"Хоразм ва хоразмликлар" расмий канали
1.53K subscribers
4.43K photos
826 videos
40 files
2.41K links
⭕️ Facebook: https://www.facebook.com/groups/khorezmian
⭕️ YouTube : https://youtube.com/channel/UC931hskiyMGUwdVSd9_Yiuw
⭕️ Instagram : http://www.instagram.com/xorazm_va_xorazmliklar

⭕️ Реклама ва ҳамкорлик учун : @Xorazmiyreklama_bot
Download Telegram
#ТАРИХДА_БУГУН
5 НОЯБР-Ўзбекистон, Туркманистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти, машҳур ҳофиз КОМИЛЖОН ОТАНИЁЗОВ вафот этган кун.
1917-1975. Хоразм, Шовот.

Комилжон Отаниёзов 1917 йилнинг 20 июлида Шовот тумани Бўйрачи қишлоғида туғилган. Отаси Отаниёз Қори Охун зиёли инсон бўлиб, Ниёзий тахаллуси билан шеърлар ёзганлар.

Комилжон Отаниёзов хонанда сифатида илк бор “Раънони кўрдим”, “Устозингдан айрилма”, “Саётхон боғдадур, боғда” каби достон йўлларидан олинган қўшиқлар билан мухлислар қалбидан жой олиб, мусиқа маданияти, хусусан, Хоразм воҳасининг қадимий анъаналари негизида юзага келган ҳамда вояга етган санъаткордир. Достон йўлларини Бола бахши Абдуллаевдан, Хоразм мақом ашула йўлларини Матпано Худойбергановдан ўрганган.

Эл назарига тушган ҳамкасбларидан Олланазар Ҳасанов (скрипкачи), Қурбонбой Бобожонов (сурнай, қўшнай, буламон чолғуларининг моҳир ижрочиси), Отаназар Абдалниёзов ва Саидназар Отажанов (машҳур доира ижрочилари), Каримжон Исмоилов (Ўзбекистон халқ артисти, узоқ йиллар ҳамнафаслик қилган ҳофиз) устоз билан ижодий ҳамкорлик қилган.

Комилжон Отаниёзов ижодининг бетакрорлиги, ўзига хослиги, жозибаси, барҳаётлиги сири нималардан иборат экани ҳамон мусиқачиларни қизиқтиради. Муболағасиз у жозибали ва кучли овоз соҳиби бўлиб, ҳар бир асар талқинида бадиий етукликка эришган. Хоразм театрларида хонанда ва актёр сифатида ишлаб кўплаб образлар яратган. Театрда ашула ва рақс ансамбли тузиб, концертлар уюштирган.

Ўзбекистон халқ артисти даражасига эришган Комилжон Отаниёзов назарий ва амалий билимларини ошириш мақсадида 1951-1955 – йилларда Тошкентдаги Ҳамза номидаги мусиқа билим юртини тугатиб, 1955 йили Тошкент консерваториясида таълим олган. Сўнгра Ўзбекистон давлат филармониясида яккахон хонанда, Хоразм ашула ва рақс ансамбли бадиий раҳбари бўлган. Туркманистоннинг Тошҳовуз вилояти театрида халқ ансамбли, Шовот туманида “Феруз” ансамблини ташкил этди.

Унинг дастуридаги қўшиқ ва ашулалар, достон йўллари, суворалар, мақом намуналари шинавандаларнинг кўнгил мулкига айланиб қолган.

Устоз санъаткор Хоразм анъанавий мусиқасининг деярли барча турларига мурожаат қилган. Оддий халқ термалари, лапарларидан тортиб ўзига хос халфа йўллари, достон куйлари, улуғвор суворалар ва мақомларни ҳам пухта эгаллашга интилган. Мухлислар ундан доим янги қўшиқларни кутишга одатланиб қолган эди. Йирик воқеалар, байрам ва тантаналарда жўшқин қўшиқлар куйларди.

Бастакор сифатида ижод қилган “Салом, сенга Хоразмдан”, “Муборак”, “Ватан”, “Олқиш”, “Темир йўл”, “Ўзбекистон”, “Хоразм” каби қўшиқлари жўшқинлиги, халқчиллиги билан ажралиб туради.

Композитор сифатида ҳам достончилик меросидан унумли фойдаланиб , “Ошиқ Ғариб ва Шоҳсанам”, “Азиз ва Санам”, Султон Ҳайитбоев билан “Сўнгги хон” мусиқали драмаларини композитор А.Степанов билан ҳамкорликда яратган.

Комилжон Отаниёзов ўзбек мусиқа санъатида улкан бир мактаб яратган устозлардан. Ўзбекистон халқ артистлари Отажон Худойшукуров, Бобомурод Ҳамдамов, Олмахон Ҳайитова, Ортиқ Отажонов, Гавҳар Матёқубова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Шариф Султонов, Бекжон Отажонов, Гулсара Ёқубова ва жуда кўп таниқли санъаткорлар устоз мактабидан катта санъатга йўлланма олган. Ўзбекистон халқ ҳофизи Фарҳод Давлатов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раҳматжон Қурбоновлар устоз мактаби анъаналарининг давомчиларидир.

Президентимиз ташаббуси билан 2017 йил Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллиги халқаро миқёсда кенг нишонланди. Урганч шаҳрида Комилжон Отаниёзов боғи ва ижод маркази ташкил қилинди. Ижод марказида таҳсил олаётган ёшларни кўриб кўнгил қувнайди.

Комилжон Отаниёзовнинг ижоди ва фаолияти, у ижро этган достон, куйлари ва қўшиқлари, мақом намуналари, суворалари, бастакорлик фаолияти барҳаётдир.У бахшичилик, созандалик, бастакорлик, хонандалик, мусиқанинг мақом, сувора, халфа каби йўналишларини мукаммал эгаллаб, уни томошабинларга катта маҳорат билан тақдим эта олган. У биргина тор билан моҳир овозда, энг баланд мусиқий пардаларда, жонли ижрода мухлисларни маҳлиё этган санъаткордир.

У ташкил этган "Лазги" ашула ва рақс ансамбли бугунги кунда халқимизнинг севимли бадиий жамоал