Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар
28.5K subscribers
2.93K photos
3.51K videos
18 files
4.54K links
Чат @HIKOYANE

Дустлар Барчамизни Инсонийлик Туйгу Тарк Этмасин!!!

💵 Реклама👉 @kanallrekllama
Download Telegram
#Тафаккур

☝️ Кимни қалби покиза бўлса у фақат гўзалликни кўради, қалбида нопоклик бўлган инсон фақат ёмон нарсаларни кўради. Ким нимани изласа шуни топади.

Дунёдаги барча нарсалар қалб атрофида айланади, фақат айланувчи нарсалар икки тоифага бўлинади: яхши ва ёмон. Қалбинг қандай холатда бўлса, фақат шундай нарсалар сен томон тортилади.

Шунинг учун донишмандлар бекорга айтишмаган: қалбини поклаган нажот топади! Қалбингизни хафагарчиликдан, кечира олмасликдан, нафрат, адоватдан, хасаддан покланг.

Жалолиддин Румий.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг @HIKOYANEW
#тафаккур

Ростгўйлик
Доим рост гапиринг, шунда кўп нарсани эслаб юришингизга ҳожат қолмайди.

Қиймат
Ҳаётда математика ечолмайдиган нарсалар бор. Масалан, ҳалол бир сўм ҳаром беш сўмдан кўп бўлади.

Кечирим
Кечириш бу – аввалгидек қадрдон бўлиш эмас, шунчаки интиқомдан воз кечиш дегани гоҳида.

Келажак
Одамнинг келажагини билиш учун у пул ва вақтини нималарга сарф қилаётганини билиш кифоя.

Ночорлик
Ночор аҳволда яшаш ҳар доим ҳам камбағаллик белгиси эмас, баъзиларда дангасалик белгиси ҳамдир. @HIKOYANEW
#тафаккур

Ростгўйлик
Доим рост гапиринг, шунда кўп нарсани эслаб юришингизга ҳожат қолмайди.

Қиймат
Ҳаётда математика ечолмайдиган нарсалар бор. Масалан, ҳалол бир сўм ҳаром беш сўмдан кўп бўлади.

Кечирим
Кечириш бу – аввалгидек қадрдон бўлиш эмас, шунчаки интиқомдан воз кечиш дегани гоҳида.

Келажак
Одамнинг келажагини билиш учун у пул ва вақтини нималарга сарф қилаётганини билиш кифоя.

Ночорлик
Ночор аҳволда яшаш ҳар доим ҳам камбағаллик белгиси эмас, баъзиларда дангасалик белгиси ҳамдир. @HIKOYANEW Obuna Bo'ling
Намозга қандай ошиқ бўламиз?

- Намоздан олдин, азон эшитганимизда осмонлару ернинг эгаси бизни Ўзи билан мулоқотга чақираётгани хақида хеч ўйлаб кўрганмизми?!

- Тахорат қилаётганда, подшохларнинг подшохи билан юзма-юз туришга тайёргарлик қилаётганимизни ўйлаб кўрганмизми?!

- Намозни бошлаётиб, такбири тахримани айтганимизда эшитувчи, билувчи Зот - Роббимиз билан роз айта бошлаганимизни ўйлаб кўрганмизми?!

- Намозда Фотиха сурасини ўқиётганда Холиқимиз билан хос сухбатда эканимизни ўйлаб кўрганмизми?!

- Намоздаги харакатларда, Аллохдан бошқа хеч ким билмайдиган, минглаб йиллардан бери рукуъ ва сажда қилаётган фаришталар хақида ўйлаб кўрганмизми?!

- Сажда қилганимизда энг улкан ва гўзал маконда эканимизни, инсон саждада Роббига энг яқин туришини ўйлаб кўрганмизми?!

- Намоз охирида салом берганда Аллох билан кейинги учрашувга интизор бўлиб, завқу-шавқдан куйиб ёнганмизми?!

#Тафаккур
Forwarded from Deleted Account
#Тафаккур

Аёл киши шу тўрт нарса туфайли оиласини хонавайрон қилади:

1. Қайсарлик.
2. Жаҳл, асаббузарлик.
3. Шубҳа-гумон.
4. Овозни баландлатиш.

Эркак киши шу тўрт нарса туфайли оиласини хонавайрон қилади:

1. Узоқлашиш.
2. Эътиборсиз бўлиш.
3. Қаттиққўл бўлиш.
4. Бахиллик қилиш.
#тафаккур

- Агар сен учун азиз бир инсонни ўлим олиб кетса йиғлама, чунки у омонат эди, Аллоҳ омонатни ихтиёр қилди.

- Агар беморлик синовига учрасанг, ҳар дақиқа ундан озор чексанг ҳам йиғлама, чунки у гуноҳларингни ювиб ташламоқда.

-Агар сен учун азиз бўлган дўстинг алоқани узсада ва узганлик сабабини айтмаса ҳам йиғлама, чунки у сени қўлдан бой берди, сен эмас.

-Агар сен учун энг яқин инсон қаттиқ душманлиги ошкора бўлса ҳам йиғлама, балки умр бўйи ундан ғафлатда қолмаганинг учун Аллоҳга ҳамд айт.

-Агар яхшилик қилган кишилар сенга зулм қилишса ҳам йиғлама, сен биринчи мазлум эмассан. Золим бўлмай мазлум бўлганингга қувонгин.

- Соатнинг 3 минглигини тақсангиз ҳам, 3000 $ лигини тақсангиз ҳам БИТТА ВАҚТни кўрсатади...

-Сумканинг 3 минг лигини кўтарсангиз ҳам, 300 $ лигини кўтарсангиз ҳам ичидаги нарса ЎЗГАРИБ қолмайди...

- 30 метрлик уйда яшасангиз ҳам, 300 метрлик уйда яшасангиз ҳам ЁЛҒИЗЛИК ҳисси бир хил таъсир этади...

- Ниҳоят билдимки, машинанинг олди ўриндиғида ўтирсам ҳам, орқа ўриндиғида ўтирсам ҳам манзилга БЕЛГИЛАНГАН вақтда етиб келар эканман...

- Болаларингизга бой бўлишни эмас, БАХТИЁР бўлишни ўргатинг..
Катта бўлганларида нарсани нархига карамасин.

- Дунёда эмас, динда яшанг. Дунё матоси арзон ва вақтинча, Жаннатники лаззатли ва абадий.

- Қалбингизни ДУНЁга боғламанг... У фонийдир.
Балки ОХИРАТга боғланг... У боқийдир!
https://t.me/hikoyanew
#тафаккур
АКСИРИШ.

Ҳинд олимларидан профессор Насруллоҳ Хон ҳазратлари айтадилар:
“Бир Англиялик доктор мусулмонларнинг Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг:
“Бирор мусулмон аксирса ва "Алҳамдулиллаҳ" деса, унинг ёнида ўтирган мусулмон "Ярҳамукаллоҳ",-десин,
аксирган эса яна жавобда:
«Йаҳдикумуллоҳ» десин деган ҳадиси шарифларини ўқиб, ўйлаб қолди:

«Бир оддийгина иш учун шунча дуо ўқишнинг сабаби нима?».
У тадқиқот олиб борди ва шу нарса маълум бўлдики, шунча дуо ўқиш ортиқча, беҳуда иш эмас, балки Аллоҳ таолога шукрдир. Чунки тадқиқотдан шу нарса юзага келдики, баъзан инсон миясининг қон томирида ҳаво туриб қолади.

Аллоҳ таоло уни чиқариб юбориш учун бир босимни жорий қилган.Шундай қилиб, аксириш босими орқали, ўша ҳаво бурун йўлидан ташқарига чиқиб кетади.Агар ҳаво чиқмай, туриб қолса, инсон фалаж (шол) бўлиб қолиш хавфи бўлади. Шунинг учун аксирган инсон «Алҳамдулиллаҳ» дейиши, Аллоҳ таолога бу неъмат учун шукр қилиши керакдир.
“Бугунги сабоқ” китобидан.
----- ------ -------- ------- --------- -------- --------- --------

Кўпчилигимиз жамоат жойларида уялиб, тортинибми келган аксани ортга қайтаришга уринамиз.Ваҳоланки, аксириш қанчалик фойдали бўлса, уни қайтариб қолишнинг зарарлари ҳам оз эмас. Масалан, киши бир лаҳзада инфаркт бўлиб қолиши ёки вена қон томирлари ва ўпкаси кучли босимдан ёрилиши ё бўлмаса, мия томирларида тиқин юзага келиши оқибатида фалаж (инсулт) бўлиб қолиши мумкин. Демак, аксиришни қайтаришга ҳожат йўқ, фақат одобларига амал қилсак, кифоя.

Аксириш асносида кўзларнинг юмилиши ҳам биз учун катта неъматдир. Агар юмилмаганида, косасидан чиқарди.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: “Акса уриш Аллоҳ таолодан, эснаш эса шайтондандир. Шунинг учун, қачон бирортангиз эснаса, қўлини оғзига қўйсин! Агар (эснаган пайтда): “оҳ, оҳ” деса, шайтон унинг ичида кулади. Аллоҳ таоло акса уришни яхши кўради, эснашни ёмон кўради”, дедилар” (Имом Термизий ривояти).

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضْيَ اللهُ عَنْهُ ، عَنْ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَ سَلَّمَ قَالَ:

إِذَاعَطَسَ أَحَدُكُمْ فَلْيَقُلْ:الْحَمْدُ لِلَّهِ وَلْيَقُلْ لَهُ أَخُوهُ أَوْ صَاحِبُهُ :يَرْحَمُكَ اللَّهُ فَإِذَا قَالَ لَه :ُيَرْحَمُكَ اللَّهُ فَلْيَقُلْ :يَهْدِيكُمُ اللَّهُ وَ يُصْلِحُ بَالَكُمْ

رَوَاهُالْبُخَارِيُّ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирингиз аксирса, “алҳамду лиллаҳ”(Аллоҳга ҳамд бўлсин), деб айтсин. Унинг биродари эса, унга “ярҳамукаллоҳ” (Аллоҳ сенга раҳм қилсин), десин. Биродари унга “ярҳамукаллоҳ”, деб айтса, у “яҳдийкумуллоҳу ва юслиҳу балакум”(Аллоҳ сизларни ҳидоят қилсин ва ишларингизни ислоҳ қилсин), деб айтсин”, дедилар”. (Бухорий ривоят қилган.)
ЧЎЧҚА НАЗАРИЯСИ.

Золим подшохлардан бири фуқароларидан бирини қамади. Уни хеч бир сабабсиз бир кишилик уч квадрат метр масофага эга камерага қўйишни амр қилди.
Фуқаро ғазабланди. Камера эшигини тепиб бақирди: "Менинг айбим йўқ! Нега мени қамадингиз?!".
У бақир-чақир қилиб тўполон қилгани учун уни бошқа, бир квадрат метрлик хонага кўчириш ҳақида буйруқ чиқди.
У яна бақира бошлади. Бу сафар айбим йўқ демади. "Харомилар! Мени ўтириб ухлайдиган хонага қамадингиз!", деб додлади.
Унинг дод-войи яна қамоқхона хўжайинларини безовта қилди. Энди айнан шу камерага яна тўққизта махкумни киритишди.
Иш чидаб бўлмас даражасига етгач ўнта махбус ёрдам сўраб дод солишди:
"Бу иш мақбул эмас. Қандай қилиб бир квадрат метрли жойга ўн кишини жойлайсиз?! Биз бу ерда бўғилиб ўламиз. Ўтинамиз, хеч бўлмаганда беш кишини бошқа хонага ўтказинг!".
Уларнинг дод-войини эшитгач қамоқхона ходимлари уларнинг ёнига бир чўчқани келтириб қўшиб қўйишди.
Уларнинг ақли бошидан учди:
"Қандай қилиб бу ифлос, исқирт хайвон билан бирга яшаш мумкин?! Унинг хамма жойни тўлдирган ахлатининг хиди бизни ўлдиради-ку! Илтимос, шуни бизнинг олдимиздан чиқаринг. Бошқа нарса сўрамаймиз!".
Бошлиқ ходимларга чўчқани олиб чиқиб хонани тозалаб беришларини буюрди. Бир неча кундан сўнг улардан хол-ахвол сўрагани келди:
- Аҳволлар қалай? Камчиликлар йўқми?
Махбуслар:
- Йўқ, йўқ! Алхамдулиллах хаммаси яхши. Қийинчиликларимиз бархам топди!

Ана шундай қилиб муаммо биргина чўчқани олиб чиқиш билан хал қилинди. Шундай қилиб камеранинг майдони торлиги масаласи унутилди. Ундан олдинги масала хам, ундан олдингиси хам...
Хатто биринчи махкумнинг зулм билан  қамалганлиги масаласи хам унутилди. Хеч ким эсламади хам. Хатто сиз хам унутдингиз уни хурматли ўқувчи!
Хаётимиз ана шундай. Асли муаммомизни унутишимиз учун янги мушкулотлар ўйлаб топишади. Сўнгра мохирлик ила чўчқа назариясини татбиқ қилишади. Афсуски, энди бизнинг энг олий истагимиз чўчқани орамиздан чиқаришлари бўлади!

#Тафаккур

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар
YouTube •|• Instagram

Чатда Фикир К,олдириш
#Тафаккур

Роббим кўриб турибди

Гуноҳ қилганингизни одамлар билмай қолгани учун хурсанд бўлманг. Чунки Яратган ҳаммасини кўриб турибди. Қиёматда сизни одамлар эмас, У Зот ҳисоб қилади.

Қилаётган солиҳ амалларингизни одамлар билмагани учун ташвишланманг. Чунки Аллоҳ кўриб турибди. Охиратда сизга ажр-мукофотни одамлар эмас, У зот беради.
©
@muhaddisuz
basmalatv

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар
YouTube •|• Instagram

Чатда Фикир К,олдириш
#Тафаккур

БИР КУНЛИК ҲАЁТИМИЗНИНГ ЗАКОТИ!

Бомдод – 4 ракъат.
Пешин – 10 ракъат.
Аср – 4 ракъат.
Шом – 5 ракъат.
Хуфтон – 9 ракъат.
Жами: 32 ракъат.
Намозни уйда ўқисангиз, ҳар ракъатига камида бир дақиқа вақт кетади, демак 32 дақиқа.
- Азон ва такбирларга жами 5 дақиқа кетса, 37 дақиқа бўлади.
- Бир кун (кеча-кундуз)да 1440 дақиқа бўлса, шундан 37 дақиқаси 2,5% ни ташкил этар экан.
Бир кунлик ҳаётимизнинг закоти!!!
Аллоҳ - кунингизнинг 2,5 фоизини беришингизга арзимайди деб ўйлайсизми...?!
- Шак шубҳасиз "арзийди" деб жавоб берасиз. Лекин шуни амалда кўрсатябсизми?

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар
YouTube •|• Instagram

Чатда Фикир К,олдириш
"Вақт ҳамма нарсани ўзгартиради" дейишади. Бу нотўғри ибора. Вақт ҳеч кимни ва ҳеч нарсани ўзгартирмайди.

— Ўн йил аввалги ичувчи, ўзини ўзи тарбиялаб, ичкиликдан воз кечмас экан, у ичувчилигича қолаверади.

— Ўн йил аввалги хасис, бахил инсон ўз хулқини ўзи тарбияламаса,  ўн йилдан кейин хам хасад ўтида ёнаверади.

— Ўн йил аввалги дангаса ўзи  шижоат қилмас экан, ўн йилдан сўнг хам дангасалигича қолаверади.

Вақт хеч кимни ўзгартирмайди...
Инсон ўзини фақат ўзи ўзгартира олади!

#Тафаккур

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар
YouTube •|• Instagram

Чатда Фикир К,олдириш
​​#Тафаккур

Бир ҳаким зотдан сўрадилар: "Қанча есам бўлади?"
У жавоб берди: "Очликдан юқори, тўқликдан пастроқ".
- Қанчалик кулайин?
- Юзинг ёришсин, овозинг кўтарилмасин.
- Қанчалик йиғлайин?
- Аллоҳдан қўрқиб йиғлашда ҳеч ҳам малолланма (унда чегара йўқ).
- Солиҳ амалимни қанчалик яширай?
- Имконинг қадар.
- Уни қанчалик ошкор қилай?
- Бошқаси сенга эргашгунга қадар.
- Одамлар мақтаса қанчалик хурсанд бўлай?
- Аллоҳ сендан розими ёки норозими? Шу нарсани билишинг қадар.
Ҳабибуллоҳ Абдулғаффор


@HIKOYANEW
#Тафаккур #Мулоҳаза

Очкўзлик,  қўрқоқлик ва ҳасадгўйлик иллатларида бир ўхшашлик мавжуд. Ҳар учaла ҳолатдаги инсонлар дуч келган биринчи синовдаёқ хоинликка юз тутадилар.

Ароқхўр эркаклар ва енгилтабиат аёлларнинг чин дўстлари бўлмайди. Уларда фақат ҳамтовоқ улфатлар бўлиши мумкин.

Вақт олий ҳакам. Ҳеч қандай муғамбирлик сен томон қаратилган муносабатларнинг асл қиёфасини узоқ вақт беркитолмайди.

Mанманликда чегара йўқ. Манман киши душман тугул дўстини ҳам аямайди.

Ношукурликнинг ибтидоси манманлик,  интиҳоси беҳаловатликдир.

Аёлга нисбатан қўлланилган аччиқ ҳақоратлар ва асоссиз айбловлар – эркакнинг нафрати эмас,  аламзадалигига ишорадир.

Таъмагирдан эҳтиёт бўл. Унинг дўстлигида вафо бўлмайди.

Ҳаётда ҳечнарса тасодифий эмас. Муҳими имкониятдан тўғри фойдалана билиш. Ақлли умр йўлдош бахт ҳадя этади,  ахмоғидан тажриба ўзлаштирасан.

Нодонни айблама. У барибир ўзини тарбиялашга ҳаракат қилмайди,  аксинча янада сурбетлашади.

Рашкнинг кўзи кўр. Рашкини тарбиялаб йўқотишга эришолмаган аёл дунёнинг кўпгина мўъжизаларини кўришдан ўзини бебаҳра қилган аёлдир.

Макрни фарқлаш учун маккора бўлиш шарт эмас,  шунчаки ҳийла қўллашларига имкон бериш кифоя.

Асал ойи қачонки, хотин эрини ўз йўриғига юргизишга уриниши ва қилган хизматларини миннат қилишга киришган ондан бошлаб ниҳоясига етади.

Инсонларни борича қабул қила олиш – ҳам санъатдир,  ҳам  неъмат...

Таъқиқ – эҳтиёж ва истакларни сусайтирмайди, аксинча кучайтиради.

Умид – Нажот,  Синган умид – Аросат,  Сўнган умид – Янги умидга дебоча,  Умидсизлик – Ҳалокат.

Ноҳақликка учраган кезларимда ҳечкимга ҳечнарсани исботлашга уринмайман.

Aниқ биламан,  мендан кўра оқилроқ,  билимдонроқ  бўлган кишилар,  ўз навбатида,  мен англаб етган муаммони мендан илгарироқ сезишга улгурган бўладилар ва ўз-ўзидан тушунтириш киритишга эҳтиёжим қолмайди.

Борди-ю, ноҳақлик ўзаро фикран ноқисроқ кимсалар билан юз берган чоғда ҳам менинг зўр бериб,  масалага ойдинлик киритишга уринишимдан бирор наф йўқ. Чунки мен фаҳмлаган вазиятни англамоқлари мумкин бўлганида эди,  айнан шу муаммо юзага келмаган бўлар эди.

Онгли мавжудотлар орасида аламзада аёлдан кўра хавфлироғи йўқ. Юракда йиғилган аламлар Оқилни Камолот,  Нодонни эса Тубанлик сари етаклайди.

Нодон аёллар ўзларини ақлли кўрсатишга уриниб кулгуга қоладилар.

Ақллилар  керакли вақтда нодонни "ёқиб олиб", ўзларига қулайлик яратишга интиладилар.

Доно аёллар эса,  ҳеч қандай куч самимиятдан устун бўлолмаслигини яхши англайдилар.

Сени озорлаган кимсадан ранжима. Аксинча у учун Тангридан енгиллик ва мағфират сўра. Ўз ҳаётидан мамнун кимсалар  ўзгалар учун муаммо ясашни ўзларига эп билмайдилар. Бунга уларнинг на ҳохишлари
ва на эҳтиёжлари бўлмайди.

Ҳаловатдан айирадиган Ғолибликнинг оний лаҳзалик нашидасидан кўра, хотиржамлик давомийлигини  сақлаб қоладиган Мағлубият афзал.

Роббим бандаларига шундай бахт ато этсинки, инсонлар ўз бахтларидан ўзлари  сармаст бўлиб,  ўзгаларни таҳқирлаб ҳузурланишларига асло эҳтиёжлари қолмасин.

Бахтлилар ёвузлик қилолмайдилар.
Ёвузлар - шунчаки бахтсиздир.

Ҳеч кимдан қадр талаб қилма. Сени фақатгина сен билан ҳaмфикр инсонларгина қадрлайдилар.

Ожизмиз. Ҳамиша енгилликларга интиламиз. Зеро, тушуна олмоқликдан кўра, айбламоқлик анчайин осон...

Мен ҳеч қачон бошимга келадиган ташвиш учун ғам чекмайман. Аниқ биламанки, менга бериладиган синовлар Буюк ёзувчи томонидан ёзилиб,  фақатгина хайрлиси ҳамда тоқатимга ярашасигина берилади. Менга  тоқат ато этиб, синовларга муносиб кўрган ва синовларга сабримдан ажрланишимга имкон берган Роббимга чексиз ҳамдлар бўлсин...
©️Muzdalifa


@HIKOYANEW
#ТАФАККУР

Бир киши аёлининг ақлини киргизиб қўйиш мақсадида урди. У бир неча марта урганида аёли тўсатдан ўлиб қолди. Ўлдиришни қасд қилмаганди, ишидан пушмон бўлди. Энди завжасининг оиласи ундан қасос олишидан қўрқиб, шаҳардаги донишманднинг ҳузурига борди. Воқеани баён қилди. Донишманд:

– Бунинг бир йўли бор. Сен  чиройли, ёш йигитни меҳмон қилмоқчи бўлгандек уйингга чақир. Уни ўлдир. Хотинингни ёнига қўй. Аёлнинг қариндошлари келишса, мен буларни хиёнат устида тутдим. Ўзимни қўлга ололмай, иккисини ҳам ўлдирдим, дейсан! – деди.

Киши донишманднинг айтганидек қилди. Аёлининг оиласи келиб, иккита жанозани кўриб, айб ўз ожизаларида эканлигини эшитиб, индамай қайтиб кетишди.

Ўша куни донишманднинг ўғли уйга келмади. Бундай одати йўқ эди. Унинг ақлига қотил кишининг ёнига бориш келди. Уни топиб, нималар қилганини сўради.

– Айтганингиздек қилдим, – деди.
– Қани ўша йигитни менга кўрсат-чи?  деди донишманд.

Киши уйга олиб кириб кўрсатди. У йигит ўз ўғли эди. Ўз отасининг ҳийласи ила ўлдирилганди.

Кун ҳикмати:

Шу ўринда ҳазрат Алий розияллоҳу анҳунинг айтган гаплари ўз тасдиғини топади:

1️⃣«Ким ёмонлик учун қиличини яланғочласа, ўзи ўша билан ўлдирилади.

2️⃣Ким биродари учун чуқур қазиса, ўзи унга тушади.

3️⃣Ким бировнинг ҳижобини юлса (айбини ошкор қилса,) ўз уйининг аврати - айблари очилади.

4️⃣Ким ўз хатоларини унутса, ўзгаларнинг тойилишини улкан ҳисоблай бошлайди».


@HIKOYANEW
#Тафаккур_вақти
#Барча_билиши_шарт!

Гуноҳ қилишдан олдин Аллоҳнинг қудрати ҳақида эслаб қўй!

Роҳман инсонни йўқдан бор қилди. Яратганда ҳам, чиройли, бекаму кўст қилиб яратди. Унга ақл, ҳис-туйғу, тафаккур ва бошқа кўплаб қобилиятларни бериб, икки йўлни кўрсатиб қўйди "ЖАННАТ" ва "ЖАҲАННАМ".
Келинг икки дақиқа ўзимизни тафтиш қилиб, қайси йўлда эканлигимизни билиб олайлик.


– Аллоҳ гуноҳ қилаётганингни кўриб турганини, гуноҳнинг жазоси ва оқибати ҳақида эслаб қўй.
– Ҳар бир ҳаром лаззат бирпасда унутилиб, йўқ бўлиб кетишини, лекин гуноҳи ва исноди абадий қолишини эслаб қўй.
– Ўлим ва унинг талвасасини эсга ол, чунки ўлим ҳар қандай лаззатни кесади, у ҳар қандай ибтидонинг интиҳосидир.
– Қабр ва унинг зулматини эсга ол, чунки қабрда дунё ҳаётида қилиб ўтган амалингдан бошқа ҳамроҳинг бўлмайди.
– Ҳисоб китобни ва унинг шиддатини эсга ол, чунки Аллоҳга намойиш қилинадиган Қиёмат куни тарихинг, амал дафтаринг ва бутун тана аъзоинг очилган ҳолда келасан.

Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай деган: «Ўша Кунда сизлар (ҳисоб-китоб учун Аллоҳ олдида) кўрикдан ўтасизлар – бирон сирингиз махфий қолмас»
(Ҳаққо сураси, 18-оят).


Эй биродарим юқоридаги сатрларни ўқиб ўзингизни қандай ҳис қилдингиз, қайси йўлда эканлигингизни билдингизми?
Умр ўткинчи-охират абадий!
Сизни Аллоҳ суяди хатойингизни англатти, ўткинчи хою хавасларга берилманг, доимо мусулмонга хос бўлинг.

Дунё лаззатларига берилиб, охиратингизни қўлдан бой берманг!
Ижтимоий тармоқдан олинди



Хикоялар Хадислар Ривоятлар | Instagram | You Tube
#Тафаккур


Сизни яхши кўришларини айтишдими?

🌷Уларга ўзингизни бепарводек кўрсатманг. Вақт келади, сизни яхши кўрганларни тополмай қоласиз.

🌷Доим кимдир сизнинг ишингизга катта аҳамият беради. Сиз эса буни сезмайсиз ҳам.

🌷Оғриқ-аламларини табассум билан ҳикоя қилиб бераётган кишини кўрганингизда билинки, у ичидан минг марта ўлиб бўлгандир.

🌷Кимдир сизни кўрганда ўзини билмаганликка, кўрмаганликка оляптими, демак, сиз унинг зеҳнида яшиндек ярақлаб, барқ уриб турибсиз.

🌷Баъзи вақтларда ўзингиз хоҳлаган нарсангизга эриша олмагансиз, тўғрими? Эҳтимол, ўша эриша олмаганингиз сизга ато этилган улкан неъмат бўлиши мумкин.

🌷Кўз ёшлар энг қиммат суюқликлардир. Улар 1 фоиз сувдан, 99 фоиз ҳис-туйғулардан иборатдир. Заифларнинг қалбларини оғринтирманглар! Тағин у қалблардан бир дуо чиқиб, сизларни ҳалок қилмасин.

🌷Сиз кулсангиз ҳам, йиғласангиз ҳам, барибир, ҳаёт ўтаверади. Тўхтаб қолмайди. Шундай экан, барча дардларингизни устингизга юклаб олмасдан, улардан халос бўлинг, уларни унутинг ва табассум қилинг!..----Эҳтимол вазифангиз ортга сурилаётгандир. Эҳтимол уйланишингиз ёки турмушга чиқишингиз кечикаётгандир.

🌷Эҳтимол касалликдан тузалишингиз ортга сурилиб тургандир. Лекин ажрингиз, савобингиз ҳеч қачон кечикмайди. Сизга сабр қилганингиз миқдорича шодлик келади Иншааллоҳ.

Нима бўлганда ҳам ҳаётга бўлган ишончни йўқотманг!


@HIKOYANEW
#Тафаккур

ҚАЛБ - АЛЛОҲНИНГ ОМОНАТИ

Уни Эгасига қай ҳолда қайтарамиз?
Қўшнидан омонатга бир коса олсак, ишлатиб бўлгач, ювиб, покиза ҳолда қайтарамиз. Қалб вазифасини ўтаб бўлгач, уни покизалашга имконимиз бўлмайди. Ортимизда қолаётган яқинларимиз ҳам тозалаб бера олишмайди.

Уни поклашни олдинроқ ўйлашимиз керак. Уни турли иллатлар билан булғамаслик чорасини кўрсак, янада афзалроқ. Эски бир жомга тўпланган ахлатни биров бошқа бировга ҳадя этмайди.

Агар қалбни ғазаб, риё, ҳирс, очкўзлик, ҳасад, ғийбат... каби иллатлардан муҳофаза қилмасак, у ўша ахлат тўла жомга ўхшаб қолади.

Тоҳир Малик.

@HIKOYANEW
#тафаккур


Жуда ҳам кучли кўринган инсонларнинг аслида жуда ҳам заиф, синиқ қалблари борлигини биласизми?
Жуда ҳам юмшоқ табиат инсонларнинг, аслида ўтмишда юраклари қўпол ва дағалликдан қаттиқ озорланганига фаҳмингиз етадими?

Доим ҳаммага яхши муомала қилиб, ҳаммага эътибор берадиганларнинг аслида эътиборга энг  муҳтож, умри давомида ширин сўз эшитмаган, эътибор кўрмаган инсонлар эканлигини ҳис қиласизми?

Тилга енгил аммо айтиш оғир бўлган “Сени яхши кўраман”, “Менга кераксан”, “Мени кечир”, “Ёрдаминга эҳтиёжим бор”,  каби жумлалар хаётингизда катта ишларни ҳал қилишига ақлингиз етадими?

Бахтли кўринишга ҳаракат қиладиган, бахтли эканлигини исботламоқчи бўладиганларга эмас, бахтли эканини ўзи ҳам сезмайдиган самимий инсонларга боғланинг.

Биласизми бир инсонни бахтлидек кўрингани, уни бахтли қилиб қўймайди.
Балки юзидаги табассуми ортида, аччиқ андуҳлари бордир.

Саҳнадаги воқеаларга алданадиган даражада ишонувчан бўлманг, балки доимо воқеанинг парда орқасини ҳам ҳисобга оладиган даражада зукко бўлинг!

Тез ҳулоса қилманг, бошингизга келган ҳар ишда Аллоҳнинг ҳикмати борлигига ишонинг!
Шунда, йиқилса йиғлаш учун фурсат топилди дея айю ҳаннос солиб, синовидан ҳаммага жар соладиган енгилтаклардан эмас, нажот Аллоҳдан, йиғидан эмас дея, этагини қоқиб, яраланган тиззасини яшириб, йўлида давом этадиган кучлилардан бўласиз…

Осиё Абдулазим қизи
.

Хикоялар Ривоятлар Хадислар
#тафаккур

Бир куни вафот этасиз. Ўша кун оилангиздаги инсонлардан бошқа барча инсонлар учун оддий кундек кун бўлади. Одамлар ўз ташвишлари, ўйлари ва хаёллари билан яна яшашда давом этадилар.

Орадан бир ой ўтгач эса оилангиздагилар ҳам бунга кўникишади, сиз йўқлигингиз энди оддий ҳолга айланади, яна ҳамма ўз ишлари, ташвишлари билан кун кечира бошлайди.

Шунинг учун жамият мен ҳақимда нима ўйлайди, одамлар нима дейди, қўшнилар, қуда-анданинг олдида нима деган одам бўлдим деган гапларни унутинг. Ўз ҳаётингиз билан яшанг, ҳаётдан завқланиб яшанг.

Қолгани бекор.

Halovatuz

@HIKOYANEW
#тафаккур

Бир куни вафот этасиз. Ўша кун оилангиздаги инсонлардан бошқа барча инсонлар учун оддий кундек кун бўлади. Одамлар ўз ташвишлари, ўйлари ва хаёллари билан яна яшашда давом этадилар.

Орадан бир ой ўтгач эса оилангиздагилар ҳам бунга кўникишади, сиз йўқлигингиз энди оддий ҳолга айланади, яна ҳамма ўз ишлари, ташвишлари билан кун кечира бошлайди.

Шунинг учун жамият мен ҳақимда нима ўйлайди, одамлар нима дейди, қўшнилар, қуда-анданинг олдида нима деган одам бўлдим деган гапларни унутинг. Ўз ҳаётингиз билан яшанг, ҳаётдан завқланиб яшанг.

Қолгани бекор.

Duo_yodlash


@HIKOYANEW