Umid Gulshani MChJ .Sanatoriya
662 subscribers
3.38K photos
901 videos
28 files
176 links
Умид гулшани санаторияси" МЧЖ . Манзил: Тошкент вил.Қибрай тумани А.Навоий кўчаси 1 уй.


🌸 @RozibayevnaG
📞Тел:+998 97 704 66 32
Download Telegram
#беш_ташаббус

Беш муҳим ташаббус ёшлар учун имкониятлар калити

🔹Қибрай туман ҳокимлиги,туман прокуратураси ҳамда Ёшлари ишлари агентлиги туман бўлими ҳамкорлигида 5 муҳим ташаббус бўйича "Гулшан" санаториясида туман ёшлари иштирокида тадбир ўтказилди.

🔸Туман ҳокими ўринбосари Н.Алимов ўз сўзида тадбирни ўтказишдан кўзланган мақсад ёшларни бўш вақтини мазмунли ўтказиш, бандлигини таъминлаш, банк кредитларини ажратиш орқали уларни тадбиркорликка жалб қилиш эканлигини таъкидлаб ўтди.

Тадбирда туман Бандликка кўмаклашиш маркази,тижорат банклари, Ахборот кутубхона маркази, Ҳунарманд уюшмаси,туризм ва спорт, маданият бўлими ҳамда иш берувчи корхоналар вакиллари ўзларининг кўргазмалари ва бўш иш ўринлари билан иштирок этди.

📸Тадбирдан фотолар

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ Instagram/