссалом зинокорларга жазо бериш масаласида ҳукм сўраб юзланган яҳудийларга ўз китобларида ҳам бу жиноятга жазо бор эканлигини исботлаш учун Тавротга мурожаат қилганлари ривоят қилинган. Бундан келиб чиқадики, ўз динини пухта билиб амал қиладиган етук мутахассис бўлган одамни бошқа дин адабиётларини муайян, раддия беришга ўхшаш мақсадларда мутолаа қилишга ҳаққи бўлади. Акс ҳолда, яъни ҳар ким ҳам ўзга динлар адабиётларини билиб-билмасдан ўқиб, миссионерлар тузоғига илиниб қолиши ҳеч гап эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. Fatvo.uz
Forwarded from FATVO.UZ
ҚУРЪОНИ КАРИМДАН ФОЛ ОЧИШНИНГ ҲУКМИ
#Қуръон #ақида

1122-CАВОЛ: Қуръондан фол очиш қандай бўлади ва бу иш жозми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Қуръондан фол очиш деганда фолбинларнинг фол очишини тушунмаслик керак. Фолбинлик мутлақо жоиз эмас. Фолбинга бориш гуноҳи азим. Ўзбек тилида ишлатиладиган фол ва фолбинлик араб тилидаги фол сўзидан фарқ қилади. Чунки араб тилида фол сўзи яхшиликни кўзлаш, яхши кўз билан қараш маъноларини англатади. Ҳадиси шарифда Пайғамбаримизнинг "чиройли фол", яъни яхшиликни билдирувчи сўзларни ёқтиришлари айтилган (Ибн Можа ва Аҳмад ривоятлари). Қуръондан фол очиш деганда ҳам бирон иш бошлашдан олдин Қуръони каримдан бир саҳифани очиб, унда хайр ва яхшиликка далолат қилувчи оят чиқса, шу ишга қадам қўйишга айтилади. Бу иш уламолар ўртасидаги ихтилофли масалалардан бири ҳисобланади. Ҳанафий мазҳаби уламолари наздида бу иш макруҳ эканлиги айтилган.

Аллома Абдулҳай Лакнавий ўзларининг “Нафъул муфтий" китобларида ушбу саволга қуйидагича жавоб берганлар:

يكره كما في جامع الرموز عن التحفة وصرح بمنعه علي القاري المكي في شرح شرح النخبة

Яъни: "Қуръондан фол олиш макруҳдир. "Жомеъур румуз" да ҳам шундай келган. Мулло Али Қорий Маккий "Шарҳун Нухба" нинг шарҳида унинг жоиз эмаслигини очиқ айтиб ўтган". Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

Telegram | Instagram | Facebook
Forwarded from FATVO.UZ
ҚАБРЛАР УСТИГА ҚУРЪОН ЎҚИЙДИГАН ЭЛЕКТРОН ЖИҲОЗЛАРНИ ЎРНАТИШ
#Қуръон #ақида

1133-CАВОЛ: Баъзи инсонлар ўтганларининг қабрлари устига доимий Қуръон тиловат қилиб турувчи чипларни ўрнатиб қўймоқдалар. Шу иш жоизми, ушбу тиловатлардан маййитга савоб етадими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Ушбу саволнинг жавобида иккита муҳим жиҳатни мулоҳаза қилиш лозим. Биринчиси Қуръони каримни улуғлаш ва тиловат қилинганда унга қулоқ тутиш. Иккинчиси тиловатдан маййитларга манфаат етиши:

1. Қуръони карим мўмин-мусулмонларга буюк неъмат ва тенги йўқ инъомдир. Аллоҳ таоло Қуръони каримни бундай сифатлайди: «… Бу (Қуръон) имон келтирадиган қавм учун Раббингиздан кўрсатмалар, ҳидоят ва раҳмат (манбаи)дир»» (Аъроф, 203). Аллоҳ таоло: «Қуръон ўқилганда уни тинглангиз ва сукут сақлангиз! Шояд (шунда) раҳм қилингайсиз!» дейди (Аъроф, 204). Мазкур оятдан Қуръон тиловат қилинганда тинглаш ва жим туриш вожиб экани маълум бўлади. Каломуллоҳни тафаккур ва хушу билан тинглаш муқаддас динимиз талабидир. Қуръони каримни тинглаш қалбга шифо бўлиб, инсонни тоат-ибодат ва тақвога бошлайди. Натижада банда Аллоҳ таолонинг раҳмат ва мағфиратига эришади. Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким Аллоҳ таолонинг китобидан бир оят тингласа, унга битта савоб кўпайтирилиб берилади. Ким Қуръон тиловат қилса, унга қиёмат куни нур бўлади”, дедилар” (Имом Аҳмад ривояти).

2. Аҳли сунна вал жамоа эътиқодига кўра тоат-ибодатларнинг савоби марҳумларга етиб боради. Хусусан, марҳумларга Қуръон тиловатининг савобини бағишлаш жоиз ва унинг савоби уларга етиб боради.

Имом Субкий бу хусусда қуйидагиларни айтади: “Қабр устида маълум муддат ёки маълум миқдор қироат қилиб бериш учун ижара келишуви жоиздир. Чунки қироат вақтида раҳмат ёғилгани учун маййит манфаат олади. Қабрдаги маййит бу борада тирик каби бўлади. Унга қироатдан кейин дуо қилинса ёки савобини бағишланса ҳам, бу ишларни қилмаса ҳам Қуръон манфаати етади... Агар савобини бағишласа бу ҳам дуога киради ва ўлик бундан фойда олади”.

Юқоридаги иборалардан қабрдаги марҳумларга тиловат савоби етиб бориши учун тиловат қилувчи киши тиловатнинг савобини унга бағишлаши керак бўлади. Электрон жиҳозлардаги тиловатда эса бу нарса топилмайди. Лекин қабр ёнида тиловат қилинса у ерга раҳмат ёғиши, шу эътибордан қабрдаги маййитга манфаат етиши умид қилинади.

Уламолар бу икки жиҳатни ҳисобга олган ҳолда бу каби жиҳозларни қўйиш Қуръон каримга ҳурматсизлик ҳолатини келтириб чиқармаслиги ҳамда одамларга ташвиш келтирмаслигини шарт қиладилар. Масалан, унинг ёнида қабр кавланса ва бошқа маййит дафн қилинса ёки одамлар зиёрат ёки бошқа юмушлари учун келиб унга қулоқ солмасалар, Қуръони каримни эшитиб жим туриш буйруғига зид иш бўлади. Натижада улар ва бунга сабабчи бўлган инсонлар гуноҳкор бўлиб қоладилар. Бундай ҳолатларда Қуръон тиловат қилиб турувчи жиҳозларни қабр устига қўйиш жоиз эмас. Бунинг ўрнига инсон ўзи тиловат қилиб бағишлаши, имкони бўлса қабристонга бориб, қабрни зиёрат қилгач тиловат қилса, мақсадга мувофиқ бўлади. Шунда ўзи учун ҳам, маййит учун ҳам савоб ҳосил бўлади. Шу мулоҳазалар эътиборидан қабрлар устига бундай жиҳозларни қўйиш тавсия этилмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

Telegram | Instagram | Facebook
ШУНДАЙ ҲОЛАТЛАРДА МУНОФИҚ БЎЛИБ ҚОЛМАЙМИЗМИ?
#ақида

968-CАВОЛ: Бир маърузада мусулмон мусулмонни ёмон кўрса мунофиқ бўлиб қолади деб эшитдим. Бу қанчалик тўғри яъни баъзи бир одамларни қилаётган ҳатти ҳаракатлари, кияётган кийимлари туфайли уларга нисбатан ёмон ҳаёл келади ва уларни ёмон кўриб қоламиз. Масалан, мода учун ҳижоб ўраб олиб, уларни қилиб юрган ишлари, ҳатти ҳаракатлари туфайли. Шундай ҳолатларда мунофиқ бўлиб қолмаймизми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бир мусулмонни имон келтиргани, мусулмон бўлгани учунгина ёмон кўриш, унинг динини, яъни Исломни ёмон кўришдир. Бу мунофиқликнинг белгиси. Чунки мунофиқлар ўзларини мусулмон деб эълон қилган бўлсаларда ич-ичларидан Исломни, мусулмонларни ёмон кўришар, уларга ёмонлик етишини кутишар, душманлар билан бирлашишга пайт пойлашарди.

Ҳадиси шарифга биноан мўмин-мусулмонлар токи бир-бирларини яхши кўрмагунларича комил мўмин бўла олмайдилар. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар, Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтдилар:

لا تباغضوا ولا تدابروا ولا تنافسوا وكونوا عباد الله إخوانا

"Бир-бирингизга буғзу адоват қилманг, бир-бирингиздан юз ўгиришиб кетманг, бир-бирингизга ҳасад қилманг, Аллоҳнинг дўст-биродар бандалари бўлинглар" (Имом Муслим ривоятлари).

Демак мўмин мўминни яхши кўриши керак. Лекин мўмин киши гуноҳ ишларни қилса, айбу нуқсонга йўл қўйса, унинг шахсини эмас, балки гуноҳ ишларини ёмон кўриш, мунофиқлик бўлмайди. Ўз ўрнида унинг гуноҳ ишларини турли йўллар билан ислоҳ қилиб қўйиш, мўминлик аломати бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази. Fatvo.uz