Umarul Foruq.uz
6.99K subscribers
6.39K photos
2.6K videos
10 files
8.58K links
Наманган шаҳар "Умарул Форуқ" жомеъ масжидининг расмий телеграм канали

Мурожаат учун 👇🏻
Админ 👨🏻‍💻:
Download Telegram
#ҳадис

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта амалларингиз ўлган яқинларингиз ва қариндошларингизга кўрсатилур. Агар яхши бўлса, улар башорат олурлар. Агар бошқача бўлса:«Аллоҳим, бизни ҳидоят қилганинг каби ҳидоят қилмай туриб, уларни ўлдирмагин» дейишади» дедилар».
Имом Аҳмад ривоятлари.

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
🟢 БУГУН, 1 ДЕКАБРЬ КУНИ СОАТ 16:15 ДА ИЛМ ВА ОДОБГА ОИД ҲАДИСЛАР ҲАҚИДА ЖОНЛИ СУҲБАТ БЎЛИБ ЎТАДИ

1 декабрь куни соат 16:15 да
Тошкент ислом институтининг ҳадис илми устози ва ижоза соҳиби – Жалолиддин домла Ҳамроқуловнинг илм ва одобга оид ҳадислар ҳақидаги суҳбатларининг навбатдаги сони бўлиб ўтади.

🔸Машғулотда ўтган мавзуга оид саволлар берилади. Жонли эфирни кузатаётганлар орасидан ушбу саволларнинг жавобини @OnlineHadisBot ботига тўғри ва тезкор жўнатган дастлабки уч кишига китоблар туҳфа этилади.

▶️ Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали навбатдаги суҳбатни кузатинг!

Youtube орқали томоша қилиш

Facebook орқали томоша қилиш

Instagram орқали томоша қилиш

Telegram voice орқали эшитиш

🟢 ITV орқали томоша қилиш (tas-ix)

#ҲАДИС #ЖОНЛИ #ОНЛАЙН
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Ҳадис

Қуръон ўқишда моҳир ва қийналиб, такрор-такрор тиловат қиладиган киши ҳақида.

عَنْ عَائِشَةَ، قَالَتْ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: "الْمَاهِرُ بِالْقُرْآنِ مَعَ السَّفَرَةِ الْكِرَامِ الْبَرَرَةِ، وَالَّذِي يَقْرَأُ الْقُرْآنَ وَيَتَتَعْتَعُ فِيهِ، وَهُوَ عَلَيْهِ شَاقٌّ، لَهُ أَجْرَانِ". البخاري: 4937، مسلم: 798.

Ойша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қуръон ўқишда моҳир (Қуръонни тўлиқ ёд олган ва уни ҳеч бир қийинчиликсиз усталик билан ўқийдиган) киши итоатгўй (котиб, элчи) фаришталар билан бирга бўлади. Қийналиб, такрор-такрор тиловат қиладиган кишига икки ажр бор”, - дедилар.
Имом Бухорий ва Муслим ривояти.



♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
#Ҳадис

Самура ибн Жундуб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Аллоҳга энг маҳбуб калом тўрттадир: «Субҳаналлоҳ, валҳамдулиллаҳ ва лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар». Қай биридан бошласанг ҳам бўлаверади».

Саҳиҳи Муслим.
🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
#Ҳадис

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Зикрнинг афзали Лаа илааҳа иллаллоҳдир, дуонинг афзали эса Алҳамдулиллаҳдир» дедилар.
Имом ибн Можа
🌐  @Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
#ҲАДИС

Оиша розияллоҳу анҳо онамиздан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
"Кўкдаги юлдузлар ердагиларга қандай кўринса, Қуръон ўқиладиган уй осмон аҳлига худди шундай кўринади" деганлар

Дўстларингизга улашинг
🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
#ҳадис
عن أنس بن مالك ﷺ قال: قال لي النبي ﷺ:«یا بني، إذا دخلت على أهلك فسلم يكون بركة عليك وعلى أهل بيتك». رواه الترمذي.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоху алайҳ васаллам менга: «Эй болам! Қачон аҳлингнинг олдига кирсанг, салом бер. У сенга ҳам, аҳли байтингга ҳам барака бўлади», дедилар».

Термизий ривоят қилган.
🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
#Ҳадис
عن النبي ﷺ قال
۲۹۳ - عن ابن عباس«عينان لا تمسهما النار: عين بكت من خشية الله،وعين باتت تحرس في سبيل الله». رواه الترمذي.
Ибн Аббос розияллоху анхумодан
ривоят килинади:
«Набий соллаллоху алайхи васаллам: «Икки кўзга дўзах ўти тегмас: Аллохдан қўрқиб йиғлаган кўзга ва Аллоҳ йўлида қўрикчилик қилиб тунаган кўзга», дедилар».
Термизий ривоят қилган.

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
#Ҳадис

☝️ МЎМИН КИШИНИНГ СИФАТЛАРИ


📗 Расули акрам (ﷺ) айтдилар: «Мўмин ўзига раво кўрган нарсасини биродарига ҳам раво кўради».
✍️ (Анас розияллоҳу анҳу ривояти).

***

📗 Пайғамбар (ﷺ) дедилар: «Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган киши меҳмонини сийласин».
✍️ (Муттафақун алайҳ).

***

📗 Расули акрам (ﷺ) дедилар: «Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, қўшнисининг ҳурматини жойига қўйсин».
✍️ (Муттафақун алайҳ).

***

📗 Пайғамбар (ﷺ) яна дедилар: «Кимки Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, хайрни гапирсин ёки жим бўлсин».
✍️(Муттафақун алайҳ).

  ***

📗 Пайғамбар (ﷺ) мўминларнинг сифати гўзал хулқ эканини зикр қилиб, дейдилар: «Иймони энг комил мўмин хулқи гўзалидир».
✍️
(Ибн Можа ривояти).

***

📗 Пайғамбар (ﷺ) дедилар: «Агар камгап, босиқ мўмин кишини кўрсангиз, унга яқинлашинг. Чунки у ҳикмат сочади».
✍️ (Ибн Можа ривояти).

*** 

📗 Расули акрам (ﷺ) дедилар: «Ким яхши амалидан хурсанд бўлиб, ёмон амалидан хафа бўлса, у мўминдир».
✍️ (Имом Аҳмад ва Табароний ривояти).

*** 

📗 Пайғамбар (ﷺ) дедилар: «Биродарига озор етказадиган назар билан ишора қилиш мўмин кишига ҳалол эмас».
✍️ (Ибн Муборак ривояти).

Манба: Абу Ҳомид Ғаззолий | "ИҲЁУ УЛУМИД-ДИН" китобидан

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
#Ҳадис

Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қай бир мусулмон яхшилаб таҳорат қилиб, сўнгра туриб, икки ракъат намоз ўқиса ва намозга жону тани билан киришса, унга жаннат вожиб бўлади», дедилар».
Муслим ривоят қилган.
🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g