Халк табобати🍀🌿
4.15K subscribers
45 photos
13 videos
1 file
66 links
По всем вопросам обращаться к @marjonaa_k
Download Telegram
🌱. Ошқозон ва ичаклар тозаланганидан кейин  албатта кўпгина касалликлардан фориғ бўлиш мумкин. Халқ табобатида сузма зардоби организмни тозалашда кенг фойдаланилган.

🌱. Айни вақтда эса баъзи сут ва қатиқ маҳсулотларига пробиотик штаммлар қўшила бошланди. Пробиотик сўзи таржима қилинганда «ҳаёт учун» деган маънони билдиради. У билан бойитилган маҳсулотлар овқат ҳазм бўлишини яхшилайди. Ичакларни токсин (заҳар)лардан тозалайди, озишга кўмаклашади. Улар ҳаётий қувватни оширади, қондаги холестерин ва қанд моддасини камайтиради, буйракда тош пайдо бўлишига тўсқинлик қилади ва юрак фаолиятига ҳам ижобий таъсир этади. Ўзимиз тайёрлаган сузма ва ундан таёрланган қурут суякларни тишларни мустаҳкамлайди. Унинг таркибидаги кальций кони фойда.

   
БОЛАЛАРДА ГИЖЖАНИ ЙЎҚОТИШ.

Газак ўтининг сувига докани ҳўллаб, боланинг қовуғига
боғланса, гижжа тушади.
Ҳар ким сачратқининг талқонига сирка қўшиб, 3 кун 3 маҳалдан истеъмол қилса, хароратни кетказади.

Агар пиширилган саримсоқ ёки оқ пиёзни 6 кун 3 маҳал з донадан еса, қориндаги гижжалар ўлади. (6 кун мевалардан бошқа ҳеч нарса емаслик лозим).

Чечакни йўқотиш учун нилуфарни 10 кун 4-5 маҳалдан юзга суртилса, уни кетказади.

Индов талқонини 6 кун 3 маҳал оч ҳолда 1 ош қошиқдан капалаб, орқасидан 50 грамм бўйимодарон қайнатмасидан ичилса, гижжалар тушади.

Шафтолининг ҳўл баргини 8 кун 3 маҳал янчиб, киндигига боғлаб юрса ҳам, гижжалар тушади.
Киндикка туз солинган дока халтача боғлаб қуйилса иллатларни даф килади.

Агар ялпизни пиёз билан қўшиб. 8 кун 3 маҳал оч ҳолда 30
граммдан ейилса ҳам, қорин гижжасини йўқотади. :
(тузалгунча фақат мевалар ейилади.)

 
​ Йўтал.

Йўтал кишига нафақат ноқулайлик туғдириши, балки унинг ҳаётига хавф ҳам солиши мумкин. Кўпинча касалликка «ҳамроҳлик» қилувчи бурун оқиши ва иситма кабилардан қутулиш осон бўлади, йўтал эса узоқ вақт давомида сақланиб қолиши мумкин.


Йўтал — одам организмининг кимёвий ёки бактерияли безовталикка (қичишишга) жавобан табиий реакциясидир. Одам димоғида ҳар суткада нормал равишда нафас олиш учун зарур бўлган 2—2,5 мл шиллиқ ажратувчи кичик безлар жойлашган. Аллергик реакция ёки юқори ҳарорат натижасида ушбу шиллиқ қуюқлашиб, намликка айланади. Намлик ёпишқоқ болгани учун нафас олиш ёлларидан эркин чиқиб кета олмайди. Шу сабабли рефлекс ишлаб кетиб, организм бронхларни ортиқча шилимшиқдан тозаламоқчи бўлади. Шу рефлекс йўталдир.

Йўтал ҳўл ва қуруқ бўлиши мумкин. Бронхит, фарингит, бронхиал астмага, одатда қуруқ йўтал ҳамроҳлик қилади, яъни намлик ажралиб чиқмайди.

Нима бўлганда ҳам, йўтал самарали бўлиши, яъни ўзининг ортиқча нарсаларни нафас йўлларидан чиқариш функциясини бажариши керак. Шу туфайли қуруқ йўтални ундан қутулиш ёки уни ҳўл йўталга айлантириш орқали даволаш лозим.

Йўталганда намлик ажралиб чиқса, унинг характери ва рангига эътибор бериш зарур. Бронхиал астмада намлик рангсиз бўлса, нафас йўлларидаги бактерияли инфекцияларда сарғиш-яшил, юрак фаолиятидаги етишмовчиликда эса занг рангида, бронхлар пневмониясида эса йирингли бўлади.

Қуруқ йўтални даволашда илиқ ишқорли ингаляциялар, қизилмия, туятовон ва гулхайри дамламалари ёрдам беради. Дамлама ва қайнатмаларни суткада бир неча марта ярим стакандан ичиш лозим.
Йўтал ҳўл бўлганида эса намликни суюлтириш зарур бўлади, шунда у нафас йўлларини осонроқ ва тезроқ тарк этади. Шу билан бирга, намлик қайта ва қайта ажралиб чиқмаслиги учун унинг сабабларига қарши курашиш лозим. Ўткир нафас йўллари касалликларида йўталга қарши дорилар тайинланади, бронхит ёки пневмонияда эса биринчи ўринда антибиотиклар билан даволаш керак бўлади.

Бундан ташқари, халқ табобатида йўтални даволашнинг кўплаб усуллари бор. Уларнинг баъзилари билан қуйида таништириб ўтамиз:

Турпни қирғичдан чиқариб, сувини дока орқали сузиб олинг. Уни асал билан аралаштириб, кечқурун ухлашдан олдин ва овқат олдидан 2 ош қошиқдан истеъмол қилинг.

Сабзи шарбатини чиқариб, уни тенг миқдорда сут билан аралаштиринг. Ичимликни кун давомида 5—6 марта қабул қилинг.

Ярим килограмм пиёзни майдалаб, 400 грамм шакар билан аралаштиринг ва 1 литр сувга солиб, 3 соатча қайнатинг. Бироз совигач, 50 граммча асал қўшинг. Суюқликни овқатдан кейин кунига 4—6 ош қошиқдан ичинг.

Икки бош пиёзни майда тўғраб, 1 стакан сутга солиб қайнатинг. 4 соатча тиндириб қўйгач, сузиб олинг. Уни ҳар 3—4 соатда 1 ош қошиқдан ичиб туринг.

Бир бош саримсоқ пиёз ва оддий пиёзни майда тўғраб, сутда қайнатинг, сўнг асал қўшинг. Қайнатмани қуруқ йўтал қийнаганда ҳар соатда 1 ош қошиқдан истеъмол қилиш зарур.

  
Буйраги оғрийдиган кишилар ушбу муолажаларни қўлласалар фойдалидир

🌴 Ош қошик сабзи уруғига 1 стакан сув қуйиб 10 дақиқа қайнатинг. 30-40 минут тиндириб ярим стакандан 3 4 махал бир ой давомида ичинг.
🌴Зайтун ёғи ҳам буйракдаги тошларни туширишда ёрдам беради. 3 хафта давомида 1 чой қошиқдан бошлаб ярим стакангача купайтириб боринг, ярим соатдан сунг овқатланинг
🌴 Лимон соки зиғир (лён) ёғи ва асал 100 грдан аралаштириб 1 Ош қошиқ овқатдан ярим соат олдин ичинг
🌴 Лавлагини тозалаб майдалаб тўғранг. Озгина сув қуйиб қайнатинг. Яхши пишгач ярим стакандан уч махал ичинг
🌴 Шолғом сокини чиқаринг тенг микдорда асал аралаштиринг. 1 стаканни 3 булиб уч махал оч қоринга ичинг.
Ушбу муолажаларни ўз вақтида қолдирмасдан олиб борсангиз буйракдаги тошдан асар ҳам қолмайди...
Сариқ касалига чалинган бемор қаерга қарамасин, ҳамма нарса кўзига сариқ тусда кўринади.
​Тиш оғриғида: милклар қонаши, кариес ва тиш оғриғида лимон шарбати билан оғизни чайқаш тавсия этилади.

Ҳар куни уйқуга ётишдан аввал арчилган лимон пўсти билан тишлар ишқаланса милклар мустахкамланади.
НОК ҚОҚИСИ НИМАГА ФОЙДАЛИ?

Ўпка касалликларида нок ейиш тавсия қилинади.

Нок қоқиси қайнатиб ичилганда, йўталдан қутилиш ва тана ҳароратини туширишга ёрдам беради.
БЕҲИ БАРГИ ВА ПЎСТЛОҒИ ҚОННИ КЎПАЙТИРАДИ

Беҳининг бариги ва пўстлоғидан тенг миқдорда олиб, озгина сувда қайнатилади. Бир соат тиндириб қўйилгач, докадан ўтказилади.
Бу дамламадан истеъмол қилиб туриш камқонликка шифо бўлади.
ПИШЛОҚ – СУЯКЛАРНИ БАҚУВВАТ ҚИЛАДИ

30 ёшдан сўнг инсон кальций ва бошқа минералларни йўқота бошлайди. Бундай ҳолат эса остеопороз касаллигини келтириб чиқариши мумкин.
Касалликнинг олдини олиш учун сизга тўғри овқатланиш ёрдам беради.

Йогурт, сут маҳсулотлари кальцийдаги кундалик талабни қондириши мумкин. Лекин уларни уч маҳал ейишни ҳамма ҳам хоҳламайди.
Бундай пайтда сизга пишлоқ ёрдам беради.
НОРДОН АНОР НИМАСИ БИЛАН ФОЙДАЛИ?

Маълумки, қандли диабетга чалинган кишилар тез-тез чанқайди. Бунда нордон анор мевасининг шарбати чанқоқни қондиришда беқиёсдир. Унинг меваси нордон-ширин бўлса-да, қандли диабетда фойда қилади.

Киши ҳолатига қараб, анор шарбатини 50 мл.дан то 100 мл.гача кунига 3 маҳал қабул қилиш мумкин. Бу мева шарбатини меъёрида ичиш талаб этилади. Ортиқчаси бошни айлантириши мумкин.
​ ПИЁЗНИНГ  халқона табобатда ишлатилиши


Пиёзнинг шифобахш хусусиятлари жуда кўп. Ундан халқ табобатида сийдик ҳайдовчи малҳам сифатида, турли яра, чипқон, цинга, колит, атеросклероз, гипертония, авитаминоз касалликларида, манқа, хўппоз, тумов, сизлоғич, ҳатто юмалоқ гижжани туширишда ҳам ишлатилади.

Пиёзнинг спиртдаги настойкасини ичак, атеросклероз, гипертония касалликларига, пиёзни асал ва олма билан аралаштириб томоқ шамоллаши, йўталга даво сифатида қўлланилади.

  
СУТ ИЧГАН КИШИ ТИНЧ ҲОЛАТДА ТУРИШИ КЕРАК. НЕГА?

Сут ичган киши тинч ҳолатда туриши керак, акс ҳолда сут ошқозонда ачийди ва бузилади.

Сутни истеъмол қилгач, у то пастга ўтмагунча ухламаслик, устидан бошқа овқат емаслик лозим.

Сут тез ҳазм бўлади. У совуқликка мойиллиги сабабли балғам мизожлиларга зарар етказмайди.

Сутнинг қонга яқинлиги сабабли инсон гавдаси сутни то у қонга айланиб кетгунича ўзлаштиради.

Сут иссиқ мизожли ёшлардан кўра, кекса кишиларга кўпроқ ёқади. Чунки у ёшларда сафрога айланиб кетади.

Сут кекса кишиларда кузатиладиган қичима касалида фойда қилади. Улар сутни асал билан тановул қилишлари зарур.
Қалампирмунчок.

Бел огриғанда, билак,тизза,артроз, ревматизм, радикулит, миазит, невралгия касалликларига фойдали.

5 пакет (20гр) гвоздика.
2 флакон Тройной одеколон.
Шиша идишга солиб, 2 хафтага салқин ва қоронгу жойга сақланилади

Хар куни 1 марта идишни қимирлатиб яхшилаб аралаштирилади.

Икки хафтадан сунг ,бу аралашмани фойдаланса булади. туқ жигар рангли аралашма. Оғриган жойга суртиб, полиэтилен пакет қуйиб боғланг. Оғриқ қолади.Инша Аллох.
Калампирмунчоқ Чорсу бозорида кг лаб сотилади
​БОДОМ ЁҒИ


Ошқозон ширасини камайтиради;

оғриқ қолдирувчи;

тинчлантирувчи;

юмшатувчи таъсирга эга.

Куйганда: бир ош қошиқ бодом ёғига 2 томчи чой дарахти (чайного дерева) эфир мойини аралаштириб, куйган жойга суртилади.

Қулоқ оғриганда: кунига 8 марта 2-3 томчидан бодом ёғи томизилади.

Ҳайз олди оғриқларида: қорин пастига бодом ёғи суртиб, енгил уқаланади.

Бронхит, бронхиал астма, томоқ оғриғи, йўтал, ўпка шамоллашида кунига 3 маҳал 10 томчи бодом ёғи қабул қилинади.
Бодом ёғини меъёрдан ортиқ қабул қилиш нафас қисишига олиб келиши мумкин

 
Аллергияда гиёҳлар ёрдам беради

Аллергия хасталикларини даволашда замонавий дори-дармонлар билан бирга гиёҳлардан ҳам фойдаланиш яхши наф келтиради.

Хусусан:

10 г. тирноқгул (ноготки) устидан 400 мл. қайнаган сув қуйиб, хона ҳароратида қопқоғи зич ёпиладиган идишда 2 соат дамланади. Сузилгач, кунига 3 маҳал бир ош қошиқдан ичилади.

Аллергияга мубтало бўлган кишилар саломатлигини тиклаш учун бир неча йил давомида чой ва қаҳва ўрнига қорақиз (череда) қайнатмасини ичиб турсалар яхши наф беради.

Қорақиз ўтини чой сингари дамланади. Дамламани сақлаб бўлмайди, ҳар куни янги тайёрлаб ичиш даркор. Унинг ранги тиллоранг бўлиши шарт.
Агар кўк ёки лойқаланган кўринишда бўлса, фойдаланишга яроқсиз ҳисобланади.
ЛИМОН ПЎСТИ БОШ ОҒРИҒИНИ ҚОЛДИРАДИ

Боши тез-тез оғриб турадиган кишилар лимон пўстини тозалаб, пешонага қўйилса яхши самара беради.
Пешона бироз қизариб, ачишиши мумкин, аммо оғриқни самарали қолдиради.
Бронхит қийнаса...

3 ош қошиқ бодринг шарбатига 1 ош қошиқ асал қўшилиб, обдон аралаштирилади.
Бу малҳам бронхитни даволайди.
​​Ошқовоқ: диабет, гипертония, асабни даволайди

Ошқовоқ нафақат мазали, балки турли дардларга даво егулик ҳамдир. Ушбу олтинранг сабзавотнинг шифобахш хусусиятлари билан таништирамиз.

Тиш касалликларида шифо

— Ошқовоқ мойи оғиз бўшлиғи касалликлари, хусусан, кариес, тишларнинг караш билан қопланиши, милк хасталиклари, ҳатто стоматитда ҳам фойда қилади. Масалан, кариес, тиш карашларидан халос бўлиш учун қуйидаги усулдан фойдаланиш мумкин. Бизга 2 ош қошиқ ошқовоқ мойи, туз, 250 мл сув керак бўлади. Ёғни шиша идиш ёки косага қуйиб, идиши билан қайноқ сувга солиб, бироз иситиб оламиз. Илиқ қайнатилган сувда бир чимдим тузни эригунча аралаштирамиз. Милк касалликларида, кариес ва карашлар пайдо бўлганда, 2-3 дақиқа давомида оғиз ёғ билан чайилади. Сўнг тузли сувда чайиш давом эттирилади. Муолажа ҳар куни овқатланишдан 15 дақиқа аввал бир ҳафта давомида бажарилади.

Холида Ортиқова, Жиззах вилояти

Асалли малҳам

— Ошқовоқ боли жигар учун малҳам. У овқат ҳазмини яхшилаб, кучсиз сурги вазифасини бажаради. Шунингдек, ошқовоқли асал ортиқча вазн, буйрак ва қовуқ хасталикларида фойда қилади.

Жамила УМРЗОҚОВА, Наманган вилояти

Жигарни тозаловчи салат

— Жигар учун энг фойдали маҳсулот бу ошқовоқдир. Агар уни ўз мавсумида тез-тез еб турсангиз, жигарингизга катта ёрдам берган бўласиз. Ошқовоқ жигарни тозалайди ва унинг тикланишига ёрдам беради. Бунинг учун турли салатлар пишириш керак. Негаки, у хомлигида витаминлари кўпроқ бўлади. Мен сизларга ўзим тайёрлайдиган салат рецептини айтаман: бунинг учун ошқовоқнинг катта бўлагини йирик тишли қирғичдан ўтказасиз. Кейин эса унга зайтун ёғидан қуйиб, аралаштирасиз ва 5 дақиқа дам берасиз. Салат эрталаб оч қоринга ейилади.
Гижжаларни халқона йул орқали йуқ қиламиз.

1. Битта майдаланган саримсоқ, 1 та хом тухум сариғи, бир ховуч хом сўк (пшено), сутни аралаштиринг. Ушбу қоришма битта ўтиришда ичилади. Ушбу восита солитерни чиқариб юборади.

1 та саримсоқни тозалаб, 1 стакан сув қуйиб, паст оловда 10 дақиқа қайнатинг. Докадан ўтказилади. Бир чой қошиқ майдаланган шувоқ (полынь) ўсимлигини 1,5 стакан сувга солиб 2 дақиқа қайнатилади ва совитилади. Докадан ўтказиб, юқорида тайёрланган саримсоқ қайнатмасига аралаштириб, беморга ҳуқна (клизма) қилинади.

Аралашмани ҳуқна қилишдан олдин ёпиқ идишда 4 дақиқадан 1 соатгача сақлаб зарур. Янги сиқиб олинган саримсоқ сувини 10-15 томчидан ҳар куни оч қоринга бир маҳал илиқ сут билан ичиш керак.

Саримсоқнинг 5 та бўлагини майдалаб, 1 стакан сутга солиб ёпиқ ҳолда паст оловда 10-15 дақиқа қайнатиб, бир оз дам егач, илиқ ҳолида бир чой қошиқдан 4-5 маҳал овқатдан олдин истеъмол қилинади. Муолажа муддати – 7 кун. Қайнатмадан бир маҳал ётишдан олдин 4-5 марта ҳуқна (клизма) қилинса, гижжалар тушиб кетади.