Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali
91.7K subscribers
1.02K photos
101 videos
1 file
10.7K links
Давлат фуқаролик хизмати вакант лавозимларининг ягона очиқ портали расмий канали

📲 https://vacancy.argos.uz
📲 facebook.com/vacancy.argos.uz
📲 instagram.com/vacancy.argos.uz

Мурожаат учун — @vacancy_argos_bot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сўраган_эдингиз #ЭРИ

🔷 Электрон рақамли имзо нима?

Электрон рақамли имзо — давлат идоралари билан ўзаро муносабатни ўрнатишда жисмоний ёки юридик шахсга электрон хатти-ҳаракатларини тасдиқлаш учун зарур бўладиган, электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгасини идентификация қилиш имкониятини берадиган имзо.

✳️ Электрон рақамли имзо ёрдамида электрон ҳужжатларни имзолаш, масофадан туриб давлат хизматларидан фойдаланиш мумкин.
❗️Электрон рақамли имзо ноёблиги, нусха олиш яъни кўпайтириб бўлмаслиги билан ўзига хосдир.

ЭРИ ёрдамида Ягона портал орқали кўрсатилаётган интерактив хизматлардан фойдаланиш мумкин.

▶️ ЭРИ калити фойдаланувчиси ўзининг калитидан 24 ой муддат мобайнида фойдалана олади. Уни узайтириш учун рўйхатга олиш марказига мурожаат қилиш зарур. ЭРИ калитининг сертификатини олиш учун солиқ хизматлари органларида ҳисобда туриши зарур (солиқ тўловчининг идентификация рақами — СТИР бўлиш керак)

▶️ Электрон рақамли имзо олиш учун ушбу ҳавола орқали ўтинг.

Порталнинг расмий канали@vacancy_argos