Халк табобати🍀🌿
4.18K subscribers
45 photos
13 videos
1 file
66 links
По всем вопросам обращаться к @marjonaa_k
Download Telegram
ЮРАК СОҒЛОМ БЎЛИШИ УЧУН...

1. Эрта саҳарда анор, тушда пиёзли овқат, кечқурун ухлаш олдидан асал ейилса, қон кўз ёшидек тиниқ бўлади. Бу, юрак фаолият учун жуда зарур.
2. Буғдой кепаги қўшиб тайёрланадиган нон, суюқ бўтқа, атала ейиш юрак хуружига қарши фойда беради.
3. Юрак ўйноғида, бош айланишида лимоннинг нафи тегади.
4. Юраги хаста одам кишмиш узуми пишган мавсумда ҳар куни ундан иложи борича кўпроқ еса, шифо топади.
5. Юрак фаолиятини яхшилаш учун зира солинган овқат, ёнғоқ, шолғом димламаси, мўмиё, кунжут ёғи, тут меваси истеъмол қилиш, заъфарон солинган чой ичиб туриш керак.
6. Қуритилган ўрикдан 500 грамм олиб, 3 литр идишга қайноқ сув билан дамланади. Бу ўрик шарбатидан кунига 3 маҳал овқатдан ярим соат олдин бир пиёла ичилади.
7. Беҳи уруғини янчиб истеъмол қилиш юрак хасталигига даво.
8. Помидор юрак фаолиятини яхшилайди.
9. Кўк чой қонни суюлтиради, томирларни кенгайтиради, қон юришини яхшилайди.
БРОККОЛИ САРАТОННИНГ ОЛДИНИ ОЛАДИ

Брокколи гулкарамнинг яшил тури бўлиб, ҳам арзон, ҳам фойдалидир.
У иммунитетни кўтариб, организмни қаришдан сақлайди. Унда С витамини кўп бўлгани учун саратоннинг олдини олишда муҳим воситадир.

Брокколидаги кальцийга тўйинган Д витамини суякларни мустаҳкамлайди. Кексаларга хавф соладиган остеопороз (суяк синувчанлиги)нинг олдини олишга ёрдам беради.

Танамиздаги зарарли моддаларни ҳайдаш хусусияти, дармондори ва микроунсурларга бойлиги учун парҳез таомларда кўп ишлатилади. Ундан тайёрланган шўрва шифобахшлиги, ҳазми осонлиги билан аҳамиятлидир. Бу шўрвани тайёрлашга бор йўғи 30 дақиқа кетади.

Тайёрлаш қуйидагича:
Тозаланган картошка тўртбурчак шаклда тўғралади. Пиёз ва саримсоқпиёз ҳам майдаланади. Брокколи ювилиб, гуллари ажратилади. Танаси ташлаб юборилмай, сомонча шаклда кесилади.
Ҳамма масаллиқлар қайнаб турган сувга солинади. 30 дақиқадан сўнг шўрва тайёр бўлади. Озроқ туз солиб, фантазиянгизга қараб дасутрхонга тортиш мумкин.
Брокколи карамини кайнаб турган сувда 4 дакика кайнатиб олинади. Помидор, чеснок, кукатлардан тайёрланган соусга солиб аралаштирилади. Устидан озроқ салат ёғи соласиз.қандли диабетда фойдали.
Қовоқ уруғи
Қуруган қовоқ уруғларини 8 соат сувда қуйилади. 8 соатдан сунгра сув тукиб ташланади ва илиқ сув қушиб, блендерда майдаланади. Сутга ухшаган ичимлик хосил булади. Сузиб олгач ичилади. Жигар, буйрак, юрак касалликларида жуда фойдали. 2 ош қошиқ қовоқ уруғи, 200 мл сув.
​​Бурун қонаганда…

Бурун қонаган вақтда бошни ортга эгиш керак дейишади. Лекин ҳеч қачон бундай қилманг!

Чунки қон ошқозонга тушиб, оғир ҳолатларга олиб келиши ёки нафас йўлига тушиб, бўғилиб қолиш мумкин. Бундай ҳолатда бурунни қаттиқ сиқиб, бошни олдинга эгиб, оғиз билан нафас олиш лозим. Бурунни юқори қисмига муз қўйиш керак.
СЕПКИЛГА ҚАРШИ МЕВА-САБЗАВОТЛАР

Сабзи, бодринг, юмалоқ карамни тозалаб ювиб, тўғраб, аралаштирилади ва унга озроқ туз қўшилади. Эзиб, аччиқ сув билан хом салат қилиб еса, юздаги доғ ва сепкилни сийраклаштиради.
Пиёз уруғининг ширасини чиқариб, ҳар оқшом юзга чапланса, сепкил камаяди.
Олма, апельсин ва жилонжийдани доим еб туриш сепкилдан халос бўлишда ёрдам беради.
100 гр ўрик мағзи билан ярим ошқошиқ тузни толқон қилиб, озроқ қайноқ сувга аралаштирилади. Уни ҳафтада 2 ёки 3 маҳал юздаги доғга чапланади.
Юзни гуруч суви билан ювиб туриш ҳам сепкилдан фориғ бўлишда ижобий натижа беради.
Шунингдек мошни ун каби майдалаб асал ёки қатиққа кушиб юзга 20 мин. га суртилади.
Водород пероксидга озроқсув қушиб пахта билан артилади. Водород пероксид(перикс) 3 % аптекада сотилади
Бодомнинг фойдали жиҳатлари хусусида

🌷Ёнғоқ бодомга қараганда тезроқ ҳазм бўлади. Ширин бодом намликка мойил бўлса, аччиқ бодом қуруқдир.

🌷Ширин бодом яхши озиқдир, аммо кучли эмас. Бодом ёғи бодомнинг ўзига қараганда ҳазми енгилроқдир.

🌷Аччиқ бодом сепкил, нуқтали қонталаш, излар ва офтобдан қорайишга қарши қўлланилади. У юздаги ажинларни ҳам йўқотади. Аччиқ бодом илдизи қайнатиб қўйилганда, сепкилга қарши кучли воситадир. Шунингдек, у буйракдаги тиқилмаларни очади, тошларни майдалайди.

🌷Ширин бодом эса семиртиради. Бодомни асал билан қўшиб, яралар ва учуққа малҳам бўлади.

🌷Бодом қулоқ оғриши ва ғувиллашида фойда қилади, айниқса аччиқ бодомнинг ёғи ва унинг шундайлигича янчилгани фойда қилади.

🌷Бодом дарахти илдизини майда туйиб, сирка билан қўшиб, пешонага қўйилса, бош оғриғини қолдиради.

🌷Бодом ёғи буғдой крахмали билан қўшилганда, қон туфлашга, чўзма йўтал, астма ва зотилжамга фойда қилади.
СИЛ ДАВОСИ - БЕҲИ

Беҳи мевасидан дарча очиб, ичини тозаланг. Унга қўй қуйруғи ва асал тўлдириб, устини кесиб олинган бўлаги билан ёпинг.
Буғда пишириб, бир неча ой еб турсангиз сил (туберкулёз) хасталигидан шифо топасиз.
БЕЛ ОҒРИМАСИН ДЕСАНГИЗ...

Ёш ўтган сари, қолаверса, совуқ ҳаво туфайли белда оғриқлар пайдо бўлиб туради. Ана шундай пайтларда қуйидаги тавсиялардан фойдаланишингиз мумкин:
• 1 ошқошиқ қуритилган қизилпойча (зверобой) ўсимлиги 1 стакан қайноқ сувда дамланади. 15-20 дақиқа тиндирилади. Ана шу дамламада намланган мато иссиқ ҳолатда белга боғлаб қўйилади. Устидан целлофан пакет билан ўралади. Бир соатдан сўнг компресс ечиб олинади.
• 1 ошқошиқ қуритиб майдаланган лавр япроғи 1 стакан исталган турдаги ўсимлик ёғига солинади ва 30 дақиқа давомида сув буғида иситилади. Совигач, оғриётган соҳага суртилади.
ҚОВУҒДА ТОШ БЎЛСА...

Сабзи уруғи ун ҳолига келгунча туйиб янчилади. Ҳосил бўлган кукундан кунига 3 маҳал, овқатланишдан олдин 1 гр.дан озгина совуқ сувга аралаштириб ичилади.
Муолажа давомийлиги — 12 кун. 3 кунлик танаффус билан ичиш такрорланади.

Бир боғ петрушка ўти 800 мл сувга солиниб, 8-10 дақиқа қайнатилади. Иссиқ ҳолатда термосга солиб қўйилади. Ҳар 1,5 соатда 100 мл.дан ичиб турилади. Муолажа қайнатма тугагунча давом эттирилади.
Ҳар гал дамлама ичиб бўлингач, оғиз чайиб турилади. Сабаби петрушкадаги калий тиш эмалини емириши мумкин.

1-2 ошқошиқ майин эзилган наъматак илдизи 400 мл сувга солинади. 20 дақиқа паст оловда қиздирилади. 30 дақиқа тиндирилади. Кунига 3 маҳал овқатланишдан 30 дақиқа олдин 100 мл.дан ичиб турилади. Муолажа давомийлиги 10 кун.
ҲУСНБУЗАРНИНГ
ДАВОЛАРИ

Муолажа: 3 ош қошиқ асал ва 1 чой қошиқ долчин (корица) бирор идишга солиб, яхшилаб аралаштирилади. Тайёр аралашма ухлашдан олдин ҳуснбузарларга суртилади ва эрталаб илиқ сувда ювиб ташланади. Қарабсизки, 2 ҳафтадан кейин ҳуснбузарлардан асар ҳам қолмайди. Даволаниш жараёнида сут истеъмолини таомномадан олиб ташлаш керак. Негаки сут ҳуснбузарлар пайдо бўлишига замин яратаркан. 
Исириқ
Исирикнинг уруғи пишиб етилган, қуритилган ва яхши майдаланганини сигарет қилиб чакилса қондаги қанд миқдорини пасайтиради.
Мева ва сабзавотлар ўз рангига кўра организмда турлича вазифаларни бажаради:

— оқ маҳсулотлар — иммунитетни мустаҳкамлайди; 🥚
— қизил маҳсулотлар — юрак-қон томир тизимига мадад бўлади;🍓
— оловранг маҳсулотлар — саратонга қарши профилактика; 🍊
— яшил маҳсулотлар — организмни токсинлардан тозалайди; 🥝
— сариқ маҳсулотлар — тери ҳолатини яхшилайди, руҳиятни тиклайди; 🍋
— сиёҳранг маҳсулотлар — турли ўсмаларнинг пайдо бўлишига тўсқинлик қилади.🍇
Топинамбур(ер ноки)
Соки иммунитетни оширади. Кунига 3 махал 100 г дан овкатдан олдин ичилади.
Қон қуюлганда

Оддий олма сиркаси (уксус) қон қайишқоқлигини пасайтиришга ёрдам бераркан. 2 ош қошиқ олма сиркаси 200 мл илиқ сув билан аралаштирилади. Ушбу аралашма оч қоринга фақат эрталаб кунига бир маҳал қабул қилинади. Муолажа давомийлиги — 2-3 ой.
Тиш оғриқларида ва милклар қонашига қуйидаги аралашма ёрдам беради: 1 чойқошиқ қора чойга 1 дона майдаланган саримсоқ пиёз ва 1 стакан қайнаган сув қуйилади. Докадан ўтказилади ва кунига 2-3 марта оғиз бўшлиғи 15 дақиқа давомида чайилади.
КАШНИЧ – ИСИТМАНИ ТУШИРАДИ

3 ошқошиқ майдаланган кашнич кўкати 1 стакан қайноқ сувда дамланади. 15 дақиқа тиндириб қўйилади.
Сўнгра дока ёрдамида сузиб олинади.

Кунига 3-4 маҳал оч қоринга икки ошқошиқдан ичилади.
Давомийлиги 1-2 кун.
КАШНИЧ (кинза) – ИСИТМАНИ ТУШИРАДИ

3 ошқошиқ майдаланган кашнич кўкати 1 стакан қайноқ сувда дамланади. 15 дақиқа тиндириб қўйилади.
Сўнгра дока ёрдамида сузиб олинади.

Кунига 3-4 маҳал оч қоринга икки ошқошиқдан ичилади.
Давомийлиги 1-2 кун.
КАШНИЧ (кинза) – ИСИТМАНИ ТУШИРАДИ

3 ошқошиқ майдаланган кашнич кўкати 1 стакан қайноқ сувда дамланади. 15 дақиқа тиндириб қўйилади.
Сўнгра дока ёрдамида сузиб олинади.

Кунига 3-4 маҳал оч қоринга икки ошқошиқдан ичилади.
Давомийлиги 1-2 кун.
ИССИҚ ОВҚАТДАН ТИЛ КУЙСА

Қайноқ овқат еб, тилингизни куйдириб олган бўлсангиз, ўша ерга дарҳол бир чойқошиқ шакар босинг. Оғриқ тезда қолади.