Yuristjournal.uz
1.11K subscribers
270 photos
27 videos
95 files
808 links
“Юрист ахборотномаси - Вестник юриста - Lawyer herald” ҳуқуқий, ижтимоий, илмий-амалий электрон журнали

Murojaat uchun:
@Adolat_100_yil
☎️ 71-234-53-45
📩 info@yuristjournal.uz
yuristjournal@gmail.com

🌐 www.yuristjournal.uz/
Download Telegram
#Қонунчилик_янгиликлари

Президент янги таҳрирдаги “Таълим тўғрсида”ги Қонунни имзолади

“Таълим тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–637, 23.09.2020) Президент томонидан имзоланди.

Янги таҳрирдаги Қонунда ўрта махсус, профессионал ва олий таълим турлари тўғрсида маълумотлар кўрсатиб ўтилган.

👉 Ўрта махсус таълим академик лицейларда 9 йиллик таянч ўрта таълим асосида 2 йил мобайнида амалга оширилади.

👉 Профессионал таълим бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим даражаларига ажратилади:

Бошланғич профессионал таълим касб-ҳунар мактабларида IX синф битирувчилари негизида кундузги таълим шаклида 2 йиллик интеграциялашган дастур асосида бепул амалга оширилади;

Ўрта профессионал таълим коллежларда давлат буюртмаси ёки тўлов-шартнома асосида давомийлиги 2 йилгача бўлган кундузги, кечки ва сиртқи таълим шакллари бўйича амалга оширилади;

Ўрта махсус профессионал таълим техникумларда давлат буюртмаси ёки тўлов-шартнома асосида давомийлиги камида 2 йил бўлган кундузги, кечки ва сиртқи таълим шакллари бўйича амалга оширилади.

👉 Олий таълим бўйича:

олий таълимни кундузги шаклдан ташқари кечки, сиртқи ва масофавий шаклларда олиш мумкинлиги;

бакалавриат таълим йўналишида таълим олишнинг энг кам муддати 3 йил, магистратурада 1 йил бўлиши;

олий таълим муассасаларига кредит тизими асосида таълим жараёнини ташкил этиш имкониятининг берилиши мустаҳкамлаб қўйилди.

👉 Олий таълимдан кейинги таълим бўйича:

- илмий ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш, илмий даражалар ва илмий унвонлар бериш тартиби, шунингдек, ҳарбий, тиббиёт ва бошқа таълим ташкилотларида олий таълимдан кейинги таълим олишнинг ўзига хос хусусиятлари;

олий таълимдан кейинги таълимни олиш муддатлари белгиланди.

❗️Қонунга кўра, давлат олий таълим, ўрта махсус, профессионал таълим муассасалари ва уларнинг филиаллари, шунингдек давлат иштирокидаги олий, ўрта махсус, профессионал таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари Президент ёки Ҳукумат қарорлари билан ташкил этилади.

Мазкур Қонун қабул қилиниши билан,1997 йил 29 августдаги “Таълим тўғрисида”ги ҳамда “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида”ги Қонунлар ўз кучини йўқотди.

❇️ Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Аъзо бўлинг👉@yuristjournal