🤩Яшаш бахти🤩
1.52K subscribers
14K photos
483 videos
23 files
4.71K links
Ассалому алайкум хуш келибсиз!

💖 Психология оркали у́з бахтини яратиш
Биз билан албатта юксаласиз.19.18

Руҳий улғайиш ривожланиш🧘
Ўзини ўзлигини тан олиш ва ўз устидан ғалаба🌅

Психолог Хуршида Бахрамовна

Богланиш учун телефонлар
915679883
995797767
Download Telegram
Уильям Шекспир айтган эди :

Мен ҳамиша ўзимни бахтиёр сезаман. Биласанми нега?
Чунки мен ҳеч қачон ҳеч кимдан ҳеч нарса кутмаганман.
Кутиш бу - азоб, ҳаёт эса қисқа. Шунинг учун ўз ҳаётингни сев,
унга кулиб боқ....
гапиришдан олдин тингла...
ёзишдан олдин ўйла ....
пул сарфлашдан олдин ишлаб топ....
аразлашдан олдин кечир....
нафратланишдан олдин сев....
Ўлишдан олдин яша!
Хайрли тонг мехрибон инсоним...

Хуршида Бахрамовна ❤️❤️❤️https://t.me/yashash_baxti
🔸 Фикрларингиздан кераксиз нарсаларни олиб ташланг!

🔸Онгингизни ёмон нарсаларни ўйлаш одатидан халос қилинг...

🔸Нима бўлиши мумкинлиги ҳақида ташвишланишни бас қилинг...

🔸 Ўзингда бор нарсага кўпроқ миннатдор бўлинг...

🔸Ҳозирги пайтдан роҳатланинг!

🔸Ҳаётингизнинг ҳар бир дақиқасидан завқланинг...

Хуршида Бахрамовна ❤️❤️
#Муҳаббат

Қабристонда бир кишини кўриб қолдим. Аввалига шунчаки тиловат қиляпти деб ўйладим, лекин ёнидан ўтиб кетаётиб, ушбу сўзлари диққатимни тортди:

«Бир-биримиздан аразласак, бу уч кундан ўтмасди. Чунки сен–уч кундан ортиқ аразлашиш, айрилиққа олиб келади дер эдинг. Бугун, тўртинчи кун, гулим..турақол қани, қайсарлик қилма энди» кўзларидан оқаётган ёшларини умид аралаш табассуми ортига беркитишга уринарди.

Гўё, шунча асар, ишқий роман, шеърлар қолиб, ҳаётни шу икки оғиз иборалардан ўқигандек ҳис қилдим ўзимни.
"Бугунги ақлим бўлганида - кечаги хатони қилмас эдим. Кечаги хатони қилмаганимда - бугунги ақлим бўлмас эди."

Хўп! Хато қилдингиз, янглишдингиз, танловингиз нотўғри бўлди, бу дегани "бўлди ҳаммаси барбод, барчаси тамом" - дегани эмас!
Хатони қилиб, туяқуш каби бошни қумга кўмишдан фойда йўқ. Ҳаёт сизники, ҳеч ким келиб сизни қилган хатонгизни тузатмайди.

Бошингизни мағрур кўтаринг.!
Кимлар хато қилмаган?!
Шу биргина хато туфайли таслимликни бўйнингизга олмоқчимисиз?!
Таслим бўлишдан аввал ўйлаб кўрингчи, таслим бўлганингиздан сўнг сизга осон бўладими?
Ҳаётда шунча йўлни таслим бўлиш учун босиб ўтдингизми.? Асло ва яна асло.

Сиз кучлисиз, сиз барчасини уддалайсиз!
Ҳамма бўлаётган ишлар яхшиликка ишонинг! Кечаги қилган хатонгиз - эртага сизни фойдангизга ишлайди.


https://t.me/yashash_baxti
Хайрли кун азизларим....
📚Ўзлигинг ўрган!

😀Бизга азоб берган инсонлар, xудди биз каби азобланган инсонлардир.

😏 Ўтмиш ўтиб кетди. Бу – факт, ва энди хеч нарса қилиб бўлмайди. Фақат ўтмиш ҳақидаги ўйларимизни ўзгартира оламиз. Ахир ўшанда сизни хафа қилган инсонни деб, шу кунгача ўзингизни жазолашингиз тўғрими?

😀Касал бўлиб қолганингизда, юрагингиздан кечиришилиши керак бўлган инсонни қидиринг.

😉Ўзимиз ҳақимиздаги фикримиз биз учун xақиқатга айланади. Чунки ҳар бир ўйимиз келажагимизни яратади.

🌤 Ўзингизни маъқуллаб, борлигингизча қабул қилишингиз ҳаётингиздаги ижобий ўзгаришлар калитидир.

❤️Ўзни севиш – борлиғингизни ва борлигингизни ҳар куни байрам қилиб, Яратганга ҳаёт туҳфа қилгани учун миннатдорчилик билдиришдир.

☝️Нимаики берсангиз, қайтиб оласиз.

👉Кимнидир ўзгартириш учун аввал ўзингиз ўзгаринг. Фикрларингиз йўналишини ўзгартиринг.

💪Ҳаётимизда осонликча эришганларимиз – дарс эмас. Бу биз билган нарсалардир.

🫡Танамиз доим биз билан гаплашади. Уни эшитишга вақт топганимизда эди, танамизнинг ҳар бир ҳужайраси ҳар бир сўзимиз ва ҳар бир фикримиздан таъсирланарди.

😊Сизни баxтсиз қиладиган хаёллардан қочинг. Ўзингизга ёққан ишни қилинг, кўришганда кўнглингиз ёришадиган инсонлар билан учрашинг.

Ажойиб нарсаларга эга бўлишни истасангиз, биринчи навбатда уларга эриша олишингизга ишонинг.

❤️Севги кутилмаганда келади. Ўзингизга мос инсонни жон жаҳдингиз билан қидириш эса руҳий азобларга дучор этади.

🔥Фарзандларимизга бера оладиган энг яxши нарсамиз —  уларни ўзларини севишга ўргатишимиз.

👎Айбдорлик ҳисси кераксиз ҳис. У ҳеч қачон ҳеч кимга ёрдам бермайди, вазиятни ўзгартириш кучига ҳам эга эмас. Шундай экан, ўзингизни бу ҳисдан озод қилинг.
Хуршида Бахрамовна ❤️

https://t.me/yashash_baxti
🫥Ўйлаб кўрдингизми...


💰-Мол-дунёйимиз ортди, аммо ҳузур-ҳаловатимиз йўқолди.

👨‍🏫-Қулайликлар ортди, аммо вақтимиз камайди.

💊-Дорилар кўпайди, касалликлар озаймади.

😴-Кеч ётиб, эрталаб чарчоқ билан уйғонамиз.

📚-Кам китоб ўқиймиз, кўп телевизор кўрамиз.

😣-Кўп гапирамиз-у, кам эътибор берамиз.

💵-Пул топишни ўргандик, сарфлашни эплолмадик.

🚀-Ойга учиб-қайтишни биламиз, лекин қўшнимиз билан кўришишга икки қадам босолмаймиз.

🔭-Фазода нималар бўлаётганини биламиз-у, ички кечинмаларимиздан хабаримиз йўқ.

🖼️-Ҳавони тозалаймиз, лекин руҳларимиз кир...

📑-Режалар тузамиз-у, натижалар кўринмайди.

🏃‍♀️-Шошилишни ўргандик, сабрни ёддан чиқардик.

👬-Танишларимиз кўп, ҳақиқий дўстларимиз кам.

🏆-Ютуқларимиз кўп, негадир қувончимиз оз...

Хуршида Бахрамовна

https://t.me/yashash_baxti
Нимани, кимгаки истасангиз аввал боши ўзингиздан истанг.

Сиз қаерда бўлиш ва қандай бўлишни қалбдан ҳис қила оласиз!

Китоб ўқиш ёшартиради, ўқинг!

Чой ёлғизликни унутишга ёрдам, чойлашинг!

Қаҳва кунги энергияни беради, қаҳва ичинг.

Энг яхшилари ўзингиздан бошланади!
Хатто оддий нигоҳгача... Кулиб каранг🥰
Ўзингизни севинг борингизча😍
Хайрли кун азизларим..

Хуршида Бахрамовна ❤️❤️https://t.me/yashash_baxti
МУНОСАБАТНИ ЯХШИЛАШ ТЕХНИКАСИ . . . !

‼️Ким биландир(оила аъзоларингиз, қариндошлар, ҳамкасблар, исталган одам) муносабатингиз ёмон аҳволга келиб қолганми, унда ушбу техника айнан сиз учун...

🤗Бу техника хатто энг ёмон вазиятларда хам хаммасини ижобий томонга ўзгартиришда қул келади.

1⃣ 📖 Битта дафтар тутинг

2⃣ Дафтарга уша инсоннинг яхши ҳислатларини 3⃣0⃣ кун давомида ёзиб боринг.

3⃣ 🙄У инсоннинг барча яхши фазилатларини эсланг(жуда ёмон деб ҳисоблайдиган одамнинг хам яхши фазилатлари булади)

4⃣ 💞Нима учун унинг шу фазилатини яхши кўришингизни ёзинг (Балки сизга хазилкашлиги ёқар, балки керак пайтда сизга ёрдам қўлини чўзгандир).

✔️НАТИЖА:

♥️ Сиз уша инсон ҳақида ижобий фикрларни кўпайтирганингиз сари у инсон ҳам бунга жавобан сиз билан ижобий муносабатда бўла бошлайди.

‼️ Муаммолар эса ўз-ўзидан йўқ бўлади.

Натижаларни жавобини ёзинг!!!

Онгиз тасдикни куради миннатдорлик хатида
Ва сизга миннатдор булганизда
Яна натижани купайтириб беради.
❤️🙏💁‍♀
Хуршида Бахрамовна ❤️❤️https://t.me/yashash_baxti
☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ!

Ассалому алайкум! Хафтанинг биринчи куни, Душанба тонги муборак бўлсин!

Хуршида Бахрамовна ❤️https://t.me/yashash_baxti
Кўп нарса ўзимизни баҳолашимизга боғлиқ

Сиз ҳаётингизни ўзгартира оласиз, фақат бу учун муносабатингизни, нуқтайи назарингизни ўзгартиришингиз шарт! Ўз атрофингизда ўз ички ҳолатингиздек ҳолатларни тортиб оласиз!

Ҳеч ким, ҳеч нима ҳаётингизга шунчаки кириб келмайди, ҳар доим ўзи билан дарс олиб келади. Доим ўзингиз билан ҳаққоний муносабатда бўлинг!
Ёлғон асл ўзлигимизда яшамасликка олиб келади.

Кўп нарса ўзимизни баҳолашимизга боғлиқ. Сиз ҳайратда қоласиз, ҳатто пуллар ҳам ўз қадрини ҳис қиладиганларга  келади. Ўзаро муносабатлар ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Аммо ўзингизни севмагунингизга қадар, қадрингизни билмагунингизга қадар, ҳеч ким сизни севмайди, қадрламайди!

Кўпчилик муваффақиятни орзу қилади, аммо муваффақиятга фақат такрорий хатолар, муваффақиятсизликлар ва ўз устида ишлаш орқали эришиш мумкин. Шунинг учун, ҳар қандай вазиятдан завқ олишни ўрганинг, шунда сизнинг қулашингиз ҳам парвозга айланади.

Хуршида Бахрамовна ❤️❤️https://t.me/yashash_baxti
Ўзингизга ишончингиз қай даражада?

🗝 ​Самооценкани туширадиган энг катта омил бу—бошқаларнинг фикрига боғланиб қолиш.

Яьни кимдир сизни "у мени яхши кўрадими, йўқми, унга керагим борми, йўқми?" - деб ўша инсонни сизга бўлган муносабати ва фикрига боғланиб қолсангиз, самооценкангиз ҳеч қачон кўтарилмайди.

Самооценкангизни кўтариш учун бошқаларнинг фикридан бутунлай узилинг.
Бошқалар сиз хақингизда кандай ўйласа, хам сиз ўзизни севгизда ва ишончизда қолаверинг.

Сиз тушунинг сиз хеч кимга ёқишиз ёки кимдирни кўнглини тўлдиришиз шарт эмас. Сиз кимгадир ёқиш ва кўнглини тўлдириш учун бу дунёга келмагансиз.

Сиз шу танангизда, шу хислатларизда ўзизни боризча қабул қилиб, бахтли яшаш учун, бахтни ҳис килиб яшаш учун бу дунёга келгансиз.

Қачонки сиз ўзизни боризча қабул қилсангиз, атрофиздаги инсонлар хам сизни боризча қабул қилади.
Чунки сиз нимага ишонсангиз сизнинг ҳаётингиз шу!

Хуршида Бахрамовна ❤️❤️❤️
https://t.me/yashash_baxti
#ПСИХОЛОГИК_ТЕСТ

👩‍❤️‍👨 СЕВГИ МУҲАББАТГА МУНОСАБАТИНГИЗ ҚАНДАЙ?

1.Бир кўринишда севиб қолиш ҳолатига муносабатингиз?
А)Шунчаки бўрттириш сўзлари- 4 балл
Б)Ишонаман-2 балл
C)Бундай бўлиши мумкин эмас-1 балл

2.Романтика орқали муҳаббатни мустаҳкамлаш мумкин деган фикрга қандай қарайсиз?
А)Албатта, бу натижа беради-3 балл
Б)Буни нимаси ёмон, бу шунчаки икки севишгани бир-бирига эътибори-4 балл
C)Романтикадан кўра ҳаётга жиддий қараш муҳим-2 балл

3. Севги сизнингча-...
А)Икки севишганнинг бир-бирига ўзаро муносаби-3 балл
Б)Бундай тўйғулар алдамчи-1 балл
C)Севишганларнинг бир-бирисиз ҳаётини тасаввур эта олмаслиги-4 балл

4.Яқин дўстингиз билан севги, муҳаббат ҳақида суҳбат бўлса?
А)Фақат уни тинглаб, гўёки менга қизиқдек тутаман-2 балл
Б)Ундан мавзуни ўзгартиришини сўрайман-1 балл
C)Бу ҳақида ўқиган китобларимдан намуна келтираман-4 балл

5. Сиз танлаган инсон жуда романтик бўлса?
А) Бундай романтикалар киноларда бўлишини тушунтираман-3 балл
Б)Унинг қизиқишларини ўрганиб, унга муносиб жавоб қайтараман-4 балл
C)Яхшиси ҳаётга жиддий қарашга ундайман-2 балл

6.Севги, муҳаббат йўқ дейишса?
А)Бунга норозилигимни билдираман-3 балл
Б)Айтган фикрни қўллаб— қувватлайман-4 балл
C)Аҳамиятсиз қолдираман -2 балл

7.Севги, муҳаббатга оид шеърларга муносабатингиз?
А)Доимий уларнинг таъсирчанлигига эътибор бераман-2 балл
Б)Иложи борича белгилаб, ёдлаб оламан-4 балл
C)Мени қизиқтирмайди-1 балл

8.Оила қургандан кейин севги, муҳаббат янада мустаҳкамланади деган гапларга қандай қарайсиз?
А)Севгидан кўра турмуш шароитини мустаҳкамлаш муҳим-3 балл
Б)Оилавий ташвишлар бошланганда, бу туйғулар аҳамиятсиз-2 балл
C)Ўзаро бўлган севги оилани мустаҳкамлайди-4 балл

9.Муҳаббати йўлида ҳар қандай ишга рози бўлганлар ҳақида нима деб ўйлайсиз?
А)Чин ошиқ-3 балл
Б)Шунчаки ўзини кўрсатмоқчи-1 балл
C)Бадиий туқималарда бўлади-2 балл

Яқинларга ҳам улашинг👇🏻

Хуршида Бахрамовна ❤️
https://t.me/yashash_baxti
#ЖАВОБЛАР

27-32 баллгача:
Севги, муҳаббат туйғуларига ишонасиз. Аммо ўзингиз қаттиқ севиб қолишдан қўрқасиз. Сизнингча чин ошиқлик кишини ҳар қандай ҳолга тушириб қўйиши мумкин. Ундан кўра севмасдан оила қуриш муҳим деган фикрдан ҳам йироқ эмассиз.

19-27 баллгача:
Сизнинг бундай туйғуларга муносабатингиз ўртача. Албатта ҳаётда керакли деб ҳисоблайсиз. Севги ва муҳаббатга оид ҳар қандай мавзу сиз учун муҳим ва қизиқарли. Ўзингиз ҳам севиб оила қуришни хоҳлайсиз.

19 баллгача:
Сиз бундай муносабатларга жиддий эътибор бермайсиз. Ҳар бир нарса ақл билан ҳисоблашиши керак деб ўйлайсиз. Чунки севги, муҳаббат сиз учун умуман қизиқарли эмаслиги, сизнингча бундай нарсаларга ишонувчи кишилар руҳшунослар билан алоқада бўлиб туриши керак деб ўйлайсиз.

https://t.me/yashash_baxti