Халк табобати🍀🌿
4.15K subscribers
43 photos
13 videos
1 file
65 links
По всем вопросам обращаться к @marjonaa_k
Download Telegram
ҚОВУҒДА ТОШ БЎЛСА...

Сабзи уруғи ун ҳолига келгунча туйиб янчилади. Ҳосил бўлган кукундан кунига 3 маҳал, овқатланишдан олдин 1 гр.дан озгина совуқ сувга аралаштириб ичилади.
Муолажа давомийлиги — 12 кун. 3 кунлик танаффус билан ичиш такрорланади.

Бир боғ петрушка ўти 800 мл сувга солиниб, 8-10 дақиқа қайнатилади. Иссиқ ҳолатда термосга солиб қўйилади. Ҳар 1,5 соатда 100 мл.дан ичиб турилади. Муолажа қайнатма тугагунча давом эттирилади.
Ҳар гал дамлама ичиб бўлингач, оғиз чайиб турилади. Сабаби петрушкадаги калий тиш эмалини емириши мумкин.

1-2 ошқошиқ майин эзилган наъматак илдизи 400 мл сувга солинади. 20 дақиқа паст оловда қиздирилади. 30 дақиқа тиндирилади. Кунига 3 маҳал овқатланишдан 30 дақиқа олдин 100 мл.дан ичиб турилади. Муолажа давомийлиги 10 кун.
ҲУСНБУЗАРНИНГ
ДАВОЛАРИ

Муолажа: 3 ош қошиқ асал ва 1 чой қошиқ долчин (корица) бирор идишга солиб, яхшилаб аралаштирилади. Тайёр аралашма ухлашдан олдин ҳуснбузарларга суртилади ва эрталаб илиқ сувда ювиб ташланади. Қарабсизки, 2 ҳафтадан кейин ҳуснбузарлардан асар ҳам қолмайди. Даволаниш жараёнида сут истеъмолини таомномадан олиб ташлаш керак. Негаки сут ҳуснбузарлар пайдо бўлишига замин яратаркан. 
Исириқ
Исирикнинг уруғи пишиб етилган, қуритилган ва яхши майдаланганини сигарет қилиб чакилса қондаги қанд миқдорини пасайтиради.
Мева ва сабзавотлар ўз рангига кўра организмда турлича вазифаларни бажаради:

— оқ маҳсулотлар — иммунитетни мустаҳкамлайди; 🥚
— қизил маҳсулотлар — юрак-қон томир тизимига мадад бўлади;🍓
— оловранг маҳсулотлар — саратонга қарши профилактика; 🍊
— яшил маҳсулотлар — организмни токсинлардан тозалайди; 🥝
— сариқ маҳсулотлар — тери ҳолатини яхшилайди, руҳиятни тиклайди; 🍋
— сиёҳранг маҳсулотлар — турли ўсмаларнинг пайдо бўлишига тўсқинлик қилади.🍇
Топинамбур(ер ноки)
Соки иммунитетни оширади. Кунига 3 махал 100 г дан овкатдан олдин ичилади.
Қон қуюлганда

Оддий олма сиркаси (уксус) қон қайишқоқлигини пасайтиришга ёрдам бераркан. 2 ош қошиқ олма сиркаси 200 мл илиқ сув билан аралаштирилади. Ушбу аралашма оч қоринга фақат эрталаб кунига бир маҳал қабул қилинади. Муолажа давомийлиги — 2-3 ой.
Тиш оғриқларида ва милклар қонашига қуйидаги аралашма ёрдам беради: 1 чойқошиқ қора чойга 1 дона майдаланган саримсоқ пиёз ва 1 стакан қайнаган сув қуйилади. Докадан ўтказилади ва кунига 2-3 марта оғиз бўшлиғи 15 дақиқа давомида чайилади.
КАШНИЧ – ИСИТМАНИ ТУШИРАДИ

3 ошқошиқ майдаланган кашнич кўкати 1 стакан қайноқ сувда дамланади. 15 дақиқа тиндириб қўйилади.
Сўнгра дока ёрдамида сузиб олинади.

Кунига 3-4 маҳал оч қоринга икки ошқошиқдан ичилади.
Давомийлиги 1-2 кун.
КАШНИЧ (кинза) – ИСИТМАНИ ТУШИРАДИ

3 ошқошиқ майдаланган кашнич кўкати 1 стакан қайноқ сувда дамланади. 15 дақиқа тиндириб қўйилади.
Сўнгра дока ёрдамида сузиб олинади.

Кунига 3-4 маҳал оч қоринга икки ошқошиқдан ичилади.
Давомийлиги 1-2 кун.
КАШНИЧ (кинза) – ИСИТМАНИ ТУШИРАДИ

3 ошқошиқ майдаланган кашнич кўкати 1 стакан қайноқ сувда дамланади. 15 дақиқа тиндириб қўйилади.
Сўнгра дока ёрдамида сузиб олинади.

Кунига 3-4 маҳал оч қоринга икки ошқошиқдан ичилади.
Давомийлиги 1-2 кун.
ИССИҚ ОВҚАТДАН ТИЛ КУЙСА

Қайноқ овқат еб, тилингизни куйдириб олган бўлсангиз, ўша ерга дарҳол бир чойқошиқ шакар босинг. Оғриқ тезда қолади.
АЛОЙ ҚАЙНАТМАСИНИНГ СИРЛИ ШИФО РЕЦЕПТИ

1. Асал билан қўшилган аралашмаси урилишддн қолган изларни битиради, яралангаи милкни тузатади.
2. Шаробга қўшиб тўкиладигаи сочларга суртилса тўхтайди.
3. Битиши қийин яраларга, бурун ва оғиз яраларига ҳамда оқма яраларга фойда қилади.
4. Бўғин оғриқларига асал қўшиб қайнатиб, 3 маҳал 2 ош қошиқдан ичилади.
5. Кўз яраси, қўтир, ичи куйишиб оғриганни тузатади.
6. Жиғар тўққмаларння очади, сариқ касали тузалади.
7. Илиқ сув билан ичилса, ични суради.
Жигарингизни ёғ босибди...

Етарли жисмоний ҳаракатнинг камайганлиги, семириш, алкоголь истеьмол қилиш ва нотўғри овқатланиш, ҳатто спорт билан шуғулланиб турувчи инсонларда ҳам
жигарни ёғ босиши- Жигар ёғли гепатози кўп кузатилмоқда ва у аниқ белгилар билан намоён бўлмоқда.

1. Агар тўйиб овқатлангандан сўнг ҳам ширинликка эҳтиёж бўлса

2. Кечқурунга бориб кўрув ўткирлигингиз пасайса

3. Кун давомида ножўя овқат емасангиз ҳам, қорин дам бўлиб туриши

4. Тўғри овқатланиш рационида бўлсангиз ҳам, тана вазнингиз камаймаса

5. Ўнг қовурға остида оғриқлар безовта қилиб турса

6. Оғизда аччиқ маза бўлиб турса

7. 4 соатдан ортиқ вақт давомида овқатланмаса, кувватсизлик, хотира пасайиши, диққат пасайиши кузатилса

8. Доим ширинликка эҳтиёж сезилса

9. Тушдан кейин уйқуга тортиши

Жигар фаолиятининг бузилиши ва ёғ тўпланишидан дарак беради!
🌱БОДРИНГ ПЎЧОҒИ ЧАРЧОҚНИ ОЛАДИ

Жисмоний ва ақлий меҳнатдан сўнг баъзан асаб толалари жуда чарчайди. Шунда ишга отланишдан олдин 4 дона бодринг пўчоғини кун давомида совуқ сувга солиб қуйилади.
Ишдан келгач, сузиб олиб, қўл-оёқ, бўйин, юзларни ювилади. Ювингач, артинмасдан тинч ҳолатда 30 дақиқа ўтириш талаб этилади. Натижада чарчоқ ва асаб толиқишлари барҳам топади.

ТУМОВ (аллеркик ёки шамоллашдан).

Қайнаб турган сувга 4 ошқошиқ майдаланган пиёз пўстини солинг. Кўтарилаётган бўғ устида 3-5 дақиқа давомида нафас олинг.
Халк табобати🍀🌿
https://t.me/quotations_eng
Ingliz tilida statuslar😍
Sizga yoqadi degan umiddaman🥰
​ЖИҒИЛДОН ҚАЙНАШИ

🌱 Ярим қошиқ истеьмол содасини бир стакан сувга солиб ичинг. Тез орада ортиқча кислота миқдори меъёрлашиб жиғилдон қайнаши ўтиб кетади. Бироқ тез-тез бу муолажани қайтариш тавсия этилмайди.

🌱. Бир икки қошиқ ўсимлик ёғини ичиб юбориш билан ҳам босиш мумкин. Илиқ минерал сув ёки сут ичиб ҳам жиғилдон қайнашидан қутилиш мумкин. Жиғилдон қайнаши кучли бўлса, қайт қилишга уриниб кўринг.

🌱Қайнаган тухум пўчоғини истеъмол қилиб ҳам жиғилдон қайнашини енгса бўлади.

🌱 Икки ош қошиқ зиғир уруғини бир стакан сувга солиб, 3-4 соат тиндирилади ва дамламани тунда ётишдан аввал ичилади. Дамлама ошқозон ости шираси миқдордан ошганда яхши самара беради.

🌱Гречка ёрмасини товада қизаргунча қовуриб, сўнг ҳовончада янчилади. (Техник восита орқали майдалаш яхши самара бермайди) Тайёр бўлган талқонни чой қошиқ учида кунига уч махал ичиб туриб жиғидон қайнашидан буткул қутилиш мумкин.

🌱Ушбу воситалар жиғилдон қайнашида фақатгина вақтинчалик ёрдам беради. Ундан қутулиш учун албатта врач бн маслахатлашинг.

  
ИЧ КЕТИШИНИНГ ОДДИЙ ЕЧИМЛАРИ

🍏1 л сувга 2-3 бўлак қуритилган анор пўсти солиб, 10-15 дақиқа қайнатилади. Кун давомида ана шу дамламадан 3-4 пиёла ичилса, ич кетиши барҳам топади.
🍏2 дона қайнатилган тухум истеъмол қилиш (қон босими ошадиган ва аллергияси бўлган инсонларга тавсия қилинмайди) ҳам ич кетишини тўхтатади.
🍏Оч қоринга 2-3 дона қайнатилган картошка ейиш касалликка чек қўяди.
🍏 Ич кетган пайтларда қайнатиб пиширилган гуручни тузсиз, сувсиз истеъмол қилиш ҳам яхши самара беради.
🍏Товуқ жиғилдони қобиғини қуритиб майдаланганини 1 ч қошиқдан каппа отилади.
ШОКОЛАД — ҲОМИЛАДОРЛИККА МАДАД

Шоколад истеъмоли ҳомиладорлар учун фойдали. У қон айланишини яхшилайди, бу эса йўлдошнинг ҳолатига ижобий таъсир кўрсатади, боланинг меъёрида ривожланишини таъминлайди. Шоколаднинг кайфиятни кўтариш хусусияти ҳам ҳомиладорликнинг меъёрида кечиши учун муҳимдир.
Фақатгина бунда сифатли қора шоколадни танлаш тавсия этилади. Бу ширинликнинг кунлик миқдори 30 гр.дан ошмаслиги керак.
БУРУН БИТИШИНИНГ ОДДИЙ ЧОРАЛАРИ

Агар совуқ об-ҳавода бурнингиз битиб, шамоллаш аломатларини ҳис қилсангиз, дорихонага бориш шарт эмас. Уй шароитида ҳам табиий маҳсулотлардан фойдаланишингиз мумкин.
Янги узилган алоэ баргларининг шарбати ажратиб олинади. Тенг миқдорда сув билан аралаштирилади. Ана шу аралашмадан кун давомида 3-4 томчи томизиб турилади.
🍏 1 бўлак саримсоқпиёз эзилади ва 1 стакан қайноқ сувда дамланади. Кунига 3 маҳал бурунга 1-2 томчидан томизиб турилади.
СЎЛАК ОҚИШИНИ ТУРП ТЎХТАТАДИ

Кечаси сўлак оқишидан қийналадиган кишиларга фойдали иккита тавсия.

Биринчиси, ҳар ухлашдан олдин ёстиқни бироз юқорига кўтариб ётиши керак.

Иккинчиси, кичикроқ бир дона турп қирғичдан ўтказилади ёки майдалаб кесилиб, 5 дақиқа қайнатилади. Сал совугач(60
') унга бир чой қошиқ асар аралаштирилади. Ушбу аралашма кечқурин уйқуга ётишдан олдин ичилади.
Муолажа бир ҳафтада бажарилса, сўлак оқиши ўз-ўздан тўхтайди.