"Ўзмиллийбанк" АЖ матбуот котиби
582 subscribers
1.25K photos
326 videos
4 files
733 links
Download Telegram
МАРКАЗИЙ БАНК ХАБАРИ

🔸Ижтимоий тармоқларда тўлов ташкилотлари учун трансчегаравий пул ўтказмаларига доир ўрнатилаётган чекловлар юзасидан тарқатилаётган хабарлар бўйича Марказий банк қуйидагиларни билдиради:

🔸“BRIO GROUP” МЧЖ тўлов ташкилоти томонидан Ички назорат қоидаларининг (рўйхат рақами 3266, 2020 йил 30 июнь) 31¹-банди талаблари, яъни олувчиси ва (ёки) жўнатувчиси ҳақидаги талаб қилинган маълумотларни акс эттирмасдан ва ушбу турдаги халқаро пул ўтказмаларини аниқлаш бўйича асосли ва имкони мавжуд бўлган зарурий чоралар кўрилмаганлиги маълум қилинади.

🔸“Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, резидент юридик шахсларга чет элда ҳисобварақлар очиш ва ундаги валюта маблағларини тасарруф этиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ҳукуматининг қарорлари доирасида амалга оширилиши мумкин.

🔸Бироқ, амалиётда “BRIO GROUP” МЧЖ (OSON) тўлов ташкилоти хорижий банкда ҳисобварақ очиб, мазкур банк ҳисобварағи орқали юқоридаги Қонун талабларига зид равишда амалиётлар ўтказган.

🔸Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги Қонуни 4-моддасига асосан тўлов ташкилоти – банк ҳисобланмайдиган, тўлов хизматларини кўрсатиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик шахсдир. Шунингдек, тўлов ташкилотлари Марказий банк лицензияси асосида республика ҳудудида тўлов хизматларини кўрсатиш ҳуқуқига эга.

🔸Шу билан бирга, тўлов хизматлари – тўлов етказиб берувчининг (тўлов ташкилоти) тўлов хизматларидан фойдаланувчига (мижозга) кўрсатадиган хизмати бўлиб, бунда тўлов ташкилотлари бевосита товарларни (хизматларни) сотиб олувчи ёки сотувчи сифатида иштирок этмайди ва тўловларини чет элдаги бенефициарларга етказиб бериш ҳамда улардан қабул қилиш хизмати улар учун ташқи савдо операцияси ҳисобланмайди.

🔸Шу муносабат билан, тўлов ташкилотлари ўз мижозларининг тўловларини чет элдаги бенефициарга етказиб бериш амалиётларини ташқи савдо операцияси сифатида таснифлаб, қабул қилинган маблағларни бошқа валюталарга айирбошлашлари, шунингдек, трансчегаравий ва давлатлараро транзит ташкилоти сифатидаги операцияларда иштирок этишлари қонунчиликка мувофиқ эмас.

🔸Ўзбекистон Республикасида халқаро тўлов хизматлари ва трансчегаравий пул ўтказмалари, шунингдек, халқаро онлайн хизматларга тўловлар бўйича ҳеч қандай чекловлар ўрнатилмаган бўлиб, тижорат банкларининг платформалари орқали тўловларни амалга оширишлари мумкин.

🔸Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бундан кейин ҳам тўлов ташкилотлари фаолиятида қонунчилик бузилиши ҳолатларини мунтазам равишда назорат қилиб, тўлов ташкилотлари қонунчилик доирасида фаолият юритишлари борасида барча чораларни кўради.

#regulyator

Web | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram | Youtube | Linkedin
Марказий банк хабари

🔸Сўнгги кунларда HUMO карталарининг айрим фойдаланувчилари тўловларни амалга оширишда, шунингдек, mobil (тўлов) иловаларидаги p2p ўтказмаларида қийинчиликларга дуч келаётгани кузатилди.

🔸Компания Марказий банкни вазиятдан хабардор қилиб, ҳодиса сабабларини аниқлаш учун барча зарурий чоралар кўрилаётганлигини маълум қилди.

🔸Ўз навбатида, Марказий банк вазиятни барқарорлаштириш учун зарур чораларни кўриш, хусусан, карта эгаларининг ўз карталаридаги маблағларидан узлуксиз фойдаланишини таъминлаш мақсадида HUMO терминаллари ва банкоматлар ишлашига алоҳида эътибор қаратиш бўйича тавсиялар берди.

———

Сообщение Центрального банка

🔸В последние дни у части пользователей карт HUMO возникли сложности с проведением платежей, а также p2p-переводов в мобильных (платежных) приложениях.

🔸Компания уведомила Центральный банк о сложившейся ситуации и разъяснила, что принимает все меры для установления ее причины.

🔸В свою очередь, Центральным банком даны рекомендации принять необходимые меры для стабилизации ситуации, в особенности уделить особое внимание работе терминалов и банкоматов HUMO для обеспечения бесперебойного доступа картодержателей к своим средствам на картах.

#regulyator #регулятор

Web | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram | Youtube | Linkedin