Va Eslatgin.☝️
160 subscribers
323 photos
390 videos
2 files
673 links
Биз хеч кимга хеч нимани ўргатмаймиз!
Биз фақатгина ЭСЛАТГУВЧИМИЗ холос.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ахзоб_сураси_32_35_оятлар

Йа нисаа-ан-набиййи ластунна ка-аҳади-м мина-н-нисааъ. Ин иттақойтунн фа ла тахзоъна би-л-қовли фа ятмаъа-л-лазий фий қолбиҳи мародзу-в ва қулна қовлам маъруфа.
Ва қорна фий буйувтикунна ва ла табаррожна табарружа-л жаҳилийяти-л- ула ва ақимна-с-солата ва атийна-з заката ва атиъналлоҳа ва росулаҳ. Иннама юридуллоҳу ли юзҳиба ъанкуму-р-рижса аҳла-л-байти ва ютоҳҳирокум тотҳийро.
Вазкурна ма ютла фий буйутикунна мин а-ятиллаҳи ва-л-ҳикмаҳ. Инналлоҳа кана латифан Хобийро .
Инна-л- муслимийна ва-л муслимати ва-л-муъминийна ва-л-муъминати ва-л қонитийна ва-л-қонитати ва-с-содиқийна ва-с-содиқоти ва-с-собирийна ва-с-собироти ва-л-ҳошиъийна ва-л ҳошиъати ва-л-мутасаддиқийна ва-л-мутасаддиқоти ва-с сооимийна ва-с-сооимати ва-л-ҳафизийна фуружаҳум ва-л ҳафизоти
ва-з-закирийналлоҳа касиро-в ва-з-закироти аъаддаллоҳу лаҳум-м мағфирота-в ва ажрон ъазийма.


АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ❗️
👉
@Quron_yodla_Qori_Bol
Va Eslatgin.☝️
#Ахзоб_сураси_32_35_оятлар Йа нисаа-ан-набиййи ластунна ка-аҳади-м мина-н-нисааъ. Ин иттақойтунн фа ла тахзоъна би-л-қовли фа ятмаъа-л-лазий фий қолбиҳи мародзу-в ва қулна қовлам маъруфа. Ва қорна фий буйувтикунна ва ла табаррожна табарружа-л жаҳилийяти-л…
Эй Набийнинг аёллари! Сизлар аёллардан бирортаси каби эмассиз. Агар тақво қилсангиз, майин сўз қилманг, яна қалбида касали бор бўлган тамаъ қилиб юрмасин. Гапирганда яхши гапни гапиринглар. (Яъни, сизларнинг бошқа ҳамма аёллардан фарқларингиз бор. Сизлар Пайғамбарнинг хотинларисиз, мўминларнинг оналарисиз. Ҳамма мўминалар учун ўрнаксизлар. Ҳа, сизлар аёллардан бирортаси каби эмассизлар. Бу мақомга эришишларингиз учун Пайғамбарга жуфти ҳалол бўлганингизнинг ўзи етмайди, тақво ҳам қилишларингиз керак. Овозингизни майин, назокатли қилиб, эркак кишига таъсир этадиган ҳолатда гапирманг. Мунофиқ ва иймони заифлар сизнинг майин овозингизни эшитиб, фисқу фужурни бошлаб қолмасинлар.)

Виқор билан уйингизда ўтиринг. Илгариги жоҳилиятнинг очиқ-сочиқлиги каби очиқ-сочиқ юрманг. Намозни тўкис адо этинг, закот беринг, Аллоҳга ва унинг Расулига итоат қилинг. Албатта, Аллоҳ сиздан кирни кетказиб, бутунлай поклашни хоҳлайди, эй аҳли байт! (Жоҳилият–Исломдан олдинги тузум. У вақтда аёллар очилиб-сочилиб, ясан-тусан қилиб, эркакларнинг эътиборини ўзига тортишга интилар эдилар. Ўзларини бозорга солиб, таналари ва зебу зийнатларини кўз-кўз қилар эдилар. Бундай очилиб-сочилиб юриш «табарруж» дейилади. Аллоҳ таоло Пайғамбаримизнинг (с. а. в.) покиза аёлларини жоҳилият тузумининг хотинлари каби очиқ-сочиқ юрмасликка амр этмоқда. Бу амр ҳар бир муслима аёлга тегишли, лекин ҳар бир муслимага ўрнак бўладиган оналаримизга янада қаттиқроқ тегишли экан.)

Ва уйларингизда тиловат қилинаётган Аллоҳнинг оятларини ва ҳикматни эсланг. Албатта, Аллоҳ ўта латиф ва ўта хабардор бўлган зотдир. (Аллоҳ таоло Пайғамбаримизнинг (с. а. в.) аёлларига улар яшаб турган уйлар оддий уй эмас, Аллоҳнинг оятлари нозил бўлиб, тиловат қилиниб турган манзил эканини эслатмоқда. Пайғамбаримизнинг (с. а. в.) суннатлари жорий этилиб, ҳадислари сўзланиб турган уйлар эканини эслатмоқда. Қуръон оятларини ва Пайғамбарнинг (с. а. в.) ҳикматли ҳадисларини унутмасликка, уларни эслаб, англаб, ўрганиб, сўнг амал қилишга буюрилмоқдалар.)

Албатта, муслимлар ва муслималар, мўминлар ва мўминалар, давомли итоаткор эркаклар ва давомли итоаткор аёллар, садоқатли эркаклар ва садоқатли аёллар, сабрли эркаклар ва сабрли аёллар, тавозуъли эркаклар ва тавозуъли аёллар, садақа қилгувчи эркаклар ва садақа қилгувчи аёллар, рўза тутгувчи эркаклар ва рўза тутгувчи аёллар, фаржларини сақловчи эркаклар ва (фаржларини) сақловчи аёллар, Аллоҳни кўп зикр қилгувчи эркаклар ва (Аллоҳни кўп) зикр қилгувчи аёллар–ўшаларга Аллоҳ мағфиратни ва улуғ ажрни тайёрлаб қўйгандир.

АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ❗️
👉
@Quron_yodla_Qori_Bol
base.apk
5.5 MB
Қўл телефонингизни ҳар "блок"дан очганингизда саловат айтадиган дастур.

#илиндик юклаб олинг

Manba:
@Mahbubiya

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг
!⬇️
👉 @VaEslatgin
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳақни гапиришлик учун шахс, ёш, жой ёки макон муҳим эмас...
Қалбда иймон бўлса кифоя
#Хукуматга сотилган хойин имомлар диққатига!
Сизлар арзимаган орган ходимларидан қўрқиб, уларни илоҳ қилиб олдингиз.
Охиратингиздан воз кечдингиз.
Хайф сиздака мунофиқларга...
Аллохумма солли аъла саййидина Мухаммад💐
Forwarded from Va Eslatgin.☝️
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 8 Март Хижоблар Ечилган Кун Абдуллох домла / 8-mart bayrami haqida "Shayx Muhammad Rafiq domla

П/с:Сиз илгари билганмисиз - билмаганмисиз, нишонлаганмисиз - нишонламаганмисиз нима бўлганда хам энди тўлиқроқ маълумот олдингиз.
Мухими, ТАВБА эшиклари хали очиқ.
Энди ўзингизга хавола, биз фақат етказамиз холос.
Сизни у ёки бу фикрга мажбурлай олмаймиз.


👉 @VaEslatgin.Albatta, eslatish mo‘minlarga manfaat berur" (Zaariyaat surasi, 55-oyat ).☝️
Forwarded from Va Eslatgin.☝️
ИСЛОМДA ЎРНИ ЙЎҚ БAЙРAМЛAР!

Кофирларни байрами билан табриклар мумкинми?
Янги йилни нишонлаш мумкинми?
Туғилган кунни нишонлаш мумкинми?
Наврўз ва 8-март ҳақида
Кўпчилик исломий деб ўйлайдиган, аммо исломда умуман ўрни бўлмаган бидъат ва хурофот байрамлар бор. Уларни нишонлаш харомдир. Бундай байрамларни нишонлаш савоб эмас, балки катта-катта гуноҳ «ишлаб олиш»га сабабчи бўлади:

Мавлуд – Расулуллоҳ с.а.в. туғилган кунларини нишонлаш. Бу куни одамларни уйга ёки масжидларга тўплаб, гуруҳлар билан зикр қилиб, салавотлар айтиш ва базм қилиш мумкин эмас. Бу шунчаки оддий кун бўлмоғи керак. Ибодатлар ҳам шунчаки оддий кундалик ибодатлар бўлмоғи керак. Расулуллоҳнинг (с.а.в.) туғилганлари учун Aллоҳга шукроналик қилмоқчи бўлганлар, унда фақат суннатда бор бўлган ибодатни қилсинлар: ҳар душанба куни Aллоҳ ризолиги учун нафл рўзасини туцинлар. Чунки Расулуллоҳ с.а.в. душанба куни туғилганлар ва ўзлари ҳам шу кунни нишонлаб рўза тутиб юрганлар.

Исро ва меърож – бу кунни нишонлаб байрам қилганлар бидъат ишга қўл урган катта гуноҳкорлардир.

Ҳижрий янги йил – биринчи Муҳаррам куни ўзича байрам қилиб, ўйин-кулгу ва табрикбозлик қилса, гуноҳ.

Қуйидаги кунларга Қуръон ва Суннатда алоҳида эътибор берилади. Бу кунлар бидъат кунлар эмас. Aммо бу кунларни қандай ўтказишнинг Қуръон ва Суннатга кўра тартиби бор. Aфсуски, кўп халқларни бу тартибларни билмайдилар ва шу муқаддас кунлари ибодат қилиш ўрнига бидъат ишлар қиладилар:

Aшуро – бу кунда рўза тутса савоб, аммо байрам қилиб, дастурхонлар ёзиб, ўйин кулгу қилса ёки шиъаларга ўхшаб кўчада тиғ билан ўзини ўзи кесиб қонини оқизса, бу гуноҳ ишдир.

Лайлатул қадр – бу тунни асосан ибодат қилиш, тасбеҳ, зикр, намоз ва истиғфор айтиш лозим. Байрам қилиб, Қуръоннинг нозил б бўлганини нишонлаб базм қилиш бу мумкин эмас.

Мусулмон халқларга кофирларнинг таъсири туфайли кириб қолган нишонлаш харом байрамларга қуйидагилар ҳам киради.

Янги йил
— 14-феврал
— Саккизинчи март
— Наврўз
— Биринчи апрел
— Тўққизинчи май – хотира куни
— Биринчи июн – болалар куни
— Мустақиллик куни
— Ўқитувчилар куни
— Юбилей ва туғилган кунлар (шахсий ёки бирор машҳур тарихий кишлар)
— Тарихий шаҳарларнинг 1000 ёки шу каби «туғилган кун» байрамлари


Aмерикада яшаётган мусулмонлар ҳам кофирларнинг ушбу байрамларини нишонламасинлар ва нишонлаётган кишиларнинг базм-тадбирларига қўшилмасинлар:

— Чристмас – Деcембер 25
— Неw еар – Жануарй 1
— Валентинеъс дай – Фебруарй 14
— Ст. Патриcкъс дай
— Эастер
— Aприл фоолс дай
— Мемориал дай – энд оф Май
— Индепенденcе дай – Жулй 4
— Лабоур дай – бегиннинг оф Септембер ва бошқалар

Бу каби исломда ўрни йўқ байрам ва тадбирларда қатнашиш мусулмонлар учун мумкин эмас. Бундай байрам тадбирларига ва базмларига борманг. Дастурхон ёзиб қўйилган овқатларидан еманг. Нафсига ва шайтонга эргашиб, адашган инсонларнинг гуноҳига шерик бўлманг. Ўзингизни ва хонадонингизни бу каби байрамлардан тозаланг.

Валлоҳу аълам.

Тарқатинг

П/с:Сиз илгари билганмисиз - билмаганмисиз, нишонлаганмисиз - нишонламаганмисиз нима бўлганда хам энди тўлиқроқ маълумот олдингиз.
Мухими, ТАВБА эшиклари хали очиқ.
Энди ўзингизга хавола, биз фақат етказамиз холос.
Сизни у ёки бу фикрга мажбурлай олмаймиз.

👉 @VaEslatgin.Albatta, eslatish mo‘minlarga manfaat berur" (Zaariyaat surasi, 55-oyat ).☝️
Forwarded from Va Eslatgin.☝️
Наврўз, янги йил, 8- март, туғилган кун, кейинроқ Ҳеловин ва яна барча байрамларни бирма-бир ҳалоллаб берадиган домлалар бўлади.
Бу фатволар аслида ҳукумат прорагандачилари томонидан берилади, у домлалар ўзларининг арабий оҳангдаги чиройли ўзбек нутқлари билан тайёр фармонни диктор каби эълон қилиб берадилар холос.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари ҳукуматдан қўрқиб, унга ёқадиган фатво берувчи одам эмасдилар. Шунинг учун, маслаҳатим шу муборак зотнинг фатволарига таянинг. Билишимча, буларнинг ҳеч бирини ҳалол демаганлар.
Қолаверса, қадимги ҳанафий олимлари фатволарини ўқинг. Ёки Покистонда ҳукуматлар босимида бўлмаган ҳанафий олимлар кўп, уларни тингланг.
Сиз, ҳатто бирор шаръий илмни кучли ўзлаштирмаган бўлсангиз ҳам, Аллоҳ таоло берган соғлом фитратингиз билан мана шу каби “байрам”лар исломий оилаларни диндан узоқ оилалардан фарқлаб турувчи белги эканини яхши биласиз. Шундай экан, оилада фарзандларингизга исломий муҳит яратинг, токи ўлиб, қабрда ёлғиз, ёрдамга муҳтож ётганингизда, ортингиздан дуо қилиб, сизга яхшилик юбориб турувчи зурриётларингиз бўлсин!

Бизнинг икки ҳайит байрамимиз бор.
Қолаверса, биз аёлларимиз, фарзандларимизга 1 пора, 10 пора ёки 30 пора Қуръон ёдлаш, 40 та, 100 та ёки 1000 та ҳадис ёдлаш, араб, инглиз, испан, рус ва бошқа тилларни ўрганиш, математика, физика, биология кабилардан khan-academy каби онлайн академияларда бирор босқични тамомлаш, жиу-житсу каби спорт турларидан бирида янги белбоғга эга бўлиш каби - ИНСОН МEҲНАТ БИЛАН ЭРИШАДИГАН ғалабаларни таклиф қиламиз. Ҳар сафар улар мана шулардан бирида бирор янги босқичга ўтсалар, ана ўшани байрам қиламиз. Шунда оиламиздан байрамлар ҳам, фойдали ишларда ютуқ ва ғалабалар ҳам узилмайди!
Шунда оиламизда байрам ва хурсандчилик календарга эмас, меҳнат ва ҳаракатга боғлиқ бўлади.
Энди анави кофирлардан кириб келган байрамларга келсак, уларни умматнинг кибор уламолари ҳалол демаган. Биз ҳалол деган шоз, нодир бир қавлни қидириб юрмаймиз.
Ҳаром деган ёки унга эътибор ҳам бериб ўтирмаган аксар уламоларга эргашиб, уларнинг сафида бўламиз. Зеро ким бир қавмга ўхшаса, у ўшалардандир!

Аллоҳ таоло кофирлар динлари ва одатларидан софлик ва нур билан яққол ажралиб, фарқланиб турувчи гўзал исломий ҳаёт кечиришимизни насиб айласин! Нурни зулматга аралаштириб, бўтқа тайёрлашдан паноҳ берсин!

Манбаа: @MahmudUsmon

Яқинларингизга етказиб ажрга шерик бўлинг!

👉
@VaEslatgin
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Аллоҳнинг раҳмати… | ЭШИТИНГ ФАҚАТ ЙИҒЛАМАНГ!
Forwarded from Va Eslatgin.☝️
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон...
Рамазон...
Таровеҳ...
Қуръон...
Роҳат...

👉
@VaEslatgin
Рўзадормисиз?

Бир неча йигит Рамазон ойида бир мўйсафид отахоннинг одамлар кўзидан пана жойда таом еяётганини кўриб қолишибди:
— Ие, Отахон! Сиз рўзадормасмидингиз?
— Нега? Албатта рўзадорман. Фақат сув ичиб, таом еяпман, холос.
Йигитлар қаҳ-қаҳ кулиб юборишибди:
— Ростданми, Отахон?
Отахон деди:
— Кимсага ёмон назар ташламайман, бировни мазах қилмайман, инсонларни ғийбат қилмайман, ҳеч кимнинг кўнглига озор етказмайман, одамлар билан қўпол муомала қилмайман, бировнинг молига кўз олайтирмайман. Лекин... минг афсуски касалим бор... Ошқозоним касал. Шунга меъдамни рўзадор қилолмаяпман. — Сўнгра отахон йигитлардан сўради: — Сизлар ҳам рўзадормисизлар, болаларим?

Йигитлардан бири ҳижолатдан бошини эгиб оҳиста овозда жавоб қайтарди:
— Йўқ! Биз фақат овқат емаяпмиз, холос...

P.S.: Сиз ҳам Рамазон ойини шунчаки овқат емасдан ўтказиб юборманг!

👉 @VaEslatgin
Рамазон муборак🌙
Бу iPhone'даги янги эмоджилар экан. Унда ҳомиладор эркаклар ҳамда иллюминат рамзи тасвирланган. Мен конспиролог эмасман, бироқ бу белгилар яхшиликка эмас, ҳар ҳолда. Чунки, бугунги кун сиёсатига катта таъсир кўрсатаётган глобалистлар ўз режаларини шу каби эътиборни тортмайдиган усулларда намойиш этишади.

iPhone жиннилари сарфлаётган пуллари нимага йўналтириши ҳақида фикр қилиб кўришгани маъқул.

Хулоса ўзингиздан!

© Нишондаги гаплар

👉 @VaEslatgin
Иккинчи хотинга уйланишнинг кўп ширин томонларини гапирамиз, тарғиб қиламиз. Тўғри, эркак кишининг нафси доим саргузаштлар, янгиликларга ўч бўлади. Айниқса ўзингиздан анча кичик хотин, бўлиб ҳам қиз бола олсангиз жуда ёқимли. Шўх ва шадод бўлса тезда севиб ҳам қоласиз. Мактаб давридаги армонлар ижоб бўлгандек. Лекин…

Лекин биринчиси билиб қолса ижоб бўлган орзулар ҳам саробга айланади. Эртак якунига етади. Ҳақиқий ҳаёт ўшандан бошланади. Йиғи-сиғи, минғир-синғир, ўртага қўшилган болалар, бирини танлаш ихтиёри берилган икки оила, руҳий босим, бедор тунлар

Уйланишга жуда шошилманг. Қаттиятингизни пишириб, сабрингизни ўлчаб, йўқотадиган нарсаларингизни сарҳисоб қилиб олинг. Қалқон бўла оласизми ишонч ҳосил қилинг.

Аммо барбир уйланинг. Айтганингизни қилмаса бўкиртириб севинг. Роҳат ғолибларга насиб қилади. Ғалабага эса жанг орқали эришилади. Эркак кишига жанг керак. Жангларсиз эркак кучсизланиб қолади. Жанглар жасоратни жиловлайди. Ланжлашманг…

© #Абдуқодир Набиев

@MEHRLI_OILA
Forwarded from МЕҲРЛИ ОИЛА
Хоҳ тасдиқланг, хоҳ рад этинг, ҳақиқат шулки, кўпхотинлиликка қарши бўлган бирорни аёл топа олмайсиз. Қаршилари фақат ўз устларига хотин олишга қаршилар. Лекин ўзлари мажбур бўлишса иккинчи, ё учинчи ё тўртинчи бўлишга қарши эмаслар.

Агар эрлари вафот этса ё ажрашса, улар кўпхотинлиликни қабул қилишади. Ўзлари ва фарзандларини қарамоғига олгани учун кишининг кейинги хотини бўлишга рози бўлишади.

Мана шу ҳолатнинг ўзи кўпхотинлилик ҳукмига қаршилар учун раддияга етарли. Аллоҳ кўпхотинлиликни башар хайрияти учун жорий қилган. Фақат эй аёл сизнинг ўзингиз учунгина эмас, балки башариятнинг ҳаммаси манфаати учун жорий қилган. Буни мулоҳаза қилиб кўринг!

Айман Ёғий official

👉@MEHRLI_OILA
Forwarded from Va Eslatgin.☝️
ТАРҚАТИШ УЧУН МАТЕРИАЛ👇

Ҳурматли
VA ESLATGIN! канали мухлислари каналимиз ривожи учун, ушбу постни ўзингизни 10 та (ундан хам кўпроқ) яқин дўстларингизга улашиб илм, маърифат тарқалишига ўз хиссангизни қўшинг. Эхтимол сиз сабабли кимдир фойдали илм олса барчамиз учун манфаатли бўлади деган умиддамиз.
Сизлардан Аллоҳ рози бўлсин.


Қуръонни тажвиди билан ўрганамиз.

#ТАЖВИД_ДАРСЛИКЛАРИ

Дарсликларни кўриш учун устига босинг👇

1-дарс | 2-дарс | 3-дарс | 4-дарс
| 5-дарс | 6-дарс | 7-дарс | 8-дарс
| 9-дарс | 10-дарс | 11-дарс | 12-дарс
| 13-дарс | 14-дарс | 15/1-дарс
| 15/2-дарс | 16/1-дарс | 16/2-дарс

Ўқинг, яқинларингиз билан ҳам улашинг👍

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН 👇
👉
https://t.me/joinchat/SbG56cA6KA_xnqJY | @VaEslatgin💐