Audiokoran
5.13K subscribers
1.4K photos
1.92K videos
29 files
2.92K links
🌹• Гўзал қироатлар!
🌸• Beautiful Quran recitation

@dusha_amanati
🎧 @Mp3_Quran

👥 Канал хақида Мулохаза учун

@dusha_amanati
Download Telegram
🔹ТЎРТ ПОҒОНА🔹

Тўрт ҳадис борки, улар ўта муҳим тўрт маҳоратни касб қилиш сари юксалтирувчи тўрт поғонадир. Зеро, уларда ахлоқ ва одоб асослари ўз аксини топади. Улар бир сўз билан айтганда, ҳар бир мусулмон бўйсуниши лозим бўлган қонундир.

1⃣. Тилни тийиш маҳорати.

Пайғамбар алайҳиссалом айтади: Ким Аллоҳга ва охират кунига ишонса, яхши гап (топса) айтсин, йўқса, жим бўлсин.

2⃣. Кераксиз нарсадан тийилиш маҳорати.

Пайғамбар алайҳиссалом айтади: Кишининг кераксиз нарсани тарк этиши исломининг гўзаллигидандир.

3⃣. Нафсни жиловлаш маҳорати.

Бир киши Пайғамбар алайҳиссаломга, менга йўл кўрсатинг, деган эди, ғазабланма, деб жавоб бердилар. У саволини бир неча марта ткрорласа ҳам, айнан шу жавобни айтдилар.

4⃣. Қалб тозалигига эришиш маҳорати.

Пайғамбар алайҳиссалом айтади: Биронтангиз то ўзига раво кўрган нарсани биродарига ҳам раво кўрмагунича мўмин бўлмайди.

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬

@Audiokoran #Улашинг
Росулуллоҳ ﷺ ўқиб юрган дуолар.

Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ алайҳиссалом:
«Ким ҳар бир намоз сўнгида ўттиз уч мартадан

«سُبْحَانَ الله»
«الحَمْدُ لله»
«الله أكْبَرُ»

«субханаллоҳ, алхамду лиллаҳ, Аллоҳу акбар»,
деб юзинчисини

«لا إلَهَ إِلاَّ اللهُ وَحْدَهُ لا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ المُلْكُ ؛ وَلَهُ الحَمْدُ ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ»

«Ла илаҳа иллаллоҳу вахдаҳу ла шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул хамду ва ҳува ъала кулли шайин қодийр», деб айтса, гуноҳлари денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечирилади»,
дедилар.

📚 Муслим ривоятлари
——————————
Маъноси:
"Субханаллоҳ" — Аллоҳ барча айбу нуқсонлардан пок.

"Алхамду лиллаҳ" — Хамду сано Аллоҳ учун.

"Аллоҳу акбар" — Аллоҳ буюк

"Ла илаҳа иллаллоҳу вахдаҳу ла шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул хамду ва ҳува ъала кулли шайин қодийр"Аллоҳдан ўзга ибодатга сазовор Зот йўқ. Унинг Ўзи ёлғиздир, шериги йўқдир. Мулк Уникидир. Хамд Уникидир. У хар бир нарсага қодирдир.


#Дуо | #Улашинг
——————————
http://t.me/Duovazikr
Саҳобаларни номига ҳар хил сўзларни айтишдан эҳтиёт бўлишлик

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Ким менинг саҳобаларимни сўкса, унга Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва бутун одамларнинг лаънати бўлсин".
📚Табароний ривояти, ҳасан ҳадис.

Исломга нисбат бериладиган айрим тоифалар саҳобаларни сўкишни савобли иш деб талқин қиладилар. Шундайлардан бўлиб қолишдан Аллоҳ сақласин! Амин.

@Audiokoran #Улашинг
Тонги ва кечги зикрлар.

Оятал-курсийни ўқиш.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:

«Ким уни тонгда ўқиса, кечгача, ким уни кечки пайт ўқиса, тонггача жиндан ҳимояда бўлади».(Насаий ривояти.)


🔹🔹🔹🔹🔹🔹🔹🔹🔹🔹

Ихлос, Фалақ ва Нас сураларини уч марта ўқиш.

«Ким уни тонгда ва кечки пайт уч мартадан ўқиса, унинг учун барча нарсага кифоя қилади».
(Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.)


#Улашинг | @Audiokoran

Оят ал-Курси, ихлос, фалақ ва ан-нас суралари жамлангани mp3👇
.
Росулуллоҳ ﷺ ўқиб юрган дуолар.

Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ алайҳиссалом:
«Ким ҳар бир намоз сўнгида ўттиз уч мартадан

«سُبْحَانَ الله»
«الحَمْدُ لله»
«الله أكْبَرُ»

«субханаллоҳ, алхамду лиллаҳ, Аллоҳу акбар»,
деб юзинчисини

«لا إلَهَ إِلاَّ اللهُ وَحْدَهُ لا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ المُلْكُ ؛ وَلَهُ الحَمْدُ ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ»

«Ла илаҳа иллаллоҳу вахдаҳу ла шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул хамду ва ҳува ъала кулли шайин қодийр», деб айтса, гуноҳлари денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечирилади»,
дедилар.

📚 Муслим ривоятлари
——————————
Маъноси:
"Субханаллоҳ" — Аллоҳ барча айбу нуқсонлардан пок.

"Алхамду лиллаҳ" — Хамду сано Аллоҳ учун.

"Аллоҳу акбар" — Аллоҳ буюк

"Ла илаҳа иллаллоҳу вахдаҳу ла шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул хамду ва ҳува ъала кулли шайин қодийр"Аллоҳдан ўзга ибодатга сазовор Зот йўқ. Унинг Ўзи ёлғиздир, шериги йўқдир. Мулк Уникидир. Хамд Уникидир. У хар бир нарсага қодирдир.


#Дуо | #Улашинг
——————————
http://t.me/Duovazikr
ЕТТИ НАРСАНИ СИР САҚЛАШНИ ТАВСИЯ ҚИЛГАН
ДОНИШМАНДЛАР НАСИҲАТИ.

1⃣. Донишмандларнинг айтишларича, сир
сақланиши лозим бўлган биринчи нарса –
узоқни кўзланган режалар. Бу режалар
амалга ошмагунча уларни ҳеч кимга
айтманг. Бизнинг ҳар бир ғоямиз
ўзимизга қарши ҳам ишлатилиши мумкин.

2⃣. Донишмандлар сир сақлашни тавсия
этган иккинчи нарса қилган хайр-саховатимиз ҳақида гапирмасликдир.
Саховат ноёб нарса бўлиб, уни кўз қорачиғидек асраш даркор. Қилган яхши амалингиз билан мақтанманг. Кибр хайрли амалингиз ортидан келган яхшиликни
тортиб олади.

3⃣. Донишмандлар бировларга ошкор
қилмасликни тавсия этган учинчи нарса бу ўз дидингиз ҳақида гапиришдир. Дуч
келган кишига қандай овқатларни ёқтиришингизу нималарни емаслигингиз,
қанча ухлашингиз, жинсий хоҳишларингиз ҳақида гапираверманг.

4⃣. Айтмаслик керак бўлган тўртинчи нарса
бу мардлик, жасоратдир. Кимдир ташқи томондан синовларга дучор бўлади,
кимдир эса ички томондан. Ташқи синовларни ҳамма кўради ва бу синовларни енгган инсонлар мукофот
олишади, лекин ички синовларни ҳеч ким
кўрмайди ва бу синовларга дош берганларни мукофотламайди.

5⃣. Ўзгаларга айтмаслик лозим бўлган
бешинчи нарса диний билимдир. Диний
билим турли даражада бўлиб, бу борада мукаммалликка эришган инсонгина бу
билимини бошқалар билан баҳам кўриши мумкин. Эндигина диний билимларни
эгаллай бошлаганларнинг асосий хатоси шундаки, улар дарҳол бу билимларини
бошқалар билан ўртоқлашгиси келади ва
бу бошқаларга яхшилик келтириш ўрнига
уларни адаштиради ва ҳаттоки чўчитиши
ҳам мумкин.

5⃣. Бошқалар билан ўртоқлашиш лозим
бўлмаган олтинчи нарса оилавий низолар
ва умуман, шахсий ҳаётдир. Ёдда тутинг:
оилангиздаги муаммолар ҳақида
қанчалик кам гапирсангиз, оилангиз шунчалик мустаҳкам бўлади.

7⃣. Бошқаларга айтилмайдиган еттинчи
нарса эса кимлардандир эшитилган ғийбат ва иғволардир. Кўчада
юрганингизда пойабзалингиз ифлос бўлиши мумкин. Уйга келиб ёки бировнинг
олдига бориб кимдандир эшитган ёмон сўзларни бошқа одамга айтиш худди уйга келиб, ифлос пойабзалини ечмаган одам
кабидир.

•┈•┈•┈•┈• ❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

@Audiokoran #Улашинг
Буйдокларга насиҳат ...

Жуфт танлашда математик улчов.

• "Ал жабр вал Муқобала" асарининг муаллифи, математика фанининг доҳийларидан бири бўлган Муҳаммад ибн Мусо Хоразмийнинг олдига шогирдларидан бири келиб, уйланмоқчи эканини айтибди.

— Қандай қиз танласам маъқул?!-, деб сўрабди.

Шунда Хоразмий:

— Дини учун бирни қўясан;
- ҳуснли бўлса бирнинг ёнига сифр яъни ноль қўясан. 10 бўлади!
- агар насабли бўлса яна битта сифр қўясан, 100 бўлади!
- агар молу давлатли бўлса яна битта сифр қўясан 1000 бўлади!
Агар 1000нинг бошидаги бир сонини олиб қўйсанг, қолган ноллар ҳеч нарсани ифода қилмайди.
• ДЕМАК СЕН ДИНДОРИНИ ТАНЛА!-, деб жавоб берибди.
Дуода эсланг ...


@Audiokoran #улашинг
КЕЧИРИМЛИ БЎЛИБ, ЖОҲИЛЛАРДАН ЮЗ ЎГИРИШ ҲАҚИДА

46 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «لَيْسَ الشَّدِيدُ بِالصُّرَعَةِ إِنَّمَا الشَّدِيدُ الَّذِي يَمْلِكُ نَفْسَهُ عِنْدَ الْغَضَبِ» مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.
«وَالصُّرَعَةُ» بِضَمِّ الصَّادِ وَفَتْحِ الرَّاءِ، وَأَصْلُهُ عِنْدَ الْعَرَبِ مَنْ يَصْرَعُ النَّاسَ كثيرًا.

46. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Одамларни куч билан енгадиган киши кучли эмас, балки жаҳли чиққанида ғазабини боса оладиган киши ҳақиқий кучлидир», дедилар.
Муттафақун алайҳ.

Шарҳ: Ғазаб шундай бир ҳиссиётки, инсон унинг таъсирида ўзини жиловлай олмай, ғазабланишига сабабчи бўлган кишига нисбатан тўғри қарор чиқаролмайди. Ғазабланган инсон ҳиссиёт остида сўз айтади ёки амал қилади, сўнгра ғазабидан тушиб, совигач, пушаймон бўлиб қолади. Қанчадан қанча оғир жиноятлар борки, ўзини бошқара олмай, ғазаб устида содир қилинган. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга ҳақиқий кучли инсон- ғазаби келганида ўзини бошқара олган ва ёмон оқибатга олиб келувчи ишдан ўзини тўхтатиб қолган кишидир, дея таълим бермоқдалар.

Ҳадисдан ўрганганларимиз:

1. Ҳақиқий куч жисмнинг кучлилигида эмас, балки ироданинг кучли эканидадир.
2. Ғазаби келганида ўзини тўхтата олган киши- одамлар орасидаги энг кучли кимсадир. Чунки у нафс ва шайтон васвасасини енга олди.
3. Диндаги ўлчов одамлар одатланиб қолган нарсадан фарқли бўлади. Одамлар кураш- беллашувда енгган кишини кучли деб ўйлашади.
4. Мусулмон киши одамлар томонидан ёмон муносабатга учраганда, ўзини ҳимоя қилади. Бундаги энг яхши нарса жавоб қайтаришга, жазолашга қурби етсада афв қилиб, кечириб юборишидир
.

@Audiokoran #Улашинг
🔹ТЎРТ ПОҒОНА🔹

Тўрт ҳадис борки, улар ўта муҳим тўрт маҳоратни касб қилиш сари юксалтирувчи тўрт поғонадир. Зеро, уларда ахлоқ ва одоб асослари ўз аксини топади. Улар бир сўз билан айтганда, ҳар бир мусулмон бўйсуниши лозим бўлган қонундир.

1⃣. Тилни тийиш маҳорати.

Пайғамбар алайҳиссалом айтади: Ким Аллоҳга ва охират кунига ишонса, яхши гап (топса) айтсин, йўқса, жим бўлсин.

2⃣. Кераксиз нарсадан тийилиш маҳорати.

Пайғамбар алайҳиссалом айтади: Кишининг кераксиз нарсани тарк этиши исломининг гўзаллигидандир.

3⃣. Нафсни жиловлаш маҳорати.

Бир киши Пайғамбар алайҳиссаломга, менга йўл кўрсатинг, деган эди, ғазабланма, деб жавоб бердилар. У саволини бир неча марта ткрорласа ҳам, айнан шу жавобни айтдилар.

4⃣. Қалб тозалигига эришиш маҳорати.

Пайғамбар алайҳиссалом айтади: Биронтангиз то ўзига раво кўрган нарсани биродарига ҳам раво кўрмагунича мўмин бўлмайди.

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬

@Audiokoran #Улашинг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿|| Ўзбек қорияси

🎤|| Энг гўзал қироатлардан

🎧|| Тингланг #УЛАШИНГ!

♻️Гўзал қироатлар каналига уланиш учун линкни босинг🔗
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEAftoKZUjfaMeoIDg
Мулоҳаза...

🌺 Қуръонни ўрганган кишининг қадр-қиммати ортиб бораверади.
Имом Шофеъий

🌺 Хушуъ-хузуъсиз ўқиган намозинг савобсиз машаққатдир.

🌺 Ғазабга берилма! Чегарадан ўтган ғазабнинг аввали телбалик, охири эса надоматдир!

🌺 Агар онанг ака-укаларинг орасидан бирон юмушга сени чақирса, билгинки, Аллоҳ сени ибодатга чорлабди!

🌺 Ҳакимлардан бири:
«Ҳар бир нарса дастлаб кичик бўлади, сўнг катталашади. Лекин мусибат ундай эмас, у катта ҳолда бошланиб, сўнгра кичраяди.
Ҳар бир нарса кўпайган сари қиймати тушади. Лекин одоб-ахлоқ кўпайган сари унинг нархи-қадри ошади» деди.


┄┅┅•🌸•══•⊰⊱•══•🌸•┅┅┄
👉🏻 Ҳикмат чашмасидан

#Улашинг https://t.me/joinchat/AAAAAEAftoKuX-muwPJKwg
Audio
Хужурот сураси тафсири 6-7 оятлар

👤 Абдуллоҳ домла


👇 #Улашинг

https://t.me/joinchat/AAAAAEAftoKuX-muwPJKwg
#Ибратлар | #Улашинг

Бахтли бўлиш учун....

⭕️Бўлмасдан, эшитиш;
⭕️Айбламасдан, гапириш;
⭕️Қизғонмасдан, бериш;
⭕️Унутмасдан, ваъда бериш;
⭕️Тортишмасдан, жавоб қайтариш;
⭕️Эътироз билдирмай, тан олиш;
⭕️Нолимасдан, бажариш;
⭕️Шубҳаланмасдан, ишониш;
⭕️Таъна қилмасдан, кечириш;
⭕️Тўхтовсиз Аллоҳдан сўраш керак!


@Audiokoran
——————————
https://t.me/joinchat/AAAAAEAftoKuX-muwPJKwg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹 Гўзал қироатлар 🌹

👤 Қори Имом Муҳаммад


Муҳаммад айюб роҳимаҳуллоҳ қори усулида

👇 #Улашинг

https://t.me/joinchat/AAAAAEAftoKuX-muwPJKwg
Росулуллоҳ ﷺ ўқиб юрган дуолар.

Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ алайҳиссалом:
«Ким ҳар бир намоз сўнгида ўттиз уч мартадан

«سُبْحَانَ الله»
«الحَمْدُ لله»
«الله أكْبَرُ»

«субханаллоҳ, алхамду лиллаҳ, Аллоҳу акбар»,
деб юзинчисини

«لا إلَهَ إِلاَّ اللهُ وَحْدَهُ لا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ المُلْكُ ؛ وَلَهُ الحَمْدُ ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ»

«Ла илаҳа иллаллоҳу вахдаҳу ла шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул хамду ва ҳува ъала кулли шайин қодийр», деб айтса, гуноҳлари денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечирилади»,
дедилар.

📚 Муслим ривоятлари
——————————
Маъноси:
"Субханаллоҳ" — Аллоҳ барча айбу нуқсонлардан пок.

"Алхамду лиллаҳ" — Хамду сано Аллоҳ учун.

"Аллоҳу акбар" — Аллоҳ буюк

"Ла илаҳа иллаллоҳу вахдаҳу ла шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул хамду ва ҳува ъала кулли шайин қодийр"Аллоҳдан ўзга ибодатга сазовор Зот йўқ. Унинг Ўзи ёлғиздир, шериги йўқдир. Мулк Уникидир. Хамд Уникидир. У хар бир нарсага қодирдир.


#Дуо | #Улашинг
——————————
http://t.me/Duovazikr
РЎЗАДОР БЕМОР ОЗУҚА БЎЛМАЙДИГАН УКОЛ ОЛИШИ ЖОИЗ

Савол:

Агар одамга қаттиқ иситма кирса укол олса рўза очиладими? Тиш олдираётган пайтда тишга укол қилиб олдирса рўза очиладими?
.

Жавоб:

Уколларни умумий тарзда икки турга бўлиш мумкин:

1. Озуқа ва куч-қувват берадиган уколлар рўзани бузади.

Мажбур бўлмаган киши рўза пайтида бундай укол олмаслиги керак. Мажбур бўлиб қолса рўзасини бузиши жоиз. Рамазондан кейин ана шу кунги рўзанинг қазосини тутиб беради.

2. Озуқа бўлмайдиган (фақат оғриқ қолдирадиган ёки иситма туширадиган) уколлар рўзага таъсир қилмайди.

Эҳтиёт бобидан рўза пайти укол олмай туриш афзал. Шом вақти киргандан кейин бемалол барча ҳалол дори-бармонлардан фойдаланавериши мумкин.

Валлоҳу аълам.

📚 Фиқҳий масалалар
•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•
#УЛАШИНГ 👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEAftoKuX-muwPJKwg
Дунёдаги энг йирик Қуръон босмахонаси

Мадинаи мунавварада жойлашган Қирол Фаҳд номидаги мажмуа Қуръони Карим чоп этиладиган дунёдаги энг йирик босмахона ҳисобланади.

Бу ерда йилига 10 миллиондан ортиқ нусхада Қуръон чоп этилади ва бутун дунё бўйлаб тарқатилади. Шунингдек, босмахонада Қуръон маъноларининг таржималари нашр этилади ва аудиоёзувлар тайёрланади.

Мажмуа 1984 йилда ишга туширилган. Ҳар йили ярим миллиондан ортиқ киши босмахона фаолияти билан танишиш мақсадида келади.

Қирол Фаҳд номидаги мажмуа 250 000 квадрат метр майдонда жойлашган.


👉 Қуръон маркази

@Audiokoran #Улашинг
Мулоҳаза...

🌺 Қуръонни ўрганган кишининг қадр-қиммати ортиб бораверади.
Имом Шофеъий

🌺 Хушуъ-хузуъсиз ўқиган намозинг савобсиз машаққатдир.

🌺 Ғазабга берилма! Чегарадан ўтган ғазабнинг аввали телбалик, охири эса надоматдир!

🌺 Агар онанг ака-укаларинг орасидан бирон юмушга сени чақирса, билгинки, Аллоҳ сени ибодатга чорлабди!

🌺 Ҳакимлардан бири:
«Ҳар бир нарса дастлаб кичик бўлади, сўнг катталашади. Лекин мусибат ундай эмас, у катта ҳолда бошланиб, сўнгра кичраяди.
Ҳар бир нарса кўпайган сари қиймати тушади. Лекин одоб-ахлоқ кўпайган сари унинг нархи-қадри ошади» деди.


┄┅┅•🌸•══•⊰⊱•══•🌸•┅┅┄
👉🏻 Ҳикмат чашмасидан

#Улашинг https://t.me/joinchat/AAAAAEAftoKuX-muwPJKwg
Мулоҳаза...

🌺 Қуръонни ўрганган кишининг қадр-қиммати ортиб бораверади.
Имом Шофеъий

🌺 Хушуъ-хузуъсиз ўқиган намозинг савобсиз машаққатдир.

🌺 Ғазабга берилма! Чегарадан ўтган ғазабнинг аввали телбалик, охири эса надоматдир!

🌺 Агар онанг ака-укаларинг орасидан бирон юмушга сени чақирса, билгинки, Аллоҳ сени ибодатга чорлабди!

🌺 Ҳакимлардан бири:
«Ҳар бир нарса дастлаб кичик бўлади, сўнг катталашади. Лекин мусибат ундай эмас, у катта ҳолда бошланиб, сўнгра кичраяди.
Ҳар бир нарса кўпайган сари қиймати тушади. Лекин одоб-ахлоқ кўпайган сари унинг нархи-қадри ошади» деди.


┄┅┅•🌸•══•⊰⊱•══•🌸•┅┅┄
👉🏻 Ҳикмат чашмасидан

#Улашинг https://t.me/joinchat/AAAAAEAftoKuX-muwPJKwg
Forwarded from Audiokoran
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🖥 Ёш болалардан табрик Ийд муборак 👍

👇 #Улашинг

https://t.me/joinchat/AAAAAEAftoKuX-muwPJKwg