Янгича "Мингбулоқ"
265 subscribers
28.1K photos
13.2K videos
117 files
4.83K links
Мингбулоқ туман ҳокимлигининг "Мингбулоқ" газетаси телеграм канали.

Мурожаат учун газетамиз рақами: +998694521660
Download Telegram
#SPORT_TAYM

📹⚽️ "Навбаҳор" йирик ғалабага эришиб, Суперлигада иккинчи ўринга қайтди!

Ўзбекистон Суперлигаси 24-тур доирасида ўз майдонида Тошкентнинг "Бунёдкор" клубини қабул қилган "Навбаҳор" йирик - 3:0 ҳисобида ғалаба қозониб, мусобақа жадвалида 2-ўринга кўтарилди.

☝️🎥🥅 Грузиялик легионер Тома Табатадзе (10), болқонлик легионер Йован Жокич (72, 84) томонидан урилган голлар наманганлик футболчиларни аввалги мавқеига қайтарди.

👏 Дарвоқе, бугунги ўйинда "дубл"га эришган сербиялик футболчи Йован Жокич "Навбаҳор" жамоасининг миллий чемпионатлардаги юбилей - 1500 голига муаллифлик қилди.

@yangicha_mingbuloq
#SPORT_TAYM

📹⚽️ Ўзбекистон футболчилари кучли рақибга қарши жанговар дуранг қайд этди

🇺🇿🇮🇷 Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида Эрон миллий терма жамоасига қарши "ЖЧ-2026" ва "Осиё кубоги-2027" қўшма саралаш босқичи доирасида ўзаро куч синашди.

🎥⛳️🥅 Учрашувнинг биринчи бўлим 14 дақиқасида Ризоян Рамин гол уриб Эронни олдинга олиб чиққан бўлса, 38-дақиқада Мехди Тареми ҳисобни 0:2 кўринишига олиб келди.

🎥🥅 Иккинчи таймнинг 52-дақиқасида Остон Ўрунов ҳисобни қисқартирди. Захирадан майдонга тушган Игорь Сергеев "Навбаҳор"чи Остон Ўруновнинг ажойиб "паси" натижасида 83-дақиқада гол уриб, ҳисобни тенглаштирди. Шу тариқа, шиддатли ўйинда 2:2 ҳисобидаги жанговар дуранг билан якунланди.

@yangicha_mingbuloq
#SPORT_TAYM
"НАВБАҲОР" САФАРДА ЮТҚАЗИБ, ЧЕМПИОНЛИКНИ ҚЎЛДАН ЧИҚАРДИ

⚽️🏆 Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси футбол бўйича Суперлига 25-тур доирасида Тошкентда "Олимпик" жамоасига 2:1 ҳисобида имкониятни бой бериб, чемпионликдан расман умидини узди.

"ЖАР" стадионида кечган беллашувнинг биринчи бўлими якунида Иброҳим Ибрагимов ҳисобни очган бўлса, 87-дақиқада Шерзод Эсонов суперзарбаси билан терма жамоамиз посбони Ўткир Юсупов дарвозасига иккинчи голни киритди. Кўп ўтмай, грузиялик легионер Тома Табатадзе ҳисобни қисқартирди – 2:1. Ўйин якунида "Лочинлар"дан Лука Чермел майдондан четлатилди. Шу тариқа, "Навбаҳор" клуби 46 очко билан 3-ўринда бормоқда.

Тошкентда ўтказилган 25-тур ўйинида Термизнинг "Сурхон" клубини енган "Пахтакор" жамоаси муддатидан аввал чемпионликни қўлга киритиб, ўз тарихида 16-бор олтин медалларга сазовор бўлди.

@yangicha_mingbuloq
#SPORT_TAYM

📹⚽️ Наманганнинг "Навбаҳор" клуби Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи доирасида асосий рақиби, мусобақа ғолиблиги учун асосий даъвогар Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" жамоасига 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

🥅 68-дақиқада Бош ҳакам мезбонлар дарвозаси томон навбатдаги марта пеналти белгилади. Ўткир Юсупов дастлабки зарбани қайтарди, қайтган тўпни эса ҳозиргина захирадан майдонга тушган бразилиялик Малком голга айлантирди.

🥅 86-дақиқада саудиялик тажрибали футболчи Салим Ад-Довсари "Навбаҳор" посбони Ўткир Юсупов ўз ўрнини тарк этганини кўриб, 25 метрлар чамаси узоқликдан кучли зарба йўллаб, чиройли услубда иккинчи голни киритди.

@yangicha_mingbuloq
#SPORT_TAYM

⚽️🏆 Ҳиндистонда ғалаба қозонган "Навбаҳор" жамоаси Осиё Чемпионлар лигасининг кейинги босқичига йўл олди!

🏆⛳️ Пуна шаҳрида бўлиб ўтган Осиё Чемпионлар лигаси “D” гуруҳи 6-тур доирасидаги "Мумбай Сити" - "Навбаҳор" учрашувида ажойиб "камбек" кўрсатиб, 1:2 ҳисобида ғалаба қозонган Самвел Бабаян бошчилигидаги наманганлик футболчилар қитаъмиздаги нуфузли мусобақа - ОЧЛнинг "плей-офф" босқичига йўлланмани қўлга киритишди.

👏 "Лочинлар" ва уларнинг мухлисларини табриклаймиз!

⛳️"Мумбай Сити"-" Навбаҳор "- 1:2.
Голлар: Абденнасир Эл Ҳаяти (15 - 1:0) - Жамшид Искандеров (29 - 1:1), Йован Жокич (45+3 - 1:2).

@yangicha_mingbuloq
#SPORT_TAYM

⚽️ Самвел Бабаян: "Биз “Навбаҳор” футболчилари билан фахрланишимиз керак"

🎙 " - Бугун "Навбаҳор" учун тарихий ҳодиса юз берди. Биз Осиёнинг энг кучли 16 та жамоаси қаторидан жой олдик. Шунинг учун ҳам "Навбаҳор" ўсиши ҳамда инфратузилмасини ривожлантириши лозим. Клуб тарихида қолади ҳамда "Навбаҳор" ривожланишда давом этиши лозим.

Шогирдларимга миннатдорлик билдираман. Улар ҳақиқий профессионал эканликларини исботлаб, вилоят ва юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишди.

Биз "Навбаҳор" футболчилари билан фахрланишимиз керак. Улар юқори даражадаги профессионаллар ҳамда шаҳар ва юртимизнинг ҳақиқий ватанпарварларидир
", - деди "Навбаҳор" жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян"Мумбай Сити" клубига қарши ўйиндан кейинги матбуот анжуманида.

👉 БАТАФСИЛ ЎҚИШ: 👈

@yangicha_mingbuloq
#SPORT_TAYM

⚽️ Шавкат Абдураззоқов: "Навбаҳор" таркиби келгуси мавсумда янада кучайтирилади

Наманган вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси раиси Шавкат Абдураззоқов бир гуруҳ фаол ва фахрий мухлислар билан учрашди.

Мулоқотда вилоятимиз раҳбари "Навбаҳор" жамоасининг келгуси тақдири борасида сира хавотирга ўрин йўқлигини таъкидлади.

🎙 "- Мухлислар ҳеч ҳам хавотир олишмасин. Янги мавсумда ҳам "Навбаҳор" клубининг мақсадлари ўзгармайди ва жамоа таркиби янада кучаяди. Биз "Навбаҳор" ишқибозларига қувонч улашиш учун барча имкониятимизни ишга соламиз", - дейди Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов.

Учрашувда ташкилий масала ҳам кўриб чиқилди. "Навбаҳор" клуби мухлислар раиси сифатида 25 йил давомида фаолият олиб борган Абдулло Аҳмедовнинг ўрнига Мухтор Юсуббаев раис этиб тайинланди.

@yangicha_mingbuloq
#SPORT_TAYM
"НАВБАҲОР" ТУРКИЯДА ЙИҒИН ЎТКАЗАДИ

⚽️ Осиё Чемпионлар лигасининг 1/8 финалига чиққан Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси ушбу нуфузли мусобақадаги курашни муносиб давом эттиришни мақсад қилган.

Айни шу боисдан ҳам, "Лочинлар" тайёргарликка барвақт киришиш ҳаракатида. Самвел Бабаян шогирдлари хориж йиғинига боришни режалаштиришган.

"Навбаҳор" клуби аъзолари 2024 йил 3 январь куни Тошкентда тиббий кўрикдан ўтишади. Шундан сўнг бир-икки кун ўтиб, севимли жамоамиз Туркияга жўнаб кетади.

Наманган жамоасининг ўқув-машғулот йиғини Анталия шаҳрида олиб борилади. Мазкур йиғин давомида бир қатор назорат–синов учрашувлари ўтказиш, янги ўйинчиларни синаб кўриш кўзда тутилган.

@yangicha_mingbuloq
#SPORT_TAYM

⚽️ "Олтин тўп" соҳиби Карим Бензема Наманганга келмайдими?

🏆 Хабарингиз бор, "Навбаҳор" жамоаси 2024 йил 15 февраль (соат 19:00, Наманган) ва 22 февраль (соат 21:00, Жидда) кунлари Осиё Чемпионлар лигаси "плей-офф" босқичи доирасида Саудия Арабистонининг "Ал-Иттиҳод" клубига қарши беллашади.

Гап шундаки, жиддаликлар сафида франциялик машҳур чартюм тўп устаси Карим Бензема, шунингдек Роберто Фирмино ("Ал-Аҳли") ва Жордан Хендерсон ("Ал-Иттифоқ") каби юлдузлар Саудия Арабистони клубларидаги фаолиятига якун ясамоқчи.

"Fichajes.net" хабарига кўра, легионерлар иссиқ ва нам ҳаво, ўйинларга келувчиларнинг камлиги ва майдондаги муаммолардан норози. Барча футболчилар ўтган йили Саудия клубларига ўтган ва 2026 йилгача шартнома имзолаган.

Айтиш жоиз, 36 ёшли Бензема “Ал-Иттиҳод” сафида 20 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Агарда, хабар тасдиқланса, Наманганга кутилган яна бир кутилган юлдузнинг ташрифи пучга чиқади.

@yangicha_mingbuloq
#SPORT_TAYM
"НАВБАҲОР" ТАРКИБНИ КУЧАЙТИРМОҚДА!

⚽️ Тошкентнинг "Пахтакор" клуби ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Фаррух Сайфиев "Навбаҳор" жамоасига ўтди. Наманган клуби "Пахтакор"ни тарк этган ҳимоячи билан шартнома имзоланганини расман эълон қилди.

Фаррух Сайфиев 1991 йил 17 январда Самарқанд шаҳрида туғилган. Футболчилик фаолияти давомида "Насаф" (2012-2017 йиллар), "Пахтакор" (2018-2023 йиллар) жамоаларида тўп сурган.

Ўтган мавсумда пойтахтликлар таркибида барча мусобақаларда жами 31 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урган ҳолда, 8 та голга ассистентлик қилган. Фаррух Сайфиев 2014 йилдан буён миллий терма жамоамиз сафида ўйнаб келмоқда.

Аввалроқ, Сайфиевга Фарғонанинг "Нефтчи" клуби қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

@yangicha_mingbuloq
#SPORT_TAYM
#LIVE

⚽️🏆 Суперлига-2024 қуръаси: "Навбаҳор" янги мавсумни "Динамо"га қарши ўйин билан бошлайди

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан мамлакат XXIII-миллий чемпионатининг Суперлигаси ўйинларига қуръа ташланди.

Ҳозиргина якунига етган қуръа натижаларига кўра, ўтган йили чемпионатимизда бронза медални қўлга киритган Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси янги мавсумни ўз майдонида Самарқанднинг "Динамо" клубига қарши ўйин билан бошлайдиган бўлди.

@yangicha_mingbuloq
#SPORT_TAYM

⚽️🏆 "Навбаҳор" Осиё Чемпионлар лигаси баҳсида "Ал-Иттиҳод" билан голсиз дуранг ўйнади

Бугун - 2024 йил 15 февраль куни Наманганда Осиё чемпионлар лигаси 1/8 финали доирасида бўлиб ўтган "Навбаҳор" - "Ал-Иттиҳод" учрашувида дарвозалар дахлсизлиги сақланиб, томонлар нурсиз дурангга имзо чекди.

Шу тариқа, Наманганга Карим Бенземасиз келган "Ал-Иттиҳод" клуби "Навбаҳор" қаршилигини енга олмади. Дарвоқе, бугунги ўйинни кўриш учун "Марказий" стадионга 26 минг 200 мухлис ташриф буюрди.

Эслатиб ўтамиз, Наманган ва Жидда жамоалари ўртасидаги ОЧЛ нимчорак финал жавоб ўйини 22 феврал куни Саудия Арабистонида бўлиб ўтади. Беллашув Тошкент вақти билан соат 21:00да старт олади.

@yangicha_mingbuloq
#SPORT_TAYM

⚽️🏆 Осиё Чемпионлар лигаси: "Навбаҳор" сафарда "Ал-Иттиҳод"га қарши ютқазиб, мусобақани тарк этди

Франциялик футбол юлдузи, "Олтин тўп" соҳиби Карим Бенземанинг автоголи Самвел Бабаян шогирдларига ёрдам бермади. "Лочинлар" ўйин давомида ҳисобда олдинга чиқиб, якунда аламли тарзда мағлубиятга учради. 1:2 ҳисобида ютқазган "Навбаҳор" нуфузли мусобақадаги курашни нимчорак финалда тўхташишга мажбур бўлди.

Нима бўлганда ҳам, "Навбаҳор" жамоаси ўзбек футболига, Наманганга Осиёнинг чинакам миллионлар ўйини нафасини олиб киришди.

👏 Барчаси учун ташаккур, сенга "Навбаҳор"!

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#SPORT_TAYM
ДУНЁНИНГ САРА ПОЛВОНЛАРИ НАМАНГАНДА БЕЛЛАШМОҚДА (видео)

📹🎽 Шу кунларда бутундунё спорт кураши ихлосмандларининг нигоҳи Наманганга қаратилмоқда. Боиси, Янги Наманган туманидаги муҳташам "Паҳлавон" спорт мажмуаси яна бир нуфузли мусобақа – эркин ва юнон-рум кураш турлари бўйича катталар ўртасида биринчи маротаба "Ўзбек ботирлари" халқаро гран-при турнирига мезбонлик қилмоқда.

Нуфузли мусобақанинг дастлабки кунида мамлакатимизнинг барча ҳудудлари, шунингдек Қирғиз Республикаси, Қозоғистон, Тожикистон, Россия Федерациясидан келган 140 нафар спортчи 60 килограммдан 130 килограммгача бўлган олтита вазн тоифасида юнон-рум курашида баҳсларга киришди.

Эртага, мусобақанинг иккинчи кунида баҳсларни эркин кураш бўйича иштирокчилар давом эттиришади. Халқаро турнирда фахрли биринчи ўрин учун 15 миллион сўм, иккинчи ўринга 8 миллион сўм, учинчи ўрин учун 5 миллион сўмдан пул мукофотлари тақдим этилади.

@yangicha_mingbuloq
#SPORT_TAYM

⚽️🏆 Ғалаба муборак, "Навбаҳор" - чемпионлик мақсади билан йўлга чиққан "Лочинлар" Суперлигани зафар билан бошлади

🥅⛳️ "Навбаҳор" - "Динамо" - 3:1.
Голлар: Аброрбек Исмоилов (18), 1:0. Тома Табатадзе (47) 2:0. Жоэл Кожо (53) 2:1. Тома Табатадзе (84 пенальти) 3:1.

@yangicha_mingbuloq
#ANONS
#SPORT_TAYM

⚽️🏟 Бугун Наманганда катта футбол: "Навбаҳор" - "Сурхон" учрашувини стадионда томоша қилиш бепул!

👏 Рамазон ойида мухлислар учун ажойиб туҳфа - Наманган вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси раиси Шавкат Абдураззоқов ташаббуси билан қутлуғ бугун бўлиб ўтадиган Суперлига 4-тури доирасидаги "Навбаҳор" – "Сурхон" учрашувига кириш бепул қилиб белгиланди. Шунингдек, мазкур ўйинга Давлатобод туманидаги "Марказий" стадионга келадиган ишқибозлар учун бепул ифторлик тарқатилади.

Эслатиб ўтамиз, "Навбаҳор" – "Сурхон" учрашуви бугун соат 19:00да бошланади.

@yangicha_mingbuloq
#SPORT_TAYM
#LIVE

🥊 Тошкентдаги катта бокс кечасида наманганлик спортчи ғалабага эришди!

Айни дамда пойтахтимиздаги "Ҳумо арена" спорт мажмуасида профессионал бокс бўйича "IBA" "Чемпионлар оқшоми" халқаро мусобақаси қизғин руҳда кечмоқда.

Кечанинг илк жанги 75 килограмм вазн тоифасида Наманган спорт мактаби тарбияланувчиси Аълохон Абдуллаев ва қозоғистонлик Жаргал Отгонжаргал ўртасида ўтказилди. Олти раунд этиб белгиланган мазкур жангда Аълохон рақибига нисбатан метин ҳимоя ва аниқ зарба услубида жанг кўрсатди.

Бунинг натижасида эса моҳир чарм қўлқоп устамиз 5-раундда рақибини нокаутга учратган ҳолда муддатидан илгари ғалабани қўлга киритди.

@yangicha_mingbuloq
#SPORT_TAYM

📹⚽️ "Навбаҳор" жамоаси ўз майдонида "Локомотив"ни "янчиб" ташлади

🏟🏆 Бугун - 2024 йил 5 май куни Давлатобод туманидаги "Марказий" стадионда Суперлига 6-тури доирасида Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси Тошкентнинг "Локомотив" клуби билан беллашиб, йирик - 4:0 ҳисобида зафар қучди.

⛳️ "Навбаҳор" - "Локомотив" 4:0

🎥🥅⚽️ Голлар: Жамшид Болтабоев, 29 (1:0), Одил Ҳамрабеков, 50 (2:0), Йован Жокич, 62 (3:0), Сиёвуш Ҳақназари, 90+4 (4:0).

@yangicha_mingbuloq
#SPORT_TAYM

📹⚽️🏆 Сафарда ғалаба қозонган "Навбаҳор" жамоаси Суперлига пешқадамига айланди!

Суперлига 7-тури доирасида Жиззахда "Сўғдиёна" клубининг меҳмони бўлган Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси 1:2 ҳисобида зафар қучиб, мусобақа карвонбошилигини ўз қўлига олди.

🎥🥅 Ўйиннинг 23-дақиқасида "Лочинлар"нинг ҳужумларини қайтариш чоғида тўп мезбонлар ўйинчининг қўлига тегди. Белгиланган 11 метрли жарима зарбасини тўпурар легионер Тома Табатадзе аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди.

🎥🥅 52-дақиқада уюштирилган ҳужум чоғида Жамшид Искандеровнинг ноодатий йўллаган зарбасини воҳаликлар посбони қайтаришга ожизлик қилди.

🎥🥅 80-дақиқада "Навбаҳор" аъзоси Жамшид Болтабоев тўп учун курашда рақибини йиқитди. Бош ҳакам қоидабузарга "сариқ" кўрсатиш асносида "Лочинлар" дарвозасига пенальти белгилади. Ундан унумли фойдаланган “Сўғдиёна” легионери Лупчо Дориев фарқни қисқартирди.

👏 Ғалабадан сўнг Самвел Бабаян шогирдлари 12 очко билан Суперлигада 1-ўринга кўтарилди.

@yangicha_mingbuloq