Халк табобати🍀🌿
4.18K subscribers
43 photos
13 videos
1 file
65 links
По всем вопросам обращаться к @marjonaa_k
Download Telegram
Анорхўрлик қилишга 7та сабаб:

1. Инсулин ўрнини босади, қандли диабети борларга энг фойдали мева

2. Гемоглобин кўтаради

3. Паразит, гижжа хайдайди

4. Қон босимини туширади

5. Ич кетишини тўхтатади

6. Оғиз ва томоқни
дезинфекциялайди

7. 100 йил хосил берувчи мева тери яллиғланишида хам ёрдам беради
🌱БУЙРАК ХАСТАЛИКЛАРИНИНГ ТАБИИЙ ДАВОЛАРИ

Маккажўхори попуги қайнатмаси кунига 3-4 марта ичиб турилса, буйрак касаллигига шифодир. У пешоб йўллари фаолиятини яхшилайди.

Буйрак шамоллаганда, бел билан икки буйрак устидан аввал пахта ёғи, кейин товуқ тухумининг сариғи такрор 2-3 марта суртилса, буйрак фаолияти яхшиланиб, оғриғи қолади.

Тоғ райҳонини қайнатиб, мунтазам ичиб юрган одам буйрак касаллигига дучор бўлмайди.

Ошқовоқни қирғичдан ўтказиб, сувини ичган бемор буйрак касаллигидан халос бўлади.

Наъматак ва асал дамламаси заифлашган буйракка қувват бағишлайди.

Ширинмия томирининг қайнатмаси буйрак саратони ва ярасига шифодир.
Гулининг дамламаси бир кунда 3-4 маҳал ичиб турилса, буйракнинг ҳамма дардларига даво бўлади.
ИНСУЛЬТ ЭҲТИМОЛИНИ АНИҚЛАШ СИРЛАРИ

1 Табассум қилишини сўранг.
Бундай кишилар табассум қилганларида лаб бурчаклари бир хилда (симметрик) тортилмайди. Кулганда лабнинг бир томони иккинчи томонидан ортда қолади.

2 Сўзлашига эътибор беринг.
Сўзлашувда ҳам инсультни пайқаш қийин эмас. Бир нечта қўшма гапларни тез гапиришга ва сўзлашувда баъзи ундош ҳарфларни талаффузида қийналишади.

3 Қўлларни юқорига кўтаришини сўранг.
Улар қўлларини бир хилда тепага кўтара олишмайди.
Юқорига кўтарилган қўлларнинг бири иккинчиси билан параллел (ёнма-ён) турмайди. Бири кўтарилганда, иккинчисидан ортда қолади.
ИЧ КЕТИШИНИ ҚОРА МУРЧ ЙЎҚОТАДИ

Янчилмаган қора мурч ич кетишини енгиллаштиради>. Бунинг учун янчилмаган 10 дона қора мурчни чайнамасдан, худди дори ичаётгандек сув билан ютиш керак. Бу муолажа кечаси ётишдан олдин қўлланилса, самараси яхши бўлади. Эрталаб уйғонганингизда эса дарддан асар ҳам қолмайди.
​​БОШИНГИЗНИ БУРИШГА ҚИЙНАЛСАНГИЗ...

Баъзан киши бўйнида оғриқ сезади ва бошини у ёқ-бу ёққа айлантиролмай қийналади. Шундай ҳолларда қуйидаги муолажа шифо бўлиши мумкин экан.

🌱 150 гр. қуритилган қизилпойча (зверобой) устига 0,5 литр доғланмаган ўсимлик ёғи солинади. Сўнгра уни сув ҳаммомига қўйиб ярим соат қайнатилади. Шундан кейин 3 кун давомида қоронғи жойда дам едирилади. Сўнг қизилпойчани сиқиб олинади.
Малҳам ёғ оғриётган жойга 10 кун мобайнида яхшилаб суртилади.

🌱1,5 стакан турп шарбати 1 стакан асал, 0,5 л узум сиркаси ва 1 ош қошиқ туз билан аралаштирилади. Ушбу аралашма оғриқли жойларга суртилса, даво бўлади.
ГИЁҲ ВА КАКАКО – ШИФО!

Юрак ва ошқозон ости бези ишини яхшилашга доир рецептлар.
• 1-2 ош қошиқ асал, 1 ош қошиқ туйилган занжабил, 1 ош қошиқда куркума(зарчава) , 1 ош қошиқда ўсимлик ёғи ва 2 ош қошиқ какако кукуни яхшилаб аралаштирилади. Эрталаб ва тушликда овқатдан олдин 1/3 чой қошиқда тил остига ташлаш билан қабул қилинади.
• Бир чимдим ялпиз, зира ва кашнич оласиз. Устига бир стакан қайнаган сув қўшиб, ярим соат тиндирилади. Кунига уч маҳал овқатдан олдин 1/3 стакан миқдорида ичилса, шифо бўлади.
Қон босими паст бўлиши хавфлимасми?

Умумий амалиёт шифокори Дилшод Турсунов:

🌱Қон босими паст бўлиши тўғридан-тўғри хавфлимас. Ҳатто юрак уришининг пастлиги ҳам жиддий хавф туғдирмайди. Аслида, бу ҳолат жисмоний ҳолатнинг барқарорлигини кўрсатади.

🌱Бунинг нимаси яхши, деган савол туғилиши мумкин. Танадаги ҳар бир аъзонинг ишлаши қанчалик жадал бўлса, умри ҳам шунча қисқа бўлади.

🌱Масалан, юрак 1 дақиқада 80 марта урса, у 40 марта ургандан кўра кўпроқ ишлайди. Натижада, юрак умри қисқариши тезлашади.

🌱Қон босими пасайиши индивидуал ҳолат ҳисобланади. Агар қон босими пасайганда, бу умумий ҳолатга таъсир этмаса, бу хавфли эмас.

🌱Қон босими тушганда бош оғриғи одатий ҳолат эмас. Қон босими меъёридаги тиббий кўрсаткичдан ошмаган бўлса, бундан хавотирланиш керакмас. Кайфият ҳам доим меъёрида бўлмайди, тебранади. Қон босими ҳам шундай.
🌱ИММУНИТЕТ СОЗ БЎЛСИН ДЕСАНГИЗ...

Турп шарбатидан тайёрланган қувватбахш дармон-дорини тайёрлаб ичишни тавсия қиламиз. Бунинг учун:
3 ош қошиқ турп шарбати(қирғичдан чиқарилган суви);
2 ош қошиқ асал;
1 ош қошиқ ош тузи олинади-да, обдан аралаштирилади.
Кейин ундан кунига 1 ош қошиқдан 3 маҳал қабул қилинади.
Бу малҳамдан 15 кун давомида ичиб турилса, иммунитет кўтарилиб, куч-қувват бахшида этади.
Совуқ чой хақида Ибн Сино ва японларнинг фикри.

🔹 Хеч қачон янги дамланмаган, эски чойни ичманг.
🔹 Японларни шундай гапи бор: кечаги чой захарли илон чақишидан ёмонроқ.
🔹 Совуқ чой ошқозон деворларини шунчалар қўзғатадики, хитойликлар уни захар деб хисоблашади.
🔹 Ибн Сино дамланган чойни 24 соатдан ўтказмай ичишни тавсия қилган.
🛑 ОГОХ БЎЛИНГ!
ҚАЙСИ МАХСУЛОТЛАР ТАРКИБИДА ТРАНСЁҒЛАР МАВЖУД?

🌱Маргарин ва ичакнинг чарви ёғлари ўзида трансёғларни сақлайди. Шу сабабли уларни иложи борича камроқ истеъмол қилиш фойда беради.
🌱Маргаринга хос бўлган барча ёғлар трансёғлар бўлиб, уларни ишлаб чиқариш харажати камроқ ва шунга монанд нархи анча арзон. Арзон экан деб уни кўпроқ истеъмол қиляпмиз.
🌱Семизлик, қандли диабет, онкологик касалликларнинг кўпайиши айнан трансёғлар туфайли содир бўлади.
🌱Трансёғлар организмда токсинларни пайдо қилиш оқибатида саратон ҳужайралари кўпайишига шароит яратади.
🌱Трансёғларнинг ўрнига ўсимлик ёғидан истеъмол қилиш фойдалироқ.
🌱ОЁҚДАГИ ЗАМБУРУҒНИ НИМА ЙУҚОТАДИ?

Оёқдаги замбуруғни даволашда:
1 дона кир совунни 3 литр қайноқ сувда эритиб, устига 1 ҳовучдан ош тузи ва сода, 10 томчи йод тиндирмаси солинади.

Муолажани кечасига қилинади. Озор жойга омил суртилгач, елим халта билан ўраб, устидан табиий матодан тикилган пайпоқ кийилади.

Бу муолажа замбуруғни даф этиш билан бирга, товон пихида ҳам ижобий самара беради.
Бу муолажа 5-7 кун мобайнида олиб борилади.
Ичи дам бўлган бемор учун тез таъсир қилувчи тавсия.

Бунинг учун 400 г ўрик ва 400 г олхўри қоқиси данагидан ажратиб, гўштқиймалагичдан чиқариб олинади. Тайёр маҳсулот сирли идишга солинади. Унга 50 г сано барги (хвала) кукуни ва 200 г суюқ асал солинади. Ҳаммаси яхшилаб аралаштирилади. Маҳсулот совуткичда сақланади.
Оқшом уйқу олдидан 2 ошқошиқ маҳсулот бир пиёла иссиқ сув билан аралаштириб ичилади. Муолажа малҳам тугагунга қадар давом эттирилади.
🌱ҚОН БОСИМИНИ ОСОН ТУШИРИШНИ БИЛАСИЗМИ?

Биринчи тавсия: 1 стакан асал, сабзи, лавлаги ва ерқалампир шарбати 1 дона лимон суви билан аралаштирилади. Аралашма ҳар куни 3 маҳал 1 ош қошиқдан овқатдан олдин ичилади. Муолажа муддати — 1,5–2 ой.

Иккинчи тавсия: 1 чой қошиқ асал, 1 чой қошиқ занжабил (имбир) шарбати ва 1 чой қошиқ янчилган зира аралаштирилади. Ундан кунига 2 маҳал овқатдан олдин 1 чой қошиқдан қабул қилинади.

Учинчи тавсия: тенг миқдорда асал ва лавлаги шарбати аралашмасини кун давомида 4-5 маҳал 1 ош қошиқдан ичиш ҳам қон босими ошганда жуда фойдали.
🌱КАРАМ

🌱Йўталда: барра карам шарбатини илиқ ҳолида таъбга кўра асал ёки шакар билан аралаштириб, бир кунда 3-4 маҳал ярим стакандан ичиш лозим. Муолажа давомийлиги 5-6 кун.
Бош оғриғида: оғриқ бераётган бош қисмига иссиқ сувда чайилган карам баргини қўйиб, устидан қўл билан босиб туринг. 10 дақиқалардан сўнг оғриқ енгиллашади.
🌱Гастрит хуруж қилганида: янги чиқарилган карам шарбатини ярим стакандан 3-4 маҳал қабул қилиш керак. Шарбат овқатдан 40 дақиқа олдин ичилгани маъқул.
🌱Бавосирда: қабзият сабаб юзага келган бавосирда карам шарбати 1 кунда 1 маҳал 1 стакандан ичилади. Ушбу сабзавотдан тайёрланган салатни эса 1 кунда 2 мартагача истеъмол қилиш мумкин.
🌱Ошқозон ва 12 бармоқли ичак яраларида: кунора 100 граммдан карам шарбатини 2-3 маҳал ичиш лозим. Шарбат овқатдан 40-50 дақиқа олдин ичилса, шифо бўлади.
🌱Атеросклерозда: овқатдан 20 дақиқа олдин ярим стакан янги чиқарилган карам шарбатини озроқ асал билан аралаштириб ичиш мумкин. Шарбатли муолажа 1 кунда 3 маҳал бажарилади.
🌱Милк яллиғланишида: барра карам баргини узоқ вақт оғизда чайнаш лозим. Шу билан бирга, оғиз бўшлиғини карам шарбати билан чайқаш ҳам яхши натижа беради.
🌱Тери куйиши, яралар: Бир нечта карам баргини гўшт қиймалагичдан ўтказиб, 1 дона тухум сариғи билан аралаштирилади. Ҳосил бўлган аралашмани жароҳат устига қўйиб, дока билан боғланади.
🌱Қандли диабетда: тўғралган карамни туз билан яхшилаб аралаштириб, шарбатини ажратиб олинг. Айнан мана шу шарбат қонда қанд миқдорини меъёрлаштиради. Бу шарбатни кунора ёки қанд миқдори кўтарилганида қабул қилиш мумкин.

  
КАШНИЧ ҚАЙСИ КАСАЛЛИКЛАРНИ ДАВОЛАЙДИ?

Кашнич кўкати, шунингдек мевалари зиравор, ошкўк ҳамда доривор сифатида ишлатилади. Кашнич таркибида:
органик кислоталар,
асосан алдегидларга бой эфир мойлари,
витаминлар
ва бошқа моддалар кўп.

Ибн Сино тавсиялари
Ибн Сино кашнич мевасини:
✔️ жигар ва ўт қопи хасталикларида ўт ҳайдовчи,
✔️ яралар битишини тезлатувчи,
✔️ балғам кўчирувчи, ✔️ ошқозон-ичак,
✔️ қон тупуриш,
✔️ организмдаги гижжаларни туширувчи, ✔️ бош оғриғи касалликларида даво сифатида қўллаган ва ел ҳайдовчи восита тарзида ишлатган.
Кашнич шираси сут билан қўшилса ҳар қандай лўқиллашни тўхтатади.
​​Фойдаси ғиж-ғиж – жағ-жағ

Халқ табобатида жағ-жағ қон тўхтатиш хусусияти билан машҳур. Айниқса, бурун қонаганида жағ-жағ дамламаси асқотади.

Шунингдек, дамлама қон босимини тушириш, сийдик йўли касалликлари ва ич кетганида ҳам фойда беради.

Уни тайёрлаш учун 2-3 қошиқ майдаланган кўкат устига 200 мл. қайноқ сув қуйилади. 1 соат мобайнида тиндирилади. Кунига 3-4 марта 30-40 мл.дан ичилади.

Жигарни тозалашда эса ушбу кўкат қўшилган сомса ва чучвара тановул қилиш лозим. Қарши кўрсатмаларга эга эмас.
ШИВИТ НИМАДАН САҚЛАЙДИ?

🌱 Шивит (укроп) юртимизда кенг тарқалган ўсимлик бўлиб, таркибида:
5% эфир мойлари,
баргларида витамин С, А, В, В2, РР,
каротин,
флованоид
ва минерал тузлар мавжуд.
🌱Ундан тайёрланган дамламалар ҳазмни енгиллаштиради, иштаҳани яхшилаб, қорин дам бўлишидан сақлайди.
🌱Шивит:
✔️ пешоб ҳайдаш
✔️ она сутини кўпайтириш,
✔️ модда алмашинув жараёнини яхшилаш,
✔️ суяк тўқималарини мустаҳкамлаш,
✔️ қонни кислород билан бойитиш хусусиятига эга.
🌱Агар кимнингдир буйрагида тош борлиги аниқланса, уни хурмо уруғи ёрдамида даф қилишнинг имкони бор.

🌱Бунинг учун 0,5 килограмм хурмо ювилиб, ўртасидан бўлинади ва ичидаги уруғи алоҳида ажратиб олинади.
🌱Сўнг уруғ 1,5 литр сувга солиниб, 20 дақиқа паст оловда қайнатилади.

🌱Тайёр дамламани 1 ой давомида кунига ярим пиёладан бир маҳал қабул қилиш тавсия этилади.

🌱Агар кимнингдир буйрагида тош борлиги аниқланса, уни хурмо уруғи ёрдамида даф қилишнинг имкони бор.

🌱Бунинг учун 0,5 килограмм хурмо ювилиб, ўртасидан бўлинади ва ичидаги уруғи алоҳида ажратиб олинади.
🌱Сўнг уруғ 1,5 литр сувга солиниб, 20 дақиқа паст оловда қайнатилади.

🌱Тайёр дамламани 1 ой давомида кунига ярим пиёладан бир маҳал қабул қилиш тавсия этилади.

🌱Шунингдек, зайтун ёғини 3 ҳафта давомида кунига 1 ош қошиқдан бир марта ичиш буйракдаги тошларни туширишда асқотади.

🌱Буйракни тошлардан тозалашда маккажўхорининг попугини қўлласа ҳам бўлади. 15 дона маккажўхори попуги ажратиб олинади. Сўнг 1 литр сувга солиниб, 20 дақиқа давомида қайнатилади.

🌱Тайёр малҳамни кунига 3 маҳал нонуштадан кейин 1 ош қошиқдан 3 ҳафта давомида ичиш тавсия этилади.

🌱Агар дамламанинг фойдасини сезсангиз, 10-15 кундан кейин муолажани такрорлашингиз мумкин.

  
ҚОН АЙЛАНИШИ БУЗИЛГАНЛИГИНИНГ 7 АЛОМАТИ

🌱 Қон яхши айланмаслиги бутун дунё аҳолиси орасида кенг тарқалган муаммолардан биридир.
Қоннинг тана бўйлаб яхши юришмаслиги фақат кексаликдагина эмас, балки ҳар қандай ёшда ҳам одамга хавф солиши мумкин.
Экспертларнинг маълумот беришича, танада қон айланиши бузилганлигини 7 хил аломат орқали билиб олиш мумкин.

🌱 Доғлар. Тери рангининг ўзгариши ёки тери эпидермис қаватининг қуриб кетиши қон айланиши бузилганлигининг яққол аломатидир.
🌱 Оёқлардаги шишлар. Қон айланиши бузилганда оёқларга кислород билан тўйинган қон ва зарур озиқ-моддалар энг охирги навбатда етиб келади. Агар организмга қон бир текис етиб бормаса, тана ортиқча суюқликни тўплаб, суюқлик балансини тиклашга ҳаракат қилади. Натижада унда шишлар кузатилади.
🌱 Соч тўкилиши. Кўп соч тўкилиши ва тирноқларнинг заифлашиши сифатсиз овқатланиш ва стресс натижасидир. Бу ҳолат организмга етарли миқдорда витаминлар келиб тушмаслиги ва бунинг натижасида қон айланиши бузилиши оқибатида содир бўлади.
🌱 Овқатнинг секин ҳазм бўлиши. Овқат ҳазмининг секинлашуви метеоризм (қорин дам бўлиши), меъда ширасининг меъёридан ортиши ва қабзият билан биргаликда кечади. Булар ҳам танада қон айланиши бузилганлиги аломатлари ҳисобланади.
🌱Тез-тез шамоллаш инфекция ва вирусларга чидамсизлик. Қон айланиши издан чиққанда ёки секинлашганда иммун тизими кучсизланади ва бунда организмнинг ҳимоя кучлари одатдагидай ишлай олмайди.
🌱 Қўл ва оёқлар совуқ бўлиши. Бу жуда кенг тарқалган аломатдир. Қон айланиши тезлиги яхши бўлса, тана ҳарорати ҳам меъёрий даражада бўлади. Агар қон айланиши секинлашса, ички ҳарорат ҳам пасаяди.
🌱 Сурункали чарчоқ ва организмнинг ўта ҳолдан тойиши. Қон айланиши издан чиққанда турли муаммолар билан бирга сурункали чарчоқ ҳам кузатилади.

🍎Қон айланишининг бузилиши нималарга олиб келади?
Қон айланишининг издан чиқиши инфаркт, тромблар, веналарнинг варикоз кенгайиши ва инсульт каби жиддий касалликларга замин яратиши мумкин.

🍎Касалликка чалинмай десангиз...
Бунинг олдини олиш учун соғлом турмуш тарзига амал қилиш ва зарарли одатлардан иложи борича тезроқ воз кечиш талаб этилади.
ТИШ ЧИҚИШИДАГИ ОҒРИҚНИ КАМАЙТИРАМИЗ

Тиш чиқишидаги оғриқни босиш учун лимонўт, райҳон ва мойчечак ўсимликларидан 2 ошқошиқдан олинади.
Кейин бу йиғма чойдан бир чойқошиғи ярим литрли чойнакка солиниб, қайноқ сувга дамланади. Сўнг 15 дақиқа тиндирилади.
Тайёр дамламани болага бир кунда 4 маҳал овқатдан кейин икки ошқошиқдан ичириш лозим. Дамлама болани тинчлантириб, тиш чиқиши қўзғаган оғриқни камайтиради.