Янгича "Мингбулоқ"
260 subscribers
27.3K photos
12.9K videos
114 files
4.76K links
Мингбулоқ туман ҳокимлигининг "Мингбулоқ" газетаси телеграм канали.

Мурожаат учун газетамиз рақами: +998694521660
Download Telegram
#BILGANINGIZ_FOYDA
​​ҲАЙДОВЧИЛИК ГУВОҲНОМАСИНИ АЛМАШТИРИШ ЁДИНГИЗДАН КЎТАРИЛМАДИМИ? (видео)

🚙 Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини 2021 йил якунига қадар алмаштириш керак.

🤦‍♂ Муддат яқинлашгани сари Давлат хизматлари марказларида узундан-узун навбатлар юзага келмоқда.

👨🏻‍💻 Бунга барҳам бериш ва жараён тезлашиши учун миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига аризани 24 соат давомида Ягона портал орқали электрон тарзда юборишни тавсия қиламиз.

🧏‍♂ Ушбу зарурат туфайли давлат хизматларидан электрон кўринишда фойдаланиш тажрибангиз ҳам ошади.

👩🏻‍💻 Яна порталда осон ва қулай тўлов хизмати ҳам йўлга қўйилган. 10 фоизлик чегирмаси бор.

📹 ДХМ берган маълумотга кўра, энди фуқаролар ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш учун дам олиш кунлари (шанба ва якшанба, байрам кунларидан ташқари) ҳам соат 9:00дан 15:00гача мурожаат қилишлари мумкин.

@yangicha_mingbuloq
#BILGANINGIZ_FOYDA
ШАРҚДА ИЛК ПОЧТАГА КИМ АСОС СОЛГАН?

📨 Инсон доимо ўзаро мулоқот қилиш, фикр ва тажриба алмашиш, бир-бирининг ҳолидан хабардор бўлиб туришга интилган ва бу эҳтиёжини почта хизмати орқали амалга ошириб келган.

Дастлабки почта тузилмалари қадимги Мисрда пайдо бўлгани айтилсада, дунё тамаддуни бешикларидан бири ҳисобланган кўҳна диёримизда ҳам почта хизмати босқичма-босқич шаклланиб, тараққий этиб келган.

Хусусан, Амир Темур салтанатида ўз даври учун мукаммал почта хизмати ташкил этилган. Шу боис, соҳибқироннинг амру фармонлари унинг тасарруфидаги барча ҳудудларга зудлик билан етказиб турилган.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур ташаббуси билан эса Шарқда илк бор том маънодаги почта хизмати йўлга қўйилган. Ушбу соҳа хизматчиларига маош берилиб, манзилга тез етиб бориши учун хавфсизлиги таъминланган.

@yangicha_mingbuloq
#BILGANINGIZ_FOYDA
ЖУМА КУНИ КЎП САЛОВОТ АЙТИНГ

📿 Муборак Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш суннатдир.
Имом Табароний келтирган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

📖Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади".

📿 Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ала Муҳаммад ва ала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!

📢 Эслатиш мўъминларга манфаат берур. Савоб умиди ила дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

@yangicha_mingbuloq
#BILGANINGIZ_FOYDA
ПЕНСИЯ ТЎЛАШ БЎЙИЧА МУҲИМ ЎЗГАРИШЛАР КИРИТИЛДИ

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонига кўра, 2022 йил 1 мартдан бошлаб:

🔹 Ижтимоий нафақа олувчи ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз шахсларга компенсация тўлови жорий этилади. Бунда пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 45 фоизи миқдорида ҳар ойлик компенсация тўланади.

🔹 Ёши 100 га тўлган ва ундан ошган ижтимоий нафақа олувчи шахслар учун ҳар ойда – пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 100 фоизи миқдорида қўшимча тўлов белгиланади.

🔹 Имтиёзли тоифадаги шахслар учун уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича бериладиган ойлик компенсация пули ушбу шахсларнинг пенсия (ижтимоий нафақа) олиши ёки олмаслиги ҳамда меҳнат фаолиятини олиб бориши ёки олиб бормаслигидан қатъи назар тўлаб борилади.

🏢 Пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси.

@yangicha_mingbuloq
#BILGANINGIZ_FOYDA
БАЛАНД СИГНАЛ ЧАЛГАН АВТОМАШИНА РАДАР "НИШОНИ"ГА ТУШАДИ

📸 Юртимиз ҳудуди бўйича йўллардаги баланд шовқин чиқарувчи автомабилларни аниқловчи радарлар пайдо бўлиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг хабар беришича, ушбу қурилмалар баланд шовқин чиқарадиган автомобилларни аниқлаб жарима қайд этади.

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам эслатиб улашинг!

@yangicha_mingbuloq
​​#BILGANINGIZ_FOYDA
КУНДАЛИК ПЛАТФОРМАСИ БИЛАН БОҒЛИҚ БИР ҚАТОР ЧЕКЛОВ ВА ТАЛАБЛАР ОНЛАЙН ТАЪЛИМ ДАВРИ ЯКУНИГА ҚАДАР БЕКОР ҚИЛИНАДИ

🔰 Онлайн таълим жараёнида ота-оналар томонидан "Фарзандларимнинг Kundalik.com тизимига уйга вазифаларини юклашида муаммолар юзага келмоқда, вақтида юкланмагани уй вазифа учун эса ўқитувчилар томонидан баҳолар пасайтирилмоқда. Шу муаммонинг ечими борми?", деган ҳақли саволлар келмоқда.

⁉️ Мазкур ўринли саволга
Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати рахбари Лайло Рустамова батафсил жавоб берди:

🎙 - Даставвал айтиш жоизки, Халқ таълими вазирлиги кўплаб мурожаатларни инобатга олган ҳолда ўқитувчи ва ота-оналарга қулайлик туғдириш мақсадида масофавий таълим даври якунига қадар электрон Кундалик платформаси билан боғлиқ бир қатор чеклов ва талабларни бекор қилмоқда.

🧑‍🏫 Эндиликда ўқитувчилар уйга вазифаларни ўқувчи ва ота-оналар билан келишган ҳолда Kundalik.com тизими ёки исталган бошқа ижтимоий тармоқ ва мессенжерлар ёрдамида қабул қилишлари мумкинлигини маълум қиламиз.

📺 Бунда телевидение орқали эфирга узатилаётган фанлар доирасида ўқитувчилар томонидан берилаётган уйга вазифалар “Онлайн-мактаб” телевизион дастури орқали эфирга узатилаётган дарсларига мос бўлиши лозим.

🧑‍💻 Уйга вазифа топширилгандан кейин ўқитувчилар томонидан уларни баҳолаш ва қўйилган баҳоларни Kundalik.com тизимига ёки Kundalik.com жорий қилинмаган мактабларда босма шаклдаги синф журналларига қўйиш учун 5 (беш) кун муддат берилади.

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#BILGANINGIZ_FOYDA
ФАЗИЛАТЛИ РАЖАБ ОЙИ (видео)

🌙
Тақвим бўйича Ражаб ойининг биринчи куни - 2022 йил 3 февраль, пайшанба кунига тўғри келмоқда.

📹 Ражаб ойи – Аллоҳ таоло уруш қилишни ҳаром қилган (зулқаъда, зулҳижжа, муҳаррам, ражаб) ойлардан биридир.

Бу ойда кўплаб тарихий воқеалар юз берган. Хусусан, ер юзини сув босган тўфонда Нуҳ алайҳиссалом кемага ражаб ойининг биринчи куни минганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга илк ваҳий ражаб ойида нозил бўлган. Машҳур қавлга кўра, Исро ва Меърож воқеаси ражаб ойида содир бўлган.

Ражаб ойи баракали ва улуғ ой бўлиб, ундаги озгина яхши амал эвазига кўплаб ажру савоблар берилади. Ибодатлар ва дуолар ижобат бўлади.

📖 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Беш кеча борки, унда дуолар рад этилмайди: ражаб ойининг аввалги кечаси; шаъбон ойининг ярмидаги кеча; жума кечаси; фитр куни кечаси ва қурбонлик кечаси” (Ибн Асокир ривояти).

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#BILGANINGIZ_FOYDA
МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИ КАМИДА БИТТА МУСИҚА ЧОЛҒУСИНИ ИЖРО ҚИЛИШИ КЕРАКЛИГИ БЕЛГИЛАНДИ (видео)

📹 Аваз Мансуров, Ўзбекистон давлат консерваторияси профессори:

🇺🇿 – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан

🎼🎻 энди умумий ўрта таълим муассасаларида миллий мусиқа чолғуларидан камида биттасини ижро қилиш маҳорати ўргатилади.

Демак, мактаб ўқувчилари камида битта миллий чолғу асбобини чалишни билиши шартлиги белгиланди.

Мактаб ўқувчиларига миллий мусиқа чолғуларидан камида биттасини чала олиш маҳорати ўргатилади ҳамда бу ҳақда уларнинг таълим тўғрисидаги ҳужжати (шаҳодатнома)га тегишли қайд киритилади.

@yangicha_mingbuloq
#BILGANINGIZ_FOYDA
ЖАРИМАЛАР БОРЛИГИНИ ТЕЛЕФОНДАН ТУРИБ БИЛИШ ИМКОНИ ТУҒИЛДИ

🚙🧾 Эндиликда юртимизда жарима борлигини махсус илова орқали билиб олиш мумкин.

Ички ишлар вазирлиги хабарига кўра, маъмурий ҳуқуқбузарликларни текшириш ва тўлаш учун "Менинг жарималарим" онлайн иловасидан фойдаланиш имконияти яратилмоқда.

Қоидабузарликлар учун тўловни амалга оширишда 30 фоиз чегирмалар ҳам мавжуд.

Дастлабки 15 кун ичида деярли барча жарималар 30 фоиз арзонроқ тўланиши мумкин (қарор чиқарилгандан кейин илк 15 кун давомида амал қилади). Шунинг учун жарималарни ўз вақтида тўлаш яхшироқдир. Ушбу иловада чегирма ва унинг расмий амал қилиш муддатини билиб олиш мумкин.

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

@yangicha_mingbuloq
​​#BILGANINGIZ_FOYDA
УЙ-ЖОЙ ТАЪМИРЛАШ ЁКИ ҚУРИШ УЧУН БАНК 33 МИЛЛИОН СЎМГАЧА ГАРОВСИЗ КРЕДИТ АЖРАТМОҚДА

🇺🇿🏦 Мамлакатимизда "Темир дафтар" ва "Аёллар дафтари"даги оилаларнинг фарзандлари ҳамда "Ёшлар дафтари"га киритилган янги турмуш қурган ёшларнинг якка тартибдаги хонадонида қўшимча уй-жой қуриш учун гаровсиз кредит ажратилмоқда.

Кредит олиш учун мурожаат қилган кунида 18 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган ёшларнинг алоҳида тоифаларига мансуб Ўзбекистон фуқароси бўлиши зарур.

Якка тартибдаги хонадонда қўшимча уй-жой қуриш учун ер участкасига умрбод эгалик қилиши ёки мулк ҳуқуқи ва белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига эга бўлиши талаб этилади.

Бозор ставкасида мижоз хоҳишига кўра 6 ой имтиёзли давр билан 20 йилдан кўп бўлмаган муддатга, бошланғич бадали якка тартибдаги хонадонда қўшимча қурилаётган уй-жой қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда бир қарз олувчига кредитлар 33 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда берилади.

Аризангизни кўриб чиқиш натижасида ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилган ва унда камчиликлар ёки ёлғон маълумотлар аниқланмаган тақдирда, уй-жой таъмирлаш ёки қуриш учун банк 33 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратади.

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

@yangicha_mingbuloq