Янгича "Мингбулоқ"
265 subscribers
28.1K photos
13.2K videos
117 files
4.83K links
Мингбулоқ туман ҳокимлигининг "Мингбулоқ" газетаси телеграм канали.

Мурожаат учун газетамиз рақами: +998694521660
Download Telegram
Мингбулоқ тумани 2 сонли мусиқа ва санъат мактабида “Отинойиларни ижтимоий, сиёсий, диний ва маърифий билимларини ошириб бориш” мавзусида ҳамкорликда тажриба алмашиш семинари ўтказилди.

Ушбу семинарда Наманган вилоятида фаолият юритиб келаётган шаҳар-туман бош отинойилари ҳамда Мингбулоқ туманининг барча отинойилари, вилоят бош отинойиси Х.Рахмонова, вилоят ҳокимининг диний ишлар бўйича бош мутаҳассиси Д.Эргашева, туман бош отинойиси Х.Қодирова, туман тарғибот гуруҳи раҳбари Ю.Ханафияева ва ТИИБ ҲПБ ХҚМБ катта инспектори катта лейтенант С.Хошимовалар ҳамкорлигида ҳудудларда хотин-қизлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни ҳамда ўз жонига қасд ва суиқасд килишни олдини олиш, эрта никоҳнинг салбий оқибатлари, кийиниш маданияти тўғрисида суҳбат ўтказилди ва тажрибалар алмашилди.

Семинардан сўнг “Мехр 5” операциясида ўз юртига қайтарилган оила ва ижтимоий кўмакка мухтож оилалар ҳолидан хабар олинди.

@yangicha_mingbuloq
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ АХБОРОТ АГЕНТЛИГИНИНГ РАСМИЙ САЙТИДА ТАНИШИНГ!
"Миллий тикланиш" партияси Наманганда сайлов ташвиқотини қандай олиб боромоқда?

Батафсил ўқиш: 👇👇👇
https://uza.uz/uz/posts/milliy-tiklanish-partiyasi-namanganda-saylov-tashviqotini-qanday-olib-bormoqda_306226

🌐 Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги – ЎзА uza.uz хабарларини кузатиб боринг!
Каналга уланиш:
📲 @uzauznamangan
Ўқитувчилар ва мураббийлар куни муносабати билан мингбулоқлик педагогларга табрик.

@yangicha_mingbuloq
Бугун барча ходимлар 1 соат вақтли кетиш ҳуқуқига эга

Меҳнат кодекси 121-моддасига биноан, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

Эртага 1 октябр - Ўқитувчи ва мураббийлар куни, ишланмайдиган байрам куни (МКнинг 131-моддаси). Демак, бугун - барча ходимлар одатдагидан 1 соат вақтлироқ уйига кетишига қонуний ҳаққи бор.

Шунингдек, 2-3 октябр саналари шанба-якшанба кунлари бўлиб, МКнинг 129-моддасига кўра, Беш кунлик иш ҳафтасида ходимларга ҳафтада икки дам олиш куни ҳисобланади.

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор #Тарқатинг

❗️БУГУН 30 сентябрдан бошлаб хаво совийди, бази худудларда харорат 0 даражагача тушиши кутилмоқда

Яқинларни хам огохлантириб қўйнг!

@yangicha_mingbuloq
Forwarded from O‘zJU Namangan viloyat bo‘limi
Саъдулла Ҳаким

МУАЛЛИМ

Ёдимда, бир чоқлар мисрлик меҳмон
Шоирдан байт айтди сўз теккан замон.
Ўша гап ёдимдан чиқмайди ҳамон:
Муаллимни кўрсанг, таъзим бажо қил,
Уни мартабада расул каби бил.

Тангри иродаси, ҳаёт хоҳиши, –
Ҳақ йўлида даъват расуллик иши.
Иймони нур сочган фонусдир киши,
Муаллимни кўрсанг, таъзим бажо қил,
Уни мартабада расул каби бил.

Муаллим – болага меҳрда тимсол,
Набирасин суйиб, ул қалби зилол,
Саждада елкасин тутмиш бемалол.
Муаллимни кўрсанг, таъзим бажо қил,
Уни мартабада расул каби бил.

Тарих – улуғ мактаб комиллик сари –
Бордир Бухорийлар, Навоийлари.
Дондек ҳикмат терар кўнгил қушлари,
Муаллимни кўрсанг, таъзим бажо қил,
Уни мартабада расул каби бил.

Бургутга қанотиўзи бир мактаб,
Буюклар ҳаёти ўзи бир мактаб.
Ўзбекистон оти ўзи бир мактаб,
Муаллимни кўрсанг, таъзим бажо қил,
Уни мартабада расул каби бил!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Афғонистондаги ўзбек тилида фаолият юритувчи канал кўрсатувидан бир лавҳа!

@yangicha_mingbuloq
"Мингбулоқ" газетасининг навбатдаги сонида Ўқитувчилар ва мураббийлар кунига бағишланган саҳифа ёритилмоқда.

@yangicha_mingbuloq
“ВАТАНПАРВАР”ДА УЧ АВЛОД
«Ватанпарвар» ташкилоти туман ЎСТК бошлиғининг ҳарбий ватанпарварлик, ёшлар билан ишлаш ва спорт бўйича ўринбосари Одина Салоҳиддинованинг хабар беришича, “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши тасарруфидаги туман ўқув-спорт техника клубида уч авлод вакиллари учрашдилар.

Ташкилотда узоқ йиллар самарали меҳнат қилиб, айни дамда кексалик гаштини сураётган фахрийлар, ҳозирги вақтда тизимида сидқидилдан меҳнат қилаётган устоз ва ходимлар жамланишди. Сидқидилдан хизмат қилаётган жамоа фаолиятини эътироф этиш, ўқув курслари, спорт секциялари ва тўгаракларда шуғулланаётган ёшларнинг иштиёқини янада кучайтириш мақсадида ташкил этилган “Уч авлод учрашуви”да фахрий устозларимиздан Бурхониддин Тожибоев, Абдуқаҳҳор Абдуқодиров ва Абдуназар Раҳмонқулов, Умматали Юнусовларнинг ибратли ҳаёт йўллари ҳамда намунали фазилатлари ҳақида самимий фикр-мулоҳазалар юритилди.

Меҳнат фахрийларининг хотиралари, устозларнинг ўгитлари тингланди. Ёш мутахассисларнинг иш тажрибалари меҳмонларга таништирилди. Ташкилотнинг ривожланиш йўналишлари, юртимиз ижтимоий ҳаётида тутган ўрни ҳамда амалга оширилаётган ислоҳотлар, янгиланишлар, жумладан, ёшларни, айниқса, унинг уюшмаган қисмини касбга тайёрлаш, “Темир“ ва “Ёшлар дафтар”ларига киритилган оилалар фарзандларини давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ўқитилиши бўйича яратилаётган шароитлар, янги имкониятлар барчага манзун бўлаётганлиги мамнуният билан қайд этилди.

Болалар, ўсмирлар, ёшлар ташкилот тизимида спортнинг мавжуд техник ва амалий турлари бўйича секция ва тўгараклари фаолияти билан таништирилди. Уларга бепул шуғулланишлари учун барча шарт-шароитлар, имкониятлар ҳамда “Ватанпарвар”да шуғулланаётган спортчилар республика, Осиё, МДҲ ва Олимпиада ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлаётганлиги, келгусида яхши билим эгаллаб, Ватанимиз учун муносиб кадрлар бўлиб етишишлари тўғрисида тушунчалар берилди.

Туман ўқув-спорт техника клуби раҳбари Шуҳратжон Қодиров фахрийларга, алоҳида ибрат кўрсатиб ишлаётган устоз-мураббийларга қимматбаҳо эсдалик совғаларини тантанали равишда топширди. Уч авлод вакиллари бундан буён ҳам тез-тез учрашиб туришга келишиб олдилар.

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕌 Яратган етказган Жума айёми муборак азизлар!

🌹Кунларнинг шоҳидир ЖУМА айёми,
🌹Шу сабаб улуғдир бу куннинг номи.
🌹Улуғ зот бормикан Аллоҳдан бўлак,
🌹Мусулмон аҳлига ЖУМА МУБОРАК!

🌹Аллоҳнинг раҳмати бўлсин бизларга,
🌹Қалбимиз ҳидоят нурига тўлсин.
🌹Шукурки етказди улуғ кунларга,
🌹Жумма айёмингиз муборак бўлсин!

🕋 Яқинларингизни биринчи бўлиб табриклаш эсдан чиқмасин😊👇

@yangicha_mingbuloq
1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни! 🎉

Ушбу кун муносабати билан юртимиздаги барча ўқитувчи ва мураббийларни чин дилдан самимий муборакбод этамиз!

Aзиз Устозлар, илм йўлидаги шижоатингиз, метин иродангиз, тоғдек сабрингиз, билим уммонидаги сабоғингиз доимо сарбаланд бўлсин! Сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик, тинчлик ва фаровон ҳаёт ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин!

Касб байрамингиз муборак бўлсин ҳурматли устозлар!

@yangicha_mingbuloq