Зикр ва Дуо қиламиз 📿
1.19K subscribers
709 photos
604 videos
6 files
266 links
Биргаликда зикр қиламиз
🌸СубханАллоҳ, 🌸Алҳамдулиллаҳ, 🌸Аллоҳу Акбар

Қурон Ӯрганамиз -->> @QURONORG
Намоз Ӯрганамиз -->> @Nomoz_Darsliklar
Савол ва Жавоб -->> @Diniy_Testlar

Мурожат учун -->> @SAVOLLARORGBOT
Download Telegram
#Дуо_5
Намоз ўқиган ўрнида ўтириш ва намозни кутишлик (давоми)

5. Ибн Можжа “Сунан”да (180) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилади.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар:
“Мусулмон киши намоз ва зикр учун масжидни ватан тутар экан, албатта, Аллоҳ, ғоиб киши кириб келганда унинг аҳли хурсанд бўлишганидек хурсанд бўлади”.
(Албоний, “Соҳиҳ Ибн Можжа”).

Важҳул истидлол:
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам, модомики намозни кутар экан ўзини масжидда ушлаб турган кишига ажр бўлиши ва Аллоҳ масжидда Уни зикр қилган намозхон билан хурсанд бўлишини зикр қилдилар. Ажрни намоз ўқиган ўрнига чеклаш ва намоздан кейин уни лозим тутишлик ҳақида ҳеч нарса демадилар.

Давоми бор....


Биз билан Аллоҳни зикр қилинг👇
👉 @ZikrQilamiz