🤩Яшаш бахти🤩
1.52K subscribers
14K photos
483 videos
23 files
4.71K links
Ассалому алайкум хуш келибсиз!

💖 Психология оркали у́з бахтини яратиш
Биз билан албатта юксаласиз.19.18

Руҳий улғайиш ривожланиш🧘
Ўзини ўзлигини тан олиш ва ўз устидан ғалаба🌅

Психолог Хуршида Бахрамовна

Богланиш учун телефонлар
915679883
995797767
Download Telegram
💛Шунчаки бахтли булинг.
Хамма сиздан ургансин. Худо сизга берган миллионлаб кобилият ва неъматларнинг 1% и хам бахтли булишингиз учун етади. Сиз фикрингизни йугига эмас, борига каратинг. Агар сиз хозирни узида бахтли булишга уринмасангиз, хатто максадингизга етганингизда хам бахтни хис киломайсиз. Бахтни сизни ичингизда, хозирни узида, узингизда бор неъматлар учун шукроналик келтиринг. Табассум килинг. Хаётдан завк олинг, кувониб яшанг. Нимагадир эришмокчимисиз беришни урганинг, яъни ёрдамга мухтож атрофингиздаги инсонларга, истасангиз ширин сузингиз билан, озгина даромадингизни озгина кисмидан, ёки Яна нимагадир мухтожми беринг. Бу шундай колиб кетмайди. Ризкингизга баракотлар киради. Оллох сиз уйламаган томондан ишларингизни юриштиради. Омадингизни беради. Калбингиз рохатланади. Ахир сиз кимнидир огирини енгил килдингиз, ёрдам кулини чуздингиз. Бунинг учун бой-бадавлат булишингиз шартмас. Яхшилигингизни жавоби бошка тарафдан, жуда тез кайтади.

Ўзингиз синаб кўринг.

Хуршида Бахрамовна ❤️
https://t.me/yashash_baxti
Forwarded from Gulnora
Ассалому алайкум !!!
Қадрли Жиззахликлар Сизлар учун
2024 йил 27 апрел куни соат 11:00 да 🔥"2024 йилни ўзим хохлагандек яшайман"🔥 мавзусида Халқимиз ардоғидаги Психолог Ўзбекистон Республикаси бўйича таниқли спикр 🥰🥰ХУРШИДА БАХРАМОВНАНИНГ🥰🥰 "Психологик тренинг" ига таклиф этамиз. Тренинг Сизга ХУРШИДА БАХРАМОВНА томонидан Совға😍😍
Манзил: Жиззах шаҳар 1 мактаби (Пушкин) ёнида
Маълумот учун:
+998915679883
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌱Aссалому алайкум. Шанба тонги муборак бўлсин😊👍

🍃 Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
🍃 Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
🌱 Янги кунингиз мазмунли ўтсин

Хуршида Бахрамовна ❤️❤️❤️
🧠 Ўз фикрларимизни ўзгартирсак ҳаётимиз ўзгаради. Фикрлар сўзларда акс этади. Кейин эса ҳатти-Ҳаракатлар эса
феъл-атворнишакллантиради. 🧠

🧐 Феъл-атвор эса ТАҚДИРИМИЗГА таъсир этади. Демак фикрларимиз ТАҚДИРИМИЗНИ яратади.
Ҳар биримиз ўз ҳаётимиз муаллифимиз.
Хуршида Бахрамовна ❤️❤️❤️
🌸Бошқалар ҳақида гапирсангиз, ўзингиз ҳақингизда гапирасиз.

🌷 Бошқа одамнинг кўзига қараганингизда, улардаги зулматни эмас, балки ёруғликни қидиринг.

🎀 Инсон қалбидаги жаҳолат ва илмсизлик қанчалик чуқур бўлмасин, унинг тубида бир нур зарраси яширинган. Энг нодон одамнинг ҳам ҳаётини ёритадиган нур мавжуд.

🤗Сиз шунчаки юрагингизни Манба томон очишингиз керак ва ёруғлик чексиз ва соф севги оқими билан дунёга тўкилади.

😍Одамларнинг кўзларида ҳаётдаги хатти-ҳаракатларининг асл сабабини очиб берадиган умидни қидиринг, ҳеч қачон одамларни айбламанг ва қораламанг, уларни ўз қалбининг моҳиятини тўлиқ англаган ҳолда қабул қилинг. Ахир, ҳар бир инсонда сиз ўз аксингизни кўрасиз.

🖱Бошқа одамга қараганингизда, биринчи навбатда сиз унда ўзингизни кўрасиз ва шундан кейингина унинг моҳиятини кўрасиз.

🕊️Сизнинг қалбингизнинг яхлит таркибий қисми бўлган ҳамма нарса бошқа одамларда акс этади.

🫶Бошқалар ҳақида гапирганда, сиз ўзингиз ҳақингизда гапирасиз.

🤫Шунинг учун, ҳар бир инсонга муносабатда эҳтиёт бўлинг. Сизнинг сўзларингиз кимлигингизни акс эттиради, лекин ким ҳақида гапираётганингизни эмас.

🥰Одамларга меҳр, раҳм-шафқат ва тушуниш билан муносабатда бўлинг, шунда дунё қалбингизнинг чексиз нурининг ёрқинлиги ва улуғворлигини кўради!

❤️ Хуршида Бахрамовна ❤️❤️❤️❤️https://t.me/yashash_baxti
🔴Жуда кучли, аммо оддий машқ!

🫥Мен бу машқни анча йиллардан бери қўллаб
келаман. У жуда кучли ва фойдали. Йўлимда
инсонми ёки жонивор учрашидан қатъи назар
миямга унга нисбатан дастлаб, ❤️«Сенга бахт
тилайман!» фикри келади. Энг асосийси,
миянгизга келадиган илк фикр «Сенга бахт
тилайман!» бўлиши зарур. Мана шу нарса сиз ва
учратган кишингиз ўртасидаги кечадиган
муносабатларга таъсир қилади.
❤️Буни ўзимнинг ҳаётий тажрибамдан келиб
чиқиб айтяпман. Баъзида жуда қийин бўлади,
душманингни учратиб қолишинг ёки
кутилмаган кескин вазият билан юзма-юз
келишингиз мумкин… Айнан мана шундай
вазиятларда сенда атрофингда бутунлай
бошқача ҳолатни яратиш имконияти бор…
❤️Сиз учратиб қолган кишингиздан қандай қилиб
салбий ҳис-туйғу чиқаётганини кўрасиз ва
улар сизни чулғаб олмасидан олдин уни
ўзгартиришга, энгишга улгурасиз… Сиз
ҳаммасини борича кўрасиз, мана
танишингизда ғазаб, нафрат туйғулари
намоён бўлди, сизда ҳам бунга жавобан жаҳл
пайдо бўлди. Икки тарафлама нафрат туйғулари.
Тўхтанг, сиз ҳаммасини ўзгартира оласиз,
нафратни муҳаббатга ўзгартиринг.
«Сенга бахт тилайман!»
Синаб кўринг ва ҳаётингиздаги ҳамма нарса
яхши томонга ўзгаришига шоҳид бўласиз!
❤️Ричард Гир


❤️Сизга Бахт тилайман!
Хуршида Бахрамовна ❤️❤️❤️
https://t.me/yashash_baxti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🦋 Ҳаётни фалсафани яхши ўзлаштирганларданакан, Сиз ҳам кимгадир ёқишингиз шарт эмас, Ўзингизча Бўлинг! Хаётда Ким учун эмас узингиз учун яшашни урганинг... Сиз учун бир марталик умр кайтиб берилмайди.. Атрофингизга каранг сиз кандай яшаяпсиз.....

Хуршида Бахрамовна ❤️❤️❤️https://t.me/yashash_baxti
#ПРАКТИКА 👇👇👇

МИННАТДОРЛИК ПРАКТИКАСИ

Ҳаётимиздаги ҳозир ва шу ондаги бор пуллар учун миннатдорчилик кейинги келадиган катта пуллар учун йўл очади.
Бу техника ҳам психологик амалиётлар ичида ўзи ахамиятга эга практикалардан бири ҳисобланади. Бажарилиши осон ва натижаси ҳайрон қоларли даражада ишлайдиган амалиёт.
Практикани амалга ошириш учун сизга электрон тасбеҳ керак бўлади.

БАЖАРИЛИШИ:

ҲАР КУНИ ЭРТА ТОНГДА " МЕНГА КЕЛАЁТГАН БУГУНГИ РИЗҚ ВА ПУЛЛАР УЧУН МИННАТДОРМАН" ДЕГАН ЖУМЛАНИ ТАСБЕҲДА 108 МАРТА САНАЙСИЗ . ВА АМАЛИЁТ ОХИРИДА БУГУНГИ КУНИМДА НИМА БЎЛИШИНИ БИЛМАЙМАН АЛЛОҲИМ БУГУНГИ КУНИМНИ ЎЗИНГГА ТАВАККУЛ ҚИЛДИМ ДЕБ АЙТАСИЗ.

Ҳар куни 90 кун давомида бажаришни давом эттирасиз ва ўзингиздаги молиявий ҳолатни кузатиб борасиз👍

Эслатма: шунчаки натижа кутмаган ҳолда бажарилади...

Хуршида Бахрамовна ❤️❤️❤️
🔴BAXT

🚀 Baxt - bu tanlov, natija emas.

🙋‍♀️ Siz o'zingiz baxtli bo'lishni istamasangiz, hech narsa sizni baxtli qilolmaydi.

🙋‍♀️ Siz baxtli bo'lishga qaror qilmasangiz, hech kim sizga baxt keltirmaydi.

😇 Baxt o'zi kelmaydi.

🤗 Uni tanlash kerak, aynan siz tarafdan tanlanishi kerak!

Хуршида Бахрамовна ❤️❤️❤️😘https://t.me/yashash_baxti
ЎЗ ИЧКИ ДУНЁИНГИЗГА ЭЪТИБОР ҚАРАТИШ ВАҚТИ КЕЛДИ!

Агар  ранжу алам, хасрат ёки жаҳл туйғулари ичида қолган бўлсангиз, билингки, ташқи оламга эмас,
ўз ички дунёингизга эътибор қаратиш вақти келипти!
Бахт-саодатга эришиш учун ўзингизни ўзгартишингиз керак холос!
Сиз касал бўлсангиз, дорини сиз ичишингиз,  оч қолган бўлсангиз, овқатни сиз ейишингиз керак бўлганидай!
Ўзгариши керак бўлган ягона нарса - ўзингиздирсиз,
лекин, афсуслар бўлсинки, бу оддий фактни тушуниб етиш учун одатда бутун умр кетади,
балки умр етмайди  ҳам... !
Хайрли кун азизларим....

Хуршида Бахрамовна ❤️❤️https://t.me/yashash_baxti
#ПРАКТИКА

Агар сизда фикрлар чалкашиб кетаётганини сезсангиз, нима ҳоҳлаётганингизни ўзингиз ҳам билмаётган бўлсангиз, бир қарорга келолмаётган бўлсангиз ушбу практика айнан сиз учун:

Шунчаки оқ қоғоз олиб унга хаёлингизга келган сўз, гапларни ёзаверинг, нима ёзаётганингизни назорат қилманг,... ёки тушунарсиз бўлса ҳам чизмалар чизишингиз, шакллар чизишингиз ҳам мумкин... чегарасиз бажаринг!...
Ҳоҳласангиз бир сўз ёки гапни қайта-қайта ёзинг...фарқи йўқ, шунчаки бажаринг ва албатта аъло натижа оласиз.
Практикани ҳар куни бажаришга ҳаракат қилинг ва ўй-хаёлларингиз тиниқлашиб, онгингизда енгиллик содир бўлаётганини кузатинг!...
Ҳа, айтганча, натижаси билан бўлишинг, эсингиздан чиқмасин💜😇🙃

Хуршида Бахрамовна ❤️❤️https://t.me/yashash_baxti
#РУХИЯТ

🔖Замонавий дунёда ҳам бахтли, ҳам омадли ҳамманинг ҳаваси келадиган бўлиш сирлари билан бўлишаман...

🗯 Камчиликларингиз ҳақида ўйламанг! Бу энг биринчи ва муҳим қоидалардан бири. Сизда бор муаммолар бошқаларда йўқ, дейсизми?!

🗯Ҳеч қачон, қандай вазият бўлишидан қатъи назар қаддингизни эгманг! Эгилиб борганингиз сайин муаммолар гирдобига чўкиб кетаверасиз. Аксини қилсангиз, ўз-ўзидан ечимни ҳам тополасиз.

🗯 Тушкунликка тушиш?!
У нима ўзи?
Бу сизнинг ҳаётдаги асосий шиорингизга айланиши керак. Ҳар бир кундан завқланиб яшанг!

🗯 Тинглашни ўрганинг! Ўз фикрингизни ҳеч кимга уқтирманг. Шундай тингловчи бўлингки, атрофингиздагиларнинг ўзлари сизга талпинишсин.

🗯Ўз ифорингизни топинг. Дидингизга мос келган атирдан мунтазам фойдаланинг.

🗯 Кимнингдир нусхасига айланманг. Ўз услубингизни топинг. Бировларнинг кийиниши, юриш-туришига ҳавас қилишингиз мумкин. Аммо худди унингдек бўлишга ҳаракат қилманг.

🗯 Сумкангизда ширинлик олиб юринг. Нега дейсизми? Айрим вазиятларда тилни ширин қилишга тўғри келади. Ана шунда фойдаланасиз. Бу ҳам дипломатия усулларидан бири

🗯Телефонда суҳбатлашаётганда баланд овозда гапирманг. Атрофингизда ҳеч ким бўлмаса ҳам барибир эҳтиётингизни қилганингиз маъқул. Бирор воқеани эшитсангиз, ҳиссиётларингизни (кўз ёш масалан) йўлакдан ўтиб-кетиб турганларга кўрсатиш шарт эмас.

🗯 Лабингиздан табассум аримасин. Ҳар қандай вазиятда ҳам кулиб туринг. Шунда сизга нисбатан бўлган ҳурмат, эътибор ва меҳр ортиб боради.

🗯Ўзингиз ҳақингизда камроқ гапиринг. Одамларни қизиқтирган суҳбатдош бўлиш учун сирлилик фойдадан ҳоли
эмас...
Хуршида Бахрамовна ❤️❤️
https://t.me/yashash_baxti
Султон Сулаймон вафотидан олдин уч нарсани васият қилган экан:

1. Тобутини давлатининг энг зўр табиблари қабрга кўтариб боришини;

2. Бор бойликлари - жавоҳиру олтинларини қабргача борадиган йўлга сочиб қўйишларини;

3. Тобутидан икки қўлини чиқариб қўйишларини.

Сарой пешволари ҳайрон бўлиб, буни сабабини сўрашибди.


Султон Сулаймон қуйидаги жавобни берган экан:

1- Замонанинг энг зўр табиблари тобутимни кўтаришсин, одамлар кўришсин, энг зўр табиб ҳам Аллоҳдан келган ажал олдида ожиздирлар, ўлим ҳақ.

2-Бор бойликларимни йўлга сочиб қўйинглар, одамлар кўришсин, инсон ҳар қанча мол-дунё йиғиб ҳам, уни охиратига олиб кетолмайди.

3-Қўлларимни тобутдан чиқариб қўйинглар,  одамлар кўришсин, қандай катта давлат султони бўлиб, қандай катта бойликларга эга бўлиб, саройларда яшаган бўлсамда, қабрга қуруқ қўл билан кетаяпман.

Бу дунёда фақат яхшилик қолади. Яхшилик қилишдан хеч қачон чарчаманг.

https://t.me/yashash_baxti
Ҳар нарсада яхшилик кўринг. Эээнг ёмон вазиятнинг ҳам яхши томони бор...
Ёмон одамнинг ҳам, сизга қилган яхшилиги бор...

Кечириб яшанг, қалбингизни араз билан оғирлиштириб қўйманг, кимнидир ёмон кўриб юрагингизни негатив билан кирлантирасиз. Руҳингизга азоб берманг. Қалбан ҳар қандай негативдан озод инсон бўлишга ҳаракат қилинг. Қийин... Лекин уддаласа бўлади!

Чиройли яшаш учун, яхшиликлар ичида бўлиш учун керак бу сизга.

Хуршида Бахрамовна ❤️❤️❤️
https://t.me/yashash_baxti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаёт такрорланмас, умр қисқадир... Ҳар бир онимиз эса ғанимат...
Шундай экан, доимо бир-биримизга меҳрли, эътиборли бўлайлик.
Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик хисси ила табассум билан қарши олайлик...

Янги кун муборак Қадрдоним....
Хуршида Бахрамовна ❤️❤️❤️https://t.me/yashash_baxti