IMOM XATIB_UZ
1.03K subscribers
2.41K photos
261 videos
19 files
1.92K links
🔘 Қуръон оятлари
🔘 Саҳиҳ ҳадислар
🔘 Ҳикматли сўзлар
🔘 Аудио маърузалар
🔘 Ибратли ҳикоялар
🔘 Расм ва бошқалар...

Аҳли сунна вал-жамоъа, Ҳанафий мазҳаби

👤 @xatib_uz
“Волидаи Абдулазизхон” жомеъ
масжидининг телеграмдаги расмий саҳифаси
Download Telegram
@xatib_uz | #Дуо

​​ЖУМЪА КУНИДА ДУО ҚИЛАЙЛИК!!!

Ё Аллоҳ!
Бизга раҳматинг эшикларини, ризқинг хазиналарини, бандаларинг қалбларини очгин. Ўзингдан бошқа бирортанинг қўлига ҳожатимизни тушириб қўймагин!

Ё Аллоҳ!
Беморларимизга шифо, қарздорларимизга нажот бергин, мушкули борларнинг мушкулини осон, ҳожатмандларнинг ҳожатини раво қилгин, мусофирларнинг сафарларини бехатар, ўзларини истиқоматда бардавом қилгин.

Ё Аллоҳ!
Фарзанд талабидагиларга кўзларини қувонтирадиган зурриёдлар, илм талабидагиларга фойдали илм бергин, оила қурмоқчи бўлганларга солиҳ-солиҳа жуфтларни рўбарў қилгин.

Ё Аллоҳ!
Бизни тўсатдан азобламагин.
Ғафлатга ботган пайтимизда жонимизни олмагин.
Ўлимимиздан олдин бизга гуноҳларимиздан тавба қилиб олишимиз учун муҳлат бергин.
Хотимамизни гўзал қилгин.

Ё Аллоҳ!
Йўқотганларимизни мағфират этгин. Ажрларини кўпайтириб бергин.
Хатоларини ўчириб юборгин.
Қабрларини нурга тўлдириб, жаннат боғларидан бир боғча қилгин.

Ё Аллоҳ!
Дуоларимизни фаришталарнинг
дуо қиладиган пайтларига мослаштириб қўйгин ва ижобат қилгин.

Яқинларингизга ҳам эслатинг!


➡️ Манзилимиз: @xatib_uz
@xatib_uz| #дуо

Роббим! Сен билан учрашишга ҳеч нарса тайёрламаган ҳолимда умрим тугаб қолишидан қўрқаман.
Аллоҳим! Муроду мақсадим Сени рози қиладиган амаларни қилиш бўлсин, қалбимни Сени норози қиладиган ишлардан буриб қўйгин!

«اِلَهِي أَنْتَ مَقْصُودِي وَرِضَاكَ مَطْلُوبِي»

Илоҳим! Ўзингсан мақсадим, ризоингдир матлабим.

➡️Манзилимиз: @xatib_uz
Момоқалдироқ гумбурласа, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма, лаа тақтулна би ғодобик, ва лаа туҳликнаа би 'азаабик, ва 'аафинаа қобла заалик» деб дуо қилардилар.

@xatib_uz | #дуо

Дуонинг маъноси:
« Аллоҳим, бизларни ғазабинг ила ўлдирма, азобинг билан ҳалок қилма ва бундан аввал бизни авф қилгин»

➡️ Манзилимиз: @xatib_uz
@xatib_uz|#дуо

Сунан» соҳибларининг ривоятида:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон таомланишдан фориғ бўлсалар: «Бизни едирган, ичирган ва мусулмонлардан қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин», дер эдилар», дейилган.

➡️ Манзилимиз: @xatib_uz
@xatib_uz | #Дуо

Аллоҳдан Жаннатни сўрасангиз, «Аллоҳим, Сендан жаннат сўрайман», деб айтманг, чунки дўзахга тушиб, кейин жаннатга кирадиганлар ҳам бор.
«Аллоҳим, ҳисоб-китобсиз, азоб-уқубат кўрсатмай жаннатга дохил қил», деб
дуо қилинг.

➡️ Манзилимиз: @xatib_uz
@xatib_uz|#дуо

Ғамгин ҳолатда ва тушкунликка тушганда ўқиладиган дуо

“Йа Ҳалийму йа Алийм, йа Алиййу йа Азийм” дуосининг фазилати


Муторриф ибн Мусъаб айтадилар: “Мен халифа Мансурнинг ҳузурига кирсам, у ғамгин ва хафа ҳолатда экан. Айрим яқин инсонларидан жудо бўлгани сабаб, ҳатто сўзлашмай қўйган экан. У менга: “Эй Муторриф! Мен мусибатга дучор бўлдим. Бу балони Аллоҳдан бошқа ҳеч ким бартараф қила олмас. Аллоҳ бу мусибатни даф қилишини сўрашим учун бирон дуо борми? Мен уни ўқиб юрардим”, деди.

Мен: “Эй мўминларнинг амири! Муҳаммад ибн Собит менга Амр ибн Собит ал-Басрийдан ривоят қилиб гапириб берган. “Басралик бир кишининг қулоғига пашша кириб кетиб, қулоқ пардасигача етиб борди. У оғриқдан қийналиб, кечасию кундузи ухлолмай қолди. Шунда Ҳасаннинг яқинларидан бир киши: “Саҳоба Ало ибн Ҳазрамийнинг дуоларини ўқигин, чунки Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари ушбу дуони саҳрода ва денгизда сўраб дуо қилганларида, Аллоҳ таоло уларни машаққатдан халос қилган”, деб айтган эди, у киши: “Аллоҳ раҳм қилсин, у қанақа дуо?” деди. Шунда мен у кишига қуйидаги ривоятни айтиб бердим:

“Ало ибн Ҳазрамийни Баҳрайнга юборилди. У киши саҳрони юриб бораркан, жуда қаттиқ чанқоқ ва сувсизликдан ўлар ҳолатга келди. Шунда у зот уловдан тушди ва  икки ракат намоз ўқиди. Сўнгра: “Йа Ҳалийму, йа Алийм, йа Алиййу, йа Азийм, исқинаа” (Эй Ҳалим, эй Билувчи, эй Олий ва эй Буюк Зот, бизни сув билан суғор, ташналигимизни қондир) деб дуо қилганди, бирдан қушнинг қанотига ўхшаб кетадиган булутлар пайдо бўлиб, гумбурлай бошлади. Сўнгра ёмғир ёға бошлади, биз идиш ва мешкобларимизни тўлдириб олдик. Йўлимизда давом этиб, денгиз қирғогидаги кичик кўрфазга етиб келдик. У ерда ҳеч қимирлашни иложи йўқ эди. Сузиб кетишимиз учун кемаларимиз ҳам йўқ эди. У киши икки ракат намоз ўқиб: “Йа Ҳалийму йа Алийм, йа Алиййу йа Азийм, ажизнаа” (Эй Ҳалим, эй Билувчи, эй Олий ва эй Буюк Зот, бизни бу ердан ўтказиб юбор), деб айтдилар. Сўнгра отнинг тизгинидан ушлаб: “Аллоҳнинг исмини айтиб бу ердан кечиб ўтинглар”, дедилар.

Абу Ҳурайра: “Биз сувнинг устидан юриб ўтдик. Аллоҳга қасамки, бизни на оёқларимиз, на маҳсиларимиз ва на оёқ кийимларимиз ҳўл бўлган эди. Ўша пайтда қўшин тўрт минг отлиқдан иборат  эди”, деб айтдилар”.
Ибн Абу Дунё, Лалкаий ва Ибн Абу Шайбан мусаннифларида баъзи қисқартириш ва қўшимчалар билан ривоят қилишган.

Ҳалиги қулоғига пашша кириб кетган киши ҳам ушбу дуони ўқиган эди, қулоғидан пашша чиқиб, ўз ҳолига келди.

Халифа Мансур ҳам қиблага қараб, ушбу дуо билан сўрай бошлади. Бироз фурсат ўтиб, менга юзланди ва: “Эй Муторриф, Аллоҳ мендаги ғамни аритди”,  деб овқат келтиришларини амр қилди ва мени ҳам таклиф этди, бирга ўтириб тановвул қилдик.

“Ёқимсиз нарсаларни бартараф қилиш ва бало офатдан қутулишда дуонинг аҳамияти” номли китобдан.

Биз ҳам ҳаётда қандайдир муаммо ва тўсиқларга дуч келиб: “Йа Ҳалийму йа Алийм, йа Алиййу йа Азийм”, деб айтиб, ўша муаммони кўтаришини Аллоҳдан астойдил ва чин ихлос билан сўрасак, иншааллоҳ У Зотнинг ёрдами билан муаммолардан халос бўламиз.

➡️ Манзилимиз: @xatib_uz
​​#Дуо

ТАҲАЖЖУД ДУОСИ

• Аллоҳим!
Ёстиғим жойнамоз, уйқум намоз, ҳар нафасим зикр бўлсин!
• Аллоҳим!
Бошимдан оёғимга қадар, ёшлигимдан бугунимга қадар, ҳаётимдан мамотимга қадар барча гуноҳларим учун тавба қилдим!
• Аллоҳим!
Ўлим ҳақдир, Азроил алайҳис саломни менга табассум ила юзлантир!
• Кўзим нурини, ақлим шуурини, қўл ва оёғим кучини, бутун вужудим қувватини олиб қўйма, Аллоҳим!
• Назарим ибодат, сукутим тафаккур, сўзларим зикр бўлсин!
• Кўз очиб юмгунга қадар бизни ўз нафсимизга ташлаб қўйма, Аллоҳим!
• Ҳар нафасда тилимни зикрдан, қалбимни шукрдан ва ақлимни фикрдан айирма, Аллоҳим!
• Оиламга ёмонлик истаганларга Ўзинг кифоя қил!
• Пасткаш номардлардан бизни узоқ тут!
• Гуноҳлари авф этилган сиддиқлардан бўлишимизни насиб эт!
• Бизни уларнинг суҳбатига, зикр халқаларига восил айла!
• Аллоҳим!
Онадан туғилгандек пок ҳолда Сенга юзланишимиз учун Ўзингга илтижо қиламиз.
• Бизларни солиҳ қулларингдан айла!
• Амал дафтаримизда савоби тўхтамайдиган амаллардан ёзилишини насиб эт!
• Наъим жаннатинг ворисларидан бўлишимизга Ўзинг кўмак бер!
• Ота-онамни Ўзинг авф эт!
• Устозларимни раҳматингга ноил айла!
• Қабрда юзимни қаро қилиб қўйма, Аллоҳим!
• Бу дунёда ичганимиз зам-зам, у дунёда эса кавсар бўлсин!
• Бу дунёда юрган йўлимиз ҳидоят, у дунёда эса сирот бўлсин!
• Бу дунёдан олганимиз гўзал ахлоқ, у дунёда эса бароат бўлсин!
• Бу дунёда кирган еримиз Маккаю Мадина, у дунёда эса жаннату Аъло бўлсин!
• Бу дунёда зиёратларимиз Байтуллоҳ, равзаи мутоҳҳара, Қуддусу Шариф, Арофат, Мино ва Муздалифа, у дунёда эса Пайғамбарлар мажлиси бўлсин!
• Бу дунёда назаримиз Каломинг, у дунёда эса Жамолинг бўлсин!
• Икки дунёда тақво, солиҳ амал ва гўзал ахлоқ ҳамроҳимиз бўлсин!
• Зурриёдларимиздан дунёда кўз-қувонч, охиратда эса иззат тожи олайлик, Аллоҳим!
• Дастурхонимиз илм, суҳбатдошимиз олимлар бўлсин!
• Бу дунёда дўстларимиз ҳақ аҳли ва ғариб-мискинлар, у дунёда эса Пайғамбарлар жамоаси бўлсин!
• Дунёда иззат билан яшашни, вафотда шаҳодат билан кетишни, қайта тирилишда ҳисобсиз жаннатга киришимизни насиб айла, Аллоҳим!
• Уммати Муҳаммадга иззатини қайтариб бер, қайтариб бер, қайтариб бер, Аллоҳим!
• Ўзинг Қодиру мутлоқсан, Аллоҳим!


@xatib_uz
​​@xatib_uz | #дуо

Сажда пайти отам йиғлаб Раббисига шундай деди: "Аллоҳим, мен Сендан ортимдаги боламдек енгил ҳаёт сўрайман!".

Айман Ёғий

➡️ Манзилимиз: @xatib_uz
@xatib_uz|#дуо

ЖУМЪА КУНИДА ДУО ҚИЛАЙЛИК!!! 🤲🤲🤲

Ё Аллоҳ!
Бизга раҳматинг эшикларини, ризқинг хазиналарини, бандаларинг қалбларини очгин. Ўзингдан бошқа бирортанинг қўлига ҳожатимизни тушириб қўймагин!

Ё Аллоҳ!
Беморларимизга шифо, қарздорларимизга нажот бергин, мушкули борларнинг мушкулини осон, ҳожатмандларнинг ҳожатини раво қилгин, мусофирларнинг сафарларини бехатар, ўзларини истиқоматда бардавом қилгин.

Ё Аллоҳ!
Фарзанд талабидагиларга кўзларини қувонтирадиган зурриёдлар, илм талабидагиларга фойдали илм бергин, оила қурмоқчи бўлганларга солиҳ-солиҳа жуфтларни рўбарў қилгин.

Ё Аллоҳ!
Бизни тўсатдан азобламагин.
Ғафлатга ботган пайтимизда жонимизни олмагин.
Ўлимимиздан олдин бизга гуноҳларимиздан тавба қилиб олишимиз учун муҳлат бергин.
Хотимамизни гўзал қилгин.

Ё Аллоҳ!
Йўқотганларимизни мағфират этгин. Ажрларини кўпайтириб бергин.
Хатоларини ўчириб юборгин.
Қабрларини нурга тўлдириб, жаннат боғларидан бир боғча қилгин.

Ё Аллоҳ!
Дуоларимизни фаришталарнинг дуо қиладиган пайтларига мослаштириб қўйгин ва ижобат қилгин.

➡️ Манзилимиз: @xatib_uz
@xatib_uz|#дуо

- Роббим! остонангга ўзимдан шикоят қилиб келдим. Гунохларимдан шикоят қилиб келдим.
- Сенга берган аҳдимга вафо қилишимга куч қувват бергин. Ўзинг мадад бериб турмасанг тойилиб кетаман.
- Бу муқаддас диёрга келувчиларни дуоларини ижобат, ибодатларини мақбул этгин.
- Ўзингга махбуб бўлган бу муқаддас шаҳарларни ва аҳлини ёмон кўрувчиларни қадамини бу маконларга йўлатмагин.
- Юртимни ва юртимда яшаб турган инсонларни ҳаётини бунданда фаровон қилгин. Ўзинг рози бўладиган шаклда ҳаёт кечирмоқлигимизни насиб айлагин. Амийн я Робб!!!

Хайрли тун.....

➡️ Манзилимиз: @xatib_uz
@xatib_uz|#дуо

Гарчи Уҳуд тоғича қарзингиз бўлса ҳам...

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳуга шундай дедилар: “Эй Муъоз, сенга бир дуо ўргатайми? Агар шу дуони қиладиган бўлсанг, Уҳуд тоғича қарзинг бўлса ҳам, Аллоҳ таоло у қарзингни адо қилишда ёрдамчинг бўлади”, – деб қуйидаги дуони таълим берганлар.

اللهم مَالِكَ الْمُلْكِ تُؤْتِي الْمُلْكَ مَنْ تَشَاء وَتَنْزِعُ الْمُلْكَ مِمَنْ تَشَاء وَتُعِزُّ مَنْ تَشَاء وَتُذِلُّ مَنْ تَشَاء بِيَدِكَ الْـخَيْـر إِنَّكَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ . رَحْـمَانَ الدُّنْيَا وَالْآخِرَةِ وَ رَحِيمَهُمَا تُعْطِي مَنْ تَشَاء مِنْهَا وَ تَمْنَعُ مَنْ تَشَاء ، اِرْحـَـمْنِـي رَحْـمَةً تُغْنِينِـي بِهَا عَنْ رَحْمَةِ مَنْ سِوَاكَ.

Дуо: Аллоҳумма, мааликал мулки туътил мулка ман ташаа ва танзиъул мулка минман ташаа. Ва туъиззу ман таша ва тузиллу ман ташаа. Биядикал хойр. Иннака ъала кулли шайин қодиир. Роҳмаанад дунйаа вал ахироҳ. Ва Роҳиимаҳумаа. Туътии ман таша минҳаа ва тамнаъу ман ташаа. Ирҳамнии роҳматан, туғниинии биҳаа ъан роҳмати ман сиваак.

Маъноси: Аллоҳим, барча мол-мулкларнинг ягона соҳиби ўзингсан. Хоҳлаганинга мол-мулкни берасан, хоҳлаганингдан уни оласан. Хоҳлаганингни азиз қиласан. Хоҳлаганингни хор қиласан. Яхшилик сенинг қўлингдадир. Сен барча нарсага қодир Зотсан. Сен дунё ва охиратда раҳмат соҳибисан. Хоҳлаган бандангни Ўз раҳматинг ила сийлайсан. Хоҳлаган банданг бу бахтдан мосуво бўлади. Аллоҳим, менга Сендан бошқани марҳаматига ҳожат қолдирмайдиган раҳматингни бергин.

ДЎСТЛАРИЗГА УЛАШИНГ!

➡️ Манзилимиз: @xatib_uz
@xatib_uz|#дуо

Суннатда келган оқшом кирганда ўқиладиган дуолардан:

أَمْسَيْنَا عَلَى فِطْرَةِ الْإِسْلَامِ، وَعَلَى كَلِمَةِ الإِخْلَاصِ، وَعَلَى دِينِ نَبِـيِّنَا مُحَمَّدٍ، وَعَاـَى مِلَّـةِ أَبِينَا إِبْـرَاهِيـمَ، حَنِيفاً مُسْلِماً وَمَا كَانَ مِنَ الْمُشْرِكِينَ

“Ислом фитратига кўра, ихлос калимасига кўра, набиййимиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васалламнинг дийнига кўра, отамиз Иброҳим миллатига кўра оқшомга кириб келдиик. У киши (Иброҳим) хақ йўлдан тоймаган, мусулмон бўлган эдилар, мушрик бўлмаганлар”.

(Аҳмад, Насоий, Термизий ривояти).

➡️ Манзилимиз: @xatib_uz
@xatib_uz | #Дуо

"Албатта, Аллоҳ сахий ва ҳаё эгаси. У Ўзи учун қўлларини кўтариб, дуо қилиб турган кишини умидсиз, қуп-қуруқ қайтармоқдан ҳаё қилади".

«Эй (доимо) тирик, эй (доимо) қоим турувчи Зот. Сенинг раҳматинг ила ёрдам сўрайман, менинг барча аҳволимни яхшила ва мени кўз очиб юмгунчалик фурсатга ҳам ўз нафсимга топшириб қўйма».

➡️ Манзилимиз: @xatib_uz
@xatib_uz | #Дуо

Иймон сустлашиб, ибодатга танбал бўлиб қолсанг, ушбу
дуони кўп айтгин:

اللهُمَّ لا تجعلْنِي شَقِيًّا ولا محْرُومًا

«Аллоҳумма лаа тажъалний шақийян ва лаа маҳруман».
Маъноси: Аллоҳим! Мени бадбахтлардан, маҳрумлардан қилиб қӯйма, омин!


➡️ Манзилимиз:
@xatib_uz
@xatib_uz | #Дуо

«Аллоҳумма бика асбаҳнаа ва бика амсайнаа ва бика наҳйаа ва бика намуту ва илайкан нушур»

Маъноси:
Аллоҳим, Сенинг номинг ила тонг оттирдик, Сенинг номинг ила кеч киргиздик. Сенинг номинг ила тириламиз ва Сенинг номинг ила ўламиз. Ва Сенга қайтажакмиз

http://t.me/xatib_uz
@xatib_uz | #Дуо_вақти

🤲 Солиҳлардан бири деди:
"Жума куни аср билан шом орасида дуо қилганимда Раббим дуоларимни ижобат қилаверганидан, ҳатто Роббимдан бирон нарса сўрашга уяладиган бўлиб қолдим".

🤲 Фазл ибн Фазола жума куни аср намозини ўқигач, масжиднинг бир чеккасига бориб ўтирар ва то қуёш ботгунича дуо қилишдан тўхтамас эдилар.

🤲 Саид ибн Жубайр аср намозини ўқигач, то қуёш ботгунига қадар ҳеч ким билан гаплашмас, яъни дуо билан машғул бўлар эдилар.

🤲 Салт ибн Бистомнинг кўзлари ожиз бўлиб, кўрмай қолганида биродарлари жума куни аср намозидан кейин ўтириб у кишининг ҳаққига дуо қилишди. Қуёш ботишидан олдин бир аксиргач, кўзлари яна кўра бошлади.

🤲 Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ дедилар:
"Бу соат асрдан кейинги охирги соат бўлиб, уни умматнинг барча тоифалари улуғлайдилар".

http://t.me/xatib_uz
@xatib_uz | #Дуо

Бугун яхши кўрган кишиларингиз ҳаққига кўпроқ ғойибона дуо қилишга ҳаракат қилинг. Чунки дўстларингиздан қайси биридир машаққат ва ташвишга йўлиққан бўлиши мумкин. Эҳтимол сиз билмаган ҳолда ғойибдан қилган дуойингиз сабаб унинг мусибати арир. Олдинги солиҳи салафлар намоздаги саждаларида етмишга яқин биродарларини дуо қилишган экан.

http://t.me/xatib_uz
الدعاء مخ العبادة-Дуо ибодатнинг миясидир
@taqvotvofficial
#хатмона #дуо #аудио

الدعاء مخ العبادة
Дуо ибодатнинг мағзидир

"Волидаи Абдулазизхон" жомеъ масжиди
15.04.2022 йилги Рамазон

Хатмона дуосининг тўлиқ ҳолати

Эшитинг ва қалбларингиз юмшашига сабабчи бўлинг!

Юқори сифатда кўриш учун ушбу манзилга ўтинг:
https://youtu.be/NdnDNIWdWXk
———
Тақво ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин.
———
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатишни давом этинг!
Telegram | Facebook | YouTube | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#хатмона #дуо


Дуо ибодатнинг мағзидир

"Волидаи Абдулазизхон" жомеъ масжиди
15.04.2022 йилги Рамазон

Хатмона дуоси

Эшитинг ва қалбларингиз юмшашига сабабчи бўлинг!

Юқори сифатда кўриш учун ушбу манзилга ўтинг:
https://youtu.be/NdnDNIWdWXk
———
Тақво ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин.
———
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатишни давом этинг!
Telegram | Facebook | YouTube | Instagram
Forwarded from IMOM XATIB_UZ
Момоқалдироқ гумбурласа, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма, лаа тақтулна би ғодобик, ва лаа туҳликнаа би 'азаабик, ва 'аафинаа қобла заалик» деб дуо қилардилар.

@xatib_uz | #дуо

Дуонинг маъноси:
« Аллоҳим, бизларни ғазабинг ила ўлдирма, азобинг билан ҳалок қилма ва бундан аввал бизни авф қилгин»

➡️ Манзилимиз: @xatib_uz