Халк табобати🍀🌿
4.16K subscribers
43 photos
13 videos
1 file
65 links
По всем вопросам обращаться к @marjonaa_k
Download Telegram
КЕЧАСИ СЎЛАГИНГИЗ ОҚАДИМИ?

Кечаси сўлак оқишидан қийналадиган кишиларга фойдали иккита тавсия.

Биринчиси, ҳар ухлашдан олдин ёстиқни бироз дона турп қирғичдан ўтказилади ёки майдалаб кесилиб, 5 дақиқа қайнатилади. Сўнг унга бир чой қошиқ асар аралаштирилади. Ушбу аралашма кечқурин уйқуга ётишдан олдин ичилади.
Муолажа бир ҳафтада бажарилса, сўлак оқиши ўз-ўздан тўхтайди
​​БАВОСИЛНИ УЙ ШАРОИТИДА ДАВОЛАШ ЙЎЛЛАРИ

Бавосил (геморрой)ни шоҳларнинг касали, дейишади. Чунки бу дард камҳаракатлик, бир жойда узоқ ўтириш ва ич қотиши туфайли қаттиқ кучаниш оқибатида пайдо бўлади. Тиббиётда бавосил икки усулда даволанади: дори воситалари ва жарроҳлик йўли билан. Аммо халқ табобатида саломатликка жиддий зарар келтирадиган ва беморга кўпгина ноқулайликлар туғдирадиган ушбу хасталикни даволаш усуллари талайгина.

Бавосил қандай хасталик?

Ҳар бир одамнингнажас чиқариш йўлида геморроидал тугунчалар бўлади. Шу жойдаги вена томирларида қон туриб қолиши оқибатида тугунчалар ўз ўрнини ўзгартириб, ташқарига чиқиб қолади ва шиша бошлайди. Бундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, ҳар ким ҳам бавосил билан оғриши мумкин.

Беморларга тавсиялар

ич қотишининг олдини олинг;

спиртли ичимликлар, пиво, шўр, аччиқ ва зираворли маҳсулотлардан тийилинг;

танангизнинг белдан пастки қисми шамолламаслигига эътибор беринг;

узоқ вақт юриш ва тик туришдан қочинг;

ҳеч қачон муздек жойга, айниқса, муздек металл устига ўтирманг;

ҳожатхона қоғозидан фойдаланманг, орқа тешикни сув билан ювинг;

ҳар ҳафта кечки уйқудан аввал ҳуқна қилинг.

Фойдаси бор!

Хом картошкадан жимжилоқдек шамча йўниб олиб, орқа тешикка қўйиш керак. Уни кун давомида ушлаб туриш ҳам мумкин. Юришга халақит бермайди. Агар ҳар куни бир-икки марта шу муолажа қилинса, бавосил бир неча кунда ўтиб кетади.

Саримсоқ бўлакчаларидан майдароқларини бутун-бутун ютиш лозим. Саримсоқ ошқозонда ҳазм бўлмай, ичакка тушади ва ахлатга аралашиб чиқиб кетиш жараёнида орқа ичакдаги ёриқларни даволайди.

Бавосилни асал билан ҳам даволаш мумкин. Қотган асалдан шамча ўйиб олиб, орқа тешикка киргизилади. У ичакда эриб, ҳамма бактерия ва микробларни ўлдиради ва яллиғланишга барҳам беради.

Хом картошка ёки лавлаги шарбатини сиқиб олиб, пахтадан ясалган тампонни шу шарбатга ботирасиз ва бавосил шишларига қўясиз. Бу оғриқни қолдириб, яллиғланиш жараёнларини тўхтатади.

Ибн Сино дейдики...

Беҳи уруғи билан узум шарбатининг қайнатмаси камқонликда, ичбуруғда, бавосил касалликларини даволашда яхши таъсир кўрсатади.

Бавосил иллатида пиёз сувига пахтани тўйинтириб, 10 кун 2 маҳалдан боғлаб юрилса, фойда қилади. Парҳези: хамирли, қовурма овқатлар, нўхат, ловия, аччиқ ва шўр таомларни тўлиқ тузалгунча емаслик керак, жинсий алоқа тўхтатиб турилади.

Зулукни қуритиб, туйиб, асал билан қўшиб қўйилса, бавосил ярасини қуритади. Бу 5-8 марта такрорланса, касаллик йўқ бўлиб кетади.

Ҳар куни наҳорда бир пиёла эчки сутидан тайёрланган қатиқ зардобидан ичиш лозим. Шунда бавосил тезда барҳам топади.

Қора тут дарахтининг шохчасини майдалаб, кукун ҳолига келтириб, бавосилга қўйилса, оғриқ қолади
ҚИЗИЛ ПИЁЗ ЖИГАР УЧУН ФОЙДАЛИ

Қизил пиёз таркибида фитоцидлар, темир, магний, калий, кальций, фосфор, селен, азот каби фойдали модда ва элементлар мавжуд. Ундан жигар учун фойдали малҳам тайёрлаш мумкин.
🌿Бунинг учун 1 кг қизил пиёз, 800 г шакар кукуни керак бўлади. Пиёзни гўшт майдалагичдан ўтказиб оламиз ва шакар билан аралаштирамиз. Тайёр малҳамни қоронғи жойда хона ҳароратида 10 кун давомида сақлаймиз.
🌿Шундан кунига 4 ошқошиқ истеъмол қилиб туриш керак.
Буйрак касалликлари ва хурмо

☘️Буйрак касалликларида: Хурмонинг бир ҳовуч данагини яхшилаб ювиб, 1-2 кун қуритиб, устига ярим литр қайноқ сув қуйинг. 10 дақиқа сув буғида қайнатилгач, буйрак касалликларида кунига 2 маҳал овқатдан олдин ярим пиёладан ичилади.

☘️Ибн Сино қони камайиб, заифлашиб қолган кишиларга хурмо истеъмол қилишни буюрган.
Оддий қора чой ёрдамида синуситни (гайморитни) даволаш мумкин

🍏 Таркиби: бир чой қошиқ асал, бир чой қошиқ эвкалипт дамламаси (дорихонада сотиб олиниши керак), бир чой қошиқ қора чой.

🍏Барча керакли массаларни аралаштиринг ва кунига уч марта бурунингизни чайинг. Доза анъанавий пипетканинг тахминан ярмини ташкил қилади.

🍏Даволашнинг давомийлиги камида уч кун. Бироқ, енгиллик икки ёки уч инстилациядан кейин билинади
🌿Фойдали ичимликлар

🌿Минерал сув билан иссиқ сут. Агар сизни йўтал қийнаса, ишқорли сув билан иссиқ сут тайёрланг (Боржоми). Бу ичимлик балғамни чиқаришга ёрдам беради.

🌿Саримсоқ билан сут. Ушбу фавқулодда восита бир кечада оёққа туришингизга ёрдам беради. Илиқ сутга 10 томчи саримсоқ шарбати қўшинг ва кечаси ичинг.
🌿

Қон босими(давления), қанд касаллиги ва ошқозон-ичак фаолиятини нормаллаштириш учун табиий дори воситаси - ҚАТИҚ ЗАРДОБИ
Инcульт боитcя cоcновых шишек!

Cпиpтовaя нacтойкa зpелых cоcновых шишек c яблочным укcуcом.

✔️ 5 зpелых cоcновых шишек зaлить 0,25 литpa cпиpтa (70%) или хоpошей водкой. Нacтоять пpи комнaтной темпеpaтуpе 10 дней.

✔️ Зaтем пpоцедить и добaвить 1 чaйную ложку домaшнего яблочного укcуca (можно зaменить виногpaдным).

Ежедневно нa ночь пить 1 cтaкaн некpепкого чaя, в котоpый добaвленa 1 чaйнaя ложкa этой нacтойки. Желaтельно c мёдом.
🌿Жигарни тозалаш учун фойдали тавсиялар

🌿Кўпроқ сув ичинг. Сувга лимон қўшинг. Сув билан лимон шарбати жигарни токсинлардан тозалашни рағбатлантиради.

🌿Овқатингизга саримсоқ ва пиёз қўшинг. Саримсоқ ва пиёз танадаги ёғларни парчалайдиган моддаларни ўз ичига олади, шунингдек, организмдан бактериялар ва замбуруғларни олиб ташлашга ёрдам беради.
🍏 Замонавий тадқиқотларда айтилишича, баъзи мева-сабзавотлар инсон танасидаги баъзи аъзоларга ўхшаши ва айнан ўша ўхшаш бўлган мева-сабзавот ўзига ўхшаган аъзога фойда бўлиши олимларни ҳайратда қолдирган.

🟣1. Помидор + юрак.
🟣2. Кўз + сабзи.
🟣3. Қўзиқорин + қулоқ.
🟣4. Цитрус мевалар + кўкрак.
🟣5. Ловия + буйрак.
🟣6. Узумбош + ўпка.
🟣7. Анжир + мояк.
🟣8. Бачадон + нок.
🟣9. Занжабил + ошқозон.
🟣10. Сельдерей (кашничсимон ошкўк) + суяк.
🟣11. Ошқозон ости бези + ширин картошка.
🟣12. Ёнғоқ + мия.

🌿
Forwarded from Zamira Kuziyeva
#Қадимий_сир

2000 сўмлик бу дори билан мен 20 миллионимни тежадим...

Бу дори сизни:
- ёшартириши;
- терингизни тозалаши;
- оздириши ва ҳаттоки жигарингизни янгилаши мумкин.

🔺 Бу арзон сирни сизга ҳеч қачон айтишмаган.

2000 сўмни чўнтагингизга солиб аптекага киринг ва бу дорини сотиб олинг!

БАТАФСИЛ...👇🏻(Охиригача ўқинг)

2000 сўмни чўнтагингизга солиб аптекага киринг ва Фаоллаштирилган кўмир (угол) сотиб олинг. Бу дори воситасидан тўғри фойдаланиш нафақат 20 млн балки бундан хам кўп миқдордаги пулингизни тежайди.

Фаоллаштирилган кўмир организмда қуйидаги 🔟 асосий ишни бажаради:

1⃣ Жигарни токсинлар ва бошқа зарарли кимёвий бирикмалардан тозалайди. Жигар марказий тозаловчи аъзо хисобланади. Бир кунда 10 г угол истеъмол қилиш жигарга борадиган зарарли моддалар миқдорини 5 марта камайтиради.

2⃣ Буйраклар саломатлигини сақлайди. Угол организмни карбамид ва бошқа сийдик токсинларидан тозалайди.

3⃣ Тишларни садафдек оқартиради: Тиш чоткасига активлаштирилган кўмирни майдалаб сепиб, ҳафтасига 2-3 марта тишлар ювилса, кифоя қилади. Активлаштирилган кўмир тиш эмалини тозалайди, тишлар сиртида пайдо бўлаётган кераксиз кир қатламини микроскопик зарралардан тозалаб, асл-мусаффо ҳолига келтиради.

4⃣ Оғиздан ёқимсиз ҳид келишида: Оғиздан келадиган нохуш ҳиддан фориғ болишда активлаштирилган кўмир қўл келади. Бу нафақат нохуш ҳидни йўқотувчи восита, балки оғиз бўшлиғидаги кислота-ишқор мувозанатини меёрига келтирувчи табиий воситадир, бу эса тиш ва милкларни ҳар хил касалликлар ва бактериялардан ҳимоялайди.

5⃣ Эрта қаришни олдини олиш:
Активлаштирилган кўмир инсонни ёшартиради, тери ва сочларга чирой беради. Активлаштирилган кўмир таблеткаларини мунтазам истеъмол қилиш носоғлом ҳужайраларни ўлдириб, тананинг эрта қаришига сабаб болувчи зарарли токсин ва шлакларни организмдан чиқариб юбориши илмий тадқиқотлар асосида исботланган.

6⃣ Терини тозалайди:
Фаоллашган кўмир терини парвариш қилиш маҳсулотларининг таркибий қисмига айланиб бормоқда. Унинг афзалликлари адсорбцион ва ғовакли тузилиши билан изоҳланади.

7⃣ Холестеринни пасайтиради.
Тадқиқотларга кўра, бир ой давомида кунига 3 марта 8 г фаоллаштирилган кўмирни қабул қилишда "ёмон" холестерин даражаси 41% га камайди ва "яхши" холестерин - 8% га кўтарилди.

8⃣ Метеоризм ва шишишга қарши восита овқатдан олдин қабул қилинганда, ичакда газлар ҳажми сезиларли даражада камаяди.

9⃣ Овқатдан заҳарланишни тез даволаш учун тавсия этилади, чунки у тезда токсинларни зарарсизлантиради.

🔟 Мастликни олдини олади. Алкоголь истеъмол қилишдан олдин угол ичишни унутманг. Бу сизни мастликдан сақлайди.

💵 Энди бир хисоб китоб қилиб кўрамиз. Қора бозорда битта Жигар 557 минг АҚШ доллари, хар бир Буйрак 262 минг АҚШ доллари, Тери 2.5 см - 10 АҚШ доллари миқдорида туради. Энди бир ўйлаб кўринг. Пачкаси 2000 сўмлик доридан тўғри фойдаланиш сизнинг қанчалик кўп маблағингизни тежамоқда.

Бизни кузатиб боринг!
👉🏻 @AptekaTV