Янгича "Мингбулоқ"
260 subscribers
27.7K photos
13K videos
115 files
4.8K links
Мингбулоқ туман ҳокимлигининг "Мингбулоқ" газетаси телеграм канали.

Мурожаат учун газетамиз рақами: +998694521660
Download Telegram
#Тезкор #Таъзия

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Озодбек Назарбеков оиласига таъзия билдирди. Таъзияни Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов етказди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Назарбековнинг отаси Аҳмаджон ота бу оламни тарк этган эди. Бугун марҳумнинг дафн маросими Андижон вилояти, Шаҳрихон туманида бўлиб ўтди. Маросимда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳам қатнашди ва президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг чуқур таъзияларини марҳумнинг фарзандлари ва яқинларига етказди.

@yangicha_mingbuloq
#Тезкор
⚡️Ўзбекистонда олтин нархи яна бир грамм учун 1 млн сўмдан ошди

Олтин қуйма ва эсдалик тангалар нархи 16 май, пайшанба куни янги максимал даражага етди. Бу ҳақда Марказий банк хабар берди.

Оғирлиги 5 грамм бўлган олтин қуйма ҳозирда 5,04 миллион сўмга баҳоланмоқда. Бир граммнинг нархи 1 008 040 сўм ёки ўтган кунга нисбатан 1,8 фоизга қиммат.

Қимматбаҳо металлнинг бир грамми бундан салкам бир ой аввал — 17 апрелда 1 миллион сўмдан ошиб кетганди. Ўзбекистонда йил бошидан буён олтин нархи 18,9 фоизга ошди.

Марказий банк 2018 йилда аҳолига олтин тангаларни сотишни бошлади, икки йилдан сўнг эса уларга олтин қуймалари ҳам қўшилди. Якка тартибдаги харидорларга маълум шартлар асосида уларни Ўзбекистондан олиб чиқишга рухсат берилди.

Бу қадамлар Ўзбекистон иқтисодиётининг хорижий валютага қарамлигини камайтириш истаги билан изоҳланди. Бундан ташқари, экспертларнинг фикрича, олтин инвестиция имкониятларини кенгайтиради ва жамғармаларни таъминлашга ёрдам беради.

@yangicha_mingbuloq
#Тезкор #ДИҚҚАТ

САЛОНЛАРДА ТРЕКЕР 25 МЛН СЎМГА АРЗОНЛАШТИРИЛДИ

Савдоси яхши бўлмай, бозорларда ҳам арзонлаб кетган Трекерга “UzAuto Motors” ҳам 25 млн'дан чегирма эълон қилди.

17 майдан бошлаб акция қуйида келтирилган позициялар учун амал қилади:

Tracker LS
Tracker LTZ
Tracker Premier.

GMнинг бошқа машиналари ҳам чегирмада турибди:
Onix -  15 млн чегирма
Kaptiva - 15  млн чегирма
Equinox - 25 млн чегирма
Traversе - 48 млн чегирма
Tahoе - 70 млн чегирма.

Бозорда рақобат бўлса, мана шундай бўлади...

Яқинларга юбориб, хабардор қилиб қўйинг.

@yangicha_mingbuloq
#Тезкор
⚡️⚡️Крокусдаги теракт иши бўйича айбланувчиларнинг тергов изоляторида қолиш муддати узайтирилди

Крокусдаги теракт иши бўйича айбланувчилар тергов изоляторида қолмоқда.

Москванинг Басманний суди Crocus City Hall'даги теракт иши бўйича шерикликда гумон қилинаётган тўрт нафар – Назримад Лутфуллои, Ёқубжон Юсуфзода, Муҳаммад Шарипзода ва Жумахон Қурбоновни ҳибсга олиш муддатини 22 августга қадар узайтирди.

Суд мажлислари ёпиқ эшиклар ортида ўтказилди. Тергов маълумотларига кўра, Лутфуллои террорчиларнинг пулларини криптовалютадан рублга ўтказган, Юсуфзода ҳужум содир этганларнинг турар жойи учун маблағ ўтказган, Қурбонов алоқа учун масъул бўлган. Тергов террорчилик хуружига тайёргарлик кўриш иштирокчиларидан бири сифатида Муҳаммад Шарипзода номини тилга олди, бироқ у айнан нима билан шуғуллангани ҳақида маълумот бермади.

@yangicha_mingbuloq
#Тезкор

“Умра” зиёратига бориб келиш тартиби такомиллаштирилади. Яъни, энди Умра сафарига олиб бориб келиш учун фирмалар янгитдан алоҳида лицензия олишларига тўғри келади.

Ўзбекистонда Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича янги лицензияланадиган фаолият тури жорий этилмоқда.

Шунингдек, эндиликда Умра тадбирларини лицензиясиз амалга ошириш ёки лицензияларни қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олиш базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 бараварида (68 млн сўм миқдорида) жаримага сабаб бўлади.

ПС/ Янги УМРА тартиби Қурбон ҳайитидан сўнг амалга оширилиши мумкин.

Тарқатиб, умра фирма ходимларини хабардор қилиб қўйинглар.

@yangicha_mingbuloq
#Тезкор

⚡️⚡️⚡️Қуюқ туман Эрон Президенти Иброҳим Раисий бўлган вертолётни қидириш ишларини қийинлаштирмоқда.

Вертолётнинг топилгани ҳақидаги хабар тасдиғини топмади.

@yangicha_mingbuloq
#Тезкор

⚡️Эрон Туркиядан қидирув-қутқарув ишлари учун вертолёт сўради. Туркия талабни қондирди

Мазкур вертолёт тунда кўриш тизими билан жиҳозланган. Бундан ташқари Туркия Раисий вертолётини қидиришда ёрдам бериш учун Эронга 32 нафар альпинистдан иборат гуруҳ ва 6 та махсус техника юборди.

Туркия ва Озарбайжон тактик ҳамда стратегик дронлар керак бўлса, юборишга тайёрлигини таъкидлади.

@yangicha_mingbuloq
#Тезкор

⚡️Ироқ Эрон Президенти Иброҳим Раисийни қидиришга ёрдам бериш учун 20 кишидан иборат 4 қутқарув гуруҳини юбормоқда

Қайд этилишича, гуруҳлар қидирув ишлари учун барча зарур жиҳозлар билан жиҳозланган.

@yangicha_mingbuloq
#Тезкор
⚡️Вертолёти ҳалокатга учраган Эрон Президенти ҳақидаги асосий фактлар:

▪️Иброҳим Раисий 63 ёшда, у Муҳаммад пайғамбар авлодларига мансублигини билдирувчи Саййид фахрий унвонига эга;

▪️Ғарб билан муносабатларда ўта консерватив сиёсий қанотга мансуб. Бироқ, Теҳроннинг ядровий фаолиятни чеклаш мажбурияти эвазига санкцияларни босқичма-босқич бекор қилишни назарда тутган Эрон ядровий келишувининг тикланишига қарши эмас;

▪️Олиали, рафиқаси фалсафа фанлари доктори, ёзувчи, икки қизи бор;

▪️Эроннинг 85 ёшли олий раҳбари Оятуллоҳ Али Ҳоманаийнинг иттифоқчиси ва қатор оммавий ахборот воситалари ва экспертларнинг фикрича, унинг вориси бўлиши мумкин.

▪️2017-йилда президентликка илк бор номзодини қўйган, аммо мамлакатнинг 7-президенти Ҳасан Руҳонийга ютқазган ва 2021-йилги сайловларда 60% дан ортиқ овоз билан ғалаба қозонган;

▪️Фақатгина Раисий даврида Эрон Исроилга дрон ва ракета ҳужумларини амалга оширган.

@yangicha_mingbuloq
#Тезкор

⚡️⚡️⚡️Ўзбекистон ТИВ Эрон президенти билан боғлиқ вазият юзасидан муносабат билдирди:

Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий бўлган вертолётнинг фавқулодда қўндирилиши тўғрисидаги хабарни чуқур ташвиш билан қабул қилдик.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги вертолёт йўловчилари, жумладан Эроннинг юқори мартабали вакиллари тақдири ҳақидаги маълумотларни диққат билан кузатиб бормоқда.

Барча йўловчилар тез орада соғ-саломат топилишига умид қиламиз.

Ўзбекистон томони зарурат бўлиши билан Эронлик дўстларимизга барча ёрдам кўрсатилишига тўлиқ тайёрлигини билдиради.

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор

⚡️Раисий вертолёти ҳалокатга учраган аниқ жой аниқланди, у ердан сигнал олинди

Шарқий Озарбайжон вилояти армияси қўмондонлиги бир дақиқа олдин воқеа жойидан экипаж аъзоларидан бирининг мобил телефонидан сигнал келиб тушганини маълум қилди. Эрон қуролли кучлари ҳозир у ерга йўл олишмоқда.

@yangicha_mingbuloq
#Тезкор
⚡️🇺🇿🇮🇷Шавкат Мирзиёев Эрон элчихонасига борди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Эрон Ислом Республикасининг Тошкентдаги элчихонасига ташриф буюриб, вертолёт қулаши оқибатида Президент Иброҳим Раисий ва унга ҳамроҳлик қилган шахслар фожиали ҳалок бўлгани муносабати билан Эрон халқига чуқур ҳамдардлик билдирди.

@yangicha_mingbuloq
#Тезкор
⚡️Эртага Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида бўлиб ўтадиган марҳум Президент Иброҳим Раисий билан видолашув маросимида Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этади.

Делегациямизга Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов бошчилик қилади.

@yangicha_mingbuloq
#Тезкор

⚡️⚡️🦠 Россияда коронавируснинг янги ФЛиРТ варианти аниқланди

Бунгача янги ковид тури 14 та Европа давлати ва Исроилда қайд этилганди. ФЛиРТ омикронлар оиласига мансуб ва бутун дунёда доминантга айланиши кутилмоқда. Россияда коронавирусга чалиниш кескин ошган.

@yangicha_mingbuloq
#Тезкор
⚡️⚡️Норвегия Фаластин давлатини расман тан олди

Скандинавия давлати Фаластинни тан олган Европа Иттифоқининг ўнинчи аъзоси бўлди. Болгария, Кипр, Чехия, Венгрия, Малта, Полша, Руминия ва Словакия 1988-йилда иттифоққа қўшилишдан олдин Фаластин давлатини тан олган. Швеция эса 2014-йилда.

Испания ва Ирландия ҳам Фаластин давлатини бугун тан олиши кутилмоқда.

@yangicha_mingbuloq
#Тезкор #Расман
⚡️🇮🇪🇵🇸Ирландия ҳам Фаластин давлатини тан олди

Ирландия Бош вазири Саймон Ҳаррис унинг мамлакати Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олишини эълон қилди.

Тез орада Испания ҳам Фаластинни тан олиши кутилмоқда. Исроил Ташқи ишлар вазири Исраэл Катс Фаластинни тан олиш қарори туфайли Норвегия ва Ирландия элчиларини чақириб олди.

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор #Видеофакт

⚡️Россияда Коронавируснинг янги штамми аниқланди, бу штамм дунё бўйича тезлик билан тарқалмоқда

Россиядаги танишларга юбориб огоҳлантириб қўямиз

@yangicha_mingbuloq
#Тезкор_хабар

⚡️💦  Ўзгидрометдан фавқулодда хабар: 23—26-май кунлари Ўзбекистонда кучли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Тошкент шаҳри, Вилоятларда ушбу кунлари кучли шамол бўлади ва жала қуйиш эҳтимоли бор

Фуқаролардан эҳтиёт бўлиш сўралади.

@yangicha_mingbuloq
#Тезкор
⚡️⚡️UzAuto Motors Lacetti ишлаб чиқариш давом этаётганига изоҳ берди

Lacetti учун керак бўладиган эҳтиёт қисмлари ҳали ҳам заводларда мавжуд, бу эса ишлаб чиқаришни давом эттиришга имконият беряпти, дея Kun.uz'га маълум қилди “Ўзавтосаноат” ахборот хизмати. Компания вакили Lacetti ишлаб чиқариш қачонгача давом этишини аниқ айта олмади, лекин бу бирданига тўхтамаслигини таъкидлади.

@yangicha_mingbuloq