Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар
28.6K subscribers
2.92K photos
3.5K videos
18 files
4.53K links
Чат @HIKOYANE

Дустлар Барчамизни Инсонийлик Туйгу Тарк Этмасин!!!

💵 Реклама👉 @kanallrekllama
Download Telegram
Ибратли хикоя

Бекатда автобус келишини анча кутиб қолганим сабаб, узоқдан кўринган автобусга кўзим тушиши биланоқ йўқолган нарсасини топиб олган боладай ич-ичимдан қувониб кетдим. Автобус бекатга етиб келди.
Одамлар билан лиқ тўла бўлишига қарамай автобуснинг биринчи эшигига ўзимни урдим. Ахир мен ҳам етиб олишим керакда…

Жойлашиб олганимдан ҳурсанд бўлиб атрофга кўз югуртирдим. Ҳамма ўқишга, ишга шошмоқда, кимдир соатига тез-тез қарамоқда. Ногоҳан биринчи ўриндиқда ўтирган қиз менга тикилиб турганини пайқаб қолдим. Қиз менга таниш кишисини кўргандек тикилиб турарди.
Мен ҳам ўйлаб кетдим, бу қизни қаердадир кўрганманми? Ёки …

Турли ҳаёллар исканжасида эканман, автобус бекатда тўхтади. Автобус тирбанд бўлганлиги сабаб одамларни ўтказиб юбориш учун тушиб туришимга тўғри келди.
Ўриндиқда ўтирган қиз ҳам тушиб кела бошлади.
Ҳали ҳам мендан кўзини узмасликка ҳаракат қиларкан, орқасидан бир аёл ҳам тушиб келиб қизни қўлидан секин етаклади.

Автобусга қайта чиқиб ўйга чўмдим. Аллоҳ берган икки кўзни қадри-қиммати қанчалик бебаҳо. Бу қиз дунёни қандай тасаввур қилар экан? Ўз чиройини ойнага қараб кўра олмаса… Биз бу неъматларни қадрлай оламизми?..

Ривоятга кўра Аллоҳ таоло қиёмат кунида узоқ умр берган бир бандасини чақирган экан.
У банда Аллоҳ таолога уч юз йил ибодат қилган экан.
Аллоҳ таоло бандага: “менинг раҳматим билан жаннатга кир”,-деганда, банда: “мен сенга уч юз йил ибодат қилдим, сенинг раҳматинг билан жаннатга кираманми?”-дер экан. Кейин Аллоҳ таоло бандани адли билан сўроқ қиларкан.
Тарозини бир палласига унинг кўзини, бир палласига солиҳ амалларини қўйишликни буюраркан. Шундай қилиб қилган солиҳ амаллари Аллоҳ таоло берган кўзнинг шукронасига ҳам етмай кетар экан.
Дарҳақиқат, Аллоҳнинг неъматлари бисёр. Биз бу неъматлар ичида бўлганимиз боис буларни фаҳмлай олмаймиз.

Биродарим!...
Кўзларингни юмиб бир кун юриб кўргинчи!?

© MУСЛИMAAT


@HIKOYANEW
​​​​📝 ОХИРАТ.

Бир киши қарз олишга мажбур бўлиб қолди. Бир савдогар унга қарз беришини, аммо бирор нарсани гаров учун унинг номига ўтказиб беришини шарт қилиб қўйди. Қарздорнинг бир деҳқончилик қиладиган ери бор эди. Ўша ерини савдогарнинг номига ўтказиб берди ва қарзни қайтариш вақтини муаййан қилишди. Ернинг нархи берилган қарздан анча юқори эди.
   Қарздор бир қанча вақтдан сўнг ишлари ўнгидан келиб пул топди ва қарзини олиб келди. Аммо савдогар "сенинг мендан қарзинг йўқ, ер меники ", деб туриб олди.
  Қарздорнинг қўлидан ҳеч нарса келмади. Бориб-бориб қарздор инфаркт бўлди. Ўлими аниқ бўлгач ўғлини чақириб унинг қўлига бир варақни бериб деди:
  "Агар вафот этсам тобутимни ўша савдогарнинг дўкони олдидан олиб ўтиб ушбу қоғозни унга берасан".
  Феълан қарздор вафот этди. Ўғли унинг васиятини бажариб тобутни савдогарнинг дўкони олдидан олиб ўтиб варақни савдогарга берди. Савдогар хатни ўқиб хушидан кетиб йиқилди. Хатда:
  "Мен Ҳақнинг ҳузурига кетдим. Агар қўлингдан келса борма!"- деб ёзилган эди.
 
     Муҳаммад Ротиб Нобулсий.

Halovatuz


@HIKOYANEW
#тафаккур

Бир куни вафот этасиз. Ўша кун оилангиздаги инсонлардан бошқа барча инсонлар учун оддий кундек кун бўлади. Одамлар ўз ташвишлари, ўйлари ва хаёллари билан яна яшашда давом этадилар.

Орадан бир ой ўтгач эса оилангиздагилар ҳам бунга кўникишади, сиз йўқлигингиз энди оддий ҳолга айланади, яна ҳамма ўз ишлари, ташвишлари билан кун кечира бошлайди.

Шунинг учун жамият мен ҳақимда нима ўйлайди, одамлар нима дейди, қўшнилар, қуда-анданинг олдида нима деган одам бўлдим деган гапларни унутинг. Ўз ҳаётингиз билан яшанг, ҳаётдан завқланиб яшанг.

Қолгани бекор.

Halovatuz

@HIKOYANEW
#ибрат

Шунчаки ёдингизда сақланг!

Ҳеч нарсага кафолат йўқ...
• Севганинг бир кун — бегонага айланиши мумкин.
• Дўстинг — душманга айланиши мумкин.
• Душманинг — дўстга айланиши мумкин.
• Ёмон кўрган кишинг — яхши кўрганингга айланиши мумкин.
• Яхши гапирган — ёмон гапириши мумкин.
• Мақтаган — ёмонлаши мумкин.
Хуллас хамма нарса бўлиши мумкин....

Фақат ота-онангиз ва туғишган жигарларингни муносабати ҳеч қачон ўзгармайди...

Ҳар қандай ҳолатда ҳам улар барибир сизни чин юракларидан яхши кўришади.

Яқинларингизни қадрланг ва улардан меҳрингизни дариғ тутманг.

Halovatuz


@HIKOYANEW
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гуноҳ ва маъсият қилмоқчи бўлсанг, ушбу уч оятни эсла:

1. «Аллоҳ уни кўриб туришини билмасми?!»
(Алақ сураси, 14-оят)

2. «Роббининг ҳузурида туришдан қўрққанлар учун икки жаннат бор». (Роҳман сураси, 46-оят)

3. «Ким Аллоҳга тақво қилса, (У Зот) унинг йўлини очиб қўяди».
(Талоқ сураси, 2-оят)

@HIKOYANEW
ГУНОҲЛАР АСОРАТИ

– Гуноҳ қилган одам Аллоҳдан узоқлашади;
– гуноҳкорнинг қадр-қиймати пасаяди;
– гуноҳ содир этган киши тоат-ибодат лаззатидан маҳрум бўлади;
– гуноҳкор кимсани мўминлар ёмон кўради;
– гуноҳ инсон қалбини қорайтиради, юзини шувит қилади;
– гуноҳ кетидан гуноҳ қилаверса, банда назарида катта гуноҳ ҳам кичкина бўлиб қолади;
– гуноҳлар қалбнинг, тананинг кучини қирқади. Шунинг учун осий банда танаси кучсиз, иродаси бўш бўлади;
– гуноҳкор юзидан ҳаё пардаси кўтарилади;
– гуноҳ туфайли шаръий илмдан барака кетади, киши ўқигани хотирасида қолмайди. Чунки илм қалбга нур бағишлайди, маъсият эса дил нурини сўндиради;
– гуноҳ инсон зеҳнини пасайтиради;
– гуноҳ кетидан гуноҳ қилавериш қалбни тошдек қотириб юборади;
– гуноҳкор ўзини ёлғиз, ҳимоясиз сезади;
– гуноҳкор банданинг ҳаёти оғирлашади, ишлари юришмайди, ҳар қадамда қандайдир муаммога дуч келаверади;
– гуноҳкор банда тириклигида, қабрда, охиратда танг аҳволда қолади;
– гуноҳлар сабаб банда қўлидаги неъматдан айрилади;
– гуноҳлар умрни қисқартиради;
– гуноҳ туфайли кишининг топган-тутганидан барака кетади;
– гуноҳкор одамнинг боши балодан чиқмайди, қачон қарасангиз қандайдир фалокатга йўлиқаверади;
– гуноҳ-маъсият сабаб ер юзида зилзилалар, сув тошқинлари, табиий офатлар кўп содир бўлади.
– ОДАМЛАР ОРАСИДА ТУРЛИ КАСАЛЛИКЛАР ТАРҚАЛАДИ;
– қурғоқчилик, қаҳатчилик бўлади;
– сув, ҳаво, тупроқ таркиби бузилиб, атроф-муҳит ифлосланади, обод юртлар харобага айланади ;
– гуноҳкор банда доим хавотирда юради, сири очилиб, одамлар олдида шарманда бўлишдан чўчийди. Аллоҳга итоат этган банда эса хотиржам яшайди

(Зиёвуддин Раҳимнинг “Истиғфорнинг 40 хосияти” китобидан).

Halovatuz


@HIKOYANEW
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Namozni vaqtidan kechiktirib o‘qiydiganlar uchun eslatma...

@HIKOYANEW
🕋 ШАВВОЛ ОЙИДА ХАМЁНБОП
          
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤
                    
ПАКЕТИ!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ.

Ҳар нарса ниятга боғлиқ.  Шундай экан,  ҳар тонг "бугун албатта яхши бўлади" деб бошланса Ин ша Аллоҳ шундай булади...

Бугунги ЖУМА  куни ҳаммамизга хайрли барокатли бўлсин.
Аллоҳ  ҳаммамизнинг иймонимизга ҳаловат, қалбимизга меҳр,  дилимизга ёруғлик, кўзимизга  нур, тану жонимизга соғлик, яқинларимизга омонлик, яшаётган ҳар бир кунимизга қувончу шодлик, хонадонимизга рахмат мағфиратларини ато қилсин.


Муборак жуманинг барча яхшиликлари барчамизга бўлсин. Каҳф сурасини ўқишни унутманг.

@HIKOYANEW
НАМОЗНИ ТАРК ҚИЛУВЧИЛАРГА ТАҲДИД БАЁНИ

Баъзилар айтишди: «Кимки намозни ўз вақтида адо қилса, Аллоҳ таоло унга беш хислат билан ҳурмат кўрсатади:

1. Қийинчилик билан яшашликдан (фақирликдан) омонда қилади.
2. Қабр азобидан сақлайди.
3. Аллоҳ таоло ҳисоб-китобини ўнг томонидан беради.
4. Сирот кўпригидан яшиндек тез ўтади.
5. Жаннатга ҳисоб-китобсиз киради».

“Кимки намозга бепарво бўлса, Аллоҳ таоло 15 нарса билан азоблайди: бештаси шу дунёда, учтаси ўлим вақтида, учтаси қабрда, учтаси қабрдан чиқишликда.
Дунёда бўладиганлари ушбулардир:

1. Умрининг баракаси кетади.
2. Унинг юзидан солиҳларнинг сиймоси ўчирилади (яъни, истарасиз бўлиб қолади).
3. Ҳар бир қилган амалининг умрига фойдаси бўлмайди.
4. Дуоси осмонга кўтарилмайди.
5. Солиҳларнинг дуосида унинг ҳаққи бўлмайди.


@HIKOYANEW
САВДОГАРНИНГ АХЛОҚИ

  Юнус ибн Убайд деган зот бор эди. У мато савдоси билан шуғулланар, матоларни 400 дирҳамлик, 200 дирҳамлик қилиб ажратиб қўйган эди. Жиянини дўконга қўйиб намозга чиқиб кетган вақтда бир харидор келиб қолди. Жияни 200 дирҳамлик матони 400 дирҳамга сотиб юборди. Харидорга у маъқул келди ва рози бўлиб сотиб олди. Йўлда олим харидорнинг қўлидаги матони кўриб таниб қолди ва қанчага олганини сўради. У 400 дирҳамга сотиб олганини айтди.
– Бу 200 дирҳамлик мато эди, пулингни қайтариб берайлик, юр, – деди олим.
– Биз томонларда бу 500 дирҳамдан ҳам қиммат, мен розиман, – деди харидор.
  Олим харидорни қўймай дўконга олиб борди ва жиянига танбеҳ берди.

Ибрат: нафсини ўйлайдиганлар 1 сўмлик нарсани 10 сўмга сотганига хурсанд бўлади. Ҳақиқий жўмард инсонлар эса бировларга маҳсулотни ўз нархида сотмасликни ҳам айб ҳисоблайдилар. Юнус ибн Убайддан ибрат олинг ва ҳалоллик билан яшанг.

"Тақво аҳлининг гўзал қиссалари" китобидан.


@HIKOYANEW
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ФАРЗАНД ТАРБИЯСИДА ЕТТИ ЗАҲАРДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ:

1️⃣ Бир бирига солиштириш. Болани бир бирига солиштириб, ажратиш унинг ҳаётини барбод қилади;

2️⃣ Жисмоний қўполлик, уриш ёки қўпол, уят сўз ишлатиш. Булар боланинг ўзига бўлган ишончини барбод қилади;

3️⃣ Масхаралаш. Доим масхара қилинган бола ўзини ҳурмат қилмайдиган бўлиб қолади;

4️⃣ Ортиқча эркалатиш. Кўп эркалатилган, талтайиб кетган бола масъулиятсиз бўлиб қолади;

5️⃣ Ортиқча тергаш. Доимий назорат ва ортиқча изоҳ талаб қилиш бошқалар фикрини қабул қилиш хусусиятидан маҳрум қилади;

6️⃣ Бепарволик. Боланинг дардига қулоқ солмаслик, у билан мулоқотга вақт ажратмаслик ундаги хотиржамлик ҳис туйғусини барбод қилади;

7️⃣ Шижоатлантирмаслик. Рағбатлантирилмаган бола янгилик яратишдан, ижод қилишдан маҳрум бўлиб қолади.


@HIKOYANEW
Ассаламу алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ.

Аллоҳ ушбу тонгда барчамизни муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру-барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин.. 

Фарзандларимиз, оиламиз ва яқинларимизни Ўзи паноҳида асрасин..!!

Кун давомида яхшилик ва яхшилар ҳамрохингиз бўлсин.

@HIKOYANEW
3 тоифа оналар бор:

1-тоифа
Боласига ҳадя олса, болам сенга ҳадяни мен олдим деб, боласини ўзига боғлайди.

2-тоифа
Болам сенга ҳадя олдим, лекин отанг соғ бўлсин, сенга ишлаб совға олишимга сабабчи бўлди деб, боласини отасига ҳам ўзига боғлайди.

3-тоифа
Болам сенга ҳадя олган бўлсамда, пулини отанг тўлаган бўлсада, аслида сенга олишлигимда Аллоҳ хоҳлади ва насиб қилди, Аллоҳга миннатдорчилик билдиргин деб боласини Аллоҳга, динга ўргатади.

1-тоифа онадир.
2-тоифа вафоли онадир.
3-тоифа ҳам вафоли она, ҳам ўқитувчи, ҳам дин ўргатувчи муслимадир.

Сиз қайси тоифадаги онасиз?


@HIKOYANEW
​​​​​​ЭРКАКЛАР

Бир аёл турмуш қурганидан 17 йил ўтиб, қуйидаги гапларни айтиб қолдирмоқда;

"Ишончим комил, эркаклар Аллоҳ яратганларининг ичида энг чиройли яратилгани экан.

-  У қўлида борини опа-синглиси, қизи, онаси, аёли, набиралари учун сарфлаб юбораверар экан.
-  Ўзини навқирон йигитлигини, соғлигини аёли ва болалари учун қурбон қилар экан. Ҳар куни меҳнат, гоҳида жуда кечга қолиб ишлайди-ю, шикоят хам қилмас экан.
-  Эркак, гарчи тирикчилик ишлари билан машғул бўлса ҳам, болаларининг келажагини қуриш учун тинмай меҳнат қилар экан, тиришар экан. Оиласини мустаҳкамлашга уринар экан. Шундай бўлса-да, турли-туман маломатларга қолар эканлар.
-  У ишида хўжайинидан ёқимсиз гапларни эшитиб келиб, гоҳида ота-онасидан, гоҳида аёлидан даккилар хам эшитар экан. Шунда хам ислоҳ этишга уринар экан.
-  Агар, ўзини чалғитиш учун айлангани чиқиб кетса, маъсулиятсиз эр. Уйда қолса, дангаса ва ялқов!
-  Фарзандларини тарбиялаш учун қаттиқ текса уларга, миннатчи ёки, вахший. Агар бироз эркин қўйса, болаларининг тарбиясига бепарво.
-  Аёлини ишлашдан қайтарса, оилада диктатор. Ишлашига рухсат берса, текинхўр. Шундай бўлса хам, болаларини ўзидан яхшироқ бўлишига умид билан, тинмай шикоятсиз меҳнат қилар экан.

• Болалари учун дунёдаги энг зўр мукофотларни олиб беролмаса ҳам, ўзи қодир бўлган энг яхши совғаларни ҳадя этар экан.

• Она 9 ой фарзандини кўтариб юрса, ота бир умр уни маъсулиятини кўтариб ўтар экан. Билдимки, агар, уйнинг эркаги саломат бўлса, дунё саломат қолар экан.

Ҳар бир ота ва ҳар бир эрни ҳурматини жойига қўйинглар азиз аёллар. Сизлар учун қанча қурбонликлар қилганини билмайсизлар".


@HIKOYANEW
САХИЙЛИКНИНГ ОЛИЙ ЧЎҚҚИСИДАГИ ОТА ВА ҚИЗ!


Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам, қудратда тенгсиз бўлган РУМга қарши 3000 та жангчидан иборат қўшинни жиҳозлашга амр қилди. Кимдир озиқ-овқат олиб келса, кимдир қурол аслаҳа берар. Яна кимдир от, бошқаси туя ва ҳар ким борича ҳисса қўшар эди. Шунда Абу Бакр Сиддиқ (р.а) уйига чопиб кирди. Отаси Абу Қуҳофа кўзлари ожиз бўлиб, ҳеч нарсани кўрмай қолган давр. Абу Бакр (р.а) отасига:
- «Отажон! Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам қўшинни жангга тайёрлашга ёрдам беринглар дедилар. Мен ҳам ўзимнинг ҳиссамни қўшай деб келдим» деди. Кейин тилло тангалар турадиган токчадаги барча тиллоларни кўйлагининг этагига супириб солдида, югурганича уйдан чиқиб кетди. Отаси:
- «Ҳой Абу Бакр! Болаларингни ҳам ўйла. Уларга ҳам бирор танга қолдир!» деб қичқирганича қолаверди. Ўғли кетгач, Отаси:
- «Ҳой Асмо! Уйдамисан! Аллоҳга қасам ичиб айтаман, отангиз сизларга сариқ танга ҳам қолдирмасдан, барчасини олиб кетди» деди. Воқеани чеккадан кузатиб турган Асмо бинти Абу Бакр отилиб ташқарига чиқдию, ерда ётган ҳар хил майда тошларни йиға бошлади. Икки ҳовучини тошларга тўлдириб келиб, тиллолар турадиган токчага қўйиб, устига бир мато ёпди. Худди тиллолар уюми турганга ўхшатиб, кейин бобоси Абу Қуҳофанинг олдига бориб:
- «Бобожон! Нималар деяпсиз!? Отамиз бизга қолдириб кетгани, олиб кетганидан кўра кўпроқ. Ишонмасангиз мана ўзингиз ушлаб кўринг!» дея бобосининг қўлидан етаклаб, усти ёпиқ тошларга олиб келди. Бобоси ёпилган мато устидан тошларни қўли билан пайпаслаб, кўриб:
- «Ҳа! Асмо қизим! Отангиз ҳақиқатдан олиб кетганидан кўра кўпроғини сизларга қолдирибди» деди.
Асмо бинти Абу Бакр айтади:
- «Аммо Аллоҳга қасамки, отамиз ўша куни уйда сариқ танга ҳам қолдирмаган эди!».

Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш:

Halovatuz


@HIKOYANEW
Қуръон ўқишга вақт топа олмаётганига узр айтаётганлар ушбу жумлани кўз олдиларига қўйиб олишсин:

«Қуръонни деб бирор нарсадан қолиб кетсанг, у ўша нарсага барака беради».

Бир иш қилишга шошяпсиз, лекин олдин Қуръон ўқиб, кейин ўша ишни қилсангиз, унга албатта барака ато қилинади !!!

Хайрли оқшомлар
🌷

Filadzum

@HIKOYANEW
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Таҳажжуд номози ўқиш тартиби 🌺
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#хайрли_тонг

Ҳаёт жуда қисқа. Уни адоват, нафрат, ҳасад, нифоқ ва қариндошликни узиш билан ўтказиш ярамайди. Эртага хотира бўлиб қоламиз. Табассум қилинг, севинг ва ёмонлик қилганга мурувват кўрсатинг. Чунки жаннат қалби салимларга муштоқ.

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Бошланган кунингиз омад ва қувонч олиб келсин!


@HIKOYANEW