Ulug‘bek Po‘latov
4.16K subscribers
265 photos
144 videos
2 files
548 links
Bu kanalda ba’zida yangilik, ba’zida tahliliy ma’lumotlar, ba’zida esa tanqidiy fikrlar berib boriladi.
Download Telegram
​​#Мантиқсизлик

ОДАМЛАР СВЕТСИЗ ЎТИРИБДИ, ЭНЕРГЕТИКА ВАЗИРЛИГИ ХОДИМЛАРИ ЭСА ОРОМГОҲДА ДАМ ОЛЯПТИ...

Жойларда свет муаммоси бошланган, Энергетика вазирлигининг 13 нафар ходимлари эса давлат бюджетидан 240 млн сўмни сарфлаб, 2 ой давомида «Угам» оромгоҳининг люкс хоналарида ҳордиқ чиқаришибди.

Бу оромгоҳ ҳақида эшитмаганлар учун маълумот ўрнида шуни айтиш мумкинки, «Угам» оромгоҳи Тошкентдан 75 километр узоқликда, Хумсон қишлоғидаги Бўстонлиқ тумани Угам тоғ дарёси бўйида жойлашган.

Оромгоҳ коттежлари идиш-товоқ тўплами билан жиҳозланган ошхона, сунъий йўлдош телевизори, музлатгич, душ, кондиционер, иссиқ ва совуқ сув ҳамда бошқа барча қулайликлар билан таъминланган, анча-мунча одам боришга қурби етмайдиган дам олиш маскани.

Хабарда айтилишича, вазирлик томонидан 2 та икки кишилик ва уч кишилик люкс хоналар ва битта коттеж банд қилинган. Икки кишилик люкс хонада ходимлар 47 кун (кунига 700 минг сўм), уч кишилик хонада 70 кун (кунига 1 миллион 50 минг сўм) ва коттежда 42 кун (кунига 3 миллион 200 минг сўм) дам олишлари белгиланган. Оромгоҳ мажбуриятларидан бири ходимларни 4 маҳал овқат ва тиббий кўрик билан таъминлаш бўлган.

Электр энергияси муаммоси ҳақида гапирсанг, симлар, трансформаторлар эскирган, уларни алмаштириш учун давлат бюджетида пул етишмаяпти дейишади. Аммо, вазирлик ходимлари қимматбаҳо машина харид қилиш-у, халқ пулини қўрқмай дам олиш масканларга сарфлаб юборишдан тийилмайди.

Агар менда ваколат бўлганида ана шу Энегетика вазирлигини Ўзбекистондаги энг чекка, газ, свет йўқ жойга кўчириб, вазият ўзгариб, халқ сизлардан рози бўлмагунча шу ерда яшайсизлар дердим. Тўғрида, одамлар таппи ёқиб, шам ёруғида ўтирганда улар иссиқина, кондиционерли хонада юмшоқ курсиларда ўтиришибди.

👉@u_pulatoff
#Мантиқсизлик

​​Мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилган шахмат турнири ғолибларига футболка ва майка совға қилингани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда Нукус шаҳрида мактаб ўқувчилари ўртасида бўлиб ўтган шахмат турнири ғолибларининг муносиб тақдирланмаганлиги ҳақида хабарлар тарқалган.

Хабарда айтилишича, шахмат турнирининг биринчи ва иккинчи ўрин ғолибларига футболка, учинчи ўрин ғолибига эса майка совға қилинган. Мазкур ҳолатни Шахмат федерацияси раиси Алешер Садуллаев назоратга олиб, вазиятни тўлиқ ўрганишни бошлабди.

«Шахмат турнири ўтказмоқчи экансиз, олдин муносиб соврин қўйинг, маблағингиз бўлмаса ўтказманг, майли ўтказдингиз ҳам, мақтанманг "ўтказдик" деб. Яна устига-устак совғага берилган "удлинител", "майка" билан расмга тушиб, кейин мақтаниб ижтимоий тармоққа юклайсиз» - дея киноя қилган Алишер Садуллаев

-----------------------------
Бундай ҳолатларнинг келиб чиқишига аслида тизим айбдор. Чунки жуда кўп ташкилот ва муассасалар сохта танлов ва тадбирбозликка ўрганиб қолди. Савиясиз тарзда ўтказиладиган танлов ва тадбирларга эса мактаб ўқувчилари жалб қилинади.

Танловлар аниқ белгиланган режа-график асосида ўтказилмайди. Ким ўзини кўрсатгиси келса, дарров шунақа тадбир қилади. Табиийки шошилинч ўтказилган танловларга маблағ ажратилмайди. Натижада эса ғолиблар бир парча фахрий ёрлиқ ва мана шунга ўхшаган майка, ёғ, «удлинител» билан тақдирланади.

Шунинг сабабли бир йил учун белгиланган тадбир ва танловлар рўйхатини тузиб, барчасини аниқ режа асосида ўтказиш керак. Ҳисобот, расм учун танлов ўтказиб ўзимизни ҳам, ёшларни ҳам алдамайлик.

👉Xalq ta'limi Info
Мана нима учун мен сохта, фақат жозиба учун ўтказиладиган танлов ва тадбирларни ёмон кўраман. Маблағ ажратилмаса танлов ҳам ўтказмаслик керак. Бундай танловларнинг замирида болаларни хурсанд қилиш эмас фақат ўз манфаати йўлида ҳисобот ва кўзбўямачилик қиладиган кимсаларнинг мақсади ётади.

Кўзбўямачилик яхши эмас. Айниқса бу ишларни мурғак ёшлар олдида қилиш икки карра ёмон. Қачон бундай манқуртга айланиб қолдик?

👉@u_pulatoff