"Ўзмиллийбанк" АЖ матбуот котиби
580 subscribers
1.25K photos
326 videos
4 files
733 links
Download Telegram
Ижтимой тармоқнинг komporuz телеграмм каналида эълон қилинган мурожаатга “Ўзмиллийбанк”АЖ нинг муносабати
Бугунги кунда банклараро иқтисодий соғлом рақобатни таъминлаш,  замонавий банк хизматларини кўрсатиш ҳамда банкда меҳнат қилаётган ходимларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида “Ўзмиллийбанк” АЖ тизимидаги ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш бўйича муайян ишлар амалга оширилди.
Бугунги кунда банкнинг ўз олдига қўйган истиқболдаги режаларини бажарилиши мижозларга кўрсатилаётган банк хизматларининг янада ривожланиши фаолият самарадорлигининг асосий кўрсаткичлари хисобланади. Банк ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тизими ўзгармас ва ўзгарувчан қисмлардан иборат бўлиб, тўлов ҳар бир ходимниннг ўз хизмат вазифаларини бажариши меҳнат унумдорлиги ҳамда самарадорлик кўрсаткичига асосланади. Мазкур тизим ривожланган давлатларнинг банк тармоқлари амалиётини таҳлил қилиш ҳамда меҳнат бозори коньюктураси талабларини ўрганиш натижасида жорий қилинган бўлиб, 2023 йил август ойидан амалиётга тадбиқ этилди.
“Ўзмиллийбанк” АЖ ходимларининг иш фаолияти давомидаги август ойи учун энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари ўрнатилган тартибда таҳлил қилиниб, кўрсаткич натижаларига асосан тўловлар сентябр ойида амалга оширилиши режалаштирилган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, “Ўзмиллийбанк” АЖнинг меҳнатга ҳақ тўлаш тизимидаги ўзгаришлар бозор иқтисодиёти талаблари,  кўрсаткичлар ҳамда аниқ таҳлил натижаларига асосланиб амалга оширилишини маълум қиламиз.
@zebotukhtaeva
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Махсус репортаж | Зоминда замонавий «осма дор йўли» фойдаланишга топширилди
#27aug #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
МАРКАЗИЙ БАНК ХАБАРИ

🔸Ижтимоий тармоқларда тўлов ташкилотлари учун трансчегаравий пул ўтказмаларига доир ўрнатилаётган чекловлар юзасидан тарқатилаётган хабарлар бўйича Марказий банк қуйидагиларни билдиради:

🔸“BRIO GROUP” МЧЖ тўлов ташкилоти томонидан Ички назорат қоидаларининг (рўйхат рақами 3266, 2020 йил 30 июнь) 31¹-банди талаблари, яъни олувчиси ва (ёки) жўнатувчиси ҳақидаги талаб қилинган маълумотларни акс эттирмасдан ва ушбу турдаги халқаро пул ўтказмаларини аниқлаш бўйича асосли ва имкони мавжуд бўлган зарурий чоралар кўрилмаганлиги маълум қилинади.

🔸“Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, резидент юридик шахсларга чет элда ҳисобварақлар очиш ва ундаги валюта маблағларини тасарруф этиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ҳукуматининг қарорлари доирасида амалга оширилиши мумкин.

🔸Бироқ, амалиётда “BRIO GROUP” МЧЖ (OSON) тўлов ташкилоти хорижий банкда ҳисобварақ очиб, мазкур банк ҳисобварағи орқали юқоридаги Қонун талабларига зид равишда амалиётлар ўтказган.

🔸Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги Қонуни 4-моддасига асосан тўлов ташкилоти – банк ҳисобланмайдиган, тўлов хизматларини кўрсатиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик шахсдир. Шунингдек, тўлов ташкилотлари Марказий банк лицензияси асосида республика ҳудудида тўлов хизматларини кўрсатиш ҳуқуқига эга.

🔸Шу билан бирга, тўлов хизматлари – тўлов етказиб берувчининг (тўлов ташкилоти) тўлов хизматларидан фойдаланувчига (мижозга) кўрсатадиган хизмати бўлиб, бунда тўлов ташкилотлари бевосита товарларни (хизматларни) сотиб олувчи ёки сотувчи сифатида иштирок этмайди ва тўловларини чет элдаги бенефициарларга етказиб бериш ҳамда улардан қабул қилиш хизмати улар учун ташқи савдо операцияси ҳисобланмайди.

🔸Шу муносабат билан, тўлов ташкилотлари ўз мижозларининг тўловларини чет элдаги бенефициарга етказиб бериш амалиётларини ташқи савдо операцияси сифатида таснифлаб, қабул қилинган маблағларни бошқа валюталарга айирбошлашлари, шунингдек, трансчегаравий ва давлатлараро транзит ташкилоти сифатидаги операцияларда иштирок этишлари қонунчиликка мувофиқ эмас.

🔸Ўзбекистон Республикасида халқаро тўлов хизматлари ва трансчегаравий пул ўтказмалари, шунингдек, халқаро онлайн хизматларга тўловлар бўйича ҳеч қандай чекловлар ўрнатилмаган бўлиб, тижорат банкларининг платформалари орқали тўловларни амалга оширишлари мумкин.

🔸Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бундан кейин ҳам тўлов ташкилотлари фаолиятида қонунчилик бузилиши ҳолатларини мунтазам равишда назорат қилиб, тўлов ташкилотлари қонунчилик доирасида фаолият юритишлари борасида барча чораларни кўради.

#regulyator

Web | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram | Youtube | Linkedin
Forwarded from NBU_official
Bankimiz 32 yoshda!

Bankimiz rivojiga qo’shayotgan hissangiz, bildirilgan ishonch va tanlov uchun NBU jamoasi nomidan o’z minnatdorchiligimizni izhor qilamiz!

Yangi yutuqlar va muvaffaqiyatlar sari Birga intilamiz!



Нашему банку 32 года!

От имени коллектива НБУ выражаем благодарность за Ваш вклад в развитие нашего банка, доверие и выбор.

Вместе к новым совершениям и успехам!
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Давлат органлари ва ташкилотларининг Телеграмдаги каналлари рўйхати янгиланди.

🔵 Ушбу Телеграм каналларда давлат органлари фоалиятига оид сўнгги янгиликлар, янги ҳужжатлар, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан хабардор бўлиш имконияти мавжуд.

📌 Давлат органларининг расмий каналларининг янгиланган рўйхати билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.