Ulugʻbek Qori
769 subscribers
1.88K photos
1.34K videos
156 files
2.59K links
La Hawla Vala Quvvata ILLa Billah
لا حول ولا قوة إلا بالله
Download Telegram
САВОЛ: Аёл киши парфюмерия (упа-элик) воситалари ёрдамида юз-кўзини пардоз қилган бўлса таҳорати дуруст бўладими?

ЖАВОБ: Пардоз воситалари покиза нарсалардан тайёрланган бўлса, уларни ишлатишда ҳеч қандай зарар йўқ. Лаб бўёғини суртгандан сўнг қилинган таҳорат дуруст бўлади (Опке масаил унки ҳал).

#тахорат_ва_поклик

#fiqh
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Б  и  з  г  а   қ  ў  ш  и  л  и  н  г ✓
t.me/Ulugbek_Qori_Maruzalari
 
🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬
САВОЛ: Сунъий соч улаган аёллар таҳоратда бошларига қандай масҳ тортадилар?

ЖАВОБ: Сунъий сочни ечиб, асл сочларига масҳ тортишлари лозим бўлади.
لَو مَسَحت عَلى شَعرٍ مُستَعارٍ لا يَصِحُّ لِأنَّ المَسحَ عَليهِ كَالمَسحِ فَوقَ غِطاء الرَّأسِ وَهَذا لا يُجزي في الوُضُوءِ.
«Аёл киши уламасоч ёки парик устидан масҳ тортса дуруст бўлмайди, чунки уларнинг устидан масҳ тортиш бошни ёпган (бошга кийилган) нарса устидан масҳ қилиш кабидир. Бу нарса таҳоратда жоиз бўлмайди» (Ал-Фиқҳул Ҳанафий. Ж. 1. Б. – 69).
Рўмол устидан тортилган масҳнинг ҳукми ҳам шундайдир. Шунингдек, аёл киши сочларини бошига турмаклаб олса ва ўша турмаклаган сочларига масҳ тортса ҳам жоиз бўлмайди.
وَلَا يَجُوزُ الْمَسْحُ عَلَى الْقَلَنْسُوَةِ وَالْعِمَامَةِ وَكَذَا لَوْ مَسَحَتْ الْمَرْأَةُ عَلَى الْخِمَارِ إلَّا أَنَّهُ إذَا كَانَ الْمَاءُ مُتَقَاطِرًا بِحَيْثُ يَصِلُ إلَى الشَّعْرِ فَحِينَئِذٍ يَجُوزُ ذَلِكَ عَنْ الشَّعْرِ .
«Дўппи, салла устидан масҳ тортиш жоиз эмас. Шунингдек, аёл киши рўмоли устига масҳ тортса ҳам дуруст эмас. Лекин сув томчилари рўмоли остидан ўтиб сочларига етса, масҳ жоиз бўлади» (Фатвои ҳиндия).
فَلَوْ مَسَحَ عَلَى طَرَفِ ذُؤَابَةٍ شُدَّتْ عَلَى رَأْسِهِ لَمْ يَجُزْ مَقْدِسِيٌّ .
«(Аёл киши) бошига турмакланган сочларига масҳ тортса, жоиз бўлмайди» (Раддул мухтор).

#тахорат_ва_поклик

#fiqh
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Б  и  з  г  а   қ  ў  ш  и  л  и  н  г ✓
t.me/Ulugbek_Qori_Maruzalari
 
🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬
САВОЛ: Узук тақувчилар таҳоратда узукларини ечиб ювишлари шартми?

ЖАВОБ:
تَحْرِيكُ الْخَاتَمِ سُنَّةٌ إنْ كَانَ وَاسِعًا وَفَرْضٌ إنْ كَانَ ضَيِّقًا بِحَيْثُ لَمْ يَصِلْ الْمَاءُ تَحْتَهُ .
«Таҳоратда остига сув етиши учун кенг узукни қимирлатиб қўйиш суннат, остига сув етмайдиган даражада тор узукни қимирлатиш эса фарздир» (Хулоса).

#тахорат_ва_поклик

#fiqh
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Б  и  з  г  а   қ  ў  ш  и  л  и  н  г ✓
t.me/Ulugbek_Qori_Maruzalari
 
🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬
САВОЛ: Қўл қаварганда сув тўпланиб қолади ва у ёрилса, таҳорат бузиладими?

ЖАВОБ: Форс тилида уни “обла” дейилади. Ундан сув чиқса, таҳорат синади (Фатавои ҳиндия)

#тахорат_ва_поклик

#fiqh
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Б  и  з  г  а   қ  ў  ш  и  л  и  н  г ✓
t.me/Ulugbek_Qori_Maruzalari
 
🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬
САВОЛ: Кўпчилик таҳорат истинжо қилишдан бошланади деб ҳисоблайди. Шу тўғрими?


ЖАВОБ: Истинжо деб баданга, кийимга ёки намоз ўқийдиган жойга теккан нажосатни поклашга айтилади. Шунинг учун олд ва орқа томонлардан нажосат чиқиб, ювишни вожиб қилса, яъни иккала ҳожат йўлидан чиққан нарса баданга бир дирҳам (танга) миқдорича тарқалса, истинжо қилиш вожиб бўлади. Бундан камроқ бўлса истинжо қилиш вожиб бўлмайди. Уйқудан турганда, ел чиққанда, шунингдек, икки йўлдан бирор нарса чиқмаса, истинжо қилиш бидъатдир. Таҳорат истинжо билан эмас, икки қўлни ювиш ва оғиз-бурунга сув олиш билан бошланади.

#тахорат_ва_поклик

#fiqh
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Б  и  з  г  а   қ  ў  ш  и  л  и  н  г ✓
t.me/Ulugbek_Qori_Maruzalari
 
🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬
Азонда тарассул қилиш


Фиқҳий китобларимизнинг азон бобида «тарассул» сўзи учрайди. Имоми Термизий ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Билол розияллоҳу анҳуга: «Азон айтганингда тарассул қилгин!» деганлар.

وَعَنْ جَابِرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ لِبِلَالٍ: «إِذَا أَذَّنْتَ فَتَرَسَّلْ، وَإِذَا أَقَمْتُ فَاحْدُرْ، وَاجْعَلْ بَيْنَ أَذَانِكَ وَإِقَامَتِكَ قَدْرَ مَا يَفْرُغُ الْآكِلُ مِنْ أَكْلِهِ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.

Халқимиз орасида бу сўз борасида турлича қарашлар бор. Тарассул бир оз тин олиш, шошилмаслик, кутиш маъносини ифода қилади.

Тарассул дегани азон калималари орасида азонни эшитаётган одам унга жавоб қайтаришга улгурадиган муддат жим туришдир.

وَكَيْفِيَّتُهُ أَيْ التَّرُسُلِ أَنْ يَقُولَ: اللهُ أَكْبَرَ، اللهُ أَكْبَرَ، وَأَنْ يَقِفَ ثُمَّ يَقُولَ مَرَّةً أُخْرَى، وَهَكَذَا بَيْنَ كُلِّ كَلِمَتَيْنِ.

Абулмакорим ўзининг «Ниқоя»га ёзган шарҳида: «Тарассулнинг кайфияти шундайки, муаззин «Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар» деб, сўнг бироз тўхтаб турмоғи, сўнг иккинчи бор «Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар» демоғидир » деган.

وفي الينابيع: التَّرُسُلُ أَنْ يَقُولَ: اللهُ أَكْبَرَ، اللهُ أَكْبَرَ، وَأَنْ يَقِفَ ثُمَّ يَقُولَ مَرَّةً أُخْرَى مِثْلَهُ، وَكَذَلِكَ يَقِفَ بَيْنَ كَلِمَتَيْنِ إِلَى آخِرِ الْأَذَانِ.

«Янобиъ» китобида шундай дейилган: «Тарассул деб муаззиннинг «Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар» деб, сўнг бироз тўхтаб туришига, сўнг иккинчи бор «Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар» дейишига ҳамда азоннинг охиригача ҳар икки калиманинг ўртасида бироз тўхташига айтилади».

قَوْلُهُ: «وَيَتَرَسَّلُ» أَيْ: يَتَمَهَّلُ. قَوْلُهُ: «بِسَكْتَةٍ» أَيْ: تَسَعُ الْإِجَابَةَ. مَدَنِيٌّ عَنْ مُنْلَا عَلِيِّ الْقَارِيِّ، وَهَذِهِ السَّكْتَةُ بَعْدَ كُلِّ تَكْبِيرَتَيْنِ لَا بَيْنَهُمَا، وَبِهِ صَرَّحَ فِي التَّاتَرْخَانِيَّةِ.

Мулла Алий Қорий азон ўртасидаги сакта (жим туриш) тўрт такбирда ҳар икки такбирдан кейин бўлади. Ҳар бир такбир ўртасида эмас» деган.

قَوْلُهُ: «بِتَرْبِيعِ تَكْبِيرِ» أَيْ: بِصَوْتَيْنِ، كُلُّ تَكْبِيرَتَيْنِ بِصَوْتٍ لَا بِأَرْبَعٍ.

«Татархония»да ҳам бу нарса очиқ ойдин баён қилиниб, «Тўрт такбир икки нафасда айтилади, тўрт нафасда эмас» дейилган.

عَنْ عُمَرَ بْنِ الْخَطَّابِ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «إِذَا قَالَ الْمُؤَذِّنُ اللهُ أَكْبَر، اللهُ أَكْبَر، فَقَالَ أَحَدُكُمُ: اللهُ أَكْبَر، اللهُ أَكْبَر، ثُمَّ قَالَ: أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، قَالَ: أَشْهَدُ أَنْ لَاَ إِلَهَ إِلَّا اللهُ، ثُمَّ قَالَ: أَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا رَسُولُ اللهِ، قَالَ: أَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا رَسُولُ اللهِ، ثُمَّ قَالَ: حَيَّ عَلَى الصَّلَاةِ، قَالَ: لَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إِلَّا بِاللهِ، ثُمَّ قَالَ: حَيَّ عَلَى الْفَلَاحِ، قَالَ: لَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إِلَّا بِاللهِ. ثُمَّ قَالَ: اللهُ أَكْبَر، اللهُ أَكْبَر، قَالَ: اللهُ أَكْبَر، اللهُ أَكْبَر، ثُمَّ قَالَ: لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، قَالَ: لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، مِنْ قَلْبِهِ دَخَلَ الْجَنَّةَ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ ، وَالنَّسَائِيُّ، وَابْنُ خَزُيْمَةَ.



Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Бирорта (эшитганингиз) муаззин «Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар» деганда «Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар» деса; «Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар» деганда, «Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар» деса; «Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳ» деганда «Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳ» деса; «Ашҳаду анна Муҳаммадан Расулуллоҳ» деганда «Ашҳаду анна Муҳаммадан Расулуллоҳ» деса; сўнг «Ҳайя ъалас-солаҳ» деганда «Лаа ҳавла, ва лаа қуввата иллаа биллаҳ» деса; «Ҳайя ъалал фалаҳ» деганда «Лаа ҳавла, валаа қуввата иллаа биллаҳ» деса; сўнг «Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар» деганда «Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар» деса; «Лаа илааҳа иллаллоҳ» деганда чин дилдан «Лаа илааҳа иллаллоҳ» деса, жаннатга киради».

Ушбу ҳадисда ҳам муаззиннинг бироз сукут сақлаши икки такбирни айтганидан кейин экани очиқ-ойдин маълум бўлмоқда.

#azon

#fiqh
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Б  и  з  г  а   қ  ў  ш  и  л  и  н  г ✓
t.me/Ulugbek_Qori_Maruzalari
 
🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬
аражада айтиши шарт. Агар овозини чиқармай тилини қимирлатиш ёки дилдан ўтказиш билан кифояланса намози дуруст бўлмайди.
12- ният билан такбири таҳрима айтиш ўртасида узилиш ва ниятга зид бўлган ишларни қилиш жоиз эмас.
13- такбири таҳрима ниятдан олдин бўлмасин. Агар такбирни айтиб, кейин қайси намозни ўқиётганини ният қилса, намози дуруст бўлмайди.
14- иқтидо қилувчининг таҳримаси имомнинг таҳримасидан аввал бўлмаслиги. Икки имом : “Имом “Аллоҳу акбар”нинг “р”сини айтганида, иқтидо қилувчи такбир айтишни бошлайди” деганлар. Иқтидо қилувчи “Аллоҳ” лафзини имомдан кейин, лекин “акбар” лафзини имом акбар дейишидан аввал тугатса, имомга иқтидо қилган бўлмайди. Яъни имомга иқтидо қила туриб, имомдан аввал намозга кирган бўлади. Бундай бўлиши муқтадийнинг намозини дуруст бўлишидан тўсади. Аксар ҳолатларда иқтидо қилувчилар қўлларини кўтариб, такбир айтишга шай турадилар. Имом эса овозини чўзиб “Аллоҳу акбар” дегунича муқтадий тездан “Аллоҳу акбар”ни айтиб, имомдан олдин қўлини боғлаб, намозга кириб олган бўлади. Чунки у имом каби такбирни чўзиб айтмайди. Бундай ҳолатда унинг иқтидоси жоиз эмас ва намозини қайта ўқиши вожиб бўлади.

#azon

#fiqh
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Б  и  з  г  а   қ  ў  ш  и  л  и  н  г ✓
t.me/Ulugbek_Qori_Maruzalari
 
🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬
р жумлани айтиб бир лаҳза сукут қилиб ва кейин иккинчи жумлани айтиш.
8-Азонни таҳоратли ҳолда айтиш, чунки азон ўзи намозга чақиришдир. Намозга чақирувчининг ўзи инсонлардан кўра намозга тайёр бўлишга ҳақлидир.
9-Муаззиннинг солиҳ киши бўлиши. Фосиқнинг азони макруҳ.
10-Азон билан иқоматнинг ўртасида намозхонлар етиб кела олиш миқдорича ўтириш.
11-Муаззин азон айтаётганда гапирмаслиги ҳатто салом берганда, акса урганда ҳам жавоб бермаслиги керак.
12-Азон калималарини ноўрин чўзиб маъноларни бузиб юбришдан муҳофаза қилиш.
13-Такбир айтилгач, кечиктирмай намозни бошлаш. Агар такбирдан сўнг намоз кечикиб кетса, у қайтариб айтилади. Муаззин азон айтаётганда бармоқлари биланқулоқларини беркитиб олиши мустаҳабдир.
Азон эшитувчилар ҳар қандай амалларини, ҳатто Қуръон қироатини ҳам тўхтатиб азонга жавоб бериши суннатдир. Азонга жавоб қайтариш сўз ва амал билан бўлади.
А) Муаззин лафзларини қайтариб туриш
Б) Азонни эшитган киши масжидга юрмоғи. Азон билан иқомат ўртасида қилинган ҳар қандай дуо ижобатдир. Бу фурсатни ғанимат билмоқ керак.
Азон сўзларини ўнта жойда нотўғри айтиш ҳаром ва қасдан айтилганда куфр хавфи бор:
1. “Аллоҳу акбар”нинг “ҳамза”сини (“алиф” (أ) ҳарфини) чўзиш
2. “Акбар”нинг “бо”сини (“бе” (ب) ҳарфини) “Акбаар”деб чўзиш
3. “Ашҳаду”ни “Ашҳааду” деб “ҳа” (ه)сини чўзиш
4. “Ашҳаду”нинг ҳойи ҳавваз ҳарфини ҳойи ҳуттий ҳарфига (яъни, “ه”ни “ح”га айлантириб) айтиш
5. “Лаа илааҳа иллаллоҳу”нинг “илло”сини ташдидсиз, яъни битта “лом” билан айтиш
6. “Ҳаййа”нинг “йа”сини чўзиб “ҳаййаа” дейишлик
7. “Ҳаййа”нинг ҳойи ҳуттий ҳарфини ҳойи ҳаввазга алиштириб айтиш (яъни, “ح”ни “ه”га ўзгартириш)
8. “Фалааҳ”нинг охиридаги ҳойи ҳуттий ҳарфини ҳам ҳойи ҳаввазга алиштириб айтиш
9. “Ҳаййа ъалал фалааҳ”нинг ўрнига “Ҳаййа ъалал афлаҳ” дейишлик
10. “Ҳаййа”нинг “ҳаййа”сини ташдидсиз, яъни битта “ёй” билан айтишлик

#azon

#fiqh
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Б  и  з  г  а   қ  ў  ш  и  л  и  н  г ✓
t.me/Ulugbek_Qori_Maruzalari
 
🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬
уюрганлар:
اذا صليتم بعد الجمعة فصلوا اربعا فان عجّل بك شئ فصلّ ركعتين فى المسجد وركعتين اذا رجعت
“Қачон жумъадан сўнг намоз ўқимоқчи бўлсангизлар, бас, тўрт ракъат ўқинглар. Агар бирор нарса сени шошилтирса, бас, масжидда икки ракъат ва (уйга) қайтганингда икки ракъат намоз ўқигин!”
Мазкур ҳадиси шарифдан жумъадан сўнг тўрт ракъат намоз ўқишнинг таъкидланган суннатлиги чиқмоқда. Шунингдек, ўша тўрт ракъат намозни масжидда ўқишга ҳам ишора қилинмоқда. Агар бирорта кимса шошилаётган бўлса, у ҳеч бўмаганда масжидда икки ракъат ўқиши, уйига борганидан сўнг қолган икки ракъатини ўқиб олиши ҳам буюрилмоқда. Яъни, ўша аслан тўрт ракъат бўлган суннатни шошилган тақдирда ҳам қолдириб бўлмаслигини ўқувчилар англаган бўлса керак. Яна ҳадиси шарифдан шу нарса англанмоқдаки, жумъанинг суннатини жумъа ўқиганларнинг ҳаммаси ўқиши лозим, фақат шошилаётганлар бундан истисно қилинди, яъни, шошилган кимса шу тўрт ракъатни масжидда ва уйида бўлиб ўқийди.
Имом Муслим ҳазратлари яна Абу Ҳурайра разийаллоҳу анҳудан мана бу ҳадисни ривоят қилганлар:
من كان منكم مصليا بعد الجمعة فليصلّ اربعا
“Сизлардан кимки жумъадан кейин намоз ўқимоқчи бўлса, бас, тўрт ракъат ўқисин!”
Демак, жумъанинг фарзидан сўнг суннат намози ўқимоқчи бўлганларга тўрт ракъат ўқиш тавсия қилинмоқда.
Юқоридагилардан маълум бўлдики, намоз Аллоҳнинг ибодати, унга қурбат ҳосил қилишнинг энг афзал йўли экан, демак, шошма-шошарлик билан, ёқтирмаслик билан адо этиш керак эмас. Хусусан, ҳафтада бир марта бажариладиган жумъани тамоми ихлос билан адо қилиш лозим. Агар масжидларда имомларнинг қироатлари, имоматчилиги ёқмайдиган бўлса, ҳаммани чалғитиб ибодатлар батамом тугамасдан аввал кетиб қолмасдан бошқа ўзига мақбул имомнинг орқасида намоз ўқиш учун боришга ҳаракат қилиш зарур. Зотан, фитнанинг одам ўлдиришдан-да ёмонроқ, жирканчроқ амал эканлиги кундай равшан. Жумъа куни зарур иши бор, тезроқ кетиши керак бўлган одам аввалги сафларга ўтиб кетмасдан, ўзининг ҳаддини билиб охирги сафларда туриши, сўнг бошқаларни чалғитмасдан чиқиб кетавериши мақсадга мувофиқ.

#fiqh


Ҳамидуллоҳ Беруний
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Б  и  з  г  а   қ  ў  ш  и  л  и  н  г ✓
t.me/Ulugbek_Qori_Maruzalari
 
🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬
САВОЛ: Тиш қўйдирган кишиларнинг ғусл ва таҳорати қандай бўлади?


ЖАВОБ: Тишлар икки қисмга бўлинади: тишлар устидан қопланган тишлар ҳамда баъзида солиб, баъзида олиб юриладиган тишлар. Биринчи қисмдаги тишлар аслий тишларнинг ҳукмида бўлиб, бошқа тишлар каби устига сув етказиш билан таҳорат ва ғусл жоиз бўлади. Қоплама остидаги асл тишларга сув етиши шарт эмас. Иккинчи қисм тишлар эса аслий тишлар ҳукмида бўлмайди. Шунинг учун таҳоратда суннатни адо этиш учун, ғуслда эса фарзни адо этиш учун олинадиган тишларни олиб туриб, остига сув етказилади (Жадид фиқҳий масоил).

#тахорат_ва_поклик

#fiqh
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Б  и  з  г  а   қ  ў  ш  и  л  и  н  г ✓
t.me/Ulugbek_Qori_Maruzalari
 
🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬
САВОЛ: Укол қилса, таҳорат бузиладими?

ЖАВОБ: Укол икки қисмга бўлинади. Биринчиси мушак остига қилинадиган, иккинчиси томирга қилинадиган уколлар. Мушак остига қилинганда одатда қон чиқмайди. Шунинг учун таҳорат бузилмайди. Лекин, қон чиқса ва оқса таҳорат бузилади. Томирга қилинадиган уколларни дорини юборишдан аввал томирга тушган ёки тушмаганлигини аниқлаш учун томирдан қон тортиб олинади ёки ўз-ўзидан шприцга қон чиқади. Шунинг учун таҳорат бузилади (Оп ки масаил).

#тахорат_ва_поклик

#fiqh
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Б  и  з  г  а   қ  ў  ш  и  л  и  н  г ✓
t.me/Ulugbek_Qori_Maruzalari
 
🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬
САВОЛ: Кийимсиз ялонғоч ҳолда қучоқлашиш натижасида таҳорат синадими?

ЖАВОБ: Кийимсиз ялонғоч ҳолда қучоқлашиш натижасида аёл кишини таҳорати кетади. Эркак кишининг таҳоратини синиши учун эса жинсий аъзоси қўзғолган ҳолатда аёл кишининг жинсий аъзосига теккан бўлиши керак. Қўзғалмай текса, аёлнинг таҳорати синади, эркакнинг таҳорати синмайди.

#тахорат_ва_поклик

#fiqh
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Б  и  з  г  а   қ  ў  ш  и  л  и  н  г ✓
t.me/Ulugbek_Qori_Maruzalari
 
🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬
САВОЛ :Баданига ёғ, крем, мазь (вазелин) ва шу каби нарсаларни суртгандан кейин қилинган таҳорат жоиз бўладими?


Жавоб: Таҳоратда ювиладиган аъзоларга юқорида зикр қилинган нарсалар суртилса одатда бадан сувни қабул қилмай қолади, шундай бўлса да, қилинган таҳорат жоиз бўлади.
وَإِذَا دَهَنَ رِجْلَيْهِ ثُمَّ تَوَضَّأَ وَأَمَرَّ الْمَاءَ عَلَى رِجْلَيْهِ فَلَمْ يَقْبَلْ الْمَاءَ لِمَكَانِ الدُّسُومَةِ جَازَ الْوُضُوءُ .
«Бир киши икки оёғига ёғ суртиб, сўнг таҳорат қилса ва оёқлари устидан сув юритса-ю, оёқлари ёғланганлиги учун сувни қабул қилмаса, таҳорати жоиз бўлаверади» (Захира).

#тахорат_ва_поклик


#fiqh
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Б  и  з  г  а   қ  ў  ш  и  л  и  н  г ✓
t.me/Ulugbek_Qori_Maruzalari
 
🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬
САВОЛ: Бурни ва қулоғига сирға таққан аёллар қандай қилиб таҳорат ва ғусл қиладилар?

Жавоб:
وَجَبَ تَحْرِيكُ الْقُرْطِ وَالْخَاتَمِ الضَّيِّقَيْنِ وَلَوْ لَمْ يَكُنْ قُرْطٌ فَدَخَلَ الْمَاءُ الثَّقْبَ عِنْدَ مُرُورِهِ أَجْزَأَهُ وَإِلَّا أَدْخَلَهُ وَلَا يَتَكَلَّفُ فِي إدْخَالِ شَيْءٍ سِوَى الْمَاءِ مِنْ خَشَبٍ وَنَحْوِهِ . كَذَا فِي الْبَحْرِ الرَّائِقِ .
«Сирға ва узук тор бўлса (ва ўз ҳолича остига сув етмайдиган бўлса), таҳорат ва ғуслда уларни ўрнидан қимирлатиб, остига сув етказиш вожибдир. Сирға тақилмаган бўлса, қулоқ ва бурун тешигидан сув кирадиган бўлса, таҳорат жоиз бўлади. Агар (остига, ичига) сув кирмаса, сув киритилади. Сувдан бошқа нарсаларни (чўп каби) киргизишга уринилмайди. «Баҳрур роиқ»да шундай дейилган» (Фатвои ҳиндия).

#тахорат_ва_поклик


#fiqh
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Б  и  з  г  а   қ  ў  ш  и  л  и  н  г ✓
t.me/Ulugbek_Qori_Maruzalari
 
🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬
Савол: Қўли чиғаноғидан (тирсагидан), оёғи тўпиғидан кесилган кишилар таҳоратда нима қиладилар?

Жавоб:
وَلَوْ قُطِعَتْ يَدُهُ أَوْ رِجْلُهُ فَلَمْ يَبْقَ مِنْ الْمِرْفَقِ وَالْكَعْبِ شَيْءٌ سَقَطَ الْغُسْلُ وَلَوْ بَقِيَ وَجَبَ .
«Қўли ёки оёғи кесилиб, тўпиқ ёки тирсагидан бирор жойи қолмаса, ўша қўлни ёки оёқни ювиш соқит бўлади. Агар тўпиқ ёки тирсакдан бирор қисми қолса, бу аъзони ювиш вожиб бўлади» (Фатвои ҳиндия).

#тахорат_ва_поклик


#fiqh
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Б  и  з  г  а   қ  ў  ш  и  л  и  н  г ✓
t.me/Ulugbek_Qori_Maruzalari
 
🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬
Савол: Оёқ-қўл тирноқларига лак қўйган ҳолда қилинган таҳорат дуруст бўладими?


Жавоб: Одатда лак ўзидан сув ўтказмайди. Шунинг учун лак остидаги тирноқларга сув тегмай қолган бўлади. Бу билан таҳорат ҳам, ғусл ҳам дуруст бўлмайди (Хойрул фатаво).
وَلا بُدَّ مِن زَوالِ ما يَمنَعُ مِن وُصُولِ المَاءِ لِلجَسَدِ كَشَمعٍ وَعَجين.
«Шам ва хамир каби танага сув етишга тўсқинлик қиладиган нарсаларни кетказиш лозим» (Мароқил фалоҳ).
Баъзи бир китобларда таҳоратсиз намоз ўқиш куфр дейилган. Бунда намозни писанд қилмай, таҳоратсиз ўқийвериш куфрдир.
وَبِهَذَا ظَهَرَ أَنَّ تَعَمُّدَ الصَّلَاةِ بِلَا طُهْرٍ غَيْرُ مُكَفِّرٍ فَلْيُحْفَظْ وَقَدْ مَر أَيْ فِي أَوَّلِ كِتَابِ الطَّهَارَةِ ، وَقَدَّمْنَا هُنَاكَ عَنْ الْحِلْيَةِ الْبَحْثَ فِي هَذِهِ الْعِلَّةِ وَأَنَّ عِلَّةَ الْإِكْفَارِ إنَّمَا هِيَ الِاسْتِخْفَافُ .
«Мана шу билан (масала) зоҳир бўлди. Ёдлаб олгин! Таҳоратсиз намоз ўқишга қасд қилиш (кишини) диндан чиқармайди. Бу нарса таҳорат китобининг аввалида ўтди. У ерда «Ҳиля» китобидан бунинг иллати ҳақидаги баҳсни келтириб ўтдик. Таҳоратсиз намоз ўқувчини кофирга чиқарадиган нарса унинг намозни писанд қилмаслигидир» (Шомий).

#тахорат_ва_поклик


#fiqh
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Б  и  з  г  а   қ  ў  ш  и  л  и  н  г ✓
t.me/Ulugbek_Qori_Maruzalari
 
🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬
Савол: Қайси нарсалар таҳоратни кетказади?


Жавоб: Икки йўлдан чиққан барча нарса, хоҳ у сийдик бўлсин, хоҳ қурт бўлсин, хоҳ тош бўлсин барчаси таҳоратни кетказади.
لِأَنَّ كُلَّ مَا خَرَجَ مِنْ السَّبِيلَيْنِ يَنْقُضُ الْوُضُوءَ
“Икки йўлдан чиққан ҳар бир нарса, таҳоратни синдиради” (ал-Жавҳарун наййира).

#тахорат_ва_поклик


#fiqh
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Б  и  з  г  а   қ  ў  ш  и  л  и  н  г ✓
t.me/Ulugbek_Qori_Maruzalari
 
🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬
Савол: Тирноқ ости таҳоратда ювилиши вожибми?

Жавоб:
أَنَّ الظُّفُرَ إذَا كَانَ طَوِيلًا بِحَيْثُ يَسْتُرُ رَأْسَ الْأُنْمُلَةِ يَجِبُ إيصَالُ الْمَاءِ إلَى مَا تَحْتَهُ وَإِنْ كَانَ قَصِيرًا لَا يَجِبُ . وَلَوْ طَالَتْ أَظْفَارُهُ حَتَّى خَرَجَتْ عَنْ رُءُوسِ الْأَصَابِعِ وَجَبَ غَسْلُهَا قَوْلًا وَاحِدًا .
«Тирноқ бармоқнинг учини ёпиб турадиган даражада узун бўлса, тирноқ остига сув етказиш вожиб бўлади. Агар қисқа бўлса (ўз-ўзидан сув етганлиги туфайли) етказиш вожиб бўлмайди. Агар тирноқлар ўсиб, бармоқ учларидан ўтиб кетса, ижмоъга кўра тирноқни (унинг устки ва остки қисмини) ювиш вожиб бўлади» (Фатвои ҳиндия).

#тахорат_ва_поклик


#fiqh
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Б  и  з  г  а   қ  ў  ш  и  л  и  н  г ✓
t.me/Ulugbek_Qori_Maruzalari
 
🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬
Савол: Новвой, бўёқчи ва лой билан ишловчи усталарнинг таҳоратда ювиладиган аъзоларига хамир, бўёқ ёки лой ёпишиб, остига сув етмай қолса, таҳорати жоиз бўладими?


Жавоб:
فِي فَتَاوَى مَا وَرَاءَ النَّهْرِ إنْ بَقِيَ مِنْ مَوْضِعِ الْوُضُوءِ قَدْرُ رَأْسِ إبْرَةٍ أَوْ لَزِقَ بِأَصْلِ ظُفْرِهِ طِينٌ يَابِسٌ أَوْ رَطْبٌ لَمْ يَجُزْ
«Агар таҳоратда ювиладиган жойларда игнанинг учи миқдорича жойга сув тегмай қолса ёки тирноғига нам ёки қуруқ лой ёпишиб қолиб, унинг остига сув етмай қолса, таҳорат жоиз бўлмайди» (Фатавои Мовароуннаҳр).
وَمَا تَحْتَ الْأَظَافِيرِ مِنْ أَعْضَاءِ الْوُضُوءِ حَتَّى لَوْ كَانَ فِيهِ عَجِينٌ يَجِبُ إيصَالُ الْمَاءِ إلَى مَا تَحْتَهُ .
«Тирноқнинг ости ҳам таҳоратда ювилиши лозим бўлган аъзолардандир. Агар унга, масалан, хамир ёпишиб қолса, унинг остига сув етказиш вожиб бўлади» (Хулосатул фатаво).
وَالْخِضَابُ إذَا تَجَسَّدَ وَيَبِسَ يَمْنَعُ تَمَامَ الْوُضُوءِ وَالْغُسْلِ .
«Бўёқнинг ўзи ёпишиб қотиб қолса, таҳорат ва ғуслнинг мукаммал бўлишига тўсқинлик қилади» (Фатвои ҳиндия).

#тахорат_ва_поклик


#fiqh
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Б  и  з  г  а   қ  ў  ш  и  л  и  н  г ✓
t.me/Ulugbek_Qori_Maruzalari
 
🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬
#Dolzarb
#fiqh

Savol: Bir kelin qaynotasini xizmati yoki erining hurmati yuzasidan qaynotasining beli yoki oyoqlarini uqalab massaj qilib qo‘yishligida zarar yo‘qmi?

Javob: Kelinlar qaynona va qaynotalarining xizmatlarini qilishi albatta yaxshi, ularning duolarini olish ham yaxshi. Lekin ba’zi bir xizmatlar er bilan ayolning o‘rtasidagi nikohni uzilib ketishiga olib borishi mumkin. Agar kelin massaj qilayotganda o‘zining yoki qaynotaning shahvati qo‘zg‘alib ketsa, o‘sha kelin o‘z eriga harom bo‘ladi.

(وشُرِطَ) في (حِلِّ) النظر (الأَمْنُ عَنِ الشَّهْوَةِ) فإنّ مَنْ لم يأمن لم يحل النظر احترازاً عن الوقوع في الحرام

Mahramlaridan, qarashi halol bo‘lgan joylariga qarashda, (ushlashda) shahvatdan xoliy bo‘lish shart qilingan. Kimning o‘zini tiyishiga ishonchi bo‘lmasa, haromga qo‘l urishdan saqlanish maqsadida unga qarashi (ushlashi) halol bo‘lmaydi.

Manba: fiqh.uz