Янгича "Мингбулоқ"
260 subscribers
27.7K photos
13K videos
115 files
4.8K links
Мингбулоқ туман ҳокимлигининг "Мингбулоқ" газетаси телеграм канали.

Мурожаат учун газетамиз рақами: +998694521660
Download Telegram
#МУТОЛАА
#ИБРАТЛИ_ҲИКОЯТ

☝️ТУЯ

Туя аввал жуда чиройли кўринишда бўлган. Унинг тарвақайлаган шохи ва қалин жунли думи бор экан. Бир куни у чанқоғини қондириш учун дарё олдига келибди. Сув ичган сайин ўзига маҳлиё бўлармиш. Шу чоқ унинг ёнига югуриб келган кийик:
– Марҳаматли туя, мен бугун меҳмонга бормоқчи эдим. Шохингизни бир кечага бериб туринг, – дебди.
Туя унга шохини бериб юборибди.
Шу даврларда от думсиз бўлган экан. Шу­нинг учун у ҳам туяни олдига келиб, узун ва ялтираб турган думини бир кунга бериб туришини илтимос қилибди. Туя думини ҳам берибди.
Орадан кўп йиллар ўтиб кетди. Шу пайтгача туянинг шохи ва думини олганлар қайтариб бе­ришмабди. Бу ҳақда кийикка эслатган экан, у:
– Қачон думинг ўсиб ерга тегса, шохингни қайтариб бераман, – дебди.
От ҳам унга шундай жавоб қайтарибди:
– Думингни шохинг ўсиб чиққан куни оласан.
Шунинг учун бўлса керак, туя дарёга сув ичгани борса, атрофга тез-тез аланглаб қарар, ўзидан қарзи борларни кутиб яшаркан.

Қирғиз масали

❗️Хулоса ўзингиздан!

@yangicha_mingbuloq
#МУТОЛАА

☝️ТАВБА

Сен гуноҳ қилдингми, бечора банда,
Сен шайтон макрига учдингми ногоҳ.
Тинчинг қолмадими руҳ ила танда,
Энди надоматлар бўлдими ҳамроҳ.

Энди чора излаб, ахтариб нажот
Кезурсан, дастингда на имкон, на эрк.
Гуноҳкор кимсанинг қошида наҳот
Қопқалар ёпилган, остоналар берк.

Йўқ, ҳали оламда мавжуддир шафқат,
Йўқ, ҳали тебранар меҳр бешиги.
Тавба қил, тавба қил, тавба қил фақат,
Сенга очиқ фақат тавба эшиги.

Абдулла ОРИПОВ,
Ўзбекистон халқ шоири,
Ўзбекистон Қаҳрамони


❗️Рамазон ~ тавба ва мағфират ойи!

@yangicha_mingbuloq
#МУТОЛАА

☝️БАНДАГА СИҒИНМА

Ҳеч қачон бандага сиғинма, банда,
Зулм қилса агар, золимга лаънат.
Битта руҳ яшайди ҳар битта танда,
Инсоннинг авлиё бўлмоғи ғалат.

Гарчи бу дунёда бордир нодонлик,
Тафаккур, Ақлнинг кошонаси бор,
Қисматдан ҳеч кимса топмас омонлик,
Олдинда ажалнинг остонаси бор.

Сеҳрга нечоғлик каломинг бурма,
Лазизроқ сўз йўқдир сўзидан ортиқ.
Дунёда дўст излаб қанча югурма,
Азизроқ дўст йўқдир Ўзидан ортиқ.

Абдулла ОРИПОВ,
Ўзбекистон халқ шоири,
Ўзбекистон Қаҳрамони


@yangicha_mingbuloq
#МУТОЛАА    

☝️БУЮК САБР

Балки инсондирсан оддий ва камтар,
Балки саркардасан — жангларда ҳодий.
Бировни яккалаб, камситсанг агар,
Лаънатлар айтурман сенга абадий.

Билиб қўй, Аллоҳнинг кенг даргоҳида
Шафқат бўлмагайдир кибрга асло.
Жойинг жаҳаннамнинг туби-чоҳида,
Ҳатто, Иблисга у кўрилмас раво.

Гоҳ ҳайрон қоламан дунёга қараб,
Тавба, деб ёқамни ушлайман бот-бот.
Бир умр маломат комида яшаб,
Ўзгариб қолмаган нечук одамзод?

Бу ҳолга чидамиш ботирлар нега,
Нега даф қилмаган ноҳақни ахир?
Наҳотки, эзгулик қолган беэга,
Наҳот, тирикликнинг ҳамроҳи таҳқир?

Англадик, раҳм этиб ўзи Худойим,
Аршларга кўтарди олий қадрни.
Қўллаб турсин дея ишончин доим,
Бизларга ўргатди буюк сабрни.

✍️ Абдулла ОРИПОВ,
Ўзбекистон халқ шоири,
Ўзбекистон Қаҳрамони

(2015 йил 29 август, Техас)

@yangicha_mingbuloq
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#МУТОЛАА

☝️ЙЎРИҚ

Дунёнинг ибратли йўриқлари бор,
Ўша бошқаради умр кемасин.
Дўстига меҳрини этганда изҳор,
Ҳеч ким кўкрагидан тепки емасин.

Қанча камолотга етмасин одам,
Асло унутмасин Халлоқ - эгасин.
Ўзини гуноҳкор санасин ҳар дам,
Савоб ишни эса қилдим демасин.

✍️ Абдулла ОРИПОВ,
Ўзбекистон халқ шоири,
Ўзбекистон Қаҳрамони

(2008 йил 10 январь)

❗️Яна бир мунаввар тонг барчамизга муборак бўлсин!

@yangicha_mingbuloq
#МУТОЛАА

☝️ОСМОН ЯҚИН, ЕР ҚАТТИҚ

Бола эдим. Кекса аммам бўларди. Туриб-туриб, ғалати гаплар айтарди. Бир куни шундай деб қолди:
Осмонда меҳр кўп. Ер устида орзу кўп. Ер тагида армон кўп...
— Бу нима деганингиз? — десам
— Катта бўлганингда тушунасан, — деб қўяқолди.
Ростини айтсам, катта бўлганимда бу гапларни унутиб юборган эканман. Яқинда тасодифан ёдимга тушди. Аммамнинг гапини энди англагандек бўлдим.
«Осмонда меҳр кўп» дегани Аллоҳнинг карами кенг, бандаларига меҳрибон, дегани экан. «Ер устида орзу кўп» дегани одамзод борига қаноат қилмайди, бир орзуси ушалиши билан бошқасининг кетидан югуради, дегани экан. «Ер тагида армон кўп» дегани эса бандаси вафот этганидан кейин тириклик чоғида ўзи билиб-билмай қилган гуноҳлари учун армон чекади, дегани экан...
Билмадим... Ҳарқалай мен шундай тушундим...

Ўткир ҲОШИМОВ,
Ўзбекистон халқ ёзувчиси

@yangicha_mingbuloq
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#МОТИВАЦИЯ

«Болангиз китоб ўқишини хоҳласангиз, аввал ўзингиз ўқинг!»

© Ўзбекистон халқ артисти Гавҳар Зокирова


#Маърифат
#Китоб
#Мутолаа

@yangicha_mingbuloq
#МУТОЛАА

☝️ТАРОЗИ

Тонгда айвонингга чиқасан яйраб,
Тарбият қиласан жисму жонингни.
Тинчлик деган бир қуш тепангда сайраб,
Қўриқлаб туради хонадонингни.

Ҳолбуки, эллар бор, қирқ йилдан буён,
Мотам либосини ечган эмасдир.
Ҳар зум фалокатга маҳкумдир инсон,
Тинчлик деган сўз ҳам, демак, абасдир.

Ювиниб, тараниб жўнайсан ишга,
Кундалик юмушни ўйлайсан фақат.
Ўрганиб қолгансан сокин турмушга,
Ёнингдан оқади осойишта вақт.

Ҳолбуки, дунёда шундай жойлар бор,
Текшириб кўради пайпоғинггача.
Кимлигинг сўрайди такрор ва такрор,
Сўрайди етти пушт— аймоғинггача.

Бу ҳолнинг тагига етганлар борми,
Дарё ҳам ёндошдир саҳролар билан.
Нафратда яшайди дунёнинг ярми,
Ярми эса яшар дуолар билан.

Абдулла ОРИПОВ,
Ўзбекистон халқ шоири,
Ўзбекистон Қаҳрамони


@yangicha_mingbuloq
#МУТОЛАА

☝️ЯХШИЛАР

Яхши одамлар бор тоғда, чўлда ҳам,
Бордир Парижда ҳам, Истанбулда ҳам.

Улар дуч келади сенга дафъатан,
Римдир ва ё Тошкент уларга ватан.

Шифо истаб борсанг Ҳиндистон томон,
Сира ажабланма, соғайсанг инсон.

Яхши табиблар бор, демак у жойда,
Шукрким, яхшилар учрар ҳар қайда.

Афсус, ёмонларнинг уруғи кўпдир,
Ахтариб юрмагин, улар тўп-тўпдир.

Яхшини изла, топ, савоби катта,
Ёмони ўзингдан чиққай албатта.

Абдулла ОРИПОВ,
Ўзбекистон халқ шоири,
Ўзбекистон Қаҳрамони
(Истанбул, 2013 йил 7 октябрь)


@yangicha_mingbuloq
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#МУТОЛАА

☝️МИННАТДОРЛИК

Миннатдорлик билдиришим зарур бўлиб қолса агар,
Таъзим қилар эдим аввал еру қуёш, юлдузларга.
Нафас олган ҳар бир жонзот раҳмат ҳисси билан яшар,
Тирикликнинг қароргоҳи — кечаларга, кундузларга.

Гарчанд улуғ бу борлиқнинг ҳар жиҳати тўкис эмас,
Ёғини бор, сочини бор, бўрони бор, сурони бор.
У муттасил баҳор эмас, ё қиш эмас, ё куз эмас,
Бизни мудом эркаламас, гоҳи аччиқ қирови бор.

Миннатдорлик билдиришим зарур бўлиб қолса тағин,
Ҳеч шубҳасиз бош эгардим одамларнинг ўзларига.
Яхши кунда, ёмон кунда улар сенга очар бағрин,
Тақдиринг гоҳ боғлиқ бўлар уларнинг бир сўзларига.

Гарчанд улуғ бу башар ҳам шу кунгача номукаммал,
Ёвузи бор, лоқайди бор, бор бераҳм, бағритоши.
Инсон зоти комил бўлиб яралмаган экан азал,
Шунинг учун савдоларга маҳкум бўлган шўрлик боши.

Ҳа, ҳар қалай шукроналик боиси кўп бу дунёда
Мўл-кўл меҳрин аямасдан, замин яшар, қуёш яшар.
Ҳа, ҳар қалай одамларга меҳр ҳисси кўп зиёда,
Бошимизни ўқтин-ўқтин силаб турар она-Башар.

Абдулла ОРИПОВ,
Ўзбекистон халқ шоири,
Ўзбекистон Қаҳрамони


@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мутолаа

☝️БИР НИҲОЛ

Юртдошим, боғингга бир ниҳол қада,
Бу ниҳол номини Яхшилик ата.

Ниҳолинг ёнига бир гул экиб қўй,
У гулнинг исмини Гўзаллик деб қўй.

Гулу ниҳолингга бахш этиб ҳаёт,
Сув бер ва бу сувга Меҳр деб қўй от.

Сендан фарзандингга боғ қолсин, эй дўст,
Боғинг Ватан деган ном олсин, эй дўст.

✍️ Эркин ВОҲИДОВ,
Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири

@yangicha_mingbuloq
#МУТОЛАА

☝️САДОҚАТ

Кекса қарағайнинг
Илдизин очиб,
Тортдилар қўш арқон
солиб белидан.
Лекин у тупроққа
панжасин санчиб,
Сира қўзғалмасди
Унган еридан....

Ниҳоят, гурс этиб ерга
қулади,
Бутаб, сўнг кўтариб
кетдилар, бироқ -
у ўз панжасида олиб жўнади
Яшаган еридан бир
сиқим тупроқ.


Эркин ВОҲИДОВ,
Ўзбекистон халқ шоири,
Ўзбекистон Қаҳрамони


@yangicha_mingbuloq
#МУТОЛАА

☝️БАЙРАМ

Токи тирик экан дунёда одам,
Унга ҳамроҳ эрур гоҳ шодлик, гоҳ ғам.
Эртанг не бўлишин билмасман аммо,
Тинч ўтган ҳар кунинг, албатта, байрам.

Ёрдан айри кечса — ҳар лаҳза абас,
Вафосиз дўстни ҳам дўстим дема, бас.
Кенг жаҳон сен учун бўлмасдан қафас,
Тинч ўтган ҳар кунинг, албатта, байрам.

Демагил, чопқирдир омадим маним,
Ҳеч қачон беланмас лойларга шаъним.
Устингдан ёзмасдан бир номард ғаним,
Тинч ўтган ҳар кунинг, албатта, байрам.

Оддий нарсаларни кўзга илмай гоҳ,
Олис юлдузлар деб чекамиз оҳ-воҳ.
Бошингни қотирмай ёнингдаги моҳ,
Тинч ўтган ҳар кунинг, албатга, байрам.

Оламда базму айш учрар аломат,
Беморга бормикан ундан ҳаловат.
Майлига ёвғон ич, лекин саломат,
Тинч ўтган ҳар кунинг, албатта, байрам.

Энг аввал тинч бўлсин кўксингда виждон,
Тинч бўлсин элу юрт, Ватан жонажон.
Ғуборга чулғанмай шу еру осмон,
Тинч ўтган ҳар кунинг, албатга, байрам.

Яшашнинг шавқин сур сира толмасдан,
Шеъринг ёз, пайсалга энди солмасдан.
Фақат қартайганда севиб қолмасдан,
Тинч ўтган ҳар кунинг, албатта, байрам.

✍️ Абдулла ОРИПОВ,
Ўзбекистон халқ шоири,
Ўзбекистон Қаҳрамони


@yangicha_mingbuloq
#МУТОЛАА

☝️МИЛЛИЙ ФАХР

Темурий ўғлонлар, сизга шараф-шон,
Сизлар бор, юрт донғи дунёга кетар.
Сиз ғолиб юргайсиз марралар томон,
Ўзбегим дўпписи Парижга етар!

Кўрсин аждодга мос ёшлар борлигин,
Ватан учун кўзу қошлар борлигин,
Дўппини остида бошлар борлигин,
Ўзбегим дўпписи Парижга етар!

Бир байроқ узра эл бирлашсак, наф кўп,
Бир ёқа бош етар, чўққида гап кўп,
Ниҳоят англадик, дўппида гап кўп,
Ўзбегим дўпписи Парижга етар!

Миллатим, ҳар жабҳа ёлғонга учма,
Орингдан, юртингдан тилингдан кечма,
Ўзбегим ҳеч қачон дўппингни ечма,
Ўзбегим дўпписи Парижга етар!

Мирзо шоир бўлсам, гапни чўзмайман,
Юрт учун оловман, кулдек тўзмайман,
Шундай халқим билан кимдан ўзмайман,
Ўзбегим дўпписи Парижга етар!

Мирзо КАРИМ

@yangicha_mingbuloq
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#МУТОЛАА

☝️ИСЁН ВА ИТОАТ

Тиғ устида юрдириб, томошо қилар Тангрим,
Чўғ устида турдириб, томошо қилар Тангрим.
Тошқинда бир кемадек ночор кетиб борарман,
Мен ҳеч нарса билмайман, барини билар Тангрим.

Олдга юрсам хатар бор, ортга юрсам хатар бор,
Ҳар лаҳза, ҳар сафару, ҳар тун, ҳар саҳар бор.
Бир чумоли мисоли дон учун чиққан эдим,
Донни не қиладию, мени не қилар Тангрим.

Ҳақсизлик учун ёндим, шавқ учун исён қилдим.
Ҳаққимни бер дедиму Ҳақ учун исён қилдим.
Бошимни ҳар ён урдим, бош ёрилгач англадим,
Пойига қўйсамгина бошимни силар Тангрим.

Сабрим етарми билмам, сабримни синайверса,
Ҳар бир синаганида суягим синаверса,
Синиб-синиб охири ўзинг бутла деб борсам,
Суягимни ун қилиб, элакда элар Тангрим.

Майли не бўлса ҳамки, ёруғ юз билан етай,
Дил тўла меҳр билан, ёшли кўз билан етай,
Юрагимни тўлдирар битта таскин бор фақат,
Мен Тангримга борарман, мен томон келар Тангрим.

Гулжамол АСҚАРОВА

@yangicha_mingbuloq
#МУТОЛАА

☝️Қадим  замонларда Бағдодга  ўт тушиб, уйлар кетма-кетигa  ёнибди. Бир уйда гўдаклар қолиб кетган экан, валий одам ўтаётиб, ота-онанинг фарёдини эшитибди-ю, ўйлаб ҳам ўтирмай, ўт ичига кириб, болaларни олиб чиқибди. Битта туки ҳам куймабди. Болaларнинг ота-онаси қувониб унга ўн тилла суюнчи узатса, y валий:  «тиллaларни оладиган одам бўлсам, ўтдан соғ чиқмас эдим» деган экан...

Тоҳир МАЛИК,
«Шайтанат» асаридан


❗️Агар ушбу фикрлар мағзини чақмоқчи бўлсангиз, асарни мутолаа қилинг!

@yangicha_mingbuloq