🕌🕌"ВАЛИЮЛЛОҲ"🕌🕌 жомеъ масжиди
481 subscribers
2.39K photos
492 videos
3 files
360 links
"Валиюллоҳ" жомеъ масжиди
Download Telegram
#Эслатма

Муғийра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Иброҳим ўлган кун қуёш тутилди. Одамлар: “Иброҳим ўлгани учун тутилди”, дедилар. Шунда Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, Қуёш ва Ой Аллоҳнинг (қудратига далолат қилувчи) белгиларидандир. Улар бировнинг ўлгани учун ёки ҳаёти учун тутилмайдилар. Қачонки уларни (тутилганини) кўрсангиз, то очилиб кетгунча Аллоҳга дуо қилинглар”, дедилар (Имом Насаий ривоятлари).

🔗 Улашинг: @valiyullohmasjidi
#эслатма
#БИЛАСИЗМИ?

🌱 "Фотиха" сураси -> АЛЛОҲнинг қаҳридан сақлайди ...

🌱 "Ясин" сураси -> Охиратда чанқоғингизни қондиради ...

🌱 "Воқеа" сураси -> Камбағалликдан, очликдан сақлайди ...

🌱 "Мулк" сураси -> Қабр азобидан сақлайди ...

🌱 "Кафирун" сураси -> Жон таслим қилаётганда куфрдан сақлайди ...

🌱 "Ихлос" сураси -> Иккиюзламачи, ёмонлардан сақлайди ...

🌱 "Фалақ" сураси -> Кулфатдан сақлайди ...

🌱 "Нас" сураси -> Ёмон ҳаёллардан сақлайди ...

🌱 "Юсуф" сураси -> Юрак сиқилиши, мазлумлик, ғам қайғуда фойда ...

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг👇
📲
@valiyullohmasjidi
#ЭСЛАТМА

Рамазоннинг учинчи ўн кунлигида турибмиз.
Рамазоннинг учинчи ўн кунлиги оташи дўзахдан сақловчи кунлардир. Зеро охирги ўн кунлик ичида Аллоҳ таоло «Қадр кечаси»ни беркитди ва бандаларига мана шу кунда, яъни, бу кечадаги ибодатнинг савоби минг ой давомида қилинган ибодатдан афзал деб хабар берди. Бу кеча фазилатини Қуръони каримда қуйидаги мазмунда баён қилинганлигини кўрамиз. Қуръони каримни Биз Муҳаммад алайҳиссалом учун Рамазон ойининг «Лайлатул Қадр» кечасида Лавҳул маҳфуздан биринчи осмонга нозил қилдик. «Лайлатул Қадр кечасининг улуғлиги шу қадарки, у бошқа оддий ойларнинг мингтасидан ҳам афзалдир. Бу муборак кечада фаришталар билан бирга Жаброил алайҳиссалом, Парвардигорнинг изни билан ер юзига тушадилар ва келаси йилнинг шу кунигача бўладиган барча ишларни Аллоҳнинг иродасига мувофиқ равишда белгилайдилар. Бу кечанинг аввалидан то субҳ тонгига қадар инсоният учун хайрли тадбирлар кўрилиши билан бирга фаришталар барча аҳли имон бандаларига салом айтиб турурлар.

Бу кунларни ғанимат билиб, ҳар бир дақиқаларимиздан унумли фойдаланиб қолайлик!

Дўстларингизга ҳам
эслатинг!
Каналга уланиш!👇
https://t.me/valiyullohmasjidi
#Эслатма #Муборак_ой

Эслатиб ўтамиз эртага 9 зулҳижжа, Арафа куни!

Aрафа куни рўзасини тутиш фурсатини ўтказиб юборманг! Чунки у гуноҳлар кечириладиган улуғ кундир. Буни бошқаларга ҳам
эслатинг. Сиз сабабли бошқалар ҳам рўза тутса, қандай яхши!

Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Аллоҳдан умид қиламанки, Арафа кунининг рўзаси ундан олдинги сананинг ва ундан кейинги сананинг каффорати бўлур».

📚 Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган

Улашинг:
@valiyullohmasjidi
#Эслатма #Арафа #Рўза

Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, дедилар.

(Имом Муслим ривояти)

Бошқа ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси икки йилга каффоратдир: ундан олдинги ва ундан кейинги йилга”, деганлар.

(Имом Байҳақий ривояти)

Оғиз ёпиш ва очиш вақти (Тошкент вақти билан Қувасой шаҳри учун)

Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:16

Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:47

Нияти: Холис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим.

Ғафлатда қолманг! Арафа куни рўзасини тутишни ўтказиб юборманг!

Буни бошқаларга ҳам
эслатинг. Эҳтимол Сиз сабабли бошқалар ҳам рўза тутар.

Улашинг:
@valiyullohmasjidi 👈
#Эслатма #Такбири_ташриқ

Такбири ташриқ айтишни унутманг.

Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд.

Маъноси: Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир ва ҳамд Аллоҳ таоло учундир.

Такбири ташриқ арафа куни, яъни 19 июль бомдод намозидан бошлаб Ҳайитнинг тўртинчи куни, яъни 23 июль аср намозига қадар айтилади: 

19 июль – 5 маҳал

20 июль – 5 маҳал

21 июль – 5 маҳал

22 июль – 5 маҳал

🟢 Жами 23 маҳал намозда Такбири ташриқни бир маротаба айтиш вожиб амал саналади.

🟢 Аёллар такбири ташриқни махфий айтадилар.

🟢 Намозга кечикиб қўшилган киши ҳам намозини тўлиқ қилгандан кейин такбири ташриқни айтади.

Улашинг:
@valiyullohmasjidi 👈
#Эслатма

Қурбон ҳайити намози ўрнига тавсия этилган (Зуҳо) намозинг ўқиш тартиби

Фарғона вилояти Қувасой шаҳари учун Зуҳо намозининг ўқилиш вақти (05:30)

Эслатма: Ушбу жадвалда кўрсатилган вақтлар қуёш чиққанидан кейин 20 дақиқалик фарқни инобатга олиб белгиланди.

Улашинг:
@valiyullohmasjidi 👈