Yuristjournal.uz
1.11K subscribers
270 photos
27 videos
94 files
807 links
“Юрист ахборотномаси - Вестник юриста - Lawyer herald” ҳуқуқий, ижтимоий, илмий-амалий электрон журнали

Murojaat uchun:
@Adolat_100_yil
☎️ 71-234-53-45
📩 info@yuristjournal.uz
yuristjournal@gmail.com

🌐 www.yuristjournal.uz/
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

🌐Хорижда олинган фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражаси тўғрисидаги ҳужжатлари Ўзбекистонда фан доктори (DSc) сифатида тўғридан-тўғри тан олинади ва нострификация қилинади.

🔰
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Фармони эълон қилинди. Фармонга кўра,

👉 Олий таълимдан кейинги таълимнинг бир поғонали тизими жорий қилинган хорижий давлатларнинг рўйхати ҳар йили Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг қўшма қарори билан тасдиқланадиган халқаро рейтингларда биринчи 300 та ўриндан бирини эгаллаган олий таълим ташкилотларида олинган фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражаси тўғрисидаги ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасида фан доктори (DSc) сифатида тўғридан-тўғри тан олинади ва нострификация қилинади (эквивалентлиги қайд этилади);

👉 халқаро рейтингларда биринчи 300 та ўриндан бирини эгаллаган олий таълим ташкилотларида олинган профессор, доцент, катта илмий ходим ва уларга тенглаштирилган бошқа илмий унвонлар тўғрисидаги ҳужжатлар олий таълим муассасалари ва илмий ташкилотлар кенгашларининг тавсиясига асосан Ўзбекистон Республикасида қўшимча экспертиза ўтказмасдан ва бошқа синовларсиз тўғридан-тўғри тан олинади.

👉 @yuristjournal 👈
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️Ҳукумат қарори билан (675-сон, 30.10.2020 й.) Фанлар академияси тизимида Давлат ва ҳуқуқ институти ташкил этилди.

🔰Қарорга кўра, Давлат ва ҳуқуқ институти (Институт) давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади.

- Жамият ва давлат қурилиши, суд-ҳуқуқ ва ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган ҳуқуқий ислоҳотларга маслаҳат ва эксперт ёрдамини ташкил қилиш Институтнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

- Институт ходимларига Фанлар академияси илмий ташкилотлари учун татбиқ этилган меҳнатга ҳақ тўлаш тизими жорий этилади.

- Институт ноширлик фаолияти билан шуғулланиши ва ўзининг матбаа органини (“Давлат ва ҳуқуқ” журнали) ташкил қилиши мумкин.

Шунингдек, қарор билан Институт тузилмаси тасдиқланди.

📍Батафсил 👉 https://www.lex.uz/pdfs/5075665.

Каналга уланиш: @yuristjournal
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Юридик кадрларни тайёрлаш тизими такомиллаштирилади

“Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича тайёрлаш тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (189-сон, 06.04.2021 й.) қабул қилинди.

📌 Қарор билан Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш марказига қўшимча вазифалар юклатилди.

🔰 Марказ, жумладан:

халқ таълими, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида юридик фанлардан дарс берадиган, олий ноюридик маълумотга эга педагог кадрларни қайта тайёрлайди;
низоларни судгача муқобил ҳал қилиш механизми сифатида медиация институтида самарали фаолият юритадиган медиаторларни тайёрлайди.

👨🏻‍🎓 Қарорга кўра, 2030 йил 1 январдан халқ таълими, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида юридик фанлардан фақат олий юридик маълумотга эга бўлган ёки Марказда педагогик қайта тайёрлаш курсларини тугатган ва белгиланган намунадаги дипломни олган олий маълумотли шахслар дарс бериш ҳуқуқига эга бўлади.

➡️ Шунингдек, курсларни муваффақиятли тугатиб, диплом олган шахслар давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати билан бир қаторда ФҲДЁ органларида ишлаши мумкин.

📋 Қарорга мувофиқ, Халқ таълими, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида юридик фанлардан дарс берадиган, олий ноюридик маълумотга эга педагог кадрларни қайта тайёрлаш курслари тўғрисидаги низом тасдиқланди.

☑️ Унга кўра, касбий қайта тайёрлаш курсларида ўқиш масофавий таълим шаклида давлат ва рус тилларида амалга оширилади.

💰 Курсларда ўқиш харажатлари ТДЮУ Кенгаши томонидан белгиланади ҳамда шартномага мувофиқ тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

🚫 Мазкур курсларда ўқиш иккинчи олий маълумот олиш ҳисобланмайди.

Олий маълумотга эга бўлмаган педагог кадрлар курсларга қабул қилинмайди.

Курсларда ўқув жараёни 18 ҳафтани ташкил этади.

Курсларни муваффақиятли тугатган тингловчилар – халқ таълими тизими педагог кадрлари беш йил давомида, ўрта махсус ва профессионал таълим тизими педагог кадрлари уч йил давомида белгиланган даврийликка мувофиқ малака оширишдан озод этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

🔰 Фармонга кўра, 2023 йил 1 январдан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясининг республика давлат бошқаруви органларининг ташкилий бўйсунуви ўзгаради.

🔄 Олий аттестация комиссияси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/yuristjournal
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

📣ИЛМИЙ ИШЛАРНИ МУДДАТИДАН ОЛДИН ТУГАТГАН ТАҚДИРДА ҚОЛГАН МАБЛАҒЛАРНИ МУКОФАТ ТАРЗИДА БЕРИШ АМАЛИЁТИ БЕКОР ҚИЛИНДИ!

⚡️ Ўзбекистон Республикасининг "2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари туғрисида 2022 йил 30 декабрдаги ПҚ-471 Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарорига мувофиқ

⚡️ Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги "Олий таълимдан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 304-сон қарорига 2-илованинг 34-банди ўз кучини йўқотди.

👉 https://t.me/yuristjournal
❗️Фанлар академиясининг 80 йиллиги юбилейи ўтказилади

“Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ташкил топганлигининг 80 йиллигига бағишланган юбилей тадбирларини ўтказишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–298-сон, 09.09.2023 й.) қабул қилинди

🗓 Қарорга кўра, Фанлар академиясининг юбилей тадбирлари 2023 йил 12–14 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилади.

🔘 Шунга кўра, қуйидагилар ташкил этилади:

🔹“Илм-фан – Янги Ўзбекистон пойдевори” мавзусида халқаро конференция;

🔹Инновацион ишланмалар кўргазмаси;

🔹Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзолигига (академикликка) танлов;

🔹“Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг тарихи” экспозицияси.

👉 https://t.me/yuristjournal