Umarul Foruq.uz
7K subscribers
6.39K photos
2.6K videos
10 files
8.58K links
Наманган шаҳар "Умарул Форуқ" жомеъ масжидининг расмий телеграм канали

Мурожаат учун 👇🏻
Админ 👨🏻‍💻:
Download Telegram
#Насиҳат

Дастурхон атрофида ўтирар эканман, бир ўриндик бўшлигини, ундаги файз йўқлигини кўраман.
Ҳар сафар кўрганимда қани эди шу жойнинг соҳиби ҳаёт бўлсалар эди. У қилардим ёки бу. Бир ҳақиқат бор, айтганларим фақат ҳаёлда бўлади. Бу манзил отам манзили. Эй биродар! сиз улгурасиз ҳизмат қилмоққа. Эртага мен каби ҳаёлда ҳизмат қилманг. Бари бефойда бўлади.
Бази неъматлар борки, ўрнини бошқа неъматлар босолмайди.

😢😢😢

🕌 @Umarulforuq_uz🕌
#НАСИҲАТ

Бизда одамлар фақат намоз, рўза каби зоҳирий ибодатларни адо этишни тақво деб ўйлашади. Намозни кўп ўқийдиган, кўп дуо қиладиган, кўп рўза тутадиган ёки кўп садақа берадиган киши кун бўйи ғийбат қилиш билан овора бўлса ҳам, "Бу одам жуда тақволи, обид киши экан", дейишади.
Лекин кўринишда ибодатни кам қиладиган, аммо ғийбат ва шу каби гуноҳлардан ўзини эҳтиёт қиладиган кишини эса тақволи санашмайди, чунки одамларнинг назарида ғийбатнинг ҳеч аҳамияти қолмади.
Ҳадис. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Ғийбат қилиш мусулмон ҳолатдаги ўттизта зинодан оғирроқдир".

"Ғийбат ўзи нима" китобидан.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
#Насиҳат

ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!

«Қуръондан кунлик вазифани тарк этишдан эҳтиёт бўлинг! Ҳар куни у билан алоқангиз боғланиб турсин. Ишингиз ҳар чанд кўпайса ҳам, ташвишларингиз зўрайса ҳам, Қуръондан вазифангизни қолдирманг. Ана шунда ишларингиз ўнгидан келиб, ташвишларингиз ҳам арийди. Аллоҳ таоло сиз сўрашни билмаганингиз яхшиликларни беради, ўзингиз билмаган ёмонликлардан сизни асрайди».

©️Хасанҳон Яҳё Абдулмажид


🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Ибрат #Насиҳат

«Юз ракат нафл ўқишдан афзал»

🎙 Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
Forwarded from Muslim.uz
#ДИН_НАСИҲАТДИР!
(03.03.2023)

1 март куни “Ҳидоя“ ўрта махсус ислом билим юртида “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунда диний таълим олиш тартиби” мавзусида тадбир бўлиб ўтди...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

📋 Сулаймон ибн Абдулваҳҳобнинг укасига қилган раддияси...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🕌 2 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти тингловчилари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

❗️ ...Исломда бирон бир мусулмонга тажовуз қилиш ёки уни ноҳақ ўлдиришга асло рухсат берилмаган. Аллоҳ таоло бундай огоҳлантиради: “Ким мусулмонни қасддан ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннамдир. У ерда у узоқ вақт қолади. Унга Аллоҳнинг ғазаби ва лаънати бўлсин! Ҳамда У (Аллоҳ таоло) унга улкан азоб тайёрлаб қўйгандир” (Нисо сураси, 93-оят)...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#ислом #насиҳат #раддия #дейжест
#НАСИҲАТ

"...Авваллари имом билан масжид қавми орасида шартномалар тузилган. Имом қавмнинг диний хизматини қилади. Қавм имом ва унинг оиласини турар жой, озиқ-овқат ва бошқа эҳтиёжларини таъминлайди. Ҳатто ўтинни ёриб беради ва ҳоказолар. Ҳозир эса, бир кунлик харажатни қоплайдиган маблағни ойлик дейилмоқда ва имом еб кетди, деб жар солинмоқда.
Ўтган даврларда халқимиз ўзи емай уламоларга едирган, ўзи киймай уламоларга кийдирган, ўз ҳаётини хавфга солиб уламоларни ҳимоя қилган.
Бугунги кунга келиб, баъзи одамлар олимларни, имомларни мазаммат қилишга ўтдилар. Уларга нисбатан нолойиқ муомала ва туҳматлар қилишга ўтдилар. Бу ишда улар номусулмонлардан ўрнак олишаётган бўлсалар, ажаб эмас”

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, роҳимаҳуллоҳ.

🌐  @Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g