Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali
91.9K subscribers
1.04K photos
101 videos
1 file
10.8K links
Давлат фуқаролик хизмати вакант лавозимларининг ягона очиқ портали расмий канали

📲 https://vacancy.argos.uz
📲 facebook.com/vacancy.argos.uz
📲 instagram.com/vacancy.argos.uz

Мурожаат учун — @vacancy_argos_bot
Download Telegram
​​#Тайинлов #Бухоро_вилояти

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Бухоро вилояти филиали томонидан вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда Ғиждувон, Ромитан, Жондор ва Қоракўл туманлари ҳокимликларидаги мавжуд вакант лавозимларга ўтказилган очиқ мустақил танловлар якунига кўра:

Хўжаев Умарали Орзиқул ўғли — Ромитан тумани ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш бўйича маслаҳатчиси лавозимига;

Жамолов Жаҳонгир Исомиддин ўғли — Жондор тумани ҳокимлиги умумий бўлими етакчи мутахассиси лавозимига;

Жалолов Шоҳруҳ Вали ўғли — Ғиждувон тумани ҳокимининг ёрдамчиси лавозимига;

Аслонов Бекзод Исломович — Ғиждувон тумани ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи биринчи тоифали мутахассиси лавозимига;

Садуллаев Озодбек Худаярович — Ғиждувон тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари мажмуаси етакчи мутахассиси лавозимига;

Наврўзов Тўхтамурод Орзижон ўғли — Қоракўл тумани ҳокимлиги Инвестиция ва ташқи савдо масалалари бўйича бош мутахассиси лавозимига тайинлаш тўғрисида туман ҳокимининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Каналга уланиш@vacancy_argos
​​#Тайинлов
Яна бир танлов ғолиби иш бошлади

Хабарингиз бор Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали вилоят Ғазначилик бошқармаси билан ҳамкорликда Нарпай тумани Ғазначилик бўлинмасида мавжуд вакант лавозимга очиқ мустақил танлов эълон қилган эди.

Жараён давомида тумандаги мазкур вакант лавозим учун 7 нафар номзод агентликнинг vacancy.argos.uz сайти орқали электрон кўринишдаги аризалар юбориб танловда иштирок этди.

Танлов уч босқичда амалга оширилди. Саралашнинг дастлабки жараёнида номзодлар малака талаби бўйича сараланиб, 4 нафари малака талаби бўйича талабга жавоб бергани учун кейинги босқичга ўтказилди.

Малака талабига жавоб берган номзодлар саралашнинг навбатдаги босқичида test.argos.uz сайти орқали назарий билимлари синовдан ўтказди. Саралашнинг ушбу босқичида 1 нафар номзод тестдан ўта олмади.

Шунинг учун саралашнинг якуний босқичига 3 нафар номзод ўтказилиб, улар билан суҳбат ташкил этилди ва энг муносиб деб топилган иштирокчи меритократия тамойили асосида Нарпай тумани бўйича Ғазначилик бўлинмаси Давлат харидларини ривожлантириш ва мониторинги гуруҳи бош инспектори вакант лавозимига тавсия берилди.

Самарқанд вилояти Ғазначилик бошқармаси бошлиғининг 2020 йил 2 ноябрдаги буйруғига асосан Нарпай тумани бўйича Ғазначилик бўлинмаси Давлат харидларини ривожлантириш ва мониторинги гуруҳи бош инспектори лавозимига Шукуров Шерали Рахмонқул ўғли тайинланди.

Ш.Р.Шукуров бунга қадар Нарпай туманидаги “Акмалбек универсал қурувчи” МЧЖда ҳисобчи бўлиб ишлаган.

Тадбир жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари томонидан кузатиб борилди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик расмий каналига уланинг: https://t.me/argos_uz
​​#Тайинлов #Очиқ_танлов_асосида

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Қашқадарё вилояти филиали ҳамда вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги бошқарув аппаратининг ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари лавозими учун очиқ танлов ўтказилди.

Шаҳрисабз туман ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари лавозимига Ғозиев Алишержон Уроз ўғли муносиб номзод деб топилди ва Шаҳрисабз туман ҳокимининг 2020 йил 2 ноябрьдаги қарорига асосан Шаҳрисабз туман ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари лавозимига тайинланди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик расмий каналига уланинг: https://t.me/argos_uz
​​#Тайинлов

⚡️Танлов ғолиби

Тошкент вилояти Бўка тумани ҳокимлигининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича бош мутахассиси лавозимига Иномхўжаев Бобур Ғулом ўғли Агентлик филиали томонидан эълон қилинган очиқ мустақил танловнинг ғолиби сифати тайинланди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик расмий каналига қўшилинг:
https://t.me/argos_uz
​​#тайинлов
#Тошкент_вилояти

⚡️ТАНЛОВ ҒОЛИБИ БИЛАН ТАНИШИНГ

Донаев Абдураҳим Раҳмиддин ўғли Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали ва Янгийўл шаҳар ҳокимлиги томонидан эълон қилинган очиқ мустақил танловнинг ғолиби бўлиб, Тошкент вилояти Янгийўл шаҳар ҳокимининг матбуот котиби-Ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик каналига қўшилинг👉 https://t.me/argos_uz
​​#тайинлов
#Фарғона_вилояти

⚡️Яна бир ёш кадр танлов ғолиби сифатида ишга олинди

Юсуфжонов Хожиакбар Валижонович Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилояти филиали ва Молия бош бошқармаси томонидан эълон қилинган очиқ мустақил танловнинг ғолиби сифатида Олтиариқ тумани ҳокимлиги Молия бўлими оилавий тадбиркорликни ривожлантириш шўбаси мутахассиси лавозимига тайинланди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик каналига қўшилинг👉 https://t.me/argos_uz
​​#Бухоро
#меритократия
#Тайинлов

Навбатдаги танлов ғолиби аниқланди

Тошев Шавкат Мирзоевич Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Бухоро вилояти филиали ва Молия бош бошқармаси томонидан эълон қилинган очиқ мустақил танловнинг ғолиби сифатида Когон шаҳар ҳокимлиги Молия бўлими мудир ўринбосари — давлатнинг мақсадли дастурлари бўйича мониторинг қилиш сектори бошлиғи лавозимига тайинланди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик
каналига қўшилинг👉 https://t.me/argos_uz
#Тайинлов #Қорақалпоғистон

Танлов ғолиблари билан танишинг!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси филиали ва бир қатор туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳамкорлигида эълон қилинган очиқ мустақил танловлар ўз ниҳоясига етди.

#Вакансия #Танлов_ғолиблари

Порталнинг расмий каналига аъзо бўлинг https://t.me/vacancy_argos
​​#Тайинлов

Ёш мутахассис очиқ танлов асосида Ғузор тумани ҳокимлигига ишга қабул қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Қашқадарё вилояти филиали ва Ғузор тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида ҳокимлик бошқарув аппаратида вакант ўрин учун очиқ мустақил танлов эълон қилинган эди.

Ёшлар дафтарида рўйхатда турган фуқаро Туташев Бекзод Алишер ўғли туман ҳокимлиги хотин-қизлар ва оила масалалари бўйича давлат ва жамоат ташкилотлари билан алоқалар бўйича етакчи мутахассиси вазифаси учун ўтказилган танловда ғолиб деб топилиб, туман ҳокимлигига ишга қабул қилинди.

Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали

Порталнинг расмий канали
https://t.me/vacancy_argos
​​#Тайинлов #Очиқ_танлов_асосида #Қашқадарё #Ғузор

Ғузор тумани ҳокимлигида яна бир ёш мутахассис иш бошлади.

Хабарингиз бор Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Қашқадарё вилояти филиали ва Ғузор туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда ҳокимлик бошқарув аппаратида мавжуд вакант лавозим учун очиқ мустақил танлов эълон қилган эди.

Ғузор тумани ҳокимлиги ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича бош мутахассиси лавозими учун ўтказилган танловда Искандаров Сайидали Дилмурод ўғли ғолиб деб топилиб, туман ҳокимлигига ишга қабул қилинди.

С.Искандаров 1994 йилда Ғузор туманида туғилган. Маълумоти олий - Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик расмий каналига уланинг: https://t.me/argos_uz