Халк табобати🍀🌿
4.16K subscribers
45 photos
13 videos
1 file
66 links
По всем вопросам обращаться к @marjonaa_k
Download Telegram
МАСЛАҲАТ

Даволаниш умидида асал ейишни хоҳлаган киши ҳар куни эрталаб ё кечқурун оч қоринга 1 қошиқ асал ейиши керак. Фақат еган асали таом ўрнига ўтади, яъни унинг кетидан таом ейилмайди.
Асал билан бирга сув ичиш мумкин. Эрталаб ва кечқурунги таомдан аввал 1 чой қошиқ асал ейиш ҳам мумкин.
Бир неча кун фақат асал билан кун кечирмоқчи бўлганлар ҳар куни 100-150 грамм асал ейишлари мумкин. Ҳар куни асал ейдиганларнинг кунда 1 ош қошиғидан кўп асалга ёки бошқа ширинликларга эҳтиёжи қолмайди.
Асални бармоқ билан ёки тахта қошиқда ейиш суннатдир.
Абу Али ибн Синодан қанд касалига қарши рецептлар

🌱Эчки, қўй, сигир сутидан тайёрланган қатиқ зардобини олиб, сирли идишга солинг ва бир қайнаб чиққунча оловга қўйинг. Сўнг совитиб, салқин жойда сақланг.


🌱. Сабзи қайнатиб ейилса қон тозаланади.

Иложи борича ҳар куни 4-5 та чилонжийда истеъмол қилиш жуда фойдали. У қондаги микробларни ўлдиради, касалликдан сақлайди, қон босимини яхшилайди.

🌱. Олма барги ва гулидан тайёрланган дамлама қонда қанд миқдори камайишига ёрдам беради. Бунинг учун 1 ош қошиқдан олма гули ва баргини банкага солиб, устидан 1 стакан қайноқ сув қуйинг ҳамда 1 соатга дамлаб қўйинг. Дамлама тайёр бўлгач, ундан кунига 3 маҳал овқатдан олдин 2 ош қошиқдан ичинг.

🌱. Шунингдек, ҳар куни 1 стакан олма шарбати ёки 1 стакан қайнатилган нордон олча сувини ичишни одат қилинг.

🌱 Ҳар куни кечқурун ётишдан олдин иккита олма ейиш қондаги қанд миқдорини камайтиради ва тартибга солади.

🌱. Ёғларнинг ҳазм бўлишини енгиллиштириш учун овқатга зираворлар ва сиркаларни қўшиб (аччиқ қалампирдан ташқари) истеъмол қилиш фойдали.

🌱. Тарвуз ҳам қондаги қанд миқдорини камайтиради. Қовун ва узум эса тақиқланади.

🌱. Углеводлар қонда глюкоза миқдорини оширади, шундай экан, уларни истеъмол этишни қаттиқ назорат қилиш лозим.

🌱 Қонида қанд миқдори кўпайган кишиларга углеводларни бутунлай тақиқлаб бўлмайди, шунинг учун уларга углеводлар миқдори кам бўлган маҳсулотларни истеъмол қилиши буюрилади.

Масалан, бақлажон, тарвуз, помидор, қизил қалампир, сабзи, редиска, шолғом, лавлаги, соя, ловия, қовоқ, саримсоқ, петрушка, турп, карам, (янгиси ва тузлангани), исмалоқ, қўзиқорин кабилар.

Халқ табобатида қандли диабетни даволашда қизил дўлананинг барги ва меваси жуда фойдали. Бунинг учун юқоридаги тавсиялардан фойдаланиб, дамлама тайёрланг ва ҳар овқатдан кейин 1 стакандан ичинг.

🌱. Кийик ўти дамламаси ҳам бу касалликка қарши курашади. Бунинг учун 1 ош қошиқ кийик ўтини кечаси термосга солиб, устига 300 мл қайноқ сув қуйинг. Эрталаб дамламани сиздириб олинг ва кун бўйи 3 маҳал овқатдан 30 дақиқа олдин 0,5 стакандан ичинг.

🌱. Бодринг таркибида ошқозон ости бези бир маромда ишлаши учун зарур бўлган гормонлар бор. Шунинг учун қандли диабет билан оғриган кишиларга кунига 3 маҳал 100 граммдан бодринг пюреси истеъмол қилиш буюрилади. Бу организмда инсулин ишлаб чиқарилишига ёрдам беради.

🌱. 2 ош қошиқ қуритилган петрушкани термосга солиб, устидан 1 стакан қайноқ сув қуйинг ва 1 соатга бостириб қўйинг. Дамлама тайёр бўлгач, ундан кунига 3 маҳал 1/3 қисм ичинг.

🌱. 1 ош қошиқ янги узиб майдаланган семизўтни термосга солиб, устидан 1 стакан қайноқ сув қуйинг ва 2 соатга бостириб қўйинг. Дамлама тайёр бўлгач, ундан кунига 4 маҳал овқатдан олдин 2-3 ош қошиқдан ичинг.
🌱 Агар қонда қанд миқдори баланд бўлса, 3-4 ош қошиқдан ичинг. Бундан ташқари, кунига янги узилган 50-100 г семизўтдан салат тайёрлаб, истеъмол қилиш янада фойдали.

🌱. Қизил лавлагининг илдиз мевасидан олиб, қирғичдан ўтказинг ва шарбатини сиқиб олинг. Бу шарбатдан кунига 3-4 маҳал овқатдан олдин 0,5 стакандан ичсангиз, қанд миқдори камаяди.

🌱 100 г қуритилган қоқиўт илдизини банкага солинг ва устидан 0,5 литр ароқ қуйиб, 10 кун иссиқ ва қоронғи жойда сақланг. Бу вақт давомида уни вақти-вақти билан чайқатиб туринг. Дармондори тайёр бўлгач, сиздиринг ва кунига 3 маҳал овқатдан 30 дақиқа олдин 1 ош қошиқдан ичинг.


🌱. Маккажўхори попуги, қичитқи ўт ва қариқиз илдизидан 100 граммдан олинг ва яхшилаб аралаштиринг. Ана шу аралашмадан 2-3 ош қошиқ олиб, кечки пайт термосга солинг ва устидан 2 стакан қайноқ сув қуйиб, бостириб қўйинг. Эрталаб сиздириб олгач, ундан кунига 4 маҳал овқатдан ярим соат олдин 0,5 стакандан ичинг.
ТОМОҚДАГИ БАЛҒАМ ҚИЙНАГАНДА...

Қуритилган мойчечак(ромашка) гулларидан 4 ош қошиғини олиб, ярим литр сувга солиб, 45 дақиқа давомида дам берилади ва сузиб олинади-да, оғиз соҳаси шу дамлама билан кунига 4-5 маҳал ғар-ғара қилинади.

Тирноқгул (ноготки, календула) ўсимлигининг гуллари яхши наф келтиради. Бунинг учун ўсимлик гулларидан 2 ош қошиқ миқдорида олиб, устига 400 мл қайноқ сув қўшилади. Ва 4 соат дамлаб қўйиб, кейин сузиб олинади. Кейин тайёр бўлган дамламадан кунига 3-4 маҳал оғиз соҳаси чайиш учун қўлланилади.
ЗАНЖАБИЛ ХОТИРАНИ МУСТАҲКАМЛАЙДИ

Занжабилли чой кишига қувватбахш таъсир этиб, кайфиятни, тери рангини яхшилайди. Мия қон айланишини маромига келтиради, хотирага мадад беради.

Чой қандай тайёрланади?
300 мл совуқ сувга 1,5 чой қошиқ чой, 2 ош қошиқ шакар, 2 чой қошиқ янги занжабил солинади ва 4 дақиқа қайнатилади. Кейин 200 мл қайноқ сут ва 1 чой қошиқ зира қўшиб, обдан аралаштирилади.
КАРАМ ҚАНД МИҚДОРИНИ МЕЪЁРЛАШТИРАДИ

Тўғралган карамни туз билан яхшилаб аралаштириб, шарбатини ажратиб олинг. Айнан мана шу шарбат қонда қанд миқдорини меъёрлаштиради.
Бу шарбатни кунора ёки қанд миқдори кўтарилганида қабул қилиш мумкин.
Қандли диабет касаллигида қайси турдаги шарбат фойдали?

Қандли диабет касаллиги бор беморларни кўплаб маҳсулотлар истеъмолидан чеклаймиз. Айниқса, таркибида шакар бўлган маҳсулотлар қатъиян тақиқланади.

Ушбу хасталиги бўлган беморларга:
анор;
помидор;
бодринг шарбати тавсия этилади.

Ушбу шарбатлар қондаги қанд миқдорини камайтириб, тананинг сувга нисбатан эҳтиёжини қондиради.
ПЕРЛОВКА ҚАЙСИ КАСАЛЛИКЛАРГА ДАВО?

🌱 Перловка парҳез маҳсулотлар сирасига киради. У:
қандли диабет билан оғриганлар,
ортиқча вазндан қутулишни истайдиганлар учун айни муддао.
Унда калория кўп бўлишига қарамай, озишда жуда яхши самара беради.

🌱Перловка табиий антибиотикдир. Перловка ивитилган сувдан энг кучли антибиотик препарат — гордецин топилган. У бактерия ва замбуруғларга қарши ўта кучли восита саналади.

🌱 Перловка қон томирларни холестериндан тозалайди, организмни турли шлак ва заҳарли моддалардан фориғ қилади.
Айниқса, ошқозон-ичак фаолиятига кўрсатадиган таъсири беназирдир. Унинг ўраб олувчи хусусияти ошқозон ва ичак деворларини яхшилайди.

🌱 Бундан ташқари:
қабзият:
замбуруғли ва инфекцион касалликларни даволайди;
шамоллашнинг олдини олади;
организмни токсинлардан тозалайди.
​​ЖИГАР УЧУН ФОЙДАЛИ ТАВСИЯЛАР

СОҒЛОМ САҚЛАЙ ДЕСАНГИЗ...
Жигарни соғлом сақлай десангиз, наъматак дамламасини бир ой давомида ичинг. Муолажани ҳар уч ойда такрорлаб туриш саломатикка кони фойда. Сабаби, бу ажойиб ўсимлик жигар ва ўт пуфагини заҳарли хилтлардан тозалабгина қолмай, организмни керакли витаминлар билан тўлақонли таъминлайди.
 
СОВУҚЛИГИ ОШГАНДА...
Жигарнинг совуқлиги ошганида дори воситалари, гиёҳли дамламалар ярим чой қошиқ асал ёки арпа қайнатмаси билан аралаштириб ичилади. Арпа ёки сули қайнатмаси фойдалироқ, у кунига 2-3 маҳал қабул қилинса, жигардаги тиқилмаларнинг очилишга ёрдам беради.
 
ЖИГАР ЗЎРИҚМАСИН
Таомларни аралаштириб ейиш жигарингизни зўриқтириш мумкин. Бунинг олдини олиш учун бир чой қошиқ зира ва бир чимдим ялпиз баригини чойнакка солиб устига қайноқ сув қўйинг. 5 дақиқадан кейин чойни қайтариб 1-2 пиёла ичсангиз, жигарни зўриқишдан асраган бўладисиз.
 
ДАРДНИ ИЧГА ЮТМАНГ
Дардингизни ичингизга ютманг. Бу ҳолат жигарни зўриқтириб, хавфли касалликларга олиб келиши мумикн. Муаммони яқинларингизга айтиб кўнглингизни бўшатинг. Нима бўлган тақдирда ҳам ҳаёт ҳали олдинда. 
🌱Анжир қандай касалликларни даволайди?

Анжир меваси жуда кўп касалликларда фойдали. Масалан, балғам кўчириш учун унинг мевасини хом ҳолатда истеъмол қилиш керак. Йўтални даволашда эса мевасини 15 дақиқа сутга қайнатиб, ичиш керак.
Ундан ташқари, анжир пешоб ҳайдаш, иситмани тушириш хусусиятига ҳам эга. Кальцийга бойлиги сабаб бўғим оғриқларида 2 ой давомида кечқурун ётишдан олдин битта мевасини есангиз, зарарланган тўқималарни тиклашга ёрдам беради.
Таркибидаги темир моддаси олмадагидан ҳам кўпроқ ва бу камқонликда самарали даво чорасидир.
Қон. ўта қуюқ ёки суюқлашиб кетмаслиги учун қон таркибида омега-3 тўйинмаган ёғ кислотаси бўлиши керак. Бу қайси маҳсулотларда бор?
Масалан, кийикўти(чабрец) танада ишқорий муҳит яратади. Бундай муҳитда қондаги эритроцитлар бир-бирига ёпишиб кетмайди.
Жигар фаолиятини яхшилаш, шунингдек, қонни меъёр даражасида ушлаб туриш учун наъматак жуда фойдали. У танага кирган ёғларни яхши парчалайди ва қон қуюқлашиб кетишига йўл қўймайди.
Юқорида айтилганидек, қон қуюқлашиб кетмаслиги учун седана ёғи ва балиқ ёғи жуда фойдали фойдали восита ҳисобланади. Чунки улар омега-3 ёғ кислотасига жуда бой.
КАРИЕСНИНГ ХАЛҚОНА ДАВОСИ БОРМИ?

Карес жараёнини тўхтатиш учун калонхоэ ўсимлигининг баргидан фойдаланиш мумкин. Бунинг учун гул тувагида ўсаётган калонхоэ баргини олиб, ширасини ажратиб олиб, зарарланган тиш ковагини ювиш керак.
Тиш кариеси чуқурроқ тус олмасин десангиз, ана шу калонхоэ ўсимлиги шифо бағишлайди. Калонхоэ барги шираси тиббий пахтага шимдириб, пилик қилиб, 3 дақиқага озор тишда қўйиб туриш керак.
Қондаги қанд миқдорини пасайтирувчи табиий восита .

🌱Бугун кўпчиликни қондаги қанд миқдори ташвишга солмоқда. Айниқса қандли диабет билан оғрийдиган беморлар бу муаммога ҳар куни дуч келадилар.

🌱Беҳоллик, оғиз қуриши, майда яраларнинг қийин битиши, иштаҳанинг ошиши, кўз нурининг пасайиши — буларнинг бари қондаги юқори миқдордаги глюкозадан далолат беради.

🌱Қондаги қанд миқдорини пасайтирувчи маҳсулотлардан бири — қовоқ данакчаларидир. Улар катта миқдорда фойдали элементлар манбаи бўлиб, қовоқ данакчалари — қон таркибини яхшиловчи темир моддасига ҳам бой.Уни истеъмол қилганда — юрак тўғри ишлаши учун барча керакли озуқаларни олади. Шу билан бирга қовоқ данакчалари ҳуснбузарларга қарши ажойиб восита бўлиб, терининг умумий ҳолатини яхшилайди.

🌱Қовоқ данакчаларини ҳар куни истеъмол қилиш қондаги қанд миқдорини ҳам пасайтирар экан.

🌱Маҳсулотлар:

150 гр тозаланган қовоқ данакчалари;

сув;

чой қошиқ корица(ҳушбўйлик учун);

4-5 дона хурмо.

🌱Данакчаларни 8 соатга сувда ивитиб қўямиз. Сўнг сувни тўкиб ташлаб, блендерда майдалаймиз, 4 пиёла сув қўшиб яна блендерда аралаштирамиз. Аралашмани докадан ўтказиб, майдаланган хурмо ва корица қўшамиз. Сўнг қовоқ уруғи сутини шиша банкага солиб совутгичга қўямиз.

🌱Шифобахш ичимликни эрталаб оч қоринга 100 грдан ичиб, 30 дақиқадан сўнг нонушта қилиш мумкин. Қовоқ сутини 4 кун ичиб 4 кун дам олинади ва яна ичилади.
КЎК ЧОЙ

Ҳар куни ҳеч бўлмаганда 1-2 пиёла илиқ кўк чой ичсангиз, оғиз ва тишлардаги инфекциялар чақирадиган бактерияларга қирон келтирган бўласиз.

Демак, кўк чой ичишни канда қилманг
🌱. Ошқозон ва ичаклар тозаланганидан кейин  албатта кўпгина касалликлардан фориғ бўлиш мумкин. Халқ табобатида сузма зардоби организмни тозалашда кенг фойдаланилган.

🌱. Айни вақтда эса баъзи сут ва қатиқ маҳсулотларига пробиотик штаммлар қўшила бошланди. Пробиотик сўзи таржима қилинганда «ҳаёт учун» деган маънони билдиради. У билан бойитилган маҳсулотлар овқат ҳазм бўлишини яхшилайди. Ичакларни токсин (заҳар)лардан тозалайди, озишга кўмаклашади. Улар ҳаётий қувватни оширади, қондаги холестерин ва қанд моддасини камайтиради, буйракда тош пайдо бўлишига тўсқинлик қилади ва юрак фаолиятига ҳам ижобий таъсир этади. Ўзимиз тайёрлаган сузма ва ундан таёрланган қурут суякларни тишларни мустаҳкамлайди. Унинг таркибидаги кальций кони фойда.

   
БОЛАЛАРДА ГИЖЖАНИ ЙЎҚОТИШ.

Газак ўтининг сувига докани ҳўллаб, боланинг қовуғига
боғланса, гижжа тушади.
Ҳар ким сачратқининг талқонига сирка қўшиб, 3 кун 3 маҳалдан истеъмол қилса, хароратни кетказади.

Агар пиширилган саримсоқ ёки оқ пиёзни 6 кун 3 маҳал з донадан еса, қориндаги гижжалар ўлади. (6 кун мевалардан бошқа ҳеч нарса емаслик лозим).

Чечакни йўқотиш учун нилуфарни 10 кун 4-5 маҳалдан юзга суртилса, уни кетказади.

Индов талқонини 6 кун 3 маҳал оч ҳолда 1 ош қошиқдан капалаб, орқасидан 50 грамм бўйимодарон қайнатмасидан ичилса, гижжалар тушади.

Шафтолининг ҳўл баргини 8 кун 3 маҳал янчиб, киндигига боғлаб юрса ҳам, гижжалар тушади.
Киндикка туз солинган дока халтача боғлаб қуйилса иллатларни даф килади.

Агар ялпизни пиёз билан қўшиб. 8 кун 3 маҳал оч ҳолда 30
граммдан ейилса ҳам, қорин гижжасини йўқотади. :
(тузалгунча фақат мевалар ейилади.)

 
​ Йўтал.

Йўтал кишига нафақат ноқулайлик туғдириши, балки унинг ҳаётига хавф ҳам солиши мумкин. Кўпинча касалликка «ҳамроҳлик» қилувчи бурун оқиши ва иситма кабилардан қутулиш осон бўлади, йўтал эса узоқ вақт давомида сақланиб қолиши мумкин.


Йўтал — одам организмининг кимёвий ёки бактерияли безовталикка (қичишишга) жавобан табиий реакциясидир. Одам димоғида ҳар суткада нормал равишда нафас олиш учун зарур бўлган 2—2,5 мл шиллиқ ажратувчи кичик безлар жойлашган. Аллергик реакция ёки юқори ҳарорат натижасида ушбу шиллиқ қуюқлашиб, намликка айланади. Намлик ёпишқоқ болгани учун нафас олиш ёлларидан эркин чиқиб кета олмайди. Шу сабабли рефлекс ишлаб кетиб, организм бронхларни ортиқча шилимшиқдан тозаламоқчи бўлади. Шу рефлекс йўталдир.

Йўтал ҳўл ва қуруқ бўлиши мумкин. Бронхит, фарингит, бронхиал астмага, одатда қуруқ йўтал ҳамроҳлик қилади, яъни намлик ажралиб чиқмайди.

Нима бўлганда ҳам, йўтал самарали бўлиши, яъни ўзининг ортиқча нарсаларни нафас йўлларидан чиқариш функциясини бажариши керак. Шу туфайли қуруқ йўтални ундан қутулиш ёки уни ҳўл йўталга айлантириш орқали даволаш лозим.

Йўталганда намлик ажралиб чиқса, унинг характери ва рангига эътибор бериш зарур. Бронхиал астмада намлик рангсиз бўлса, нафас йўлларидаги бактерияли инфекцияларда сарғиш-яшил, юрак фаолиятидаги етишмовчиликда эса занг рангида, бронхлар пневмониясида эса йирингли бўлади.

Қуруқ йўтални даволашда илиқ ишқорли ингаляциялар, қизилмия, туятовон ва гулхайри дамламалари ёрдам беради. Дамлама ва қайнатмаларни суткада бир неча марта ярим стакандан ичиш лозим.
Йўтал ҳўл бўлганида эса намликни суюлтириш зарур бўлади, шунда у нафас йўлларини осонроқ ва тезроқ тарк этади. Шу билан бирга, намлик қайта ва қайта ажралиб чиқмаслиги учун унинг сабабларига қарши курашиш лозим. Ўткир нафас йўллари касалликларида йўталга қарши дорилар тайинланади, бронхит ёки пневмонияда эса биринчи ўринда антибиотиклар билан даволаш керак бўлади.

Бундан ташқари, халқ табобатида йўтални даволашнинг кўплаб усуллари бор. Уларнинг баъзилари билан қуйида таништириб ўтамиз:

Турпни қирғичдан чиқариб, сувини дока орқали сузиб олинг. Уни асал билан аралаштириб, кечқурун ухлашдан олдин ва овқат олдидан 2 ош қошиқдан истеъмол қилинг.

Сабзи шарбатини чиқариб, уни тенг миқдорда сут билан аралаштиринг. Ичимликни кун давомида 5—6 марта қабул қилинг.

Ярим килограмм пиёзни майдалаб, 400 грамм шакар билан аралаштиринг ва 1 литр сувга солиб, 3 соатча қайнатинг. Бироз совигач, 50 граммча асал қўшинг. Суюқликни овқатдан кейин кунига 4—6 ош қошиқдан ичинг.

Икки бош пиёзни майда тўғраб, 1 стакан сутга солиб қайнатинг. 4 соатча тиндириб қўйгач, сузиб олинг. Уни ҳар 3—4 соатда 1 ош қошиқдан ичиб туринг.

Бир бош саримсоқ пиёз ва оддий пиёзни майда тўғраб, сутда қайнатинг, сўнг асал қўшинг. Қайнатмани қуруқ йўтал қийнаганда ҳар соатда 1 ош қошиқдан истеъмол қилиш зарур.

  
Буйраги оғрийдиган кишилар ушбу муолажаларни қўлласалар фойдалидир

🌴 Ош қошик сабзи уруғига 1 стакан сув қуйиб 10 дақиқа қайнатинг. 30-40 минут тиндириб ярим стакандан 3 4 махал бир ой давомида ичинг.
🌴Зайтун ёғи ҳам буйракдаги тошларни туширишда ёрдам беради. 3 хафта давомида 1 чой қошиқдан бошлаб ярим стакангача купайтириб боринг, ярим соатдан сунг овқатланинг
🌴 Лимон соки зиғир (лён) ёғи ва асал 100 грдан аралаштириб 1 Ош қошиқ овқатдан ярим соат олдин ичинг
🌴 Лавлагини тозалаб майдалаб тўғранг. Озгина сув қуйиб қайнатинг. Яхши пишгач ярим стакандан уч махал ичинг
🌴 Шолғом сокини чиқаринг тенг микдорда асал аралаштиринг. 1 стаканни 3 булиб уч махал оч қоринга ичинг.
Ушбу муолажаларни ўз вақтида қолдирмасдан олиб борсангиз буйракдаги тошдан асар ҳам қолмайди...
Сариқ касалига чалинган бемор қаерга қарамасин, ҳамма нарса кўзига сариқ тусда кўринади.
​Тиш оғриғида: милклар қонаши, кариес ва тиш оғриғида лимон шарбати билан оғизни чайқаш тавсия этилади.

Ҳар куни уйқуга ётишдан аввал арчилган лимон пўсти билан тишлар ишқаланса милклар мустахкамланади.
НОК ҚОҚИСИ НИМАГА ФОЙДАЛИ?

Ўпка касалликларида нок ейиш тавсия қилинади.

Нок қоқиси қайнатиб ичилганда, йўталдан қутилиш ва тана ҳароратини туширишга ёрдам беради.