Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali
91.9K subscribers
1.04K photos
101 videos
1 file
10.8K links
Давлат фуқаролик хизмати вакант лавозимларининг ягона очиқ портали расмий канали

📲 https://vacancy.argos.uz
📲 facebook.com/vacancy.argos.uz
📲 instagram.com/vacancy.argos.uz

Мурожаат учун — @vacancy_argos_bot
Download Telegram
#Меритократия_амалда
#Иқтисодий_тараққиёт_ва_камбағалликни_қисқартириш_вазирлиги

⚡️ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва унинг тизимидаги ташкилотларга малакали ва энг муносиб кадрларни очиқ мустақил танлов орқали танлаб олиш борасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйди.

Унга кўра, эндиликда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва унинг тизимидаги ташкилотларнинг вакант лавозимларига ишга қабул қилиш Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали амалга оширилади.

Сизда вазирлик марказий аппарати ва унинг тизимидаги ташкилотлар вакант лавозимларига очиқлик ва тенглик тамойили асосидаги танловлар орқали ишга кириш имконияти мавжуд.

Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали

#Давлат_хизматига_очиқ_йўл

Батафсилhttps://t.me/vacancy_argos
#Танлов

#Иқтисодий_тараққиёт_ва_камбағалликни_қисқартириш_вазирлиги марказий аппаратидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан ҳамкорликда вазирлик марказий аппаратидаги қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

— Инсон капиталини ривожлантириш департаменти Меҳнат бозори, демография ва миграция жараёнлари таҳлил қилиш ва прогнозлаш бошқармаси Тармоқ кенгаши котиби;

— Саноат сиёсатини юритиш департаменти Стратегик тармоқларни ислоҳ қилиш бўлими бошлиғи;

— Ишлар бошқармаси бош мутахассиси;

— Ишлар бошқармаси Ички аудит хизмати бўлими бошлиғи;

— Инновацион ва рақамли иқтисодиётни ҳамда хизматлар соҳасини ривожлантириш департаменти Инновацион ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш бошқармаси бош мутахассиси.

▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

❗️Ҳужжатлар 2021 йил 28 мартдан 6 апрелгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

🔷 Порталдан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма

🔷 Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий каналиhttps://t.me/vacancy_argos
⚡️ #Иқтисодий_тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Тармоқ бозорлари ва ишлаб чиқаришда меҳнат унумдорлиги тадқиқотлари марказидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамкорлигида Тармоқ бозорлари ва ишлаб чиқаришда меҳнат унумдорлиги тадқиқотлари марказидаги қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

— Марказ директори ўринбосари;

— Истеъмол бозори тармоқларини ривожлантиришни таҳлил қилиш бўлими бошлиғи ўринбосари;

— Геология соҳаси, металлургия ва қурилиш индустрияси тармоқларини таҳлил қилиш бўлими бошлиғи ўринбосари.

▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

❗️Ҳужжатлар 2021 йил 4 майдан 13 майгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

🔷 Порталдан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма

🔷Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий каналиhttps://t.me/vacancy_argos