"Ўзмиллийбанк" АЖ матбуот котиби
577 subscribers
1.25K photos
326 videos
4 files
733 links
Download Telegram
Марказий банк бошқаруви раиси Мамаризо Нурмуратов бугун бўлиб ўтган Халқаро Пресс-клуб сессиясида пандемияга қадар ҳукуматнинг иқтисодий-молиявий блоки раҳбарлари кутилаётган хавфга тайёргарлик кўрганини билдирди

"Биз маълум жиҳатдан тайёргарлик бошлагандик. Бу бало бошқа давлат орқали бизга таъсир қилади, деган ўй билан давлат раҳбари ташқи иқтисодий фаолиятимиз ва ички ишлаб чиқариш, банк фаолиятига салбий таъсирини ўрганиш топшириғини берганди. Уларнинг салбий таъсирини турли стресс-тест моделларидан ўтказиш ишлари бажарилган".

🔹Иқтисодиёт коллапсга тушиб қолмаслиги бўйича хўжалик субъектлар ва банклар билан алоқада бўлган аҳолига пандемия шароитида маълум бир қарз юкламаси таъсирини камайтириш масаласига асосий урғу қўйилди.

"Дастлабки ҳисобда, барча қарздор кредит олувчиларнинг 55 фоизи қамраб олинган ҳолда, 19,6 трлн. сўм қайтарилиши кечиктирилиши белгиланди. Ушбу ҳисобда аҳолининг 76 фоизи октябрга қадар қарзини узиши назарда тутилганди. Бевосита кредит муддати узайтирилган маблағлар 22,5 трлн. сўмни ташкил этди".

🔹Иккинчи асосий йўналиш эса иқтисодиётдаги занжирбанд ишлаб чиқаришнинг талафотсиз шу даврдан ўтишини таъминлашдир.

"Узоқ муддатли лойиҳаларни молиялаш масаласида ишлаб чиқаришни узлуксиз давом этишини таъминлаш билан қопланиши, бу мақсадда 46 трлн. сўм йўналтирилиши кўзда тутилган. Иш ҳақи, хомашё учун револьвер кредити бериш режалаштирилган. Бу қисқа муддатли ва керакли маблағларни қарзга олишдир"

🔹Таъкидланишича, 46 трлн. сўм ҳажмида ажратилган револьвер кредитлари учун гаров ёки кафолат таъминотининг фақат 25 фоизи қарз олувчи томонидан кўрсатилади. Унинг 75 фоизи давлат томонидан кафолатланади. Яъни револьвер кредити қайтарилмаган тақдирда, сумманинг 75 фоизи давлат томонидан қопланади.

манба: kun.uz

#регулятор

Web | TG | FB | Inst | Ln | TW | Vk
Марказий банк томонидан янги таҳрирда ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисида”ги Низомга киритилган асосий ўзгаришлар

🔹 “Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисида”ги Низом янги таҳрирда ишлаб чиқилган ҳолда Адлия вазирлигида жорий йилнинг 13 апрелида 3229-сон билан давлат рўйхатига олинди. Батафсил шарҳ қуйидаги ҳаволада.

#регулятор

Web | TG | FB | Inst | Ln | TW | Vk
Марказий банк томонидан "2020 йилнинг I чораги учун пул-кредит сиёсати шарҳи" тақдим этилди. Мазкур шарҳда пул-кредит шароитлари, ташқи ва ички иқтисодий вазиятлар ва прогнозлар, инфляция даражаси ва инфляцион кутилмалар ҳақида атрофлича маълумот ва таҳлиллар келтирилган. Бу ҳақида батафсил қуйидаги ҳаволада.

#регулятор

Web | TG | FB | Inst | Ln | TW | Vk
🔹Марказий банк томонидан 2020 йил январь-апрель ойлари учун "Ички валюта бозори бўйича қисқача шарҳ" тақдим этилди. Мазкур шарҳда чет эл валютасига бўлган талабнинг ўзгариш динамикаси, чет эл валютаси таклифи ва алмашув курси динамикаси ҳақида атрофлича маълумот ва таҳлиллар келтирилган. Бу ҳақида батафсил ушбу ҳаволада.

#регулятор

Web | TG | FB | Inst | Ln | TW | Vk
🔹Марказий банк томонидан 2020 йил январь-апрель ойлари учун "Нақд пул муомаласи бўйича қисқача шарҳ" тайёрланди.

Мазкур шарҳда нақд пул тушумлари ва чиқимларини ҳажми динамикалари, шунингдек, таркибий ўзгаришлари ҳақида атрофлича маълумот ва таҳлиллар келтирилган. Бу ҳақида батафсил ушбу ҳаволада.

#регулятор

Web | TG | FB | Inst | Ln | TW | Vk
Пандемия шароитида тадбиркорларни молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича Фарғона вилоятидаги ишлар ўрганилди

🔸Фарғона вилояти Боғдод туманида Марказий банк раиси ўринбосари томонидан тижорат банклари раҳбарлари иштирокида коронавирус пандемияси шароитида тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш ҳамда учраётган муаммоларни ўрганиш юзасидан учрашув ўтказилди.

🔸Учрашувда аҳоли ва тадбиркорлар томонидан 35 дан зиёд мурожаатлар келиб тушиб, умумий қиймати 54 млрд. сўмлик кредит олиш истагидаги талаблар билдирилди. Хусусан, айланма маблағларини тўлдириш бўйича 6 та, ускуна сотиб олишга 14 та, чорвачилик бўйича 8 та, оилавий тадбиркорлик юзасидан 2 та ва 5 та бошқа йўналишдаги таклиф қабул қилинди.

🔸Ушбу мурожаатларнинг 10 таси тезкорлик билан кўриб чиқилди ва ижобий ҳал этилди. Қолган лойиҳалар ҳам зудлик билан ўрганиб чиқилиши ва бир ҳафта муддатда кредит ажратилиши юзасидан тижорат банкларига тегишли кўрсатмалар берилди ҳамда ижроси қатъий назоратга олинди.

🔸Фарғона шаҳрида пандемия шароитида пул оқими пасайган ҳамда фаолиятини тўхтатган 6 та тадбиркорлик субъектларига бевосита борилиб, уларнинг фаолиятини қайта тиклаш учун молиявий кўмаклашиш масаласи жойида ўрганилди. Натижада 2 нафар тадбиркорга ўша ернинг ўзида зарур бўлган кредит ажратилиши ҳал этилиб, фаолиятини тиклашга амалий ёрдам кўрсатилди.

🔸Мисол тариқасида айтиш мумкинки, “National silk cotton” МЧЖнинг электр энергиясидан қарздорлиги вужудга келганлиги натижасида электр таъминотидан узилганлиги аниқланди. Унга ТИФ Миллий банки томонидан қисқа муддатли айланма маблағларини тўлдириш учун кредит берилиши натижасида электр таъминоти тикланди ва фаолияти қайта йўлга қўйилди.

#регулятор

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Twitter | Linkedin
Марказий банк томонидан банкларда оқилона фоиз сиёсатини юритишни рағбатлантириш чоралари кўрилади

🔸Макроиқтисодий таҳлиллар инфляция даражасининг жорий йил якунига қадар 11-12,5 фоизгача ва 2021 йил якунига қадар 9 фоизгача пасайиши кутилмалари фонида банклар томонидан депозитлар фоиз ставкаларининг 23 фоизгача белгиланаётганлиги фоиз хатарларини ва кредитлар бўйича эса 26-30 фоизгача таклиф этилаётганлиги кредит хатарларининг кучайишига олиб келмоқда.

🔸Мазкур хатарларнинг олдини олиш мақсадида Марказий банк томонидан инфляция ва бозордаги ҳолатни инобатга олиб, пруденциал чоралар ва пул-кредит сиёсати инструментларидан фойдаланган ҳолда банкларда оқилона фоиз сиёсатини юритишни рағбатлантириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

🔸Бунда жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб 2021 йил 1 январга қадар:

📌миллий валютадаги депозитлар бўйича 18 фоиз ва кредитлар бўйича эса 24 фоизгача;

📌тадбиркорларга хорижий валютада ажратиладиган кредитлар бўйича 8 фоизгача бўлган ставкалар мақбул фоиз ставкалари деб ҳисобланади.

🔸Мазкур фоиз ставкалари Марказий банкнинг амалдаги асосий ставкасидан келиб чиққан ҳолда ўзгаради.

🔸Жорий этилган мақбул фоиз ставкалари банклар операцияларини даромадлик даражасини чекламайди ва банкларда ўз фаолиятлари доирасида мустақил равишда фоиз ставкаларини белгилаши сақланиб қолинади.

🔸Мақбул фоиз ставкалари чегарасида депозит ва кредит операцияларини амалга оширган банкларни пул-кредит сиёсати инструментларидан фойдаланган ҳолда рағбатлантириш механизмлари жорий этилди. Жумладан:

📌Марказий банкда сақланиши лозим бўлган мажбурий резервлар норматив миқдорини ҳисоблашда ўртачалаш коэффициенти амалдаги 35 фоиздан 75 фоизгача оширилади;

📌Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фондига ўтказиладиган календарь бадаллари амалдаги 0,25 фоиздан
0,05 фоизгача пасайтирилади;

📌банкларни пул-кредит сиёсати инструменти орқали 3-6 ойлик зарур ресурс билан таъминлаш тизими жорий этилади;

📌шунингдек, банкларда ликвидлилик тақчиллиги юзага келганда, стандарт таснифланган активлар гарови эвазига тақдим этиладиган банк активларининг 2 фоизи миқдорида “чақириб олинмайдиган” кредит линиялари очилади.

#регулятор

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Twitter | Linkedin
200 ва 500 сўмлик қоғоз пуллар 2020 йил 1 июлдан муомаладан чиқарилади

🔸Адлия вазирлигида 2018 йил 19 майда 3014-сон билан рўйхатдан ўтказилган “Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг эски намунадаги 50 ва 100 сўмлик тангаларини, шунингдек, 50, 100, 200 ва 500 сўмлик банкнотларини айирбошлаш ҳамда муомаладан қайтариб олиш тартиби тўғрисида”ги низомга асосан:

📌1997 йил намунасидаги 200 сўмлик;

📌1999 йил намунасидаги 500 сўмлик банкнотлар 2020 йил 1 июлдан қонуний тўлов воситаси сифатида ўз кучини йўқотади.

🔸Эски намунадаги ушбу пул белгилари 2020 йил 1 июлга қадар барча тижорат банклари бўлинмалари, 2020 йил 1 июлдан кейин эса Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармалари Ҳисоб-китоб касса марказлари томонидан қабул қилинади ва муомаладаги пул белгиларига чекланмаган миқдорда алмаштириб берилади.

🔸Шу муносабат билан, эски намунадаги 200 сўмлик ва 500 сўмлик банкнотларингиз мавжуд бўлса, белгиланган тартибда муомаладаги пул белгиларига алмаштириб олишингиз мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

————————————

Банкноты номиналом 200 и 500 сумов будут изъяты из обращения с 1 июля 2020 г.

🔸
Согласно Положению о порядке обмена и изъятия из обращения монет достоинством 50, 100 сум, а также банкнот номиналом 50, 100, 200 и 500 сум старого образца Центрального банка Республики Узбекистан, зарегистрированного Министерством юстиции № 3014 от 19 мая 2018 года, с 1 июля 2020 года теряют силу в качестве законного средства платежа:

📌банкноты номиналом 200 сумов образца 1997 года;

📌банкноты номиналом 500 сумов образца 1999 года.

🔸Данные денежные знаки старого образца будут приниматься всеми отделениями коммерческих банков до 1 июля 2020 года, а после 1 июля 2020 года могут обмениваться непосредственно в расчетно-кассовых центрах Главных территориальных управлений Центрального банка на банкноты, находящиеся в обращении.

🔸В связи с этим напоминаем, при наличии банкнот номиналом 200 и 500 сумов старого образца, вы можете обменять их на денежные знаки, находящиеся в обращении в установленном порядке.

#регулятор

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Twitter | Linkedin
🔸Марказий банк Бошқаруви асосий ставкани йиллик 15 фоиз даражасида ўзгаришсиз сақлаб қолди

—————————

🔸Правление Центрального банка оставило без изменения основную ставку Центрального банка на уровне 15% годовых

#регулятор

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Twitter | Linkedin
🔸Марказий банк Бошқаруви 2020 йил 22 октябрда асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди.

—————————————

🔸Правление Центрального банка 22 октября 2020 года приняло решение оставить основную ставку без изменений на уровне 14,0% годовых.

#регулятор

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Twitter | Linkedin
❗️Марказий банк фуқароларни фирибгарлик ҳолатларидан ҳушёрликка чорлайди

🔸Бугунги кунда Ўзбекистон фуқаролари орасида интернет сайтларидаги рекламалар орқали қисқа вақт ичида пул ишлашни таклиф этаётган ташкилотларнинг ёлғон маълумотларига ишониб, ўз пул маблағларини хорижий давлатларга ўтказиш ҳолатлари учраб турибди.

🔸Бунда асосан интернет фойдаланувчиси пул ишлаш тўғрисидаги рекламалар билан танишиб, ташкилотларга сўров қолдирилади. Қисқа вақт ичида “А” исмли шахс фойдаланувчи билан боғланади ҳамда савдо майдончасига (FOREX платформалари) киришни таъминлаш, халқаро молия бозоридаги савдо бўйича таҳлилий маълумот ва маслаҳат тақдим этиш таклифи билан маълум бир миқдорда чет эл валютасида сармоя киритиш сўралади.

🔸Пул маблағлари ўтказилгандан кейин, ташкилот ходими – таҳлилчи томонидан масофавий эркин фойдаланиш дастурини (Any Desk) ўрнатиш сўралади ва мазкур дастур ўрнатилгандан сўнг у орқали платформадаги савдоларда қатнашилади. Сармоя киритган фуқаро платформада ўз маблағининг ўсишини кўради ҳамда кўпайган пул маблағларини ечишга қарор қилганда, таҳлилчи ушбу маблағларни ечиб бермайди ва турли баҳоналарни важ қилади ёки умуман алоқага чиқмайди.

🔸Шундан сўнг фуқаро томонидан брокерлик компаниясининг шахсий кабинетига кирган ҳолда пул маблағларини ечиш юзасидан сўровлар юборилганда “кутилмоқда” мақоми кўрсатилади.

🔸Юқоридагилардан келиб чиқиб, Марказий банк юртдошларимизни фирибгарларнинг алдовларига ишониб қолмасликлари юзасидан огоҳ бўлишликка чорлайди.

————————————

❗️Центральный банк призывает граждан быть бдительными к случаям мошенничества

🔸В последнее время, участились случаи, когда граждане Республики Узбекистан основываясь на ложной рекламе зарубежных организаций, размещенной на веб-сайтах и предлагающей заработать большие деньги в короткие сроки, переводят денежные средства в зарубежные страны.

🔸В частности, после ознакомления с рекламой о заработке средств через интернет гражданами направляются запросы и в короткий период времени с ними связывается условное лицо «А» которое предлагает обеспечить доступ к международному финансовому рынку (платформа FOREX), а также обеспечить аналитическими материалами, представлять советы взамен на определённый объём инвестиций в иностранной валюте.

🔸После перевода средств, сотрудник организации – аналитик просит установить программу удаленного доступа (Any Desk) посредством которой принимается участие на торговой платформе. Гражданин видит рост своих инвестиций на платформе, однако при попытке снять денежные средства аналитик не выводит средства под различными предлогами или вовсе не выходит на связь.

🔸После этого, при направлении запросов о снятии средств через личный кабинет брокерской компании указывается статус «ожидается».

🔸Исходя из вышеизложенного, Центральный банк призывает сограждан остерегаться уловок мошенников и быть осторожными при переводе средств на счета различных сомнительных организаций.

#регулятор

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Twitter | Linkedin
Марказий банк банк карталари эгаларини огоҳликка чақиради

🔸Мобил телефонга келган бир марталик SMS-код, мобил иловалар, веб-иловаларга кириш ҳуқуқини берувчи логин ва пароллар банк ходимлари томонидан сўралмаслиги, шу боис ҳеч кимга бундай маълумотларни бермаслик зарурлиги тўғрисида ижтимоий тармоқлар, телевидение, расмий манбалар орқали доимий огоҳлантиришлар бериб борилмоқда. Шунга қарамай, фуқаролар орасида фирибгарларнинг психологик таъсирига тушиб, алданиб қолиш ҳолатлари учрамоқда.

🔸Қўл телефонингизга қўнғироқ қилиб, ўзини Марказий банк, тижорат банки, тўлов ташкилоти ёки тўлов тизими операторининг номидан хавфсизлик, пластик карта, мижозларни қўллаб-қувватлаш ёки бошқа бўлим ходими деб таништириб, мобил иловангиз бузилгани, банк картангиз блок ҳолатига тушгани, картадан ноқонуний пул ечиб олишга уринишлар бўлаётгани ва шу каби турли уйдирмаларни келтирган ҳолда дарҳол чора кўрилмаса, барча маблағлардан айрилиши ҳақида айтиб, фирибгарлар томонидан ижтимоий инженерингни қўллаган ҳолда турли психологик босим ўтказишга уриниш ҳолатлари шулар жумласидандир.

🔸Марказий банк турли фирибгарлик йўли билан банк карталаридаги пул маблағлари ечилишига йўл қўймаслик мақсадида фуқароларимизни огоҳлантиради.

🔸Ҳеч қачон телефонингизга келган банк карталари билан боғлиқ бир марталик юборилган SMS-кодни, тижорат банклари, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотларининг мобил иловаларига кириш ҳуқуқини берувчи логин ва паролларни ҳеч қандай шахсларга айтманг. Улар сиздан олган маълумотлар (SMS код, логин ва порол ва ҳ.к) орқали банк картангиздаги пул маблағларини кўчириб олиш ёки сизнинг рухсатингизсиз бошқариш имконини қўлга киритади.

🔸Фирибгарларнинг бу каби ҳийлаларига алданиб қолманг.

————————————————

Центральный банк призывает держателей банковских карт к бдительности

🔸 Через официальные источники, социальные сети и телевидение, граждан регулярно предупреждают о том, что разовые СМС-коды, логины и пароли, дающие доступ к мобильным и веб-приложениям не могут быть запрошены сотрудниками банка, и поэтому нельзя никому предоставлять такие данные. Тем не менее, имеются случаи обмана среди граждан, попадающих под психологическое воздействие мошенников.

🔸Одним из таких фактов являются случаи, когда незнакомые лица звонят на Ваш мобильный телефон от имени Центрального банка, коммерческого банка, платежной организации или оператора платежных систем, представившись сотрудником службы безопасности, отдела пластиковых карт или отдела поддержки клиентов и сообщают, что выявлены попытки незаконного снятия денежных средств с вашей карты, что карта заблокирована или ваше мобильное приложение взломано и нужно немедленно предпринять действия для избежания потери имеющихся денежных средств и оказывают различные психологические воздействия с применением социальной инженерии.

🔸Центральный банк предупреждает и призывает граждан повысить бдительность и недопускать списания денежных средств с банковских карт путем различных мошеннических действий.

🔸Никогда не сообщайте подозрительным лицам отправленный на ваш номер телефона разовый СМС-код, связанный с банковскими картами, логины и пароли, дающие доступ к мобильным приложениям коммерческих банков, операторов платежных систем и платежных организаций. Получив от вас информацию (СМС-код, логин и пароль и т.д.) мошенники воспользуются возможностью перевода денежных средств с вашей банковской карты или управлять ими без вашего разрешения.

🔸Не поддавайтесь на такого рода хитрости мошенников.

#регулятор

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Twitter | Linkedin
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ
АХБОРОТИ

🔸Марказий банк ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлаётган Ўзбекистон Республикасида тижорат банклари томонидан россия рублини айирбошлаш билан боғлиқ масалалар юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

🔸Аввал хабар берилганидек, россия рублининг ўзбек сўмига нисбатан сотиш ва сотиб олиш курси тижорат банклари томонидан мустақил равишда жорий халқаро котировкаларга асосан белгиланиб, кун давомида заруриятга кўра ўзгартириб борилиши мумкин.

🔸Одатда, халқаро амалиётда ҳам маҳаллий валюта биржасида сотувда бўлмаган айрим давлатларнинг валюталари бўйича ҳисоб ва айирбошлашдаги курс ушбу давлатларнинг Марказий банклари ёки халқаро платформаларда эълон қилаётган жорий котировкалар асосида белгиланади.

🔸Айрим ижтимоий тармоқларда шубҳали спекулятив трансчегаравий схемалар ёрдамида рублни айирбошлаш (шу жумладан, “қора бозор”да) орқали 30 фоизгача даромад олиш мумкинлиги билдирилмоқда.

🔸Юқоридаги фикрлар мантиқан гепотетик шаклларда тўғри бўлиши мумкин бўлса-да, амалда Ўзбекистондаги ички валюта бозоридаги реал ҳолат буни инкор этмоқда. Хусусан, охирги пайтда тижорат банклари томонидан аҳолига рубль сотуви улардан харид қилинган миқдорлардан қарийб 10 баробар кўп.

🔸Бундан ташқари, Ўзбекистонда жисмоний шахслар томонидан хорижий валютани (нақд ва нақдсиз шаклда) олиб кириш ва олиб чиқиш бўйича махсус тартиб ўрнатилган бўлиб, ушбу тартиб ички валюта бозорига кескин таъсир кўрсатиши мумкин бўлган миқдорларда пул оқимларининг вужудга келишига йўл қўймайди.

🔸Марказий банк мавжуд вазиятни доимий онлайн равишда кузатиб бормоқда ва зарур ҳолларда аҳоли манфаатларини ҳамда миллий валюта ва банк тизими барқарорлигини таъминлаш бўйича қўшимча чоралар кўрилишини таъминлайди.

#регулятор

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin
⚡️Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг йиғилиши ўтказилмоқда.

🔸Унда асосий ставкани 1 фоиз бандга пасайтириб, йиллик 15 фоиз даражасида белгилаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

🎤Тафсилотлар
билан соат 14:00 да ўтказиладиган Матбуот анжуманида танишишингиз мумкин.

———

⚡️В данное время проходит очередное заседание Правления Центрального банка Республики Узбекистан.

🔸В нем принято решение снизить основную ставку на 1 п.п. до уровня 15% годовых.

🎤С
подробностями можно ознакомиться на пресс-конференции, которая состоится в 14:00.

#регулятор

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin
Марказий банк хабари

🔸Сўнгги кунларда HUMO карталарининг айрим фойдаланувчилари тўловларни амалга оширишда, шунингдек, mobil (тўлов) иловаларидаги p2p ўтказмаларида қийинчиликларга дуч келаётгани кузатилди.

🔸Компания Марказий банкни вазиятдан хабардор қилиб, ҳодиса сабабларини аниқлаш учун барча зарурий чоралар кўрилаётганлигини маълум қилди.

🔸Ўз навбатида, Марказий банк вазиятни барқарорлаштириш учун зарур чораларни кўриш, хусусан, карта эгаларининг ўз карталаридаги маблағларидан узлуксиз фойдаланишини таъминлаш мақсадида HUMO терминаллари ва банкоматлар ишлашига алоҳида эътибор қаратиш бўйича тавсиялар берди.

———

Сообщение Центрального банка

🔸В последние дни у части пользователей карт HUMO возникли сложности с проведением платежей, а также p2p-переводов в мобильных (платежных) приложениях.

🔸Компания уведомила Центральный банк о сложившейся ситуации и разъяснила, что принимает все меры для установления ее причины.

🔸В свою очередь, Центральным банком даны рекомендации принять необходимые меры для стабилизации ситуации, в особенности уделить особое внимание работе терминалов и банкоматов HUMO для обеспечения бесперебойного доступа картодержателей к своим средствам на картах.

#regulyator #регулятор

Web | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram | Youtube | Linkedin