"Хоразм ва хоразмликлар" расмий канали
1.54K subscribers
4.44K photos
831 videos
40 files
2.41K links
⭕️ Facebook: https://www.facebook.com/groups/khorezmian
⭕️ YouTube : https://youtube.com/channel/UC931hskiyMGUwdVSd9_Yiuw
⭕️ Instagram : http://www.instagram.com/xorazm_va_xorazmliklar

⭕️ Реклама ва ҳамкорлик учун : @Xorazmiyreklama_bot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️18+ видеода таъбни хира қилувчи лавҳалар бор.

Тошкентда эр хотинини ўлдириш билан тахдид қилиб, болаларининг ахлатини ейишга мажбурлабди. Воқеа 1 октябрь куни пойтахтнинг Мирзо Улуғбек тумани, Оққўрғон махалласида юз бергани айтилмоқда.

Аёлнинг сўзларига кўра, «эркак» ўша куни қизини ҳам уриб, ушбу жараённи видеога олишга мажбурлаган.

Каналимизга аъзо булиш учун ссылка 👉 https://t.me/xorazm_va_xorazmliklar
2020 йил 9 октябрь куни ўқувчилар учун эфирга узатиладиган телевизион ДАРСЛАР ЖАДВАЛИ

👉 1-синф
Телеканал: “National Geographic”

8:30 ― Математика
8:53 ― Ёзув
9:07 ― Инглиз тили
9:28 ― Француз тили

👉 2-синф
Телеканал: “National Geographic”

11:00 ― Математика
11:20 ― Инглиз тили
11:41 ― Француз тили

👉 3-синф
Телеканал: “National Geographic”

12:58 ― Математика
13:16 ― Инглиз тили
13:32 ― Француз тили

👉 4-синф
Телеканал: “National Geographic”

14:41 ― Математика
15:00 ― Инглиз тили
15:20 ― Француз тили

Изоҳ: 1-4-СИНФЛАР телевизион дарслари 16:35 дан бошлаб такрорий эфирга узатилади

👉 5-синф
Телеканал: “Eurosport”, “ТВЦ”

8:30 ― Математика
8:57 ― Тарих
9:15 ― Адабиёт

👉 6-синф
Телеканал: “Eurosport”, “ТВЦ”

10:32 ― Физика
10:57 ― Математика
11:18 ― Биология

👉 7-синф
Телеканал: “Eurosport”, “ТВЦ”

12:22 ― Физика
12:50 ― Геометрия
13:10 ― Биология

👉 8-синф
Телеканал: “Eurosport”, “ТВЦ”

14:15 ― Физика
14:37 ― Геометрия
14:52 ― Биология

Изоҳ: 5-8-СИНФЛАР телевизион дарслари 15:55 дан бошлаб такрорий эфирга узатилади

👉 9-синф
Телеканал: “Охота и рыбалка”, “Fashion TV”

8:30 ― Информатика
8:43 ― Алгебра
9:03 ― Рус тили
9:23 ― Кимё
9:42 ― Геометрия

👉 10-синф
Телеканал: “Охота и рыбалка”, “Fashion TV”

11:20 ― Физика
11:36 ― Инглиз тили
11:51 ― Адабиёт
12:10 ― Кимё

👉 11-синф
Телеканал: “Охота и рыбалка”, “Fashion TV”

13:43 ― Информатика
13:57 ― Кимё
14:33 ― Геометрия

Изоҳ: 9-11-СИНФЛАР телевизион дарслари 16:04 дан бошлаб такрорий эфирга узатилади
Государственный музей Востока.

Височно-налобное украшение бодом-ой.

Хива. Вторая половина 19-века.
Материал: позолоченное серебро, кораллы, бирюза.

ПС: Мая Хабибулина, Диёр Озодов📽

Хоразм тарихи, урф-одатлари, анъаналарини акс эттирувчи фото, видео материаллар булса биз билан бахам куринг!🙏🙏🙏

Биз билан алока 👇👇👇
@xorazmvaxorazmliklar

Каналимизга аъзо булиш учун ссылка 👉 https://t.me/xorazm_va_xorazmliklar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қарама-қарши йўналишда ҳаракатланган автомобилларнинг ўзаро тўқнашиши натижасида бир нафар инсон вафот этди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати
XIII асрга тегишли Кўхна Урганчдаги Нажмиддин Кубро макбараси ☝️🙏

ПС: Мая Хабибулина, Диёр Озодов📽

Хоразм тарихи, урф-одатлари, анъаналарини акс эттирувчи фото, видео материаллар булса биз билан бахам куринг!🙏🙏🙏

Биз билан алока 👇👇👇
@xorazmvaxorazmliklar

Каналимизга аъзо булиш учун ссылка 👉 https://t.me/xorazm_va_xorazmliklar
​​ДЕШОН ҚАЛЪАГА САЁҲАТ

1

Дешон қалъа эй Кўҳна Арк,
Салобатинг этмайин тарк,
Турадирсан мангуман деб,
Барг устига чиқариб барг.

Бунда Феруз излари бор,
Тўмариснинг қизлари бор,
Буюкларнинг руҳин алқаб,
Тунлар ўтиб, тонглар отар.

Полли дузчи чалади соз,
Куйдан-куйга ўтади роз,
Розки, халфа кўзида ёш,
Кўз ёшга киприги пардоз.

Гужумлари қатор, қатор,
Япроқлари чалади тор,
Қулоқ тутар қумрилари,
Булбуллари айтар ёр-ёр.

Нуриллабой сайилгоҳи,
Ичра неча-неча боғи,
Уфуради гул исларин,
Ёмғирлари саркаш ёғиб.

Шовуллайди ариқлари,
Чўлп-чўлп сузар балиқлари.
Каптарлари қанот қоқар,
Қизларининг бари пари.

Лапар саси дилга ёқар,
Ёзу кузу қишу баҳор,
Бахшиларин айтимлари,
Қальа узра қанот қоқар.

Саховатли дешон қалъа,
Ҳаловатли Дешон қалъа,
Дили нозик, елкаси кенг
Салобатли Дешон қалъа.

2

Хива мўътабар қалъадир,
Ва мушкин анбар қалъадир,
Ичон қалъа унинг кўрки,
Муслим, мунаввар қалъадир.

Хоразм бир қадим диёр,
Бошдан то оёғи зиё,
Ал-Хоразмий жадвалида,
Ер ва осмон ҳикмати жо.

Ал-Беруний илм шоҳи,
Оламни илғаб нигоҳи,
Айтиб бермиш ер юзин,
Бу тарафу нарёғин.

Дўст тутиниб Ибн Сино,
Илму Ҳикма деган зиё,
Масканида Берунийнинг,
Довотига қўймиш сиё.

Бургутлари қанот кермиш,
Тулпорлари дарё кечмиш,
Нур бўлсин деб Хлразмга,
Оллоҳ Полвон пирни бермиш.

Бугунига солсам назар,
У ёғи-ю, бу ёғи зар,
Бошидан то оёғини,
Бика Назар яйраб газар.

ХОТИМА

Бузруклар ётган тупроқ,
Савобга ботган тупроқ.

Қошида мен тиз чўкдим.
Зарра-заррасин ўпдим.

Азал табарррук ҳоклар,
Ётган еринда-да оқлар.

Эгиламан саломга,
Тилим келар каломга.

Аё, Яратган Эгам,
Ёдинг дилимга малҳам.

Йўқни бор этган ўзинг,
Борни яратган ўзинг.

Еру осмон сенингдур,
Жумла-жаҳон сенингдур.

Хивамизга нур бердинг,
Шукуҳ ва сурур бердинг.

Буюкларни яратдинг,
Номин ҳар ён таратдинг.

Уларни эл ёд этар,
Руҳларини шод этар.

© Эркин Самандар
​​#хоразм_ошхонаси

ХОРАЗМЧА КОВУРДОКЛИ ВА САРИЁГЛИ СУТБУРИНЧ (ширгуруч)

Сутбуринчи-сут ва бурунчдан тайёрланадиган севимли куюк таомларимиздан бири.
Сутбурунчига гарак буладиган масалликлар:
Оила сонина караб сут буринчига гетадиган махсулотлани купайтириб камайтириб пиширишиз мумкин.

0,5 кг бурунч
1 литр сут
1чой кошик туз
Кайласина:
200гр гушт
2 дона пиёз.
100гр сариёг.
Бурунчни тозаланиб 3-4марта ювамиз.
Козондаги сув кайногандан сунг, бурунчни казона соламиз. Бурунч чало пишгандан сунг сут бурунча сингиб гетишина кораб сутни 3-4 марта булиб булиб соламиз. Тез-тез кавлаб турамиз. Бурунч енчилиб, сутни шимиб олгандан сунг овкатимиз пиш ган хисобланади.
Хаммага ёкимли иштаха😋😋
Хивадиги Палван-Ахмат мачитининг ташки кўриниши . (Абдал Бобо) 1873 йил.☝️🙏

ПС: Мая Хабибулина, Диёр Озодов📽

Хоразм тарихи, урф-одатлари, анъаналарини акс эттирувчи фото, видео материаллар булса биз билан бахам куринг!🙏🙏🙏

Биз билан алока 👇👇👇
@xorazmvaxorazmliklar

Каналимизга аъзо булиш учун ссылка 👉 https://t.me/xorazm_va_xorazmliklar
​​ХИВА РЕВОЛЮЦИЯСИ
1919-1920


Шимолий отряд 29 декабрда Хўжаэлини эгаллади, 9 январ 1920 йилда эса Кўҳна Урганчни, Омон- қалъани ўз ичига Гўчмуҳаммаднинг 1000 талик аскарли қўшинини қўшиб олди. Харбий юришни давом эттириб Шимолий отряд Порсу, Бозор Кятни, 18 январда эса Тошховузни эгаллади, 23 январ 1920 йили икки отряд Тахта худудида бирлашди ва Жунаиднинг турғун жойи -Бадиркентни эгалладилар. Жунаиднинг ўзини эса бир қисм аскарлари билан қумга хайдаб юбордилар.
Жанубий отряд 1920 йил 1 феврал куни пойтахт Хивани жангсиз эгаллади. Улар Хива хони Саййид Абдулла Ғозийнинг тахтдан воз кечишга мажбур қиладлар ва Манифестга қўл қўйдирадилар. Хон мажбуран бошқарувни мажлис чақиригунга қадар беш кишидан иборат Муввақат революцион қўмита(Ревком) қўлига топширади. Унга аъзо бўлганлар, Тўрткўл Ёш Хиваликлар гуруҳи сардори Жуманиёз Султонмуродов, раис этиб Бобоохун Салимов, (Хива мажлиси раиси 1917й), бош диний уламо Жалол Охун ва туркман қабила бошлиқлари Гўчмухаммад ва Мулла Ораз Хожимамедовлар тайинланадилар. Улар Хон имзолаган Манифестни 4000 одам орасида ўқиб эшиттирдилар. 7 феврал 1920 йилда шўролар харбий армияси суверен Хива хонлигига бостириб киришганини полпред Г.Скалов ва Н.Солдатов халққа мурожаат қилиб "Хива хонлиги халқи диққатига" Жунаидхоннинг думини тугиш учун келдик деб уқтирадилар. Халққа Россия совет тузуми хеч ким билан уруш қилиш нийяти йўқлигини ва қўшнилар билан тинчлик ва осойишталикда яшамоқчилигини тушунтирадилар. Хоразм давлатига хеч қандай таҳдид солмаликларини ва ички ишларига аралашиш нийяти йўқлигини қайта қайта айтишади. Хива халқи ўзлари қайси йўлни танлашни биздан яхши биладилар, қандай давлат тузишлиги ўз қўлларида деб ишонтирадилар.
Хивага шўролар армиясининг бостириб кириши Туркистонда турли муносабатларни уйғотди. Маълум бўлишича Турккомиссия бундай масалани коллегияда хатто кўриб ҳам чиқмаган эди. !0 феврал 1920 йил қизил армиянинг туркман аскарлари билан биргаликда Хоразмда уюштираётган вахшийликлари хақидаги норозилик маълумотлари Турккомиссияга келиб тушади ва Турккомиссия бу тартибсизликларни ишини кўриш учун фавқулодда комиссия тузиб зудлик билан Г.Бройдо бошчилигида Хивага жўнатади. Ёш Хиваликлардан унга аъзо этиб Полвонниёзхожи Юсупов ва Ш Хасанов, Г.Бройдо ваколатли ва мухтор элчи сифатида сайланиб жўнатилади. Шу билан бирга улар Амударё бўлимида РСФСРнинг Хивадаги шўролар қўмитаси бошқаруви этиб тайинланадилар. Унинг умумий аъзолари сони 120 кишидан иборат эди.
Комиссия қарор чиқаради. Хивада революция уюштириш ишлари Туркман ва шўролар аскарлари тарафидан оқлаб бўлмас даражадаги зўрлашлар, босқинчилик ва талон-тарожлик қилганлар .Бошқарув состав бошчилигида ва унинг иштирокида уйлар ва қишлоқлар вайрона қилиниб йўқ қилинган, хатто Жунаид аскарларидан химоя қилиб, сақлаб қолинган қишлоқлар хам йўқ қилиниб ташланган. қизиллар армияси аъзолари сон-саноқсиз одамларни бесабаб отиб ташлаганлар, Хон саройини обдан тозлаб бор бурини олиб чиқиб сотганлар, шу билан бирга кўплаб аёлларга тажовуз қилганлар ва тахқирлаганлар. Асир тушган аёлларни номусига тегиб, рус аскарлари чўри сифатида ушлаб турганлар, кўпчилигини Петро-Александровск шахри бозорларига сотувга олиб чиққанликда айбли деб топилди. Қизил аскарларни отиб ташлаш билан қўрқитилгандан сўнг 100 та аскар 63 та асир аёлларни қайтиб берган.
Революциянинг бу мудҳиш қора тарафи Хивадан нарига чиқиб кетмади. Бу фактлар шўролар тарафидан Туркистонда хам Росияда хам махкам беркитилди. Хамда кўпчилик жазодан қутулиб қолди. 30 март 1920 йил ўз амалини суъистемол қилганликда айбланиб, Н.Шайдаков ва В Урядов хибсга олинди. Шайдаков декабрда оқлаб қўйиб юборилди. В. Урядов 10 йил турма жазосини ўтади. 25 апрелда қилган жиноий ишлари учун Шимолий отряднинг комвзводларидан бири Радионов отувга хукм қилинди.

"Осиё юрагидаги Революция"
чоп этилмаган қўлёзмадан парча.
​​Хоразм вилоятига прокурор тайинланди

Хоразм вилояти ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев, вилоят ҳокими Фарход Эрманов иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори лавозимида ишлаб келаётган Қудратходжаев Ботир Бахромович Хоразм вилоятига прокурор этиб тайинланди.

Ботир Қудратходжаев бунгача Тошкент шаҳри прокурори бўлган (2016−2017), ундан аввалроқ Сурхондарё вилояти прокурори вазифасини бажарувчи, вилоят прокурори бўлиб ишлаган (2014−2016).
У 2017 йил июнидан ҳозирга қадар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори лавозимида ишлаб келаётганди.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил февралидан ҳозирга қадар Хоразм вилояти прокурори лавозимида ишлаб келаётган Жаҳонгир Ҳотамов Наманганга прокурор этиб тайинланди.
Талабалар контрактини тўлаганда даромад солиғидан озод бўладими?

Ҳозир талабаларнинг контракт тўлаш жараёнлари бошланган. Ушбу жараёнлар мобайнида кўпчилик солиқ имтиёзи ҳақида савол бермоқда.

Солиқ кодексининг 378-моддаси 16-бандига биноан, Ўзбекистоннинг олий ўқув юртларида таълим олиш (ўзининг, 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг ёки эрининг (хотинининг) таълим олиши) учун йўналтириладиган солиқ солиниши лозим бўлган иш ҳақи ва бошқа даромадларига солиқ солинмайди.

Демак, қуйидаги 3 тоифанинг контракти учун ўтказилган иш ҳақларидан даромад солиғи ушланмайди:

1) фуқаро ўзининг контрактига ўтказса;
2) ота-оналар 26 ёшга тўлмаган фарзандининг контрактига ўтказса;
3) эр ёки хотин турмуш ўртоғининг контрактига ўтказса.

Бу нима дегани?

Масалан, ота ўз фарзандининг контракти учун иш ҳақининг бир қисмини, айтайлик 1 млн сўмини тўғридан-тўғри институт ҳисобига ўтказади дейлик. Бунинг учун институтдан шартнома (ҳисоб-рақам) олиб, ташкилот бухгалтериясига ариза бериб қўйиш керак. Бундай вазиятда агар ота 3 млн сўм ойлик олса, демак фарзандининг контракти учун ўтказган 1 млн сўмдан 12%лик даромад солиғи ушланмайди, фақат қолган 2 млн сўмдан солиқ олинади.

Изоҳ: юқоридаги 3 та тоифадан бошқаларнинг, масалан, ака-укаси, опа-синглиси, келини ёки бошқа шахсларнинг контракти учун иш ҳақидан тўлов ўтказилса ҳеч қандай имтиёз қўлланмайди.

Каналимизга аъзо булиш учун ссылка 👉 https://t.me/xorazm_va_xorazmliklar
Шовот, Қўшкўпир, Тупроккалъа, Хонқа, Хива, Урганч, Боғот туманлари ва Хива шахрининг айрим худудларида электр энергиясида узилишлар бўлиши мумкин.

Ҳурматли электр энергияси истеъмолчилари Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техникавий эксплуатация қилиш қоидаларига асосан жамият томонидан вилоятимизнинг


Шовот туманининг “Ойдин” маҳаллаласи,

Қўшкўпир туманининг “Кенагас”, “Довуд”, “Қорамон”, “Зарбдор”, “Машраб”, “Ўзбекистон”, “Шихмахшад”, маҳаллалари


Тупроккалъа туманининг “Хонка”, “Хива”, “Хазарасп”, “Гурлан” маҳаллалари,


Хонқа туманининг “Хонкаобод”, “Дурман”, “Маданиёр”,
“Эхтиром”, “Пахтагул” махаллалари,

Хива туманининг “Гандимиён”, “Поласултон” маҳаллалари,


Урганч туманининг “Хамид Олимжон” маҳалласи,

Боғот туманининг “Ўзбекистон”, “Навбаҳор”, “Боғистон” маҳаллалари

Хива шаҳрининг “Ичонкалъа”, “Ангарик”, “Тоза боғ”, “Шихлар” маҳаллаларида



жорий йилнинг 13 октябрь куни 11:00 дан 18:00гача жорий профилактика ишлари ўтказилиши сабабли электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлиши мумкин. Келтирилган ноқулайликлар учун Сиздан узр сўрайди.
"Хоразм ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Матбуот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Mendirman Jaloliddin" koʻp qismli badiiy filmining ilk tizeri.

Каналимизга аъзо булиш учун ссылка 👉 https://t.me/xorazm_va_xorazmliklar
Саидова Нурпашша, колхозница колхоза Сталина Кошкупырского района, собравшая в 1938 году 6 тонн хлопка.

Каналимизга аъзо булиш учун ссылка 👉 https://t.me/xorazm_va_xorazmliklar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида Хоразм вилоятида транспорт воситасини маст ҳолда бошқарган 1699 нафар ҳайдовчига нисбатан қонуний чора кўрилган. Вилоятда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилган чора-тадбирлар ва ўтказилган рейдлар тўғрисида ушбу лавҳада батафсил танишишингиз мумкин.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Каналимизга аъзо булиш учун ссылка 👉 https://t.me/xorazm_va_xorazmliklar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎞 Ўзбек ва турк киноижодкорлари ижоди туташган нуқта: “Мендирман Жалолиддин” сериали тақдимот маросимининг тўлиқ вариантини томоша қилинг

Каналимизга аъзо булиш учун ссылка 👉 https://t.me/xorazm_va_xorazmliklar
Хива, Шовот, Богот, Хазарасп, Хонка, Гурлан, Тупроккалъа туманлари ва Урганч шаҳрининг
айрим худудларида электр энергиясида узилишлар бўлиши мумкин.


Ҳурматли электр энергияси истеъмолчилари Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техникавий эксплуатация қилиш қоидаларига асосан жамият томонидан вилоятимизнинг


Хива туманининг Шомахулум, Парчанхос, Кушчи,
Каттабог, Ирдимзон маҳаллалари,

Шовот туманининг Огахий, Навруз, Бузкалъа,
Бешчикир, Ижтимоят маҳаллалари,

Богот Маънавият, Сохибкор, Қумбодоқ,
Кўхнабирлашув маҳаллалари,

Урганч шаҳрининг Янгиобод, Янги Ашхобод ,
Бешмерган, Янги хаёт, Оби хаёт, Бинокор маҳаллалари,

Хазарасп туманининг Туртта, Бешта, Оталик, Мухомон маҳаллалари,

Хонка Истиқлол, Пахтагул, Гулистон маҳаллалари,

Гурлан туманининг Беш уй, Дустлик, Навруз, Богдодли, Бузкалъа маҳаллалари,

Тупроккалъа туманининг Саримой, Нукус маҳаллалари


жорий йилнинг 14 октябрь куни 11:00 дан 18:00гача жорий профилактика ишлари ўтказилиши сабабли электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлиши мумкин. Келтирилган ноқулайликлар учун Сиздан узр сўрайди.
"Хоразм ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Матбуот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ота-онасидан ажраган болаларнинг қалб кечинмалари.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати