Янгича "Мингбулоқ"
267 subscribers
28.2K photos
13.2K videos
118 files
4.84K links
Мингбулоқ туман ҳокимлигининг "Мингбулоқ" газетаси телеграм канали.

Мурожаат учун газетамиз рақами: +998694521660
Download Telegram
PQ-193.pdf
2.3 MB
#Тезкор

⚡️Тадбиркорларга субсидиялар тўғрисида Президентнинг янги қарори қабул қилинди, ТАДБИРОКОРЛАРГА ЮБОРИБ ҚЎЯМИЗ

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 24-майдаги “Тадбиркорлик субектларига субсидиялар, имтиёзлар ва преференсияларни тақдим этиш тартибларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-193-сонли қарори

@yangicha_mingbuloq
#Тезкор

☀️🥵 Бугун қуёш нури саломатлик учун хавфли бўлиши мумкин.

Бугун туш пайти Ўзбекистонда қуёшнинг ультрабинафша нурланиш индекси 11 баллга етади.

@yangicha_mingbuloq
#Тезкор #Диққат

⚡️⚡️⚡️Имтиёз даври тугаяпти. "Метан" нархи ошади

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 мартда қабул қилинган 173/6 сонли қарори билан «метан» газ учун белгиланган энг баланд чакана нархнинг амал қилиш муддати 2024 йил 1 июнгача узайтирилиб, бир куб метр учун 3 350 сўм қилиб белгиланган эди.

1 июндан ушбу муддат тугамоқда. Катта эҳтимол билан "метан заправка"ларда метаннинг нархи ошади.

@yangicha_mingbuloq
#тезкор

‼️Россиянинг Самара шахри карантин учун ёпилди! 😷

Шаҳарда хотирани йўқотиш ва галлюцинацияларга олиб келадиган даҳшатли касаллик аниқланди- Россия ОАВ

Бир қатор ҳудудлар аҳолисига карантин чекловлари тўғрисида маълумот берилди: касал ҳайвонларни даволаш, ҳайвонларни олиб кириш ва олиб чиқиш (сўйиш учун экспорт қилиш бундан мустасно), асбоб-ускуналарни экспорт қилиш, қўй ва эчкиларни соғиш ва пишлоқ ишлаб чиқариш. уларнинг сути тақиқланган.

Россиядаги танишларга юбориб огоҳлантириб қўямиз!

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор

⚡️Фарғона, Марғилондаги ошкора қотиллик: бунга нима сабаб бўлганди?

Кундуз куни, одамлар кўз ўнгида бир гуруҳ шахслар ёш йигитнинг бўйнига пичоқ тортиб, ўлдиришга уринди.

Ушбу пичоқбозлик илдизи бир неча йил аввал “тўй кортежи”да йўл талашиш ортидан келиб чиққан жанжалга бориб тақалиши аниқланибди.

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор
Тез кунларда ЙПХ дронлари қоидабузарларни жаримага торта бошлайди.

Қоидаларга амал қилинг, акс ҳолда антирадар ҳам ёрдам бермайди. Яқинларга юбориб, огоҳлантириб қўямиз.

@yangicha_mingbuloq
#Тезкор

⚡️⚡️⚡️“Ўзатом”: Жиззахда кам қувватли АЭС қурилиши шу йил ёздаёқ бошланади

Станция учун танланган майдонда текширув ишлари ўтказиб бўлинган, жойнинг мақсадга мувофиқлиги ва хавфсизлиги тасдиқланган.

Станция қурилишида “Росатом” бош пудратчи бўлади, қурилишга маҳаллий компаниялар ҳам жалб этилади. Лойиҳа қиймати ва молиялаштириш манбаси ҳозирча маълум қилинмади.

@yangicha_mingbuloq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор #Хушхабар

Путин Россияда ишлаётган ўзбекистонликларни ҳимоялаш учун ҳукумат барча чораларни кўришини айтмоқда.

❗️Миграция бўйича барча долзарб масалаларни ҳал этиш учун Ўзбекистон раҳбарияти билан ҳамкорликдаги ишларни давом эттирамиз, деб айтмоқда Россия президенти.

Россияда ишлаётган ватандошларимизга бу хабарни етказиб қўйинглар.

@yangicha_mingbuloq
#Тезкор
⚡️🇹🇭Таиланд Ўзбекистон учун визасиз режим жорий қилади — Bangkok Post

Таиландга визасиз кириш ҳуқуқига эга давлатлар рўйхати 57 тадан 93 тага кўпаймоқда. Ўзбекистон фуқаролари энди Таиландда 30 кун эмас, балки 60 кун қолишлари мумкин. Аввалги тартибда мамлакатимиз фуқаролари Таиландга етиб боргандан сўнг 30 кун қолиш шарти билан виза олишлари керак эди.

Шунингдек, Қозоғистон фуқаролари учун ҳам визасиз режим муддати 60 кунга узайтирилган.

@yangicha_mingbuloq
#ТЕЗКОР #АНА_ХОЛОС
МАЖБУРИЙ АВТОСУҒУРТА ТАРИФЛАРИ ОШИРИЛИШИ МУМКИН! 😨🤦🏻‍♂️

Таҳлилларга асосан 2019 йилда тасдиқланган 56 минг сўмлик суғурта мукофоти миқдори суғурта ташкилотлари учун зарарларни қоплашга етарли бўлмагани сабабли турли хил йўллар билан тўловлар кечиктириб келинмоқда.

❗️БАҲОНАНИ ЗЎРИНИ ТОПИШИБДИМИ? 🤦‍♂

@yangicha_mingbuloq