Audiokoran
5.08K subscribers
1.4K photos
1.92K videos
29 files
2.92K links
🌹• Гўзал қироатлар!
🌸• Beautiful Quran recitation

@dusha_amanati
🎧 @Mp3_Quran

👥 Канал хақида Мулохаза учун

@dusha_amanati
Download Telegram
​​​​​┄┅┅•🌸•═•⊰⊱•═•🌸•┅┅---

#тафаккур #мулоҳаза

🌹 Оиша розияллоҳу анҳо ривоят қилдилар:

📜 «Мен узрли (ҳайз) ҳолатда (сув) ичдим, сўнг Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга узатдим. У зот менинг оғзим теккан жойга оғзларини қўйиб ичдилар. 

Мен узрли (ҳайз) ҳолимда суяк ғажидим - да сўнг, уни Росулуллоҳга узатдим, у зот мен оғзимни қўйган жойга оғзларини қўйдилар» (Муслим ривояти)


🥀 Бахт... муҳаббат... маваддат ... кошонада эмас.

🥀 Ёки энг нодир тақинчоғу олмосларда эмас...

🥀 Ё энг қиммат ресторанларда емак ейишда эмас...

🌹🌹 Бахт - муҳаббат, бир идишнинг четидаги икки лаб изи - ю...

Бир луқма икки бахтиёр инсонда демак!

© Фойдалар

┄┅┅•🌸•═•⊰⊱•═•🌸•┅┅┄

ⓊⓁⒶⓈⒽⒾⓃⒼ


@Audiokoran #Улашинг
ОВОЗ ЧИКАРИБ КЕКИРИШ

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, саволим ноўрин бўлса олдиндан узр сўрайман. Мен овоз чиқариб кекириш исломда ножоиз деб эшитдим, шу тўғрими?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Ўзгалар олдида баланд овозда кекириш тарки одоб ҳисобланади. Бу борада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан қуйидаги ҳадис келган, санади эса саҳиҳ даражасига етмаган.

عن ابن عمر قال تجشأ رجل عند النبي صلى الله عليه وسلم فقال: كف عنا جشاءك فإن أكثرهم شبعا في الدنيا أطولهم جوعا يوم القيامة رواه الترمذي

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларида кекирган эди, “Кекиришни бас қил. Инсонларнинг дунёда кўпроқ тўқ бўлувчиси охиратда узоқ оч қолувчиси бўлади” дедилар.
Термизий ривояти.
Кекирган одам ҳам ичидан нохуш ҳаво келмаслиги учун оғзини беркитиб олиши керак. Кекирган одамни худди ҳаром иш қилган одамдек жеркиб ташлаш яхши эмас. Чунки фуқаҳолар : “Ножоиз ишни инкор қилиш ҳам гоҳида ножоиз бўлиб қолади” деганлар. Бундан мурод, инкор қилиш инкор қилинадиган иш даражасида бўлиши керак. Ундан ошириб юборса зулм қилиб қўйган бўлади. Валлоҳу аълам!

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати

Каналга уланиш 👇


@Audiokoran #Улашинг