Янгича "Мингбулоқ"
268 subscribers
28K photos
13.1K videos
117 files
4.83K links
Мингбулоқ туман ҳокимлигининг "Мингбулоқ" газетаси телеграм канали.

Мурожаат учун газетамиз рақами: +998694521660
Download Telegram
#Хотира

МЕҲРИДАРЁ ИНСОН, БАҒРИКЕНГ УСТОЗ ЭДИ

Кўп йиллик меҳнат фаолиятим мобайнида бир нечта раҳбарларни кўрдим. Очиғи, уларнинг ҳеч бири Ёрқул Умаровга ўхшамайди. Устозда фақат ўзигагина хос бўлган одамгарчилик, олижаноблик, соддадиллик, беғуборлик хислатлари бор эди.

🌐 БАТАФСИЛ: ⬇️⬇️⬇️⬇️  https://jurnalistlar.uz/uzb/press/articles/mekhridario-inson-bagrikeng-ustoz-edi

@yangicha_mingbuloq
#Хотира

Афсонавий шарҳловчи

Ахбор Имомхўжаев ўзбек футболининг билимдони, жонкуяри сифатида маълум ва машҳур киши эди. У ўтган асрнинг 50-йиллари сўнгида ҳали юртимизда ном-нишони бўлмаган спорт шарҳи мактабига биринчилардан бўлиб кириб келди. Ўша пайтдаги “Пахтакор” жамоасининг ўйинларини нафақат Тошкент, қолаверса, собиқ Иттифоқнинг турли шаҳарларидан радио орқали шарҳлаб, минг-минглаб мухлислар қалбидан мустаҳкам ўрин олди. Шу билан бирга Ахбор ака ҳакамлик борасида ҳам ўзининг иқтидорини намоён этиб, адолат, ҳалоллик мезонларига қатъий амал қилди. Бу унга обрў-эътибор келтирди. Ахбор ака мамлакатимизнинг қайси бурчагига бормасин эл-улус унинг соҳир овозини эшитиб, афсонага айланган фидойи инсонга ҳурмат бажо келтирди.

🌐 БАТАФСИЛ: ⬇️⬇️ https://jurnalistlar.uz/uzb/press/articles/afsonavii-sharkhlovchi

@yangicha_mingbuloq
#Хотира

Cанъатимиз жадидини унутмаймиз, унутолмаймиз...

... Жанозадан олдин Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров Шавкат Мирзиёевнинг бетакрор санъаткор Шерали Жўраевни эъзозлаш, ардоқлаш борасидаги алоҳида хизматларини тилга олганида кўнгиллар бир қалқиди. Ҳофизни даволашга энг малакали шифокорлар жалб этилгани, у хориждаги нуфузли шифохоналарга юборилгани шу элнинг азиз бир фарзандига, инсон қадрига бўлган эҳтиромни ифодалагани шубҳасиз.

Бу эҳтирому эъзозлар, дуолар Шерали Жўраевнинг охиратини обод қилишга сабаб бўлсин. Биз эса халқ ичидан чиқиб, унинг дард-изтиробларини куйлаган мард ўғлонни, элни маърифату ғурурга даъват этган ҳофизни, санъатимиз жадидини унутмаймиз, унутолмаймиз...

«Ishonch» газетасининг 2023 йил 7 сентябрь кунги сонидан.

@yangicha_mingbuloq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ХОТИРА

Ислом Каримовнинг болалик ва ўсмирлик йиллари ҳақида фильм-портрет

30 январь – Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллуди куни. Буюк ва таниқли давлат арбобининг халқимиз олдидаги буюк хизматлари ҳеч қачон унутилмайди.

@yangicha_mingbuloq
#ХОТИРА #ТАРҚАТИНГ

Бугун 15 апрел – Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ туғилган кун

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари 1952 йил 15 апрелда Андижон вилоятида таваллуд топган эдилар.

Агар шайх ҳазратлари ҳаёт бўлганларида бугун 72 ёшни қарши олган бўлардилар...

☝️Шайх ҳазратлари инсон ўз туғилган кунида нима қилиши кераклиги ҳақида жуда керакли гапларни айтиб кетган эканлар.

Ибрат учун барча группаларга тарқатиб, хабардор қилинг.

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#хотира
Муҳаммад Юсуфнинг ушбу шерини мактаблик чоғида ёдламаганлар кам бўлса керак...

Бугун 26 апрель Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллуд топган кун.
Муҳаммад Юсуфдан чиройли шеърлар ва ажойиб қўшиқлар хотира бўлиб қолди.

@yangicha_mingbuloq
#САНА
#ХОТИРА

☝️БУГУН, 24 май.
Ушбу санада:

👉1032 йил – буюк бобомиз Ибн Сино Венеранинг Қуёш дискидан ўтишини кузатган ва таърифлаган бўлсалар,

👉1900 йил – Петербургда “Аврора” крейсери сувга туширилган.

👆Юқоридаги сурат 2009 йилнинг май ойида
Санкт-Петербургдаги “Аврора” крейсери ёнида олинган.

Ўшанда Крейсерда ташкил этилган музей экспонатлари билан танишгандим.

❗️Бугунги сана ўша хотираларни ёдимга солди.

@yangicha_mingbuloq