"ТЎРАХОН ҲОЖИ" жоме масжиди.️
2.05K subscribers
1.47K photos
506 videos
33 files
1.61K links
Фарғона тумани «Тўрахон ҳожи» масжиди. Саволингиз бўлса
939754552 Имом ҳатиб Муҳаммадросул Жамолов,
902770213 993750213 ноиби имом Ҳотамжон Эсоналиев.
Download Telegram
#Тарбия

Агар сиз яхши фарзандлар ўстираман десангиз, уларга икки марта камроқ пул ва икки марта кўпроқ вақт сарфланг.
#​ТАРБИЯ

Фақирлик, мухтожлик ва беморлик сабаблари.

1.Меҳмонга ҳақорат ила қарашлик.

2. Қуръони каримни бетаҳорат ушлашлик.

3. Бебисмиллаҳ таом ейишлик.

4. Тик туриб таом ейишлик.

5. Идиш товоқни тоза тутмаслик.

6. Қўлни ювмасдан таом ейишлик.

7. Намозни қазо қилишлик.

8. Масжидда дунёвий гапларни гаплашишлик.

9. Улуғларга нисбатан беодоблик қилишлик.

10. Остонада ўтиришликни одат қилишлик.

11. Номаҳрам аёлларга шаҳват назари ила қарашлик.

12. Ёлғон гапиришлик.

13. Тонг вақтида ухлашлик.

14. Шомдан кейин ухлашлик.

15. Ялангбош хожатхонага киришлик.

16. Хожатхонада гаплашишлик.

17. Аҳли аёли билан жанжаллашишлик.

18. Фақирни камситишлик.

19. Нағмаларга муҳаббат қўйишлик.

20. Ховуз ёки ғуслхонага пешоб қилишлик.

"Мингта қимматбаҳо дур" китобидан. Абдулқайюм Комил таржимаси
@toraxonxoji #тарбия

Фарзандингиз бирор ваъда бериб, кейин уни бузса, "Хўп дединку қилмадинг, энди иккинчи бор мендан бирор нарса сўрама!" — деманг.

Тўғрироғи:

— Болажоним, ваъдага хилоф қилиш мусулмонга ярашмайди. Аллоҳ таоло ваъдасини бузганларни хушламайди, кейин одамлар орасида ҳам ишончни йўқотиб қўясан. Келаси гал диққатлироқ бўл! — денг.

Бола сизга эмас, иймони, виждони, мурувватига содиқ бўлиши кераклигини англасин.
НАМОЗ!
@toraxonxoji #Тарбия
Фарзандларингизга намоз:

• уйқудан,
• инсон севгисидан,
• суҳбатлашиб ўтиришдан,
• гапдан,
• молу дунёдан,
• кулгудан,
• ишдан,
• дунё ҳожатлари учун қилинадиган сафардан,
• орзу қилган дунёвий нарсаларидан,
• қўлга киритган ва киритмаган барча моддий нарсаларидан,
• заифлигидан,
• куч-қувватидан,
• дунё ва ундаги жамики нарсалардан ҳам яхшироқ эканини ўргатинглар!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🟢ИЛМ БИЛАН БИРГА ТАРБИЯГА ҲАМ МУҲТОЖМИЗ!

🎙Мирзамақсуд домла АЛИМОВ,
Андижон вилояти бош имом-хатиби

#илм #тарбия
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook