14-Toshkent shahar saylov okrugi
377 subscribers
956 photos
91 videos
2 files
107 links
Ушбу телеграм канали орқали 14-Тошкент шаҳар сайлов округи фаолиятига оид янгиликлар бериб борилади.

Facebook: https://www.facebook.com/profile.php?id=100072983410048
Download Telegram
#УСК_видеотрансляция

2021 йил 13 октябрь куни Марказий сайлов комиссияси мажлисида "Айрим сайлов участкаларида сайлов жараёнини видео-трансляция қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирларни белгилаш" тўғрисида қарор қабул қилинди.

Маълумот учун, Тошкент шаҳрида ҳам 12 та сайлов участкасида сайлов жараёни видео-трансляция қилиниши белгиланган.

Ушбу сайлов участкаларига видеокузатув камералари ўрнатилиб, овоз бериш жараёнлари Марказий сайлов комиссиясининг www.saylov2021.uz сайлов портали, Матбуот марказидаги катта ҳажмдаги мониторда, “O’zbekiston 24” телеканалида ҳамда Марказий сайлов комиссияси биносида онлайн трансляция қилиб борилади.

Трансляция вақти 24 октябрь куни соат 8.00 дан 20.00 гача белгиланган.

Бугун 14-Тошкент шаҳар округ сайлов комиссиясида ушбу УСК раис, ўринбосар ва котиблари иштирокида видео-трансляцияни ташкил этиш масалаларига оид йиғилиш ўтказилди.

Учрашувда овоз бериш кунида УСКларининг асосий вазифалари ва қонунчиликка қатъий риоя қилиш масаласида сўз юритилди.

👉@toshkent_okrug