"ТЎРАХОН ҲОЖИ" жоме масжиди.️
2.05K subscribers
1.47K photos
506 videos
33 files
1.61K links
Фарғона тумани «Тўрахон ҳожи» масжиди. Саволингиз бўлса
939754552 Имом ҳатиб Муҳаммадросул Жамолов,
902770213 993750213 ноиби имом Ҳотамжон Эсоналиев.
Download Telegram
ҲАММОМДА БАВЛ ҚИЛИШ МУМКИН ЭМАСМИ?
#одоб-ахлоқ

514-CАВОЛ: Ҳаммомга бавл қилса васвас касалига учрайди деб эшитганман, шу ҳақда маълумот берсангиз?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ғусл қилинадиган жой – ҳаммомга бавл қилиш (сийиш) макруҳ амал ҳисобланади. Чунки Абдуллоҳ ибн Муғаффал разияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан ривоят қилган ҳадисда шундай дейилади: “Бирортангиз ювинадиган жойида бавл қилмасин! Чунки аксар васваса касалликлар шундан келиб чиқади” (Имом Термизий, Имом Насаий ва Имом Абу Довуд ривоят қилишган). Бошқа бир ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Бирортангиз ювинадиган жойида бавл қилмасин! Чунки аксар васвасалар шундан келиб чиқади”, деганлар.

Бу ҳадиси шарифни шарҳида Аллома Мулла Али Қори шундай дейдилар:

واختلفوا في تعيين محمل النهي ، فحمله بعضهم على الأرض اللينة التي لا منفذ فيها كالبالوعة ونحوها ، نظراً إلى أن البول في الرخوة يستقر موضعه ، وفي الصلبة يجرى ولا يستقر ، فإذا صب عليه الماء ذهب أثره بالكلية ، وعكس بعضهم فحمل النهي على الأرض الصلبة ، نظراً إلى أنه في الصلبة يخشى عود الرشاش بخلاف الرخوة ، والأولى أن يحمل الحديث على إطلاقه ، ولا يقيد المغتسل بشيء من القيود فيحترز عن البول فيه مطلقاً ، فإن حصول الوسواس ليس مختصاً باللين ولا بالصلب بل قد يحصل من البول فيهما جميعاً.

яъни: “Уламолар бавл қилиш қайтарилган ўрин ҳақида ихтилоф қилганлар. Улардан баъзилари сув оқиб кетадиган йўли (қувури) бўлмаган юмшоқ ер назарда тутилган дейдилар. Чунки ювиниладиган юмшоқ ердаги бавл ўша жойда ўрнашиб қолади. Қаттиқ ердаги бавл эса бир жойда турмай оқиб кетади ва устидан сув қўйиб юборилса, бавл бутунлай йўқолади. Баъзилари бу гапнинг бутунлай тескарисини айтиб, ювиниладиган қаттиқ жойга бавл қилинганда қайтиб баданга сачраши эҳтимоли бор, юмшоқ ерда бундай бўлмайди, дейдилар. Афзалроғи ҳадиси шарифни қандай бўлса шундай тушунишдир. Чунки васвасага дучор бўлиш юмшоқ ёки қаттиқ ерга бавл қилишга хослаб қўйилмаган. Ювиниладиган ҳар икки хил ерга бавл қилганда ҳам васваса ҳосил бўлиши мумкин” (“Мирқотул мафатиҳ” китоби).

“Дуррул мухтор” китобида бавл ва ҳожатга тааллуқли макруҳ амалларни санаб, жумладан қуйидагиларни айтиб ўтганлар:
- Аёл фарзандини қибла тарафга қаратиб тўсиши,
- ой ва қуёшга юзланган ҳолда ҳожат чиқариш,
- сувга ҳожат чиқариш, қудуқ, анҳор, ховуз, булоқларнинг бир четига ҳожат чиқариш,
- мевали дарахт остига,
- экинзорга,
- соя берувчи дарахт остига,
- масжид атрофига,
- ҳайитгоҳ атрофига,
- қабристонларга,
- чорполар юрадиган жойлар,
- йўлларга,
- шамол эсадиган тарафга,
- сичқон, илон, чумоли кабиларнинг инига,
- ер тешикларига,
- беузр тик турган ҳолда,
- ёнбошлаган ҳолда,
- яланғоч ҳолатда бавл қилиш,
- таҳорат оладиган жойга ёки ғусл қиладиган жойга бавл қилиш.
Буларнинг барчаси макруҳ амаллар ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. Fatvo.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Топиб олинган нарсанинг ҳукми

#Видео
#Одоб

Исҳоқ ибн Роҳавайҳ ўзининг «Муснад» номли китобида Иёз ибн Ҳаммоддан ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким йўқолган нарсани топиб олса, адолатли кишини гувоҳ қилсин. Кейин уни беркитмасдан, бир йилгача эълон қилсин. Агар эгаси келса, келди. Бўлмаса, у Аллоҳнинг моли бўлади ва кимга хоҳласа, ўшанга беради», дедилар».

Зайд ибн Холид ал-Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким йўқолган нарсани танитмай ўзиники қилиб олса, залолатга кетувчидир», дедилар».
Муслим ва Аҳмад ривоят қилган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #кўришиш #одоб

🎙КЎРИШИШ ОДОБЛАРИ

Ғуломиддин домла Холбоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси


manba: Fatvo.uz

#savol_javob
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook